Замбаракнинг ўқи
11.4K subscribers
2.66K photos
225 videos
16 files
1.12K links
Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.

Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99

Реклама масалаларида — @meenov
Download Telegram
Хайвуд довони, 2206 м. Қамчиқдан салгина паст.
Бугун 350 км масофани босиб ўтиб, ақл бовар қилмас даражадаги гўзал табиатни кўриб келдик. Мен бу саёҳатни анчадан бери режалаштириб юргандим, бугун амалга оширдим.

Road trip — йўл саёҳати Шимолий Америкада жуда оммабоп. Бундай саёҳатдан мақсад борадиган манзилни эмас, балки йўлни томоша қилишдир. Бугун бизда айнан шунақа саёҳат бўлди.

Бир нарса мени кўп ҳайрон қолдиради — Канадада масофалар катталиги ва одам камлиги. Бугун юрган йўлимизнинг катта қисмида аҳоли яшамайди. Кўчаларга тахталар қўйиб, ёзиб қўйилган: «кейинги хизмат кўрсатиш шохобчасигача 55 км».

Яъни, унгача на бензоколонка, на алоқа, на одамлар бор. Ёввойи табиатдан бўлак ҳеч нарса йўқ. Йўлларда тулкилар, кийиклар, олмахону бурундуқлар юрибди. Ҳамма ёққа «айиқлардан эҳтиёт бўлинг» деб ёзиб ташланган.

Ёввойи, одам қадами етмаган жойлар. Калгаридан атиги икки соатлик масофада.
​​Ёз ўтмоқда соз.

Қуйидаги суратга аҳамият беринг. Соат 2да ҳарорат 24 даража иссиқ бўлган, икки соатдан кейин 14 даражага пасайиб, 10 градусга тенг бўлиб қолган.

Икки соат ичида ёздан кеч кузга «саёҳат»!

Бугун эрталаб +8 даража эди, июлда. Албатта, Торонто ва Ванкуверда иссиқроқ, лекин барибир Канада шимолий давлат эканини унутмаслик керак. Унутишга қўймаяпти табиат, доимо эслатиб турибди 😢
Фейсбукдаги дўстим Темур Давронов ўз кутубхонасидаги китобларини сотаётган экан. Кутубхонасидаги китоблар инглиз, немис, француз ва испан тилларида. Тилни ўрганаётган ва яхши биладиганлар учун айни муддао.

Китоблар рўйхати мана бу ерда. Мана бу рақам орқали Темур билан боғланишингиз мумкин — +998 71 222 43 06.

#бепул_реклама
Сўнгги кунларда Ўзбекистондаги воқеаларга фикримни билдирмаяпман (зўрға чидаяпман, рости). Чидайми ёки фикр билдириб турайми? Нима дейсизлар?
Anonymous Poll
25%
Чиданг!
75%
Билдиринг!
Хотин ака иккита каттамни олиб Тошкентга кетди. Мен 3 ёшга тўлмаган Абдумалик билан уйда қолдим. У кундузи боғчага боради, кечқурун эса қараш менинг зиммамда.

Бугун боғчадан олиб, магазинга опкириб, ўйинчоқ обердим. Ўшанга чалғиб, унча йиғламади. Зўр печеньелар-у вафлилар ваъда қилиб, ухлатдим.

Бир ҳафта амаллашим керак; кейинги пайшанба Умида қайтади. Август охирларида мен Тошкентга бориб, болаларни олиб келаман, Худо хоҳласа.

Мана шунақа гаплар ҳозирча. Яна янгилик бўлса албатта айтаман 😉
​​Кўпинча хотин ака қиладиган уй ишларини кўрмайман ва эътироф этмайман.

Ҳозир музлаткични очсам, бир ҳафтага етадиган овқатни қилиб, идишга солиб, устига таом номи ва иситиш бўйича кўрсатмаларни ёзиб кетибди.

Жуда хурсанд бўлдим.
​​Сўнгги кунларда «Маҳалла» телеканалидаги «Фикрлар чорраҳаси» кўрсатувининг тўсатдан эфирдан узиб қўйилиши қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

Аксарият одамлар бунга Ёшлар Иттифоқининг раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг алоқадор эканини таъкидлашмоқда/таҳмин қилишмоқда. Шунинг кетидан раҳбарнинг истеъфо беришини талаб қилаётган жуда кўп мурожаатларни ўқидим.

Фикримча, бу ташкилотнинг раҳбари кетгани билан тизимдаги муаммолар ҳал бўлмайди.

Биринчи навбатда, давлатнинг жамиятга, жамоат ташкилотларига, иқтисодиётга, ва умуман кундалик ҳаётга бўлган таъсирини камайтириш керак. Машиналаримизни давлат чиқаради, телеканалларимизнинг аксарияти ҳам давлатники, деярли барча уюшмалар-у (салом, Узчармпойабзал ва Элтехсаноат!) ассоциациялар де-факто давлат ташкилотларидир. Шу жумладан Ёшлар Иттифоқи ҳам.

Давлат яхши бошқарувчи эмас. СССР пайтида ҳаётнинг ҳар жабҳасини давлат бошқарган. Охири нима бўлганини ҳаммамиз биламиз. Давлат бошқаруви туфайли машиналаримиз қиммат, импорт қилинадиган техникага отнинг калласидек божлар, мана яқинда оёқ кийимларга божларни ошириш ҳаракати...

Булар барини хусусий компанияларга ва жамоат ташкилотларига бериб юбориш керак. Шундагина улар самарадорлигини таъминлаш мумкин.

Канадада ёшларга кўмаклашувчи ташкилотлар йўқми? Бор! Фақат уларни давлат ташкил қилмаган. Хусусий ўқув курслари, болалар ва ўсмирлар лагерлари, кўрсатувлар, фильмлар ва ҳ.к. давлатдан пул олиб, тегишли хизматларни кўрсатадилар.

Давлатнинг вазифаси ўйин қоидаларини ва дастурлар натижаларини белгилаб қўйиш, пул бериш ва унинг сарфини назорат қилиш. Хусусий корхоналар эса давлат берадиган пулга мослаб дастурлар тайёрлайди, уларни аҳолига етказади ва давлатдан пулини олади. Бундай схемада давлат бундай ташкилотлар ишига аралаша олмайди, фақат белгиланган қоидалар доирасида назорат қилади.

Бу принцип инглиз тилида Arms length — «қўл узунлиги» деб аталади. Яъни, ташкилотлар бир-биридан қўл узунлигидай масофада туради: гаплаша олади, аммо бир-бирининг ишига аралаша олмайди.

Агар бизнинг давлат ҳам ушбу тамойилга амал қилса, Ёшлар Иттифоқидек гигант ва ноэффектив ташкилот бўлмаган бўларди. Ўрнига юзлаб ташкилотлар давлат пули учун рақобат қилишган бўларди. Рақобат бўлган жойда эса сифат бўлади, акс ҳолда 20 йил аввал чиқарилган «Матиз»ларга навбатга туриш керак бўлади.

P.S. Ёшлар Иттифоқи шундай ташкилотки, миллиард-миллиард сўм пули бўлса ҳам сайти очилмайди (балки Ўзбекистондан очилар, бу ердан очилмаяпти. Хусусий ташкилотларники чет элдан ҳам бемалол очилади).

@zambarakning_oqi
Ўзбекистондан кирганда сайти очилаётган экан. Аммо шундаям «сўнгги» сўзи хато ёзилган, битта «г» тушиб қопти 🤦🏻‍♂️
​​Болалар эсон-омон Тошкентга етиб олишибди, додаси билан бувиси жуда чиройли кутиб олишибди. Худога шукр.

Ўртанчам Отабекнинг туғилган куни 7 июлда. Икки ой олдиндан кун санашни бошлаганди: «дада, қачон катта ойимларникига кетаман», деб. Ёзда, кун исиганида кетасан, деб айтиб қўйгандим. Бир кун боғчасидан олаётганида «курткангни кийма, бугун иссиқ» десам, катта ойимларникига кетамиз деб хурсанд 😃

~~~

Кичкинам Абдумалик билан мана бир суткадан ортиқ биргамиз, ҳали жинни бўлиб қолганим йўқ 🤪 Ўзи яхши бола, жуда қайсар-да. Машинада автоўриндиқ камарини ўзи тақади, овқатини ўзи ейди (ҳаммаёғини шатмоқ қилиб), қўлини ўзи ювади, яқин-яқиндан ҳожатгаям ўзи бориб келяпти (кичкинасига). Ухлаш пайти келганда ётқизаман, бирпас ёнида ётаман, кейин «бў-бў»ларни ҳайдаб келиш баҳонасида чиқиб кетаман. Хонада битта ўзи ухлайверади, қўрқмайди.

Боғчага боришни бошлаганидан бери бўяшга қизиқиб қолган. Бугун ҳам «бабича» деди, капалак суратини принтердан чиқариб бердим, ўтириб бўяди.

Фақат тил жонивор кечрок чиқяпти. Сентябрда, Худо хоҳласа, учга тўламиз.

Кечқурун Умида тайёрлаб кетган мошхўрдани урдик қатиқлаб. Ҳа, бу ерда мош ҳам, қатиқ ҳам бор. Йўқ нарсанинг ўзи йўқ 😃

Мана шунақа янгиликлар.
​​Ҳозиргина банкимга телефон қилдим. Кэрол хоним саволимга тезда жавоб берди. Энди хайрлашмоқчи бўп тургандим, «Фарход, бир дақиқа вақтингиз борми, бизда сизга таклиф бор», деб қолди.

Банким (RBC Royal Bank)нинг мижозларга хизмат кўрсатиш ходими сўзларига кўра, менга 30 минг доллар лимитга эга кредит линияси тақдим этилибди.

Кредит линияси – бу кредитнинг шундай турики, у муайян бир мақсад учун берилмайди; хоҳлаган нарса учун ишлатишингиз мумкин. Масалан, уй ремонтига. Бундан ташқари, берилган сумманинг қанчасини ишлатсангиз, ўша қисмига фоиз тўлайсиз, ишлатмаган қисмига эса тўламайсиз.

Масалан, сизда 30 минг долларлик кредит линияси бор. Уйингиздаги дераза ромларни алмаштирдингиз ва бунга 10 минг сарфладингиз. Сиз 10 минг учун 8,44% тўлайсиз, қолган 20 мингига эса ҳеч нарса қилмайди.

Ҳар ой фоизни тўлаб юришингиз мумкин, аммо унда қарз ҳажми камаймайди. Қарзни камайтириш учун эса ўша фоизни ва кредитни қанчага камайтирмоқчи бўлсангиз, ўшанча суммани қўшиб тўлашингиз керак.

Оддий кредит, авваламбор, чегараланган муддатга берилади. Сиз қайси ой неча пул тўлашингизни олдиндан биласиз. Кредит линиясида эса хоҳлаган ой хоҳлаган суммани узасиз. Яхши «левий» иш қилсангиз, бирпасда узиб қўйиш мумкин, ёки бир неча йил давомида секин-секин тўлаб бориш ҳам мумкин.

Яна бир қизиқ жиҳати – сиз 10 мингни ремонтга сарфладингиз, аммо 20 минги турибди. Ана ўшаниям бемалол, исталган пайтингизда ишлатишингиз мумкин. Ишлатган кунингиздан бошлаб фоиз «туғаверади», холос.

Аввал кредит карталар ҳақида ёзгандим. Кредит карталарнинг фоиз ставкаси жуда юқори, ўртача 20 фоиз.

Айтайлик, кредит картага сиз янги холодильник сотиб олдингиз, аммо қарзни узишга пулингиз етмаяпти. Шунда сиз йиллик 20% устама тўлаб боришингиз керак. Лекин агар кредит линиянгиз бўлса, сиз пулни кредит линиядан кредит картага ўтказиб, картадаги қарздан қутуласиз. Линиядаги қарз эса 8,44%, 20 фоиздан анча паст. Шу йўсинда пул тежашингиз мумкин.

Айтганча, бу кредитни ҳеч қандай гаровларсиз беришди.

~~~

30 минг долларлик кредит олиш учун нафақат ҳужжат йиғиш ва кўрсатиш, ҳатто телефон қилиш ҳам керак бўлмади. Бу кредит менга автоматик равишда тақдим қилинган, Кэрол хоним шунчаки эслатиб қўйди. Менга кредит тақдим этилгани ҳақидаги хабар онлайн банкда турган эди, кўрмай қолибман.

Хўш, банк нега менга даб-дурустдан шунча кредит беряпти? Чунки улар big data — «катта маълумотлар» билан ишлашни билади.

Банкнинг компьютер тизимлари менинг молиявий аҳволимни яхши билади, чунки барча транзакциялар ўша банк орқали ўтади. Ойлигим ҳисоб-рақамимга тушади, коммунал хизматларга вақтида тўлаяпманми, кредит картам ва машинам қарзларини вақтида узяпманми, уй ижарасини тўлашимда муаммо йўқми...

Буларни кўрган компьютер менинг қанчалик ишончли қарздор эканимни ҳисоблайди-да, автоматик тарзда менга кредит бериш мумкин ё мумкин эмаслиги ҳақида ҳулоса чиқаради. Бу жараёнда одам деярли иштирок этмайди ва мен томондан ҳеч қандай қўшимча ҳаракат талаб қилинмайди.

Ҳаммаси жуда қулай. Мақсад: қулайликдан фойдалан ва банкка ўша 8,44% йиллик устамани тўла. Қанча кўп қарз олсам, шунча банкка «вигодний».

Мана шунақа гаплар.

Суратда: 30 минг доллар қарз олсангиз, агар у кредит карта бўлса, йилига деярли $6000 устама тўлайсиз. Агар у кредит линияси бўлса, $2500 тўлайсиз.
Комментларда қизиқ саволлар беришди, қуйида жавоб беришга уриниб кўраман.

Кредит ҳаром!

Шундай, лекин бошқа илож йўқ. Ислом банкинги Канадада ривожланмаган, қарийб йўқ деса ҳам бўлади (Ўзбекистондаям аҳвол шунақа, билишимча). Танишларнинг айтишича, Европа ва АҚШда бундай кредитлардан фойдаланиш бўйича фатво берилган экан, аммо аниғини билмадим.

Умуман олганда, Ўзбекистонда триллионлаб сўм кредитлар берилди: имтиёзли, янги бизнес бошлашга, ёш оилаларга. Уйлар ҳам кредит (ипотека)га сотиляпти. Аксарият аҳоли ундан фойдаланади.

«Се ля ви» деган гап бор французчада, «шунақа ҳаёт» деб таржима қилинади.

Кредит ставкаси бунча паст? Нега Ўзбекистонда жуда баланд?

Мен иқтисодчи эмасман, шунинг учун содда қилиб тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Биринчидан, Ўзбекистонда инфляция юқори. Кам фоизга кредит берилса, уни инфляция «еб кетади» ва банклар зарар кўради. Инфляция муомаладаги пул массасига боғлиқ. Қанчалик кўп пул муомалада бўлса, шунчалик инфляция ўсади. Кредит ставкасини кўтариш йўли билан муомалага пул қўшилиши чегараланади.

Ўзбекистонда 2019 йил биринчи чорагида инфляция 13,6 фоизни ташкил қилибди ва қайта молиялаш ставкаси 16 фоизга тенг. Яъни, тижорат банклари аҳолига кредит бериш учун пулни Марказий банкдан 16 фоиз ставкада олади. Устига ўз фойдасини ва рискларни қўйиб, 22% билан аҳолига беради.

Канадада 2019 йил май ойида инфляция 2,4 фоизни, қайта молиялаш ставкаси эса 1,75 фоизни ташкил қилибди. Банклар эса аҳолига ўртача 3,95% ставкада кредит беришаётган экан.

Паст кредит ставкаларининг бошқа жиҳати бор: кредит олсангиз мазза, пулингизни банкка қўйсангиз унча мазза эмас. Чунки банклар жуда кам фоиз беради.

Мен машинамни йиллик 1,99% ставка билан лизингга олганман. Баъзи эскироқ (2—3 йил аввал чиққан) моделларга ҳатто 0%, яъни фоизсиз кредит (ссуда)лар ҳам берилади. Автокредитларни аксарият ҳолларда авто ишлаб чиқарувчиларнинг ўз банклари беради, шунинг учун ставкалари ҳам паст. Масалан, менинг машинамга кредитни VW Credit Canada Inc — Фольксвагеннинг ўз банки берган.

Ипотека ставкалари эса ўртача йиллик 3 фоиз.

Қарздор касал бўлиб қолса ёки вафот этса нима бўлади?

Қарздор кредитини узолмаса, банк унинг мулкини сотиб, қарзни ундириб олиши мумкин. Агар мулки бўлмаса, унда банк куяди (кредит гаровсиз бўлса).

Бундай ҳолатларни олдини олиш учун кредитлар суғурталанади. Масалан, агар қарздор вафот этса, суғурта компанияси ўша кредитни ўзи узади. Бундай суғурта пул туради ва ишлатилган кредитнинг 0,054 фоизидан бошланади. Мисол учун, кредит линиясидан 10 минг доллар ишлатсангиз, ойига 5,4 доллар тўлайсиз.

Бундай суғурта бўлган тақдирда, агар қарздор вафот этса, 500 минг долларгача қарзи банкка тўлаб берилади. Агар кредит олган киши оғир касал бўлиб қолса, узоғи билан 2 йил ичида 72 минг доллар қарзи узиб берилади.

@zambarakning_oqi
Forwarded from Daryo — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Муза”дан янгилик! Энди музлатилган хамир ва қатламалари бежирим янгича қадоқларда кутиб олинг.

Ўзгаришлар фақат ташқи кўриниши билан чекланиб қолгани йўқ — маҳсулот сифатида ҳам ўсиш бор.

“МузА” маҳсулотлар турини кенгайтириш ва уларнинг сифатини янада яхшилаш, харидорларга байрамона кайфият улашишда давом этади. “МузА”даги ўзгаришлар ва ребрендингига оид хушхабарларни кутиб қолинг!

Фейсбук: https://www.facebook.com/uzmuza/
Телеграм: https://t.me/MuzaSlavynskie
Телефон: (+998-71) 227-13-13, (+998-71) 246-88-33
Жамоат фаоли Азиза Умарова Фейсбукдаги постида айтилишича, Ўзбекистоннинг 95% аҳолиси денгизни кўрмай ўтиб кетади. Бунинг сабабларидан бири сифатида «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг монополияси келтирилган.

Постда айтилишича, монополия сабабли «Ҳаво йўллари»нинг Антальягача бўлган чиптаси нархи 650 доллар. Чимкентдан учсангиз, ҳудди шу нархга нафақат билет, балки «ҳамма нарса киритилган» денгиз соҳилидаги меҳмонхонада бир ҳафта дам олишингиз мумкин.

Шу пост менга роса таъсир қилди. Чинданам, тинмай ишлайдиган ўқитувчиларимиз, боғча опаларимиз, умуман аксарият ҳалқимиз бутун умри давомида денгизни кўрмай ўтиб кетяпти. Туркиядаги энг оддий, энг арзон меҳмонхонага етишолмаяпти.

Туркияга бормаса ҳаёт ҳаёт эмасми, деб сўрашингиз мумкин. Туркия шунчаки энг арзон ва энг қулай ва энг яқин «чет эл» мисолида келтирилган. Туркия — метафора.

Мен Европада ўқиганимда бир нарсага ҳавасим келган эди — Европа ёшлари роса кўп саёҳат қилади. Шунинг учун улар ўз қўшниларини яхши танийди, борди-келди қилади, тилини ўрганади. Натижада дунёқараши кенг, илғор фикрлайдиган кадр бўлиб етишади.

Уларга эса ўнлаб турли авиакомпаниялар, турли поездлар хизматига шай. Рақобат кучли бўлгани сабабли билетлар арзон.

Ҳа майли, ҳаммага инсоф берсин...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​Ота-бола бирга кечки овқат едик — товуқ билан гречка.
Ишхонага яхши фотоаппарат опкелишувди...
​​Антибиотикларсиз боқилган товуқ (суратда).

Дунёдаги аксарият товуқлар, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам, антибиотиклар билан катта бўлади. Дорилар ёрдамида товуқлар касал бўлмайди ва тез ўсади. Бундай товуқларни истеъмол қилган инсонларга антибиотикларга таъсирчанлиги йўқолган бактериялар юқиш эҳтимоли катта.

Товуқларни боқиш пайтида уларга антибиотиклар берилади. Улар товуқ ичагида тўпланиб, аксарият бактерияларни ўлдиради. Баъзи бактериялар антибиотикларга қарши курашиб, уларга нисбатан ҳимоя яратади. Ана ўша бактериялар кейин товуқ гўштига, у орқали эса одамларга ўтади.

Шунинг учун ҳозир Ғарбда антибиотиксиз катта қилинган товуқлар оммалашмоқда. Улар қимматроқ, улар кичикроқ, аммо одамга бунақа зарари йўқ.

@zambarakning_oqi
Forwarded from Xushnudbek.uz
Яхши янгилик!

Бугун «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг Бош директор вазифасини бажарувчи этиб Алишер Насибуллаевич Файзуллаев тайинланибди.

Алишер Файзуллаев (суратда) алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида катта тажрибага эга, қимматли кадрлардан бири. Илгари Интеллектуал мулк агентлигининг директори, Алоқа вазирининг биринчи ўринбосари ва тизимдаги бошқа масъул лавозимларда ишлаган.

Ёмон янгилик!

Ўтган йили май ойида мақтаб-мақтаб «Ўзбекистон почтаси» раҳбари этиб тайинланган россиялик Евгений Биргер 1 йил ичида ташкилотни ботқоққа ботириб кетибди! Газета.узнинг хабар беришича, «Ўзбекистон почтаси» 2017 йилда 274,3 миллион сўм соф фойда кўрган бўлса, 2018 йилни 27,8 миллиард сўм зарар билан якунлаган.

Ушбу зарарнинг салкам ярми (13,2 млрд сўм) ташкилотнинг аввалги йиллардаги фойдаси ҳисобидан қопланибди. Аслида бу пуллар почтани ривожлантиришга сарфланиши керак бўлган. Қолган ярми (14,5 млрд сўм) эса ташкилотнинг келгусида кўрадиган даромадлари ҳисобидан қопланармиш.

Нақадар даҳшат!


👉 @xushnudbek 👈
Чота фамилия таниш 🤔
​​Ҳозир битта блоггерлар гуруҳида маънавият ҳақида гап кетди. Боласини ҳожатхонада ташлаб кетган аёл, қариндошининг жияни номусига тегиши, бозорларда маънавият хоналари...

Мана 30 йилдан бери маънавият деб кариллаб ётибмиз: телевизор, радио, интернетда давлат арбобларини эшитсангиз, ҳаммаси маънавият дейди, маънавиятимиз паст дейди, маънавият ниқоби остида сериалларни таъқиқлайди.

Маънавият деб 30 йил вайсаганимиз билан ҳеч нима, ҳеч нима ўзгармади. Оналар болаларини ўлдиряпти, сувга ташлаяпти, дунёдаги энг коррупциялашган давлатмиз, одамлар яшаб турган уйлар бузиб ташланяпти, бошқалар докторларни пичоқлаяпти.

Мактаб ва университетлардаги, бозорлардаги маънавият хоналари... Бир тийинга қиммат!

Маънавият сиёсати иш бермаяпти, у самарасиз, бу факт. Маънавият тушунчаси ҳозир капейка!

Маслоу пирамидасига назар ташласак, инсоннинг биринчи эҳтиёжи қорин тўйдириш, кейингиси ўзини хавфсиз ҳис қилиши, қўрқувдан ҳалос бўлишидир.

Маънавият деб кариллашдан аввал одамлар қорнини тўйдириш керак. Давлатнинг асосий мақсади иқтисодиётни ривожлантириш бўлиши шарт. Ҳар бир чиқаётган қонун шу нуқтаи назардан тайёрланиши керак.

Қорни тўқ одам кейин китоб ўқишга, ўрганишга вақти бўлади, хоҳиши бўлади. Оч қоринга маънавият не керак? Ҳар куни хаёт учун кураш бўлгани учун бошқаларга, жамиятга, маънавиятга тупуради.

Ҳаёт учун курашаётган одамлардан маънавият талаб қилишнинг фойдаси йўқ. Аввал оддий эҳтиёжларини қондирайлик. Қуйидаги суратга қаранг – маънавият энг тепада, энг сўнгги эҳтиёж.

@zambarakning_oqi