ZAMON | Расмий канал
73.6K subscribers
18.4K photos
19.3K videos
37 files
3.68K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
Бектемир тумани, Сувсоз даҳасида юк машинаси газ қувурига тегиб, уни узиб юборган. Натижада ҳудуднинг катта қисми, айниқса уйини газ қозонида иситадиган аҳоли газ таъминотисиз қолган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍47🤬18😢10🤣7🤯21
Ҳуқуқбузарлик қилиши ёки ундан жабрланиши эҳтимоли бўлган 800 минг кишининг рўйхати тузилди — ИИВ

2024 йилда профилактика инспекторлари ва маҳалла вакиллари уйма-уй юриш орқали ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 800 мингдан ортиқ шахснинг рўйхатини шакллантирди.

Бу ҳақда хабар берган Ички ишлар вазирлиги юз минглаб фуқаролар қайси асосларга кўра «ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган» тоифага киритилганига изоҳ бермаган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍32🤣8👎6🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Туркия ҳарбий дронларини сотиб олади

Ўзбекистон Туркиянинг аэрокосмик саноат компанияси TUSAS томонидан ишлаб чиқарилган ANKA SIHA ҳарбий дронларини сотиб олиш бўйича келишув имзолагани ва тез орада дронларни етказиб бериш бошланиши айтилмоқда.

Бу ҳақда Туркиядаги мудофаа саноати ва ҳарбий авиация янгиликларига ихтисослашган SavunmaSanayiST портали хабар берди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍623👎2
Ўзини ҳурмат қилган стоматолог шундоқ ҳам гигиенага риоя қилади

Лекин ҳозирги вақтда тиббиёт масаласида одамларни дин қўшиб ўзига жалб қилиш, уларнинг ишончига кириш ҳолатлари кўпайиб қолди. Гапига дин қўшган ҳаммага ҳам ишониб кетаверманг.

Ўз касбининг устаси бўлган одамга мижоз топиш учун диндан фойдаланиб ўтирмайди. Огоҳ бўлинг!

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍51🤣11👎5👏3🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда ҳарбий вертолёт ва Bombardier йўловчи самолёти тўқнашиб кетди

АҚШ фавқулодда хизматлари воқеа содир бўлган жой яқинидаги Вашингтоннинг Рейган аэропортида барча парвоз ва қўнишларни тўхтатди.

Fox News'нинг ёзишича, ҳодисада 60 киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бироқ ҳозирча расмий маълумот йўқ. Қутқарув-қидирув ишлари бошланган.

Оқ уй матбуот котиби президент Трамп ҳодиса ҳақида хабардор қилинганини билдирди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍51👏6😱6😢21
ZAMON | Расмий канал
Бухорода ҳайдовчи машинасида ЙПХ ходимини уриб, йўлдаги бошқа автомобиль билан тўқнашди Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат бўйича тергов бошланган. 👉 @ZAMON - ТВда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода машинани ЙПХ ходимининг устига ҳайдаган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилди

ЙХХХнинг маълум қилишича, ходим тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.

Видеода ҳодиса вақти ходимнинг кийимидаги бодй-камерага тушган тасвирларни ҳам кўришингиз мумкин.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍43😢9👏2😱21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Макка-ю Мадинани зиёрат қилиш учун борадиган юртдошларимизни огоҳликка чақирадиган видео!

Саудия Арабистонига ҳажга бориб, мазаси қочиб қолган одамлар жуда қийналар экан. Айтилишича, медицина дабдала, беморларни одам ўрнида кўришмайди!

Қанд миқдори баланд бўлган ёки бошқа муаммолари бўлган одамлар эҳтиёт бўлиши керак экан.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍75😢31👎3
Туркманистонда президент сурати туширилган газеталарни «бемақсад ишлатиш» тақиқланди.

Давлат ходимлари ва талабалар мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов ва унинг оила аъзолари сурати туширилган «газета саҳифаларини сақлаб қолиш» ҳақидаги мажбуриятни имзолаган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤣84👍28🤬6😁42😢1🎉1
Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб келинаётган картошкалар чириди

43 вагон картошка Ўзбекистон билан чегарада фитосанитар текширувдан ўтказиш учун тўхтатилган. Сабзавотлар 10 кундан ортиқ вагонда қолиб кетгани сабабли у музлаб, яроқсиз ҳолга келган.

«Бир вагонда 68 тонна бор эди. Аммо энди у яроқсиз!» деди тадбиркор Азамат Серикбаев. Сотувчилар айтишича, картошка ҳатто жониворларга беришга ҳам ярамайди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
😱97😢43🤬33👍30👎17👏4😁4🤯3🤣1
Ҳалол насия банк кредитидан қимматроқ

Ҳа, тўғри эшитдингиз. Тинмай ҳалоллиги айтилиб фаол равишда реклама қилинаётган ушбу хизмат шунчаки диндан фойдаланиб одамлардан кўпроқ пул ундириш схемасидан бошқа нарса эмас.

Шунингдек, кўп муддатли тўлов таклифларида «атиги 100 минг сўмга» деб ёзиб қўйишади. Бу эса молиявий саводхонлиги паст бўлган аҳоли қатламини улкан қарзларга кириб қолишига сабаб бўлмоқда.

Чунки истеъмолчи якунда қанча пул тўлаши, маҳсулот нархи, қарз аслида қанча эканини билмайди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍53😁54👎3🤔3🤣3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчада кобра томошасини кўрсатган циркчилар жазоланди

«Кобралар болаларга қараб чақаман деб турганди, ўзим қўрқиб кетдим», — дейди ИИБга мурожаат қилган аёл.

Жиноят ишлари бўйича Пискент туман судида суд иши кўриб чиқилди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍28😱24😁9🤬6
Энди Абдуқодир Ҳусанов иштирокидаги ўйинларни телевизорда томоша қилиш мумкин.

Гап шундаки, айни вақтда ZoʻrTV APL ўйинларини эфирга узатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Ҳусанов тўп сурадиган «Манчестер Сити» жамоасини олдинда бир қанча мураккаб учрашувлар кутиб турибди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👏71👍256👎6🎉1🤣1
Трамп депортация қилинган мигрантлар учун Гуантанамода лагерь қуришни буюрди

АҚШ президенти Кубанинг Гуантанамо шаҳридаги ҳарбий базада депортация қилинган 30 минг муҳожир учун лагерь ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Мамлакат хавфсизлигига таҳдид соладиган «ноқонуний муҳожирлар орасида энг хавфли жиноятчилар» у ерга юборилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍35👎9😁2
Туркияда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган эркак лаваш сабаб фикридан қайтди.

Гап шундаки, Ҳасан исмли эркак бино томига чиқиб, ўзига бензин сепиб, ёқиб юборишга ҳаракат қилган.

Полиция олиб борган музокаралардан сўнг эркак жуда ҳам оч қолгани маълум бўлган ва унга лаваш олиб келишган.

Шундан кейин эркак жонига қасд қилиш фикридан қайтиб, овқатланган. Уни вақтинча ҳибсхонаг жойлаштириган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤣88😢57👍35👏19😱3🤬31
Россияда яна бир ўзбекистонлик қурилишда вафот этди

Ленинград вилоятининг Кингисепп туманидаги Уст-Луга қишлоғи яқинида жойлашган Краколе кварталида металл конструкцияларни йиғувчи бўлиб ишлаган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси тахминан 30 метр баландликдан қулаб тушиб вафот этди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
😢139👍28😱96🤬3👎1
Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларни дорихоналарда сотиш тартиби белгиланди.

Тегишли низомга кўра, дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини рецепт асосида қуйидаги шахслар истеъмолчига сотиши мумкин:

• дорихона мудири;
• фармацевт (провизор);
• дорихона фармацевти ассистенти.

Гиёҳвандлик воситалари махсус пушти рецепт бланка асосида фақат 7 кунлик нормада берилади. Рецептлар дорихонада 5 йил давомида муҳрланган ҳолда сақланади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👎62👍26🤬13😁3😱31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбек футболи нега олдинда, бизчи?»

Қозоғистонликлар ўзбек футболининг қандай ривожланаётганини подкастлардан бирида гаплашиб, «Ўзбек футболчилари Европада ўйнаяпти, бизники эса чиқолмаяпти, нега шундай?» деган саволни кўтаришибди.

«Европани олсак, у ерларнинг футбол мактаби анча аввал шаклланган, уларнинг фалсафаси бошқача дейдиган бўлсак, биздан олис бўлмаган қўшни Ўзбекистончи? Сувимиз бир, қуёшимиз бир ва соатимиз ҳам фарқ қилмайди. Нега унда бизнинг футболчилар чиқолмаяпти?» деб, савол ташланибди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍47😁33🤣202😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда баланд тоғларга ҳам овқат доставка қилишаркан.

Машҳур етказиб бериш хизматларидан бири тармоқ фойдаланувчиларини шокка тушурувчи видеони эълон қилди.

Унда доставкачи аёл отда тоғлар орасидан юриб, белгиланган манзилга овқат олиб бораётганини кўриш мумкин.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍92👏101🤣1