ZAMON | Расмий канал
81.2K subscribers
18K photos
19K videos
36 files
3.66K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркор президентга: барчани миллионерга айлантирдингиз

5 март куни Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва технологияларни тезкор ўтказиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида «Grand Pharm Trade» компанияси асосчиси Азизхўжа Аббосхўжаев илгари фармацевтика соҳаси доимий текширувлар ва назорат органларининг кутилмаган ташрифларидан қўрқиб ишлаганини айтди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤣5316👎6👏4🤯1😱1🤬1
Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди

Навоий шаҳридаги 11-мактабнинг 23 ўқувчиси 4-5 тадан миллий сертификатга эга чиқиб, олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал юқори балл тўплади. Уларнинг 2 нафари 10-синф ўқувчиси.

Маълумот учун, миллий сертификат – умумтаълим фанлари бўйича талабгорнинг билимини аниқлаб бериш учун мўлжалланган синов ҳисобланади. Унда турли фанлардан сертификат имтиҳонлари ўтказилади.

Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга амал қилувчи сертификат тақдим этилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👏6223👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори 20 минг доллар олган вақтида қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг Наманган вилояти бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспектор олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «a» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «a» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍1913👏5🤔1
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Эрон элчихонасида таъзия билдирди

У Оятуллоҳ Али Хоманаий вафоти муносабати билан очилган хотира дафтарини имзолаган.

Спикер Ўзбекистон давлати ва халқи номидан Эрон томонига чуқур ҳамдардлик билдирди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍2419👏6😱1
Қашқадарёда кўчада турган Damas портлаб кетди

Воқеа бугун соат 10:30да Косон туман Янгиобод маҳалласида содир бўлган.

ФВВга кўра, портлаш машинага ўрнатилган метан газ баллонининг техник носозлиги оқибатида содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани айтилди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
28🤯15😱7
Ангренда 8 ёшли бола дайди ит тишлаши оқибатида вафот этди

Болани мактабдан қайтаётганда ҳозирда вилоят ҳудудида кўпайиб кетгани айтилаётган кўчадаги дайди итлардан бири талаган. Тошкент вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, айни пайтда шаҳар ва вилоят ҳудудида дайди ҳайвонларни назорат қилиш, уларни тутиш ҳамда белгиланган махсус жойларда сақлаш ишлари кучайтирилган.

Ўқувчи болани талаган ит ҳам Ангрен шаҳар ободонлаштириш бўлими дайди ҳайвонларни тутиш гуруҳи томонидан тутилган ва акт тузилиб, махсус сақлаш жойига олиб борилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤬4730😱13👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда маст чилангар мижознинг Матизини олиб қочди

Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган.

Полиция ходимларидан қочишга уриниб, у йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва жами еттита машинага шикаст етказган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
15👍5🤔3😱3🎉3🤣2🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада солиқ инспекцияси бош инспектори 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

ДХХ томонидан ўтказилган тадбирда солиқ ходими тадбиркорга туман ҳокимлиги захирасидаги 10 гектар ер майдонини ажратиб беришни ваъда қилгани маълим бўлди.

Инспектор ушбу хизмати эвазига жами 101 минг доллар талаб қилиб, шундан 20 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
21👍5🤯1🤬1
Андижонлик қиз келинлик уйига 800 та китобдан иборат сеп билан борди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимованинг сепи ижтимоий тармоқларда олқишларга сазовор бўлмоқда. У келинлик уйига 800 та китоб билан борган.

Турмуш ўртоғи Миржалол Маҳмарайимовнинг Kun.uz'га айтишича, бўлажак рафиқаси билан бир неча йил биргаликда китоб йиғишган, тўйдан кейин эса жуфтликнинг қўшма кутубхонасидаги китоблар сони 1,5 мингтага етган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
145👍105👏24🔥6🤩4🤣4😁3😱1🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди Тошкент кўчаларидаги фото ва видеокамералар орқали айрим қоидабузарликлар автоматик аниқланади

Хусусан, Face ID технологияси ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган фуқароларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари ҳам қайд этилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
30👎16🤣7👍4🤯2😱1
«Қуёш ғойиб бўлди». Теҳрондаги нефт омборлари ёниши оқибатида осмон қора тусга кирди

Исроил мудофаа армияси 7 март куни кечқурун Эрон бўйлаб навбатдаги зарбалар сериясини амалга оширди – бу сафар энергетика инфратузилмаси объектлари нишон бўлган.

Исроиллик ҳарбийлар берган хабарга кўра, ушбу объектларда ишлаб чиқарилган ёқилғи маҳсулотлари Эрон қуролли кучлари эҳтиёжлари учун ишлатилган. Теҳронга қўшни бўлган Алборз вилоятидаги нефт омборлари бўйлаб ҳам зарбалар берилган.

Эрон пойтахти шимоли-ғарбида жойлашган базалардан бири бўлган Шаҳран базаси 2025 йил июнида 12 кунлик уруш чоғида ҳам Исроил зарбасига учраганди. Аммо бу сафарги зарбалар кўлами кенгроқ бўлди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤬3629😱18😢6
Уйланганига 20 кун бўлган эронлик йигит дафн қилинди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳаво ҳужумлари оқибатида турмуш қурганига тахминан 3 ҳафта бўлган Муҳаммад Маҳдининг жасади тупроққа қўйилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
😢1198🤬5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроилдаги ресторанда шаҳар мери ва унинг ўринбосари қуролланган шахс томонидан отиб ташланди

Полиция ҳодиса юзасидан тергов бошлаган. Ҳозирча ҳужумнинг сабаби ҳам, гумондорлар ҳам аниқланмаган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👏87👍4614😁6😱2🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошқирдистонлик фермер аёлларни ўзига хос тарзда табриклади

У кенг дала майдонида қўйлар ва отлардан иборат подани жамлаб, уларни махсус тартибда жойлаштирган.

Натижада ҳайвонлар “8 март билан” деган ёзув шаклида саф тортган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👏7133🤣14👍4