ZAMON | Расмий канал
73.7K subscribers
18.4K photos
19.3K videos
37 files
3.68K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
Тошкент марказида ҳайдовчи Captiva'ни йўл ўртасида қолдириб, ғойиб бўлди

ИИББ хабарига кўра, бугун соат 08:30 ларда Яшнобод туманида Captiva ҳайдовчиси машинасида юзага келган носозлик сабабли уни энг чап қатнов йўлагида қаровсиз қолдирган.

Шундан сўнг ЙПХ ходимлари келиб, машинани эвакуатор ёрдамида йўл четига олиб ўтган. Ҳайдовчига жарима солинмаган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍90😁64🤬3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Китоб ўқиган оналарга 6 ойлик коммунал тўловлар тўлаб берилади.

Андижон тумани ҳокими Бобур Йўлдошев ташаббуси билан 20 ёшдан, 45 ёшгача бўлган оналар ўртасида «Маърифатли она» китобхонлик танлови ўтказилиши эълон қилинди.

Танловда биринчи ўринни олган уч нафар аёлга коммунал тўловлар тўлаб берилади. Видеони китобхон аёлларга юбориб қўйишни унутманг.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍99🤣34👏3🎉3🤯1😱1
Тошкентликлар «Бизга тоза ҳаво керак» челленжини бошлади.

Фуқаролар ҳукуматдан экологик ҳолатни яхшилаш бўйича чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда йил бошидан бери ҳаво ифлосланиши бўйича антирекорд қайд этилди ва пойтахт дунё мегаполислари орасида энг ифлос шаҳар деб топилган эди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍83🤣166👎5🔥5
Трамп трансгендерларга АҚШ армиясида хизмат қилишни тақиқлади.

АҚШ президенти ўз фармонлари билан қуролли кучлардаги инклюзивлик ва хилма-хиллик сиёсатига тақиқ қўйди.

Covid-19`га қарши эмланишдан бош тортгани учун ишдан бўшатилган барча ҳарбийларни лавозимларига тиклашни буюрди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍69🔥4👏3🎉3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 203 нафар фуқаронинг номига машина олган автосалончи фирибгарларга суд ҳукми ўқилди.

Маълум қилинишича, судланувчилар чет элдан машина олиб сотиш масаласида МЧЖ фаолиятини йўлга қўйган. Аниқланишича, умумий зарар 62 млрд сўм бўлган.

судланувчига ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍38😁63👏2🤯2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда қиймати қарийб 1 миллиард 200 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона фош этилди.

Косон туманидаги «Наврўз» ММФда «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бошқармаси ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган рейд давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан баённома тузилиб, истеъмол қилинган табиий газ миқдори қайта ҳисоблаб чиқилиб, 1 миллиард 117 миллион сўмлик зарар ҳисоблаб чиқилди. Жараёнга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍36😁8😱41
Ўзбекистонда блокланган TikTok энг кўп солиқ тўлаган хорижий бигтех қаторига кирди

2024 йилда хорижий йирик IT-компанияларнинг Ўзбекистонда тўлаган солиқлари 1,5 баробарга ошиб, 9 млн долларга етди.

Топ ўнталикка илк бор TikTok ҳам қўшилди, ваҳоланки, бу платформа Ўзбекистонда блокланган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍27🤣13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маданият ифодаси шунчаки ҳижоб эмас

Mусулмонлар кўп яшайдиган давлатларнинг миллий кийимларини кўпчилик фақат ҳижоб деб ўйлайди. Аслида бу нотўғри тасаввур. Ҳар бир давлатнинг бой тарихи ва ўзига хос миллий либослари мавжуд.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍84🤬44👎17👏52🔥2
Россияда танишини ўлдириб, танасини бўлаклаб ташлаган ўзбекистонлик 10 йилга қамалди

Суд судланувчини Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) 1-қисми билан айбдор деб топди ва уни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.

У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди. Судланувчи марҳумнинг онасига 1 миллион рубль миқдорида маънавий зарар тўлаши белгиланди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤬83👍33😱72
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўрис, ўрис дейишади, мен ўрис эмасман»

Олимпиада чемпиони Руслан Нуриддинов ташқи кўриши сабаб негатив изоҳлар келишини ва бу унинг кўнгилига тегишини айтибди.

Спортчининг гаплари барчамизни бирдамликка ва қадриятларга ҳурмат билан қарашга чақиради. Аслида ҳам, ҳаммамиз бир ватанда яшаймиз ва асосийси, ўзбекистонликмиз.

Бу ерда миллатчилик қилиш ўрнига юртимиз келажаги учун бирлашишимиз керакмасмикин?

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍186👏18🔥8🤣2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ҳайдовчи машинасида ЙПХ ходимини уриб, йўлдаги бошқа автомобиль билан тўқнашди

Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат бўйича тергов бошланган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍54😱32🤣9🤬8👎4🔥21👏1
Қайси ҳудудда Open budget учун энг кўп маблағ ажратилмоқда? Етакчи Тошкент эмас

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли б юджет»нинг бу йилги 1-мавсуми доирасида ажратилаётган маблағлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, энг кўп маблағ Фарғона вилоятида — 343 млрд. 552 млн. сўм, энг ками эса Сирдарё вилоятида — 50 млрд. 704 млн. сўм ажратилган.

Қолган ҳудудлар бўйича маблағларни инфографикадан билиб олинг!

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍28😁6👎4🤣1
АҚШ президенти сайловдан олдинги кескин ваъдаларини бажармоқда.

Трамп 975 нафар ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирни АҚШдан депортация қилмоқчи.

Турли ноқонуний йўллар билан қўшма штатларга боришга уринманг, дўстлар!

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍35👏17🤬5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентлик қиз йигити томонидан бир йилдан бери дўппослаб келингани айтилмоқда.

20 ёшли қиз билан муносабат қуриб, бирга яшаб келган йигит уни бир неча бор ўғирлаб, оғир жароҳат етказган.

Шунингдек, вазиятга аралашган қизнинг онаси ҳам қўллари кесилган. ИИББ вазиятни тезкор равишда назоратга олади деган умиддамиз.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤬135👍29😱7🤯63👎1
Тошкент вилоятида 23 кунлик чақалоқнин қўл ва оёқчалари куйиб қолди.

Қизалоқ онаси ва бувиси ўртасидаги жанжал пайтида куйган. Аёл қайноқ сувли термосни келинига ирғитиб юборган, сув болага теккан.

Ҳолат билан ҳуқуқ-тартибот идоралари шуғулланмоқда, қизга ҳимоя ордери берилди, қариндошларига огоҳлантиришлар юборилди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
😢90🤬79👍27🤯5😱42👏2
Худди кинолардагидек: Бўстонлиқда марихуана етиштирган «боғбон» қўлга олинди.

«Тошкент-Аэро» божхона комплекси хабарига кўра, Юнусобод туманида ўтказилган рейдда фуқаро курьерлик орқали 886 грамм марихуана қабул қилган вақтида қўлга олинди.

Текширув давомида у Бўстонлиқ туманидаги далаҳовлисида марихуана етиштириш учун лаборатория ташкил қилгани фош бўлди.

Жойдан 200 туп марихуана ўсимлиги ва 5 кг қуритилган модда топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍58😁12😱93🥰1