ZAMON | Расмий канал
66.1K subscribers
18.8K photos
19.6K videos
38 files
3.74K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Навоийда 7 ёшли бола юк машинасини бошқаргани аниқланди

Навоий вилояти Кармана туманида 7 ёшли боланинг Howo русумли юк машинасини бошқаргани юзасидан текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича, транспорт воситасини болага унинг қариндоши ишониб топширган. Ҳолат юзасидан болага машина бошқарувини берган фуқаро ҳамда уни назоратсиз қолдирган онага маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Юк машинаси эса жарима майдончасига жойлаштирилди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#ДАҲШАТ
⚡️Қашқадарёда 4 нафар эркак вояга етмаган қизни зўрлашда гумонланмоқда😡

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда қўлга олинган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Тезкор

⚡️⚽️Тармоқларда янги Volkswagen Lavida XR машинасига “Президент совғаси“ логотипи ёпиштирилган расмлар тарқалмоқда


Воқеалар ривожини кузатамиз...

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага топшириш учун видео қўлланма.

2026/2027-ўқув йили учун давлат ОТТларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий my.edu.uz платформаси орқали 1–30-июл кунлари давом этади.

Магистратура мутахассисликларига танловларда тил билишнинг тегишли даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

📝 Онлайн ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

▪️Бакалавр дипломи;
▪️Чет тилини билиш сертификати.

📋 Магистратурага кириш учун талаб этиладиган чет тили сертификатларининг мутахассисликлар кесимида рўйхати.

Қуйидаги талабгорлардан чет тилини билиш сертификати талаб этилмайди:

1. Президент ва номли давлат стипендиялари соҳиблари, давлат мукофоти совриндорлари ҳамда республика фан олимпиадалари ғолиблари;
2. Ногиронлик маълумотномаси мавжуд (кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар);
3. Бакалавриат таълим дастурини хорижий тилда тамомлаган битирувчилар.
👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Диққат
Юриспруденция йўналишларига IQ тест топшириш тартиби белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори (350-сон, 30.06.2026 й.) билан, Ҳукуматнинг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга IQ тест ўтказиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

📝 Бунда, IQ тест юриспруденция таълим йўналиши бўйича Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда ўтказилади.

📥 Рўйхатдан ўтиш жараёнларида ҳуқуқ соҳасида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси билан бирга  IQ тестдан ўтишни танлаган абитуриентлар учун  IQ тест синовлари ТДЮУ томонидан  IQ тест олувчи ҳамкор хорижий ташкилот билан ўзаро шартнома асосида ҳар йили 10 июльга қадар ўтказилиши белгиланган.

📝 IQ тест синовларини ўтказиш ва натижаларни баҳолаш хорижий ташкилот талабларига асосан амалга оширилади.

📌Фақатгина, IQ тест синовларидан муваффақиятли ўтган абитуриентларга ОТТ ва бакалавриат таълим йўналишини танлаш жараёнида бошқа мос йўналишлар билан бирга ТДЮУнинг  “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” таълим йўналишларини танлаш имконияти яратилади.

🗒 Маълумот учун, мазкур таълим йўналишларига танловда чет тиллари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб қилинади.
👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🇺🇿🇬🇪 Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга боради

2-3 июль кунлари бўлиб ўтадиган ташрифи давомида Грузия президенти Михаил Кавелашвили ҳамда Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Музокараларда Ўзбекистон – Грузия орасида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, саноат, фармацевтика, кимё, қишлоқ хўжалиги, туризм, энергетика ва ахборот технологиялари соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суришга ҳамда транспорт-логистика соҳасида ҳамкорлик қилиш диққат марказида бўлади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇻🇪 Венесуэлада ер қимирлаши қурбонлари сони 1943 кишига етди

Жароҳатланганлар сони 10 571 кишини ташкил қилди, деди Парламент раиси Хорхе Родригес.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
-8298620.pdf
1 MB
❗️Расман: Ўзбекистонда айрим ёввойи ҳайвонларни овлаш тақиқланади

2026 йил 1 августдан 2028 йил 1 январгача йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган айрим ёввойи ҳайвонларни овлашга тақиқ жорий этилади.

Тақиқланадиган ҳайвонлар рўйхати тегишли ҳужжатда белгиланган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⛔️🚧 Ҳайдовчиларга огоҳлантириш: Тошкент марказидаги Мустақиллик шоҳ кўчасида транспорт ҳаракати деярли ярим ойга чекланади.

2-июль куни соат 2:00 дан 13-июль куни соат 6:00 гача Мустақиллик шоҳ кўчасида — Мирзо Улуғбек кўчасидан Оққўрғон кўчасигача — йўл ишлари туфайли транспорт ҳаракати чекловлари амал қилади.

Тирбандликни камайтириш учун йўлнинг қарама-қарши томонида вақтинча икки томонлама транспорт ҳаракати ўрнатилади. Ҳайдовчилардан ўз йўналишларини олдиндан режалаштиришлари сўралади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Россия ва Украинанинг уруш пайтидаги йўқотишлари 2 миллиондан ошди - The New York Times

Нашр Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг тадқиқотига таяниб, 2022 йил феврал ойидан бери Россия тахминан 1,4 миллион аскарини йўқотганини ва яраланганини хабар қилмоқда. Улардан тахминан 450 минг киши ҳалок бўлган.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Украинанинг йўқотишлари 525 000-625 000 аскарни ташкил этди, жумладан, 125 000-150 000 киши ҳалок бўлган. Тадқиқот муаллифлари 2026 йилда Россия ойига 30 000-34 000 аскарини йўқотишини таъкидламоқда, бу янги шартнома асосидаги аскарларни ёллаш суръатидан ошиб кетган. Бундан ташқари, баҳорда, 2024 йилдан бери биринчи марта Россия армияси қўлга киритганидан кўра кўпроқ ҳудудни йўқотишни бошлади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган Malibu йўл четидаги дўконга кириб кетди

Воқеа 2 июл куни тонгда 5:40ларда содир бўлган. Шота Руставели кўчаси бўйлаб ҳаракатланган автотеррорчи Malibu билан «Caffelito» қаҳва дўкони ичига кириб кетган. Тарқалган видеолардан Malibu деярли йўқ бўлиб кетган даражада зарарланганини кўриш мумкин.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда болага зўравонлик қилинган хусусий боғча ёпилиши мумкин

Бундан аввал интернетда тарқалган видеоларда "Rayyan Kids Land" хусусий боғчаси тарбиячилари болаларга қўпол муносабатда бўлгани акс этган. Жумладан, бир боланинг оғзига латта тиқилгани ва бошқа ҳолатларда жисмоний зўравонлик қўллангани кўринган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув якунига кўра, таълим муассасасининг лицензияси бекор қилиниши кутилмоқда. Муассаса лицензия талаб ва шартларини 6 та ҳолатда қўпол бузган, дейилади ММТВ хабарида.

Жумладан, 24 июнь куни тарбиячилардан бирининг тарбияланувчига нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик қилгани аниқланган.

Вазирлик боғча лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилиши билдирган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ағдарилиб кетган Malibu юзасидан расмий маълумот берилди

Шаҳар ИИББ маълумотига кўра, ҳодиса бугун эрталаб соат 05:40 да Шота Руставели кўчасида содир бўлган.

Аниқланишича, ҳайдовчи юқори тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотиши оқибатда дўконга урилиб, ағдарилиб кетган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш керакки, ИИББ ЙҲХХ бир неча кун олдин Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ҳам
ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилганди, аммо ҳозирча ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилмади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🇷🇺Свердловск вилоятида 330 дан ортиқ уйни сув босди

“Тагил дарёси тошиб, Нижний Тагилдаги чорраҳалар ва кўприк таянчларини сув босди. 60 дан ортиқ дачалар, 3000 дан ортиқ боғ участкалари, еттита кўприк ва иккита автомагистраль шикастланган. Яқин вақт ичида сув сатҳи яна кўарилиши мумкин”, - дейилади ФВВ хабарида.

Екатеринбург ва Первоуралск шаҳарларида, Горноуралский, Кушвинский ва Нижнесергинский туманларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Нижняя Салда сув омборидаги сув сатҳи кўтарилмоқда, юқори даражадаги огоҳлантириш ҳолати эълон қилинди ва металлургия заводи сув тошқини хавфи остида.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🇺🇿🇬🇪 Шавкат Мирзиёев Тбилисида тантанали кутиб олинди

Бугун Ўзбекистон президентининг Грузия президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралари бўлиб ўтади.

Эртага, 3 июль куни Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашувлар ўтказади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!