ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
156K subscribers
46.3K photos
3.07K videos
74 files
39.6K links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Янги Ўзбекистон" нашри

👉 www.yuz.uz

👉 fb.com/yuz.uzNews

👉instagram.com/yuz.uz_news

👉youtube.com/@YUZ

Реклама учун: @for_callback_bot
@yuzreklama

Мурожаат учун:
http://t.me/YUZ_UZ_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Декретдаги ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилса бўладими?

Обуна бўлинг 👉 @yuz_official
Сурхондарёда «Бойсун баҳори» очиқ фольклор фестивали бўлиб ўтади

Миллий қадрият ва анъаналаримиз шарафланадиган шодиёна доирасида миллий кураш мусобақаси, этноспорт, веломарофон, улоқ-кўпкари, варрак учириш, арқон тортиш, чиллак ва бошқа халқ ўйинларига ҳам кенг ўрин ажратилган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3x2NuXQ

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Кеча юртимизда касалланишлар сони ортиб, 35 нафар кишида коронавирус аниқланди

2022 йил 3 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237888 (+35) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 17 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 апрель куни Учтепа туманининг «Кўкча Оқтепа» маҳалласида бўлиб ўтган фуқаролар қабулидан видеолавҳа

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда хориждан «перевод» қилиш ҳақида сохта ҳужжат тарқалмоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3r23m8Z

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
ЎзРВБ савдоларида Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги бўйича битимлар тузилиши бошланди

Бугунги савдолар «Rhombus» платформасида Т+1 режимида узлуксиз икки томонлама «метчинг» савдо усули бўйича «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича биржа савдоси қоидаларига мувофиқ ўтказилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3u4LEDN

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Карантин даврида пенсиялар ўтган давр учун тайинланади

Фуқаро пенсия олиш ҳуқуқи 2020 йил 24 мартдан кейин пайдо бўлиб, пенсия тайинлаш учун 2022 йил март ойида мурожаат қилган бўлса ҳам унга пенсия ҳуқуқи пайдо бўлган санадан бошлаб тўлиқ тўлаб берилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3DAAM3y

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Ҳафтанинг биринчи ярмида об-ҳаво жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб чоршанба кунига келиб кундузи 30-33° гача кўтарилади, бу иқлимий меъёрдан 8-10° га юқори бўлади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/37cCrAu

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бермоқчи бўлган ҳакамлик суди судьяси ушланди

Жавобгар М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3DE779R

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Адлияча ихчамлашув жараёнларига оид айрим саволлар ва нотўғри талқинларга Адлия вазирлиги муносабат билдирди

Мақбуллаштириш ва штат қисқариши асосан раҳбар лавозимлар ҳисобига тўғри келмоқда, тумандаги ва хизмат кўрсатувчи биронта штат қисқармади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xiLsmD

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
МТТга 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилиш тартиби белгиланди

Илк ривожланиш гуруҳларида болаларнинг сони 20 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3NIWgjB

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
8 та янги кон очилди ва 57.1 миллиард метр/куб табиий газ захираси кўпайтирилишига эришилди

Юқоридаги тадбирларни амалга оширишга «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳисобидан 1,73 триллион сўм йўналтирилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3r1h782

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда Тесланинг «Дамас» варианти яратилди

Машиналар учун яратилган “БойCар” телефон дастури ёрдамида машинани ўт олдириш, қулфлаш, очиш, мусиқа қўйиш, чироқларни ёқиш мумкин.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3x2pP9K

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Ўзбекистоннинг 2022 йил 1-чорагида энг фаол банклари аниқланди

Жорий йилнинг 1-чорагида Ипотека Банк энг катта ўсишни кўрсатиб, рейтингда 6 поғонага юқорилаб, 3-ўринга кўтарилди. Шу билан бирга Ҳамкор Банк умумий рейтингда 2 поғонага пастлаб, 4-ўринга тушди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/37dA28o

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Бухоро вилояти ҳокими масъулларни кескин огоҳлантирди

Нодир Девонбеги мадрасасидаги баъзи ҳужралар омборхона вазифасини ўтамоқда. Улар таъмирталаб, ўта абгор аҳволда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3x0SyM6

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Шифокор дунёдаги энг фойдали озиқ-овқат маҳсулоти номини айтди

Ровоч А, В, С, Е ва К гуруҳи витаминлари билан ҳам фойдали.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3K9j21S

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Рамазон — ойларнинг султони, саййиди ва энг яхшиси

Рамазон ойида инсон рўза тутиш орқали ўзини оч-наҳор юрган одамлар аҳволидек ҳис қилиб, етим-есирларга, касалманд ва муҳтож оилаларга ёрдам бериб, савоб олишга ҳаракат қилиши лозим экан.

Батафсил 👉 https://bit.ly/36UkZkn

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбанга у раҳбарлик қилаётган партия парламент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Сербия Республикаси Президенти Александр Вучични ушбу лавозимга қайта сайлангани билан қутлади.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Оммавий қабулларда юзлаб мурожаатлар ўз ечимини топмоқда

Мулоқотлар натижасида 26 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов ҳайъатларига ҳал этиш учун ўтказилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3x4kD5u

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Қандай дорилар аллергия қўзғаши мумкин?

Кўпинча дори аллергияси аломатлари тошмалар, эшакеми, ангионевротик шиш билан намоён бўлади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3u6v7PS

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Президентнинг "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:

Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилмоқда:

🔹 ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

🔹 ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

🔹 муайян давр мобайнида қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи барча таълим муассасалари ва имтиҳон марказларига фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ИИВ томонидан берилади.

Автомактабларнинг инновацион педагогик технологияларга асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг ўқитувчи, ҳайдовчи-йўриқчи ва мураббийларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари ИИВ Академияси томонидан амалга оширилади.

2023 йил якунига қадар пойтахтнинг барча чорраҳаларида, шунингдек, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг йирик асосий серқатнов чорраҳаларида, 2024 йил якунига қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг барча чорраҳаларида рақамли бошқарув тизими жорий қилинади.

2022 йил 1 июлдан бошлаб, республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида “Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official