ZAMON | Расмий канал
66.2K subscribers
18.8K photos
19.6K videos
38 files
3.74K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 Ташиев унга қарши суд ҳукми эълон қилинганидан 1 кун ҳам ўтмай футбол кўриш учун стадионга борди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиев мамлакат Премер-лигасининг “Мурас Юнайтед” ва “Асиягол” жамоалари ўртасидаги учрашувига борган. Ўйин Манас шаҳридаги “Қурманбек” стадионида бўлиб ўтган. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кадрларда Ташиев стадионнинг VIP-меҳмонларга мўлжалланган қисмига ўтаётганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Бишкек суди “75 лар хати” деб аталган жиноят иши бўйича ҳукм чиқарганди. Қамчибек Ташиев ҳокимиятни куч билан эгаллашга тайёргарлик кўриш моддаси бўйича айбдор деб топилган. Унга мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилди.

Шу билан бирга, суд унга нисбатан уч йиллик пробация назоратини қўллади. Шу тариқа, Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раиси озодликдан маҳрум этиш жазосини амалда ўтамайди. Қамчибек Ташиев мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айблови бўйича оқланган. Унинг адвокати ҳукм устидан шикоят қилиш ниятида эканини билдирганди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаий отаси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг дафн маросимида иштирок этмади — The New York Times

5 июл куни Теҳронда оятуллоҳ Али Хоминаийнинг жаноза намози ўқилиши режалаштирилган. Видолашув маросими эса Эроннинг бешта шаҳрида бўлиб ўтади ва 9 июлгача давом этади. Ҳозиргача Эроннинг амалдаги олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаий отаси билан видолашув маросимларида кўриниш бермаган.

Аввалроқ Али Хоминаийнинг дафн маросимини ташкил этиш қўмитаси раҳбари Акбар Пуржамшидиён маросимда Мужтабо Хоминаийнинг иштирок этиши унинг ваколатига кирмаслигини айтганди. Шунга қарамай, Хоминаийнинг кўплаб тарафдорлари уни дафн маросимида кўришга умид қилган.

Бироқ Исроилнинг уни ўлдириш ёки у яшаётган жойни аниқлаштиришга бўлган уринишлари туфайли Мужтабо Хоминаийнинг маросимда иштирок этиши эҳтимолини жудаям паст. Бу олий раҳнамо атрофидагиларининг режалари билан таниш бўлган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг икки ходими анонимлик шарти билан The New York Times'га маълум қилди.

Манбалар, шунингдек, Эронни амалдаги олий раҳнамоси отасининг дафн маросимини ҳеч бўлмаганда баъзи қисмларида иштирок этиш истагини билдирганини айтди. У 9 июл куни Машҳад шаҳридаги имом Ризо зиёратгоҳида режалаштирилган дафн маросимида иштирок этишни ва отасининг ҳақига дуо ўқишни хоҳлаган.

АҚШ ва Исроилнинг 28 феврал куни Эронга қилган авиаҳужумларида оятуллоҳ Али Хоминаий ҳалок бўлганди. 1 март куни Эрон ҳукумати унинг ўлдирилгани расман тасдиқлаган эди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 6-июл - Долларнинг туғилган куни.

1785-йил 6-июл кунидан АҚШ конгресси янги пул бирлиги - АҚШ долларини чиқаришга расман рухсат берилган.

Доллар йиғишни яхши кўрувчи унинг "фанат"ларига видеони юбориб қўямиз.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Ана_холос
38,3 млрд сўмлик кешбэк талон-торож қилинди.

Андижон вилоятида бир гуруҳ шахслар сохта электрон ҳисоб-фактуралар ва қалбаки савдо ҳужжатлари орқали 2,2 трлн сўмлик айланма яратилганини кўрсатиб, 94 мингдан ортиқ фуқарога ноқонуний кешбэк тўловларини амалга оширган.

Оқибатда 38,3 млрд сўм буджет маблағи талон-торож қилинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Кешбэк йиғиб юрадиган танишларга юбориб қўямиз.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🚗 Kia Sonet — shahar, oila va yozgi sayohatlar uchun qulay krossover

🔘Oylik to‘lov — 2 500 000 so‘mdan
🔘Boshlang‘ich to‘lov — 104 mln so‘mdan
🔘To‘lov muddati — 40 oygacha

Boshqarishda yengil, qulay va zamonaviy — Sonet har bir yo‘lingizga tayyor.

📞 +998555006886
📌 Kia Ahmad Donish

Shartlar individual hisoblanadi va komplektatsiya, boshlang‘ich to‘lov hamda muddatga qarab farq qilishi mumkin.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксклюзив
Ўзбекистон тарихида ўчмас доғ бўлиб қолган, кўплаб мард ва жасур ўғлонларни мардларча ҳалокатига сабабчи бўлган Боткент ва Сариосиё воқеалари.


Телевиденияда айтилмаган, сиз эшитмаган ҳақиқатлар.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🇵🇹🇪🇸Бугун Португалия ва Испания тўқнашуви бўлади

Экспертлар бу Роналдунинг ЖЧ даги сўнгги ўйини бўлишини таҳмин қилишмоқда

Кеча Неймар билан ҳайрлашдик бугун эса Роналду билан бутунлай ҳайрлашишимиз мумкин, энг кучли футбол эраси шундай якунланмоқда дўстлар...

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Али Хоманаийни Эронда сўнгги йўлга кузатишмоқда

Теҳрон кўчаларида оммавий мотам юришлари бўлиб ўтмоқда.

Маросим иштирокчилари ҳалок бўлган оятуллоҳ Али Хоманаий ва унинг ўғли Мужтабо Хоманаийнинг портретлари ва мамлакат байроқларини кўтариб чиқишган.

Эроннинг собиқ раҳбарининг тобути Озодий майдонига муқаддас зиёратгоҳ кўринишида безатилган юк машинасида олиб келинди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Жавоҳир Синдаров яна бир халқаро турнир ғолиби бўлди

Ўзбекистонлик шахматчи 7,5/9 натижа билан Даниэл Народитский хотирасига бағишланган Naroditsky Memorial Blitz 2026 турнирида биринчи ўринни эгаллади.

Маълум бўлишича, спортчи ушбу ютуғи учун 6 000 доллар мукофотга эга бўлди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⛽️ Президент нефть-газ тармоғидаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича топшириқлар берди

Шавкат Мирзиёев 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича тайёргарлик ишлари билан танишди.

Тақдимотда амалга оширилиши режалаштирилган асосий ишлар:

🔸220 минг хонадоннинг газ таъминоти яхшиланади;
🔸711,9 км газ тармоғи ва 400 та газ тақсимлаш пункти таъмирланади ҳамда реконструкция қилинади;
🔸аҳолига 325,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилади;
🔸қиш мавсуми учун 120 минг тонна автобензин захираси яратилади;
🔸иссиқлик электр станцияларига 4,16 млн тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇯🇴 Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорлиги янада кенгайтирилади

Шавкат Мирзиёев Иордания Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Айман Сафадий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда савдо, инвестиция, транспорт ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар сиёсий мулоқотларни фаоллаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда иш қидирувчилар сони кескин ошди

МБга кўра, иш қидирувчилар сони ошиши меҳнат бозорида рақобатни кучайтирган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❗️Тошкентда иштонсиз бўлиб, аёл қишини ортидан қувган эркак қамалди

Cуд ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар эркак 2026 йил июль ойининг 1 куни соат 11:00 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси 53-уй олдидаги ер ости йўлида бўла туриб, аёл О.Б.ни йўлини тўсиб, иштонини ечиб қувлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд қарори билан ҳуқуқбузар МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🔖O‘ G‘, Sh, Ch ҳарфлари ўзгармоқда

Лотин алифбосини янгилаш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

33 йилдан сўнг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Лойиҳага кўра, алифбо 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлади. Айрим ҳарфларнинг қўлланилишига ҳам аниқлик киритилмоқда.

Шунингдек, аввал расмийлаштирилган ҳужжатлар, пул белгилари, пешлавҳа ва бошқа атрибутлар белгиланган муддатгача амал қилади. Бу ўзгаришларни босқичма-босқич жорий этиш ва ортиқча давлат харажатларининг олдини олишга хизмат қилади.
👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
⚡️Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги пунктларда чегара ходимларини қўлга олиш жараёни акс этган кадр намойиш қилинди.

Операцияда 27 киши ушланган, улар коррупсияда гумонланмоқда. Видео бошида чегара ходимларининг ноқонуний равишда пул олгани кузатув камераларига тушиб қолган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇹🇷 Трамп Анқарага келди.

Трамп Туркиядаги НАТО саммитига фақатгина Эрдўғонга бўлган ҳурмати юзасидан йўл олди, деб хабар берди CNN.

Доналд Трамп дастлаб алянс бўйича иттифоқчилар билан учрашувга шубҳа билан қараган, чунки уларнинг аксарияти Эрон билан урушда Вашингтонни қўллаб-қувватламаганидан норози эди. Шу муносабат билан, CNN манбалари саммит силлиқ ўтишига ишонч билдиришмаяпти.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
The Economist нашри дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарларини эълон қилди

173 та шаҳар бешта категория: соғлиқни сақлаш, инфратузилма, таълим, барқарорлик, маданият ва атроф-муҳит бўйича баҳоланди. Копенгаген биринчи ўринни эгаллади. Дамашқ эса дунёдаги яшаш энг ноқулай бўлган шаҳар деб топилди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!