Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
103 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
Ўқитувчилар учун. Янги аттестация баҳолаш мезони қандай?

Аттестация баҳолаш мезони 2 босқичда амалга оширилади ҳамда умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

1- босқич
Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгаши томонидан ўрганилади ҳамда 20 баллик тизимда баҳоланади.

2-босқич
Педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича малака синовлари (тест, ижодий, назарий ва амалий шакллардан бири) ўтказилади.

Тест синовлари 40 та саволдан иборат бўлади, хар бир тўғри бажарилган тест учун 2 балл билан баҳоланиб, жами 80 балл берилади.

Иккита босқич натижасига кўра:

🔷 Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

- 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
- 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;

🔷 Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

- 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
- 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
- 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

🔷 Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

- 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;
- 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
- 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

🔷 Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

- 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;
- 50 баллдан 55 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;
- 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас


☝️ Эслатма: Навбатдан ташқари аттестацияларда натижасидан қатъий назар тоифа туширилмайди.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контракти ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади

Ҳукумат қарори (585-сон, 17.09.2021 й.) билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎓 Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

☑️ Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.

Бунда талабгорларнинг кейинги ўқув йиллари учун таълим кредитлари расмийлаштирилади. Ҳокимликлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.

🔰 Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

👉 отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
👉 боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани ҳар йили 10 кун ичида ОТМ қабул комиссиясига тақдим этади.

📝 Давлат ОТМ 5 кун мобайнида рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга ёзма равишда маълумотларни юборади.

🧾 Шунга кўра, Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси 15 кунда (лекин ҳар ўқув йилида 15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда) талабгорлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни давлат ОТМга ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.

📌 Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4 курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.

🚫 Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
олий ҳарбий таълим муассасаларига.

Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.

Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Педагогларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссияларини тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд Таълим инспекцияси расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади;

педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади;

педагог кадрларга бунгача берилган сертификатлар ўз кучида қолади ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

🗓 2022 йил 1 январгача “pedkadr.tdi.uz” платформаси ишлаб чиқилади.

💰 Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъий назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

☑️ Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

📋 Қарор билан шунингдек, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Судьялар фаолияти очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳоланади

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–717-сон, 20.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш:

судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;
суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқади ва принципиал баҳолайди.

📌 Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.

Қонун билан Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари:

👉 Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади;

👉 ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.

➡️ Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин.

☑️ Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жойлардаги савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади

“Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (587-сон, 20.09.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишга доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талаблар ўрнатилади. Бунда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан:

🔸 йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади;

🔸 хизматга жалб қилинган нарядларнинг зичлигини оширишни назарда тутган ҳолда мавжуд куч-воситалар тақсимотига тегишли ўзгартиришлар киритилади;

🔸 тадбиркорлар мол-мулкини қўриқлаш, ҳар хил фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.

▫️ Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
[Переслано из Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi rasmiy telegram sahifasi]
🔊DIQQAT DIQQAT🔊

#Tanlov
#Bolalarga_bering_dunyoni

📄Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi hamda O‘zbekiston Respublikasi Inson huquqlari Milliy markazi hamkorlikda “Bolalarga bering dunyoni” shiori ostida “20-noyabr Butun jahon bolalar kuni”ga bag‘ishlangan online ko'rik-tanlov e'lon qiladi.

📌Tanlov quyidagi 2 ta yo‘nalishda tashkil etiladi:

🎥Eng ta’sirli tayyorlangan “Bola huquqlari”ga oid videorolik (videorolik vizual va ovozli effektlar, jonli yoki animatsion tasvirlar asosida yaratilgan hamda bolalarning huquq va manfaatlarini ifoda etishga, ularni hurmat qilishga, tegishli huquqlarni himoya qilishga targ‘ib etishi zarur);

🖼Eng ma’noli chizilgan “Bola huquqlari”ga oid rasm (rasm rassomchilik uslublari va qoidalari asosida chizilgan, bolalarning huquq va manfaatlarini ifoda etishga, ularni hurmat qilishga, tegishli huquqlarni himoya qilishga targ‘ib etishi zarur);

Tanlovda ishtirok etish uchun materiallar joriy yilning 25-oktabr kunidan boshlab, 15-noyabr kuniga qadar telegram kanali orqali tanlovni tashkil etish 📎nizomida belgilangan formatlarda material muallifining FISh, hududi, tumani, maktabi, sinfi va telefon raqamini ko‘rsatgan holda @tmnn0 telegram manziliga yuborilishi zarur.
👇Tanlov bo‘yicha batafsil tasdiqlangan nizom bilan quyidagi havola orqali tanishing.
https://telegra.ph/Online-tanlovni-tashkil-etish-tartibi-togrisidagi-NIZOM-10-21-2

✔️Tanlovda 6 yoshdan 18 yoshgacha bo'lgan Respublikamizning barcha o'quvchi-yoshlari ishtirok etishlari mumkin.

🎁Hakamlar hay’ati tomonidan har bir yo'nalish bo‘yicha g‘olib deb topilgan ishtirokchilar tanlov tashkilotchilari tomonidan maxsus diplom va qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlanadilar. Shuningdek, har bir hududdan bir nafardan eng faol ishtirokchilar sertifikat bilan rag‘batlantiriladi.

Tanlov shartlariga muvofiq yuborilgan ijodiy ishlar Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi hamda Inson huquqlari Milliy markazining rasmiy YouTUBE, facebook va instagram sahifalarida yoritib boriladi.

Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabimning rasmiy internet sahifalari👇
YouTUBE: https://www.youtube.com/channel/UCor2zyYXewS0MMYJ_ZUpjdg
Facebook: https://www.facebook.com/Respublika-Barkamol-avlod-maktabi-109677801198800/
Instagram: https://www.instagram.com/invites/contact/?i=py2z7a5r3qs&utm_content=lr87myh

Inson huquqlari Milliy markazining rasmiy internet sahifalari👇
YouTUBE: https://www.youtube.com/channel/UCor2zyYXewS0MMYJ_ZUpjdg
Facebook: https://www.facebook.com/insonhuquqlari

© Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi
Axborot xizmati

Web-site |Telegram|Facebook|Instagram|YouTUBE
#2021_йил_1_октябрдан

Ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап ғоялари танловлари ташкил этилади ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда камида 3 нафардан ғолибга грантлар бериш амалиёти жорий этилади.

Энг яхши лойиҳаларнинг ҳар бири учун БҲМнинг 200 бараваригача грант маблағлари берилади.
#Биласизми

Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача (90 минг сўмдан 270 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
#Муҳим_савол❗️

ЎҚИТУВЧИЛАРНИ САЙЛОВ ТАДБИРЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИНИШИ МАЖБУРИЙМИ?



Assalomu alaykum. Saylovga saylov uchastkasi ishtrokchilaridan tashqari boshqa yani o'qituvchilar aholi yashash maydoniga chiqib ro'yxat shakillantirishga majburma. (Toshkent shahar da juda ko'p kuzatilmoqda shaxsan menda ham. Biz saylovda a'zo emasmiz biz nimaga ro'yxat qilishimiz kerak shunga huquqiy javob bersangiz)?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Саволнинг мазмунидан сайлов ўтказиш тадбирларига жалб қилиш ҳақида сўраяпсиз, шундайми? Агар шундай бўлса, бу мумкин эмас.

1⃣ Биринчидан, Меҳнат кодекси 7-моддасига кўра мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

💁‍♂️ Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқланган.

2⃣ Иккинчидан, ходимни бундай тадбирларга жалб қилиш тақиқланади.

Чунки Меҳнат кодекси 177-моддасига мувофиқ Иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.

☝️Нормада ходимнинг меҳнат вазифаларига кирмайдиган ишлар жумласи келтирилган. Хўш, ўқитувчининг меҳнат вазифалари ичида сайлов тадбирларида қатнашиш борми ўзи? Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари белгиланган.

🙅‍♂️ Бироқ улар орасида сайлов тадбирларига жалб қилиш ҳақида ҳеч қандай қоида йўқ.

❗️Эсдан чиқарманг! “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг45-моддасига кўра, педагог ходимларни уларнинг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай бошқа ишга жалб қилиш тақиқланади.

Демак, ўқитувчини сайлов тадбирларида мажбурий равишда жалб қилиш мумкин эмас.

❗️Шу сабабли ушбу масала бўйича ўқитувчилар ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиб олсинлар
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (8-сон, 06.01.2022 й.) билан Фуқароликни расмийлаштириш соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди

🔰 Қарорга кўра, қуйидаги хизматлар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (ваколатли орган) ва давлат хизматлари марказлари билан бир қаторда онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади:

👉 Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан идентификацияловчи ID-картасини олиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати;

👉 Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон фуқаролари томонидан фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш.

👨‍💻 Шунга кўра, мурожаат этувчи ID-карта олиш учун электрон сўровнома тўлдиради.

📲 Ваколатли орган сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириб, улар тўғри бўлган тақдирда мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборади.

💰Фуқаро 3 иш куни ичида белгиланган миқдорда давлат божи тўлайди.

➡️ Тўлов амалга оширилиб, ID-картани олиш юзасидан тегишли хабарномани олгач, 3 иш куни ичида тегишли ҳужжатларни ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.

💳 Ваколатли орган томонидан талабнома шакллантирилгандан сўнг мурожаат этувчига 1 иш кунида ID-карта расмийлаштирилади ва тақдим этилади.
Олий таьлимда контракда тахсил олаётган талабаларга контракт тўлови учун қонунчиликдаги имтиёзлар

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига биноан, таълим контракти тўловини иш ҳақи ёки бошқа даромадлардан амалга оширган шахс солиқ имтиёзлари олса бўлади. ОТМларда таълим олиш учун ажратилган даромадлари солиққа тортилмайди.Агар сиз кимнидир контракт пулини тўлаб берсангиз ойлигиздан ушлаб қолинадиган даромад солиғи олинмайди.

Имтиёздан ким фойдаланиши мумкин

👉Фарзандлари (26 ёшга тўлмаган) шартнома асосида ўқийдиган ота-оналар;
👉 Турмуш ўртоқлари шартнома асосида ўқийдиган шахслар;
👉 Расман ишлаётган талабалар.

Шуни эсдан чиқармангки,бу имтиёз яқин қариндошлар, яъни ака-ука ва опа-сингиллар, хола, амаки ва бошқаларнинг шартномаларини тўлашга қўлланилмайди.

Солиқ чегирмаси нима имтиёз беради?

Давлат ОТМлари ва Ўзбекистонда аккредицитациядан ўтган олийгоҳларда ўзининг ўқиши, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки турмуш ўртоғининг ўқиши учун йўналтириладиган маблағларга солиқ чегирмаси берилади.

Солиқ имтиёзи қайси даромад манбаларига тегишли?

Қуйидаги манбалар ҳисобидан ўқиш учун тўлов амалга оширилганда, жисмоний шахсларга солиқ чегирмаси тақдим этилади:

👉Ўз маблағлари;

👉Жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;

👉Юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлар (ссудалар).

Солиқ имтиёзини қандай олса бўлади?

Солиқ имтиёзи жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациясини солиқ хизмати органларига топширган ҳолда ёки солиқ тўловчининг тўлов манбаига (иш берувчи) ёзма аризаси асосида олиниши мумкин.

Агар солиқ имтиёзи иш жойидан қўлланилса, жисмоний шахс қуйидагиларни ташкилот бухгалтериясига тақдим этади:

Талаба (талабалар) билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

Тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси (агар таълим кредити олган бўлса);

Таълим олувчининг (таълим олувчиларнинг) паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси тақдим этилади.

Бундай ҳолда, ташкилот бухгалтерияси контракт тўлаш учун ажратилган маблағни маошдан ушлаб қолиб, ОТМ ҳисобига етказиб беради.
https://t.me/huquqiy_maslahat_advokatura

Каналимиз ўзгаргани сабабли, Янги канал иш фаолитини бошламоқда. Хамма қўшилиши мумкин.
Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация pinned «Эртага ушбу канал фаолиятини тугатади. Янги каналга ўтишга улгинглар. Янги канал: https://t.me/huquqiy_maslahat_advokatura»
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 11 months. If it remains inactive in the next 18 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
The owner of this channel has been inactive for the last 11 months. If they remain inactive for the next 30 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The channel will remain accessible for all users.
The owner of this channel has been inactive for the last 11 months. If they remain inactive for the next 17 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The channel will remain accessible for all users.
The owner of this channel has been inactive for the last 11 months. If they remain inactive for the next 9 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The channel will remain accessible for all users.