ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
113K subscribers
42.9K photos
2.6K videos
72 files
36.6K links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Янги Ўзбекистон" нашри

👉 www.yuz.uz

👉 fb.com/yuz.uzNews

👉instagram.com/yuz.uz_news

👉youtube.com/@YUZ

Реклама учун: @for_callback_bot
@yuzreklama

Мурожаат учун:
http://t.me/YUZ_UZ_BOT
Download Telegram
⚡️ Қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор бўлиш шарт(ми?)

Давлат хизматчиси янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан тортиб, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлардан бохабар бўлиши зарур. Чунки фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида бу борадаги билим ва кўникма кўрсатилаётган хизматнинг сифатли ва ишончли бўлишини таъминлайди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xCQirx

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ “Ўзстандарт” тугатилди, энди навбат — техник жиҳатдан тартибга солишга!

У халқаро андозаларга мослашган, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий услубларни жорий қилган бўлиши лозим.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2TVM7c0

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Кластер усулида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган 15 та кичик саноат зонаси ташкил қилинади

Кичик саноат зоналарини ташкил қилиш учун ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xKzKhx

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Ғолиб спортчиларимиз муносиб кутиб олинди

Терма жамоасининг 17 нафар аъзоси иштирок этиб, 3 олтин, 1 кумуш, 6 бронза жами 10 та медални қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2TXkE9S

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Коронавирусга қарши эмланувчилар гуруҳи яна кенгайди

50 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатлами қаторида босқичма-босқич Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан эмланади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3cXJ8WP

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Номаълум ҳайвоннинг истеъмолга яроқсиз гўшти йўқ қилинди

“Қарши-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган "Kia Carnival" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тўқ қизил рангли, ноъмалум ҳайвонга тегишли бўлган, жами оғирлиги 460 килограммга тенг бўлган гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3d2UmcJ

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Оммавий қабул: фирибгарлик ҳолатлари йил сайин кўпаймоқда

Уч кунлик очиқ-жонли мулоқотларда Олий суд масъуллари вилоят, туман-шаҳарлар судлари билан бирга 825 та масалани кўриб чиқди, уларнинг 394 таси жойида ҳал қилинди.

Батафсил 👉  https://bit.ly/35K4vXH

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Ўзбек-Афғон давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади

Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган чет эл фуқаролари эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3zFuxcB

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️“Urganch city” қурилади

Туркиялик инвестор “URGENCH CITY” қурилиши учун қиймати 100 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳани амалга оширишни режалаштирган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3gIBWAq

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️“96 нафар ўғил-қиз Президент мактабларининг илк битирувчилари бўлди

Ҳозирда Президент мактаблари битирувчиларининг 88 нафари (92 %) ўқув йили якунланмасдан Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Флорида, Япония каби нуфузли хорижий олий ўқув муассасаларидан таълим олиш учун таклифномаларни қўлга киритди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3iXXzOE

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Ўзбекистоннинг интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида позицияси яхшиланди

Бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (53,2 фоизга) ўсганлиги қайд этилди, яъни 26,45 Мбит/с. дан (2020 йил май ҳолатига кўра) 40,54 Мбит/с. гача (2021 йил май ҳолатига кўра).

Батафсил 👉 https://bit.ly/3gWLZAL

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида халқаро телекўприк ўтказилди

21 июнь куни Россия «Справедливая Россия» партияси томонидан МДҲ мамлакатлари сиёсий партиялари иштирокида Иккинчи Жаҳон уруши бошланганига 80 йил тўлгани муносабати билан халқаро телекўприк ўтказилди.

Батафсил 👉  https://bit.ly/3dks4Ld

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил қилиш учун 33 млн сўмгача бўлган миқдорда ажратилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3gKlBeh

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Фақатгина эмланган одамларда учрайдиган коронавирус аломати аниқланди

Коронавирус аломатларини дастур шаклида кузатадиган кенг кўламли OE COVID Symptom Studyга кўра, эмланган одамларда инфекция тез-тез аксириш билан намоён бўлади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3vNyQzo

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Мисрга амалга оширилган ташриф тафсилотлари

Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Элчихонасида мусофирчиликда яшаётган ватандошларимиз билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3vL8YnF

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ "Ўзбекистон учун 100 ғоя" лойиҳаси 30 000 нафар ёшни қамраб олади

АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида "Ўзбекистон учун 100 ғоя" лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/35M2NVX

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ ФарДУ энди Венгриянинг Эöтвöс Лорáнд университети билан ҳамкорлик қилади

Икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирокида ўтган мазкур форум Фарғона давлат университетининг халқаро фаолияти учун ҳам янги имкониятлар эшигини очди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xE0ccs

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 2-йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин раислигида ўтган йиғилишда Давлатларимиз раҳбарларининг саьй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон - Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари аниқ амалий мазмун билан бойигани алоҳида таъкидланди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3gJ8Dh8

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Қозоғистон Республикасининг Яшил молия маркази билан ҳамкорлик ўрнатилади

Бугун, 22 июнда, Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтнинг экологик соҳадаги минтақавий лойиҳаларда иштирокига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3qfwo3o

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Мактаб оромгоҳлари қизғин паллада

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 135-мактабида болажонларнинг ёзги таътил даврини мароқли ўтказишлари ва ривожланишлари учун «SCHOOL SUNRISE» номли болалар соғломлаштириш майдончаси фаолият юритяпти.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3zNP3HN

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official