ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
156K subscribers
46.3K photos
3.07K videos
74 files
39.6K links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Янги Ўзбекистон" нашри

👉 www.yuz.uz

👉 fb.com/yuz.uzNews

👉instagram.com/yuz.uz_news

👉youtube.com/@YUZ

Реклама учун: @for_callback_bot
@yuzreklama

Мурожаат учун:
http://t.me/YUZ_UZ_BOT
Download Telegram
5 минг сўмлик ва 10 минг сўмлик янги купюраларнинг дизайни эълон қилинди

Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган.

5️⃣ 5 минг сўмлик:

Банкнот олд томони чап қисмида 1619-1635 йилларда қурилган Самарқанд шаҳридаги “SHERDOR MADRASASI” тасвирланган.

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги VIII-V асрларга тегишли бўлган “AFROSIYOB ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

1️⃣0️⃣ 10 минг сўмлик:

Банкнот олд томони чап қисмида 1551-1575 йилларда қурилган Тошкент шаҳридаги “KO‘KALDOSH MADRASASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги I асрга тегишли бўлган Тошкент шаҳри ҳудудидаги энг қадимий ёдгорлик – “SHOSHTEPA ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Ўзбекистон делегацияси Чўлпонота шаҳрига ташриф буюрди

Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Чўлпонота шаҳрига ташриф буюрди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3mf6cGh

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Мен сиз томондаман". Президент тақдим этилаётган енгилликларга жавобан тадбиркорларни ҳалол ишлашга даъват қилди.

Cолиқ идораларининг камерал назорати натижасига кўра молиявий жарима қўллаш амалиёти бекор қилинади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Корхоналарнинг ҳозирда эгаллаб турган ер майдонлари уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент темир йўл тизимидаги монополияга барҳам бериш, жумладан, немисларга ҳам "ақл ўргатадиган" амалдорлар ҳақида

Айни вақтда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️27 августдан "Тошкент — Наманган — Тошкент" йўналишидаги мунтазам авиақатновлар ҳафтанинг жума куни амалга оширилади

Парвозлар “Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан доимий равишда ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3mjpTg8

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
#онлайн
⚡️Президент тадбиркорлар сулолаларини қўллаб-қувватлашга тайёр

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда давлатимиз раҳбари номи чиққан, тажрибали тадбиркорларимиз мактаб, касб марказлари, олийгоҳларда мотивация дарслари ва мастер класслар ўтказиб, ўзларининг мактабларини, ўқув марказлари ва базаларини ташкил қилса мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида гапирди.

Ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар бу борада ижобий тажрибага эга экани қайд этилди.

– Бунинг учун давлат томонидан албатта субсидия ва бошқа енгилликлар берилади. Шунда санъаткорлар, олимлар, спортчи ва шифокорлар каби тадбиркорликда ҳам янги сулолалар шаклланади.

Мен янги Ўзбекистонда ана шундай кўплаб тадбиркорлар сулолалари пайдо бўлишига, албатта, ишонаман ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
#онлайн
⚡️Президент: бундан буён тадбиркорларнинг ҳам ўз орден ва медаллари бўлади

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда давлатимиз раҳбари ҳалол тадбиркор, интизомли солиқ тўловчилар сафини кенгайтириш долзарб вазифа экани, бу яширин иқтисодиётга қарши курашнинг энг мақбул йўли бўлиши ҳақида сўз юритди.

– Жорий йилдан бошлаб иш ўрни яратишда, инновацияларни жорий қилишда, солиқларни ўз вақтида тўлашда, экспорт қилишда, етук мутахассислар тайёрлашда барчамизга намуна бўладиган бизнес вакиллари ҳақида ҳар йили “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китоби чоп этиб борилади.

Бундай тадбиркорларимизни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш учун, алоҳида давлат мукофотларини ҳам таъсис этамиз. Бундан буён тадбиркорларнинг ҳам ўз орден ва медаллари бўлади.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️20 август — Тадбиркорлар куни, деб эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ва тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқот дўстона ва самимий руҳда якунига етмоқда.

– Мен бундан жуда ҳам мамнун бўлдим. Бугунги тажрибамиздан келиб чиқиб, ушбу учрашувларни ҳар йили ташкил этсак, буни яхши бир анъанага айлантирсак, Сизларга маъқулми?

Шу муносабат билан бугунги санани, яъни 20 августни мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар, – дея таклиф билдирди Шавкат Мирзиёев.

Тадбиркорлар бу таклифларни қўллаб-қувватлади. Эндиликда ҳар йили 20 август куни Президентнинг бизнес вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилади. Шу куни энг илғор бизнес вакиллари давлат мукофотлари билан ҳам тақдирланади.

Президентимиз бугундан бошланган янги анъана – тадбиркорлар билан очиқ мулоқот мамлакатимиз ишбилармонлик муҳитида самарали тизимга айланишига ишонч билдирди.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Президент тадбиркорлар билан мулоқот қилди

Тадбиркорларни электр тармоғига улаш муддати 20 киловаттгача бўлган қувватлар учун – 10 кун, 50 киловаттли қувватлар учун эса 20 кун этиб белгиланади. Агар, электр таъминоти корхонаси ишларни муддатида якунламаса, тадбиркорларга компенсация тўлайди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2W98WKn

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Зангиота туманида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган «иккинчи» гуруҳ ушланди

Тадбирда вилоят Прокуратураси, ДХХ ва ИИББ ходимлари иштирок этиб, яширин экстремистик фаолият билан шуғулланаётган «иккинчи» бир гуруҳ шахслар ушланди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3sCN4mz

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Ангела Меркел Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Унинг таъкидлашича, бу халқаро ҳамжамият билан мувофиқлаштирилган мураккаб операция. "Шунингдек мен, яқиндан ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман", деди Германия федерал канцлери.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2W8elRJ

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат раҳбари тадбиркорнинг Европа мамлакатларига қўшимча қийматли маҳсулотлар экспорт қилишда транспорт харажатлари бўйича имтиёз бериш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Янги метро вагонлари Тошкент томон йўл олди

Улардан 5та метро поездни ташкил этилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3svEar6

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Бугунги учрашувда Президент томонидан энг кўп тилга олинган сўзлар "тадбиркор", "солиқлар" ва "кредитлар" бўлди

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида жами 5 527 та сўздан фойдаланган. "Валюта" сўзи контекстда 15 марта ишлатилган

Батафсил 👉 https://bit.ly/380j9eQ

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ 150 нафар Афғонистон фуқароси орқага қайтарилган, "Толибон" уларнинг хавфсизлигини кафолатлаган — ТИВ

Ўзбекистон "Толибон" ҳаракати билан давлат чегарасини ноқонуний йўллар билан кесиб ўтган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кафолат олиш юзасидан катта ишлар амалга оширилган.

Толибон раҳбарияти вакиллари билан ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш бўйича келишувлар натижасида 150 нафар Афғонистон фуқароси ўз хоҳиши билан ватанига қайтарилди.

Афғонистонга қайтган фуқаролардан олинган маълумотларга кўра, уларга нисбатан расмий процессуал чоралар кўрилгандан сўнг, уларнинг ҳаммасига уйларига қўйиб юборилган ва ҳозирда улар ўз оилалари билан тўлиқ хавфсиз.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Паралимпиячиларимиз Токиога жўнаб кетди

Бугун Ўзбекистон паралимпия спорт делегацияси жорий йилнинг 24 август – 5 сентябрь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XVI ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун кунчиқар юртга йўл олди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2UAnfHn

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official