Экранларга яқинроқ жойлашиб олинглар, бугун уйлар планировкаси ҳақида сўзлаб бераман.
Аввалги постларимдан бирида уйлар қандай қурилиши ва коммунал хизматлар ҳақида ёзгандим.
Биз уйни ижарага олганмиз, чунки сотиб олишга ҳали қурбимиз етмади. Уйимиз шаҳар марказидан анча узоқда, маҳаллада жойлашган. Бизнинг маҳаллада аксарият уйлар икки қаватли бўлиб, тахминан 170—220 кв м майдонга эга. Бундай уйларда иккита машина сиғадиган гаражи ҳам бор. Нархи, сифати, жиҳозланиши бўйича ўртамиёна ҳисобланади.
Аксарият уйларнинг биринчи қавати хоналарга бўлинмайди (суратга қаранг). Катта майдонда ҳам ошхона, ҳам овқатланиш хонаси, ҳам меҳмонхона жойлашган. Бошида бундай планировкага кўникиш қийин бўлди. Бундан ташқари, ўзбекча овқат пиширсангиз, ҳиди уйга тарқаб кетади. Минус жиҳати шу.
Биринчи қават хоналарга бўлинмагани учун, майдон катта ва бемалол юрасиз, болаларнинг югуришига ҳам жой етарли. Буниси эса плюс.
Қимматроқ уйларда биринчи қават поли тахта бўлади. Бизнинг уйда ошхона қисми кафель, меҳмонхона қисми ламинат. Иккинчи қават эса тўлиқ ковролан, ҳожатхоналардан ташқари.
Бундай уйларда плита (газ ёки электр), холодильник, микроволновка, идиш ювиш машинаси, кир ювиш машинаси, кир қуритиш машинаси, марказий чангюткич тизими (бу ҳақда алоҳида сўзлаб бераман) ўрнатилган бўлади.
Бизнинг уйда учта ҳожатхона бор. Уччаловида ҳам ванна ё душ бор. Бу ерда шунақа экан, уйларнинг туалетлари кўп 😃
Бизникига ўхшаган уйлар ижараси 1800—2200 канада доллари атрофида туради. Қўшимчасига яна 300—400 доллар коммунал хизматлар учун тўлаш керак. Сотиб оламан десангиз, 450—500 минг доллар «санашингиз» керак.
https://t.me/joinchat/AAAAAEmv7wpSmuv8RAFWsw

Кеча Янги Зеландияда мусулмонларга қарши уюштирилган террорчилик ҳаракати оқибатида ҳалок бўлган 49 киши жойлари жаннатда бўлишини тилайман. Яқинларига эса ўзи сабр берсин.
Бу ақл бовар қилмас вахшийликни 28 ёшли австралиялик нацист уюштирибди. Унинг мақсади иммигрантларни қўрқитиш, Ғарб давлатларидан қувиб чиқариш, шарқ ва ислом маданиятининг Ғарбга таъсирини камайтириш экан.
Янги Зеландия дунёдаги энг тинч давлатлардан – янгликларда улар ҳақида фақат зилзила бўлганда эшитамиз. Давлат Бош вазири бўлиб 1980-йилда туғилган Жасинда Ардерн фаолият юритади. У сўл партия бўлмиш Лейбористлар етакчисидир. Сўл партиялар, одатда, консерваторлардан фарқли ўлароқ, иммиграцияга хайрихоҳ бўлади.
Умуман олганда, дунёда фашизм, нацизм, иммиграцияга қарши бўлган қарашлар ўсиб бормоқда. Буни АҚШ президентилигига миллатчи, ирқчи, ёлғончи популист Дональд Трампнинг сайланишидан ҳам кўришимиз мумкин. Янги Зеландиядаги террорчи ўз манифестида Трампни қўллаб-қувватлашини ёзган экан.
Дунёнинг энг қудратли ва бой давлати тепасида ирқчи ўтирса, ҳар куни мусулмон, мексикалик, иммигрантларга қарши гапирса, албатта одамларга таъсир қилади. Унинг гаплари-ю твитлари ортидан АҚШ, Канада, умуман Ғарбда нацистлар сонининг ўсиши кузатилмоқда, white supremacy (оқтанлилар устунлиги) концепцияси тарафдорлари сони кўпаймоқда.
Бизлар бундай жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб беришимиз керак.
Ўша террорчи камбағал оилада туғилгани, мактабда базўр ўқиганини ёзган экан. Яъни, ўқимаган саводсиз бўлган. Таълим ёрдамида эса биз келажакда ўзимизни бундай кулфатлардан асрашимиз мумкин.
Сўзим якунида Янги Зеландия Бош вазирининг сўзларидан иқтибос келтираман:
«Бу отишмадан зиён кўрганларнинг кўпчилиги муҳожир бўлиши мумкин. Улар балки қочоқдир. Улар Янги Зеландияни ўзларининг янги уйлари сифатида танлашган ва бу ер уларнинг уйларидир. Улар – ўзимиз! Бизга қарши бу жоҳилликнинг амалга оширган кишилар эса биз қаторимизда эмас. Уларга Янги Зеландияда жой йўқ!»
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Канада ҳақида «Медуза» нашрида зўр мақола чиқибди. Ичидаги видеолари жуда кулгули. Мақола рус, видеолар инглиз тилида.
https://meduza.io/shapito/2019/03/11/sobaki-hokkeisty-chereschur-vezhlivye-zhiteli-i-snezhnyy-apokalipsis

Meduza
Собаки-хоккеисты, (чересчур) вежливые жители и снежный апокалипсис 🇨🇦
Канада считается мирной, гостеприимной страной, полной дружелюбных людей. Ее жители обожают хоккей и кленовый сироп, а премьер-министр носит цветные носки и обнимается с пандами. Но Канада — это еще и жуткие морозы, которые выдержит не каждый (не говоря уже…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2016 йилда бўлган кулгули воқеа: Монреалдаги йўл шунчалик сирпанчиқлигидан бир нечта машина, иккита автобус, полиция машинаси, ва ҳатто қор курайдиган машина сирпаниб, бир-бировига бориб урилган. Ўшанда ҳеч ким жароҳат олмаган.
Траффикни аямайсиз деган умиддаман 😊
https://t.me/joinchat/AAAAAEmv7wpSmuv8RAFWsw
Траффикни аямайсиз деган умиддаман 😊
https://t.me/joinchat/AAAAAEmv7wpSmuv8RAFWsw
Forwarded from Тўқликка шўхлик
Файзбоғ телеграм каналининг админлари тил борасидаги саводи чала эканлигидан, қовун тушириб қўйишибди.
Инглиз тилидаги angel сўзи "фаришта" деб таржима қилингани билан, айнан қуйидаги сарлавҳада angelic сўзининг ҳеч қандай фаришталарга алоқаси йўқ, у шунчаки юзи жуда "ёруғ" чиройли бўлган шаҳсларни тасвирлашда ишлатилади. Суратга қарасангиз, Таррант ёшлигида чиндан ҳам оппоққина-чиройлигина бўлганини кўрасиз.
Иккинчи томондан, жумланинг ўзи ҳам нотўғри таржима қилинган. У ерда ҳеч қандай «одам ўлдириб қотил бўлган фаришта» ҳақида эмас, «ёвуз оммавий қотил бўлиб катта бўлган фариштанамо (юқорида ёзганимиздек, ташқи кўриниши жиҳатидан) бола» тўғрисида ёзилган. Мақола матнида ҳам Таррантга ён босиш ёки унинг хатти-ҳарақатларини оқлашдан нишон ҳам йўқ.
Файзбоғ ва шу каби манбалар мана шундай асоссиз ваҳима ёрдамида нафақат диний адоватга йўл очади, балки одамларни ҳақиқий муаммолардан чалғитади ҳам. Балки улар буни ўзига мақсад қилмагандир, балки шундай қилаётганини тушунмас ҳам, лекин натижа бир.

Бунча ичимиз нафратга тўла?
Бир аёл фикрини нотўғри ифода этди. Унга ўлим тилашди, қарғашди, фарзандлари, ота-онаси ҳам қолмади. Узр сўраганидан кейин ҳам устига нафрат ёмғири ёғишдан тўхтамади. Кундан-кунга янгидан-янги одамлар нафрат ва ғазаб тўлқинига қўшилиб келаверди.
Янги Зеландияда террорист бегуноҳ одамларни вахшийларча ўлдирди. Унинг қилмишини ҳамма ақлли одамлар қоралади, ундан нафратланди. Лекин биз эса энергиямизни маърифатга сарфламасдан, нафратимизни кучайтиравердик. Террорист қолиб, у ҳада ёзган ОАВлар ҳам нафратга учради. Битта сўзга ёпишиб олиб, бутун дунёни мусулмонларга қарши бўлишда айбладик.
Шу ерда битта нарсани айтиб кетай. Мен Янги Зеландиядаги мудхиш воқеаларни ОАВ қандай ёритаётганини кузатдим. Барча оммабоп газета ва сайтлар террорчини террорчи, отишмани эса терроризм деб баҳолади. Янги Зеландия Бош вазири ҳам «террорчи» ва «террорист» атамаларини бот-бот такрорлади. Ҳа, авваллари террорчиларни «мерган», «ақлдан озган» деб аташганди, аммо бу сафар якдиллик билан «террорчи» атамасидан фойдаланилди.
Бизга «мусулмон террорист», «ислом терроризми» деган жумлалар, ёрлиқлар ёқмайди, чунки бу ёлғон; чунки террористларнинг дини бўлмайди. Шундай деб туриб, масжидга ҳужум қилган террористнинг насроний ёки атеитслиги тахмин қилган ҳолда барча насроний ва атеистларни айблашга, қоралашга киришиб кетдик.
Жазавага тушиш, нафратланиш, қарғаш ва сўкиш – жуда осон иш. Лекин маърифат билан, идрок билан ёндашиш, адашганларни тўғри йўлга бошлаш, бошига кулфат тушганларни қўллаб-қувватлаш, меҳр ва ёрдам бериш – қийин.
Шунинг учун биз энг осон йўлдан бориб, нафратимизни сочамиз. Қарғаймиз, сўкамиз. Ўлим тилаймиз. Бундай нафрат терроризм муаммосини ҳал қилишга қандай ёрдам беради? Бундай ғазаб бегуноҳ қурбонлар ва улар яқинларига қандай фойда келтиради?
Ғазабланиш, нафратланиш – табиий ҳол. Аммо дунё бизга қандай муносабатда бўлишини хоҳласак, биз ҳам шунақа мусибатли кунларда оғир-босиқ, сабрли бўлишимиз, ўз якдиллигимизни, маърифатпарвар эканимизни намойиш қилишимиз керак. Адашганларга тўғри йўл кўрсатишимиз, намуна бўлишимиз шарт.
Террорист ва вахшийлар жазосини қонун ва Аллоҳнинг ўзи беради. Бизнинг нафратимизсиз ҳам.

Бугун эрталаб Назарбоевнинг истеъфосини ўйлаб, «унц-унц» ашулаларимни баланд қилиб, тезлик 100 км/соатгача рухсат берилган трассада кетаётгандим. Ҳаёл билан олдимдаги машина секинлашаётганини сезмай қолибман. Машина баланд овозда чийиллаб юборганидан сездим ва дарҳол тормозни босдим.
Бу машинамда Front Assist деган нарса бор. Машина олдига (олд эмблема ичига) радар ўрнатилган. Унинг ёрдамида автомобиль доим олдиндаги машина ёки бошқа жисмларгача бўлган масофани ўлчаб юради. Агар олдиндаги машина кескин секинлашса, тўхтаб қолса ёки кўчадан одам чиқиб қолса, аввал қаттиқ овозда чийиллайди (шунақа ҳолат суратда келтирилган). Шундаям тормозни босмасангиз, автоматик равишда тормозни босади.
Қулай технология экан, бир неча марта асқотди.
Маслаҳатим – эрталаб ишга кетаётганда Назарбоев ҳақида ўйламанг 😄

Бугун Калгарида +16 даража илиқ бўлди! Курткасиз кўчага чиқдим ва яхлаб қолмадим, во ажаб! 😃
Ишдан келиб, подволдан болалар великларини опчиқдик, баллонларига насос урдик. Болалар мазза қилиб учишди кўчада.
Иссиқ кунларни соғинган эканмиз, ёзилдик. Шу пайтда Россиянинг қаҳратонида бир аҳвол шароитларда қийналиб юрган юртдошларимизга қойил қолдим лекин. «Жар костей не ломит», дейишади руслар. Яъни, совуққа чидаш иссиққа чидашдан қийинроқ.
Худо хоҳласа, буёғига энди -20 бўлмайди бошқа. Лекин қор ёғиши аниқ. Ўтган йили апрель ўртасида гупиллаб ёққанди.
Барчангизга Наврўзи олам муборак! 💐

Шанба куни битта кино кўрдим, A Star Is Born деган (русчасига «Звезда родилась»). Анча ғамгин фильм.
Фильмнинг ўзидан кўра унда куйланган кантри жанридаги қўшиқлар жуда ёқди. Кантри ғирт америкача жанр бўлиб, у америка дехконлари, фермерлари ва ковбойлар орасида оммабоп.
Қуйида кинодаги Shallow («Саёз») қўшиғини илова қиляпман. Хоҳласангиз mp3, хоҳласангиз видео кўринишида.

Нима бало, ҳаммаёқ Нурсултон бўп кетяпти. Одамларнинг томи кетяптими? Биз нима қиламиз энди, биродарлар? Канал номини ўзгартирамизми?
Anonymous Poll
17%
Нусултоннинг ўқи
9%
Нурсултоннинг б…
6%
Нима бу жиннихона?
23%
Йиғиштир карам шўрвангни
45%
Замбаракнинг ўқига тил теккизилмасин!
Наврўзи олам муборак, азиз дўстлар! Барча табриклар учун катта раҳмат!
Иллюстрация муаллифи: Ильвира Насреддинова; ғоя: Андрей Давликанов.
P.S. Мен Ильвира билан бир йил битта фирмада ишлаганман, қобилиятли ва маҳоратли рассом, жуда яхши инсон.

Бир неча кун аввал Янги Зеландияда бўлган терактга ОАВнинг муносабати, уларнинг бирида террористни «ойдек», «фариштадек» дея таъриф берилганига ўз муносабатимни билдирган эдим.
Шу масалада адашганимни тан олишим керак.
Гап шундаки, каналимизнинг бир неча обуначиси менга бир видео юборишди. Ўша видеода (қуйида томоша қилишингиз мумкин, инглиз тилида) австралиялик медиа-магнат Руперт Мердокка тегишли ОАВлар тизимли равишда, қайта-қайта оқ танли террорчиларни оқлашга, улар қилмишлари учун сабаб, баҳона излашга урингани исботлаб берилган.
Видеодаги мисолларга қараганда, Янги Зеландиядадаги отишма сабабчиси ҳақидаги мақолада унинг болалигида ширингина, «фариштадек» бўлгани, ишчи оилада ўсгани, графтонлик (Австралиядаги кичикроқ шаҳар) оддий йигитча экани, вахший компьютер ўйинларига ружуъ қўйгани келтирилган. Газета бу фактларни террорчининг 50 бегуноҳ кишини ўлдиришига сабаб, баҳона қилиб кўрсатишга уринган.
Газета террорчиликка Ғарб жамиятидаги муаммолар, исломофобия, нафратнинг кучайиши сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида лом-мим демаган. «Чунки бу билан газета биз, оқтанлиларнинг айби, биз қурган жамиятнинг айби борлигини, ҳамма ёмон ишларга “жигарранглар” ёки “бошқа дин” сабаб эмаслигини тан олган бўларди», дейди видео муаллифи.
«Корзинка.уз» супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар ака Ҳошимов видеони тўлиқ рус тилига таржима қилибдилар, Фейсбукда ўқишингиз мумкин.
~~~
Мен «Файзбоғ.уз» канали жойлаштирган постда битта сўзга ёпишиб олингани учун қарши чиққандим. Кейин эса ўша газетада бундай ҳолатлар бот-бот такрорланиб туришини тушундим ва ушбу постни ёзишга қарор қилдим.
Видеода тилга олинган аксарият газеталар Руперт Мердокка тегишли. У АҚШнинг асосий «консерватив» телеканали, кундалик равишда Трампни оқлашга уринадиган ва ёлғон («альтернатив фактлар») тарқатадиган Fox News'га ҳам асос солган.
Мен кузатиб борадиган Канада ва АҚШ нашрлари террорчини оқлашга уринмади, назаримда.

Янги Зеландияда чоп этиладиган газетанинг бугунги сони. «Салом, тинчлик», деб ёзилган газетанинг биринчи саҳифасида ва ҳалок бўлганлар рўйхати келтирилган.
Ҳамма ОАВ ҳам ёлғончи эмас. Худди ҳамма «жигарранг»лар террорист бўлмаганидек. Худди бутун Ғарб чириб кетмаганидек.