Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
103 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
БИЗНИ ИШДАН БЎШАТИШАЁТГАНИ ҚОНУНИЙМИ

📥 Юристга мурожаат:
Assalomalaykum. Tashkilotda boshqarma yopilib bowqa nom bn departamentga aylantirilganda boshqarmadagi hodimlarni suhbatdan o'tkazib keyin yangi ochilgan departamentga o'tkazishi qonuniymi? Hamda suhbatdan o'tolmagan hodimni 100 modda 2 qism bn bo'shatishga haqlimi?

📌 ЖАВОБ:
✔️ Меҳнат кодексининг 98-моддасида Корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверилиши белгиланган.

❗️ Аммо мазкур модданинг 2-қисмида янги мулдор кимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эканлиги белгиланган унга кўра янги мулкдор:

👉 корхонанинг раҳбари

👉унинг ўринбосарлари

👉 бош бухгалтер

👉 корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда ош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга (100-модда иккинчи қисмининг 6-банди) ҳақлилиги белгиланган.

❗️ Бундан ташқари Корхонанинг бир орган бўйсунувидан бошқа орган бўйсунувига ўтказилиши меҳнат шартномасининг амал қилишини тўхтатмайди.

Шунингдек, “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида” Олий суд пленум қарорининг 40-бандида МК 100-моддаси 2-қисмининг 6-бандига кўра бекор қилиниши билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда ҳақиқатда корхона эгаси алмашган-алмашмаганини аниқлаши зарур. Жумладан, давлат корхонасининг бўйсуниш тизими ўзгаришини мулкдор алмашуви деб қараб бўлмайди.
═══════════════════
☝️Демак, мазкур асосларга асосан ташкилотингизда бошқарма ёпилиб бошқа ном билан департаментга айлантирилганда бошқармадаги ҳодимларни суҳбатдан ўтказилаётганлиги ва суҳбатдан ўталмаганларни 100-модда 2-қисми билан ишдан бўшатилиши ноқонуний ҳисобланади.
#Тарқатинг

❗️1-сентябрдан жамоат транспортида йўл кира ҳақи ўзгаришсиз қолади

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, автокорхоналарнинг йўналишлар бўйича ўтказилган тендерларда кўрсатган кира ҳақига асосан, 1-сентябрдан кейин ҳам жамоат транспортида йўл кира ҳақи 1000 сўм бўлади (ўзгаришсиз қолади).

Ушбу талабларни бузиб, йўловчилардан қўшимча ҳақ талаб этиш тендер шартларига асосан, қонуний бўлмайди.
📝 Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти хориждаги муассасаларда ташкил этилади

Ҳукумат қарори (551-сон, 31.08.2021 й.) билан Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, амалиёт ОТМ томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда қабул қилувчи ташкилот билан келишиладиган дастур асосида ташкил этилади.

🗓 Амалиёт бир ўқув йилида бир марта 10 кундан кам бўлмаган ва 30 кундан кўп бўлмаган муддатларда ўтказилади.

➡️ Амалиёт 2 босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда ОТМ томонидан хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган иқтидорли 3-курс талабаларининг рўйхати тузилади ҳамда уларга берилган тавсияномалар билан бирга ҳар йили 1 июлдан кечикмаган ҳолда, Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилади.

Саралаб олишда талабалардан:

👉 CEFR тизимининг камида С1 даражасига мос келадиган чет тилини билиш тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши;
👉 умумий рейтинг (ўзлаштириш) кўрсаткичлари 80 балл ва ундан юқори бўлиши, фанлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.

Иккинчи босқичда номзодлар Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилувчи ташкилот талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимланиб, 20 июлгача суҳбатдан ўтказилади.

❗️Амалиётни ўташ даврида талабанинг белгиланган тартибда стипендия олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

🔘 Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари деганда – Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари;

🔘 Халқаро муносабатлар деганда – “Сиёсатшунослик”, “Халқаро муносабатлар”, “Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)”, “Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)”, “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)” ҳамда “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишлари тушунилади.
18 ЁШГАЧА БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ БЕРАМИЗ.

Болали оилаларга нафақа (18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа) ва 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.


Оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.

Болали оилаларга нафақа яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

Болали оилаларга нафақа тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

▫️ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

▫️чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

▫️болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

▫️оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

▫️ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори юқори бўлса;

б) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

▫️ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

▫️жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.

Асос: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ
ЎҚИТУВЧИ ҚАЧОН МУКОФОТ ПУЛИ ОЛИШИ МУМКИН?

Директор жамғармасидан бериладиган бир йилда бир марталик мукофот пули қандай ўқитувчиларга берилади? Мазкур пулни беришни аниқ тартиби, механизми борми?

Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарорига кўра:

Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимлари Республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилади.

Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳ раисининг ташаббуси ёки ишчи гуруҳ аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни мукофотлаш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси билан моддий ёрдам бериш ҳақидаги масалада ишчи гуруҳнинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.

Директор жамғармаси ҳисобидан умумтаълим муассасалари ходимларига мукофотлар бериш, ишчи гуруҳ мажлиси қарори билан очиқ муҳокама орқали ҳамда умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши фикрларини ҳисобга олиб, Жамғармада назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Бунда жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаси педагог ходимларни мукофотлаш тўғрисида мактаб ишчи гуруҳининг қарори асосида мактаб директорининг буйруғи чиқарилади. Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.
Савол: 👉2021 йил 1 сентябрдан 18 ёшгача бола пули қанча ҳисобланади?

Жавоб:👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6277-сонли Фармонига асосан:

👉Икки нафар фарзандлари учун 400.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 шгача бўлса) ёки 475.000 сўм (кичик фарзанд 3 ёшгача бўлса)

👉Уч нафар фарзандлари учун 500.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 ёшгача бўлса) ёки 575.000 сўм (кичик фарзанди 3 ёшгача бўлса)

👉Тўрт нафар фарзандлари учун 600.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 ёшгача бўлса) ёки 675.000 сўм (кичик фарзанди 3 ёшгача бўлса)

👉Беш нафар нафар фарзандлари учун худди шундай оиланинг бешинчи ва ундан кейинги фарзандлари учун 100.000 сўмдан қўшиб борилади.
​​АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР УЧУН "РИТМИКА" МАШҒУЛОТИНИ КИМ ЎТИШГА ҲАҚЛИ?



Ассалому а'лейкум, менинг мутахасислигим дефектолог 10 йилдан бери имконияти чекланган болалар интернатида ритмика машгулотидан дарс бериб келардим, хозирги кунда менга завучдан "сенга мумкин эмас"деган жавобни олмокдаман, нега десам вазирликдан текширув келиб айтган деди, лекин дарс таксимотидаги тушунтириш хатида куйдагича ёзилган (илова расм кўринишида пастда) сизлардан илтимос мен шу фандан дарс бериш хукукига эгаманми деган саволимга жавоб беринглар. Олиндан рахмат. Менга конуний жавоб ёзинг илтимос, бошликларга курсатишим учун

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

💁‍♂ Эътибор беринг! Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 13-сентабрдаги 256-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган "Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) тўғрисида" низомга мувофиқ ихтисослаштирилган таълим муассасасида таълим жараёни коррекцион педагогика, дефектология соҳаси педагоглари, шунингдек ихтисослаштирилган таълим муассасасининг фаолият соҳаси бўйича қайта тегишли қайта тайёрлашдан ўтган ўқитувчилар, тарбиячилар томонидан амалга оширилади.

☝️Мазкур қоиданинг мазмунига кўра дефектология йўналиши педагоглари имконияти чекланган болалар мактабларида бемалол ишлашга ҳақли.

Шунингдек, Халқ таълими вазирининг 2021 йил 26 авустдаги 273-сонли “Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб ва мактаб интернатлар) ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олиш учун 2021/2022 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режасини тасдиқлаш ҳақидаги” буйруғига 5-иловаси берилган тушунтириш хатига мувофиқ Мураккаб нуқсонли (таянч ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган ақли заиф) болалар таълим олувчи синфларда 2021/2022 ўқув йилида “Ритмика” машғулотлари мусиқа ўқитувчиси ёки дефектолог ўқитувчи раҳбарлигида ялпи тарзда олиб борилиши қайд этилган.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра “Ритмика” машғулоти дефектолог ўқитувчи томонидан олиб борилиши мумкин. Шундай экан сиз ушбу машғулотни олиб боришга ҳақлисиз.
ДЕКРЕТДАН ҚАЙТГАН ХОДИМНИ МАЖБУРИЙ АРИЗА ЁЗДИРИБ ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ТЎҒРИМИ?

Ассалому алейкум,Саволим шундан иборат менинг келиним мактабда декрет урнида ишлаган кадр менеджепи булиб,кейин урнидаги киши ишга чиққанда,ёшлар иттифоқи етакчиси булиб ишлаган, июль ойидан отпускага чиққан, бу хам хомилодор 4-ойлик ,отпуска пайттида бир хафта потологияда етиб, отпускаси бир хафта чузилиб августнинг 26-санасида ишга борса, сиз бушадингиз олдинги ишчи чиқди ишга, сиз ариза ёзингда кета беринг депди, шу туғри ми бу хам хомиладорку, декретга чиқариб юбаришга буладими ё бушатгани туғрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда келинингизни ишдан бўшатиб бўлмайди.

Чунки Меҳнат кодексининг 237-моддасига мувофиқ Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.

☝️Шунингдек, ушбу норманинг иккинчи қисмига кўра муддати тугаганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган аёлларни ишга жойлаштириши шарт.

Ишга жойлаштириш даврида бу аёлларнинг иш ҳақи сақланиб қолади, бироқ бу муҳлат муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак.

❗️Шунинг учун келинингиз бу вазиятда Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига мурожаат қилиши керак.

Уни ариза ёзишга мажбурлаш эса мутлақо мумкин эмас.
ЭРИМ БИР КИШИНИ ТИШИНИ СИНДИРГАНИ УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР? УЧАСТКАВОЙ ЖК 109-ВА 277-МОДДАЛАРИНИ ҚЎЙДИ, ШУ ТЎҒРИМИ?


Ассалому алейкум.Байрамлар Билан. Эрим Бир киши Билан кафеда жанжаллашиб колиб,уриб бир тишини синдириб куйибди.унга участковой ЖК 109 ва 277 Бандига асосан иш кузгатилмокда.Агарда иш судга оширилса кандай жазо кулланилади. Аввал эримда хеч канака жиноий жавобгарчилик юз Бермаган. Жавоб учун рахмат. Ишни хозир участковой куриб чикяпти. Ишни судга оширсак кандай жазо кулланилиши кизиктирмокда

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда турмуш ўртоғингиз содир этган ҳаракатга бирдагина икки моддани қўйиш нотўғри деб ҳисоблаймиз.

💁‍♂ Қаранг! Жиноят кодекси 109-моддаси биринчи қисмига кўра соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунингдек, ушбу кодекс 277-моддасига мувофиқ безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз иккала нормада ҳам баданга қасддан енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик мавжуд эканлиги келтирилмоқда. Бироқ ҳар бирининг ўзига яраша фарқи бор.

☝️Эътибор беринг! Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 24-бандига биноан баданга қасддан, соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлмаган даражада енгил шикаст етказганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Баданга қасддан бундай шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик, фақат у шундай қилмиш учун шахсга нисбатан маъмурий жазо маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида такроран содир этилган (ЖК 109-моддасининг биринчи қисми) ёки соғлиқнинг қисқа вақт давомида ёмонлашувига сабаб бўлган (ЖК 109-моддасининг иккинчи қисми) ҳолдагина келиб чиқади.

👀 Бундан кўриниб турибдики, шахснинг содир этган ҳаражати учун уни ЖК 109-моддаси билан жавобгарликка тортиш учун у шу ҳаракатни содир этишдан олдин 1 йил давомида маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.

💁‍♂ Сиздаги вазиятда ҳам турмуш ўртоғингиз ўша одамнинг тишини синдиришдан олдин 1 йил ичида шундай ҳаракат учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсагина, унга ЖК 109-моддасини қўйиш мумкин.

➡️ 277-га келсак. Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорига биноан безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади.

Шунинг учун сиздаги вазиятда турмуш ўртоғингиз айнан нима сабабдан ўша шахс билан жанжаллашганини аниқлаш муҳим саналади. Бу сабабни аниқлаш (жиноятнинг субъектив томони) содир этилган ҳаракатни 109 ёки 277-модда билан квалификация қилишда асос ҳисобланади.

❗️Сизга бу вазиятда туман прокуратурасига профилатика инспекторининг очган иши юзасидан шикоят қилишни тафсия қиламиз.
ВАКЦИНА ОЛСА СИРТҚИДА ЎҚИЙДИГАН ТАЛАБАЛАРГА ҲАМ 10% ЧЕГИРМА ҚЎЛЛАНИЛАДИМИ?


ТАТУ да 3 босқич талабаси. Сиртқи йўналишда ўқийди. Вакцина олса сиртқи йўналишда ўқийдиганга хам 10 фоиз чегирма қўлланиладими? Бу учун нима қилиш керак

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа, берилади, деб ҳисоблаймиз.

Мамлакатимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда масъул ташкилотларнинг таклифларига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан умумий эмлаш ишларига жалб этилган аҳоли гуруҳлари қатори кенгайтирилди.

Унга кўра:

- 18 ёшдан катта бўлган Самарканд ва Тошкент вилояти аҳолисини, шунингдек, имкониятдан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди;

- Юртимизда фаолият кўрсатаётган барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни Давлат буджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфексиясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди.

💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, коронавирус инфексиясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021-2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

🙅‍♂ Юқоридаги қоидада ушбу чегирма фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларга берилиши керак деган чеклов йўқ.

Шунинг учун мазкур чегирма ихтиёрий эмланган барча талабаларга берилиши керак деб ҳисоблаймиз.
МЕН ФАРЗАНДИМНИ 1-СИНФГА КУЗАТМОҚЧИМАН, ШУ КУН УЧУН ДИРЕКТОРИМИЗДАН ЖАВОБ ОЛОЛМАЯБМАН. ЎША КУН УЧУН ЖАВОБ ОЛСА БЎЛАДИ, ДЕБ ЭШИТГАНДИМ. БУНИ ҚАНДАЙ ИСБОТЛАСАМ БЎЛАДИ?

САВОЛ.

Ассалому алейкум. Мен Ангрен шахридаги МТТда тарбиячи бўлиб ишлайман. Бу йил кенжа фарзандим мактабга чиқмокда, уни 1 синфга кузатмоқчиман. Иккинчи фарзандим 1 синфга чиққанида ўша ишимдан жавоб ололмаганим сабабли уни кузатолмагандим. Кенжа фарзандимни ҳам мактабга кузатиш учун директоримиздан жавоб сўрасам бермади (сабаби мени ёқтирмайди). Худди шу холат бир неча йил бошка ходимда бўлганида, фарзандинг мактабга бир марта чиқади деб жавоб бергандилар. Лекин ўша кун учун жавоб олса бўлади деб эшитгандим. Буни қандай исботласам бўлади?

ЖАВОБ.
Саволингиздан маълумки, сизда камида уч нафар фарзандларингиз бор экан. Улардан иккитаси ўн икки ёшга тўлмаган бўлса, бу сизга бир қатор имтиёзларни беради ва иш берувчингиз илтимос қилган вақтингизда “жавоб бериши”ни бир нечта қонуний йўллари мавжуд. Масалан,

агар сизда жорий иш йилида фойдаланилмаган меҳнат таътилингиз бўлса ва у таътиллар жадвалида сентябр ойидан кейинги ойларда берилиши киритилган бўлса, Меҳнат кодексининг 144-моддасига кўра, таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин, деб белгиланган нормага кўра директорингизга таътилингизни сентябр ойига кўчиришни сўраб ариза ёзишингиз мумкин, чунки сизда таътилни кўчиришга асосли сабабингиз бор;

Кодекснинг 232-моддасида эса бир қатор кафолатлар бериб ўтилган, яъни ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Бунга кўра, сизда йиллик меҳнат таътилингизга яна камида уч иш кунидан иборат бўлган миқдорда қўшимча таътилингизни қўшиб ёки алоҳида фойдаланиш ҳуқуқингиз бор;

яна Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилиши айтиб ўтилган ва 232-моддадаги ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади. Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ундан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб) фойдаланилиши мумкин бўлади;

юқоридаги кафолатлардан ташқари, муассасангиз жамоа шартномасига фарзанди биринчи синфга чиқувчи ходимлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда бир кунга қўшимча таътил ҳам киритилган бўлиши мумкинлигига эътибор қаратинг. Бунда жамоа шартномаси тарафлари Меҳнат кодексида ходимларга нисбатан кўзда тутилган кафолатларга риоя этилиши ва қўшимча имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
ТАЪТИЛ КУНИНИ ҚИСҚАРТИРИЛИШИ ТЎҒРИМИ?


Ассалому алейкум юрист жамоаси. Саволим қуйидагича, мен иш юритувчи лавозимида ишлийман. Шу йил 2 августда меҳнат таътилига чиқдим. Таътил 24 кундан иборат. 30 августда ишга чиқишим керак эди. Лекин кадр 25 да ишга чиқинг, 4 кунизни қисқартирамиз дейишди. Сабаби йил давомида қўшимча дам олиш кунлари кўплиги ҳисобига экан. САВОЛИМ: шу тўғрими? Иккинчи саволим, бизга ойлик маошда районий кофитцент қўшилади( бух.вилоят. қоров-р тум) меҳнат таътилига ҳам 5 кун қўшилиши керак деб эшитдим шу ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ бу йил меҳнат таътилида қисқартириш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 3-декабрдаги ПФ-6122-сон “2021-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони 1-бандидга кўра 2021-йилда:

• 14-май — жума;
• 2-сентябрь — пайшанба;
• 3-сентябрь — жума;
• 31-декабрь — жума кунлари қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

☝️Ушбу фармоннинг 3-бандида келтирилишича, бюджет ташкилотларида ушбу Фармоннинг 1-бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.

💁‍♂ Меҳнат кодекси 143-моддасига мувофиқ ходимларга таътил иш йили ҳисобидан берилади. Бунда иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади.

Шунга кўра сизнинг иш йилингиз (яъни ишга кирган йилингиз) сентяабр ойидан олдин бошланган бўлса, унда сизнинг таътил кунингизни қисқартириш мумкин эмас.

Таътил кунига келсак, туман коеффисиенти учун қўшимча таътил куни қўшилмайди.
ТЕЛЕГРАМДА ҲАҚОРАТ ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОРМИ?

Assalomu alaykum. Meni savolim shuki. Men DMTT da tarbiyachi bo‘lib ishlayman. Guruhimiz ota onalari bilan birga ijtimoiy tarmoqda gruppa tuzganmiz. Meni hamkasbim ham bu gruppaga ota ona sifatida ulangan. Lekin arzimas bahonalarni sabab qilib ota onalar kuzatadi demay meni yani tarbiyachini haqorat qilib gaplar yozadi.Axir o‘zi ham tarbiyachiku. Oxirgi safar shaxsiyatimga tegadigan gaplar yozgan ota onalar gruppasiga. Endi aytingchi pedagoglarni haqorat qilganligi uchun qonunchiligimizda qanday chora qo‘llaniladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган.

❗️Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.

💁‍♂ Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)

❗️Ҳурматли фуқаро сиз бу вазиятда туман прокуратурасига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИДА ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЧАҚИРСА БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Биз ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз, ишхонамизда 500 дан ортиқ ходим ишлайди, директоримиз шу дам олиш кунларида 50-60 та ходимни ишга чақиришни сўраяпти, чунки буюртмаларимизга улгура олмаслигимиз мумкин, ходимларни ўзлари ҳам рози. Фақат эртага текширувчилар мажбурий меҳнат деб муаммо қилмасмикан деб чўчияпмиз. Иложи бўлса, йўл-йўриқ кўрсатсангиз.

ЖАВОБ.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 130-моддасида кўрсатилганки:

дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади;

иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Жуда кўпчилик иш берувчилар мана шу тартибга риоя қилмай туриб, ходимларини дам олиш кунлари ишга жалб қилиб қўяди. Албатта, бундай ҳолларда иш берувчи қонунни тўғридан-тўғ0ри бузган бўлиб қолади, бу муаммодан бошқа ҳеч нарса эмас.

МК 130-модданинг талабидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш осон эмас. Иш берувчи алоҳида вазиятлардагина ва бундай вазиятлар агар жамоа шартномасида аниқ қилиб белгилаб қўйилсагина, жалб қилиниши мумкин. Агар корхонада жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, демак юқоридаги алоҳида ҳолатлар (яъни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш мумкин бўлган ҳолатлар), бундай вазиятларда ишга жалб қилиш тартиби иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб, белгилаб олинган бўлиши керак. Акс ҳолда, дам олиш кунлари ишга жалб қилиш жараёни ноқонуний бўлиб қолади.

❗️Эътибор беринг:
ногиронларни дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади (МК 220-модда);
ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди (МК 228-модда);
18 ёшга тўлмаган шахсларни дам олиш кунларидаги ишларга жалб этиш тақиқланади (МК 245-модда).

Дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш МК 130-моддада айтилганидек, иш берувчининг фармойиши билан расмийлаштирилади, яъни ходимларни дам олиш кунлари ишга чақириш учун аввал раҳбарнинг фармойиши чиқиши керак.

Кейин, МКнинг 157-моддаси талабларига кўра, дам олиш кунларидаги ишлар учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак. Бу моддада айтилганки, тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади. Дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Дам олиш кунидаги учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун барибир камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланиши лозим.

☝️Ана шу келтирилган талабларга риоя қилинса, ходимларни дам олиш кунларида ҳам ишга жалб қилиш мумкин, бемалол.
Давлат тест маркази қайси нормаларни қўпол равишда бузди?

Давлат тест маркази билан боғлиқ ҳозирги муаммолар, ҳусусан, кириш имтиҳонлари натижаларини ўз вақтида эълон қилмаганлик ҳолатлари ҳақида ўйлаб масаланинг баъзи бир ҳуқуқий жиҳатларига эътибор қаратдим.

Президентимизнинг «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарорининг кириш қисмида мана бундай танқид келтирилган эди:
“Республика олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларини ўтказишнинг моддий-техник таъминоти билан боғлиқ масалаларни ҳам бутунлай қайтадан кўриб чиқиш тақозо этилмоқда. Зеро, бугунги кунда тест синовлари натижалари 2000 йилда харид қилинган 4 та оптик сканер орқали чиқарилиши, тест материалларини чоп этишга мўлжалланган офис техникаси (принтер ва компьютерлар) маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскириб кетганлиги оқибатида тест синовлари натижалари қарийб 15 — 20 кунга чўзилиб эълон қилиниши бугунги кун талабларига жавоб бермайди”.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг мазкур қарори 1-бандида мана бундай дейилган эди:
“абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин 1 ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш”.

❗️Мана, айни вақтда Давлат тест марказининг энг асосий муаммоси мана шу қоидаларга деярли риоя қилмагани бўлди.

Эътибор беринг, бу масалада Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Мазкур низомнинг 8-бандига асосан тест синовларини ташкил этиш, ўтказиш, натижаларини таҳлил этиш ва эълон қилиш Давлат тест марказининг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади.
Айни вақтда ҳамма кўриб турибди, Давлат тест маркази тест синовларини ўтказиш ва натижаларни эълон қилиш вазифасини уддалай олмади, бу 100 фоиз факт.

Низомнинг 15, 16 ва 17-бандларига кўра Давлат тест маркази директори, унинг ўринбосарлари ва бўлинма бошлиқлари ўз ваколатлари доирасида Давлат тест марказига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали ва ўз вақтида бажарилишига шахсан жавобгар эканликлари белгиланган.

Бугунги кунда ҳаммада ҳулоса аниқ, тизим ўз ишини эплай олмади ва йўлимизда қуйидаги иккита чора кўндаланг турибди:
биринчиси, юқорида айтилганидек, ўз ишини эплай олмаган раҳбар ходимларнинг ишда қолиш-қолмаслигини бирма-бир кўриб чиқиш, бунда биринчи навбатда, Давлат тест маркази директорини лавозимидан озод қилиш;
иккинчиси, бу Давлат тест маркази ўзи чириган тизим. Ўтган ўн йиллар давомида ОТМларга ўз кучи билан кирган ёки минг ўқисада, ўқишга кира олмаган, аксинча ўз ўрнига ҳар хил ўйинлар билан бошқа тупойлар кирганини ўкинч ила томоша қилган жабрдийдаларнинг кушандаси эди бу ташкилот. Бу тизимни батамом тугатиб, қайтадан янги шаффоф тизим ташкил қилиш вақти келди.

Яна бир гап. Айни вақтда шунақанги бир вазият юзага келдики, хатто натижалари салбий чиқадиган ҳар бир абитуриент юқоридаги талабларга риоя қилмаган Давлат тест марказини судга бериш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин бўлади. Марказдагиларнинг ўзлари шундай бардакни юзага келтириб қўйди. Ёки билиб, ёки билмай.
⚡️БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ ОТМга КИРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ БЎЙИЧА МАКТАБЛАР “ЯШИЛ”, “САРИҚ” ВА “ҚИЗИЛ” ТОИФАЛАРГА АЖРАТИЛАДИ

Барчамизга маълумки, энди умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлиги даражаси шу муассасани битираётган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши, касб-ҳунар танлаб, жамиятда ўз ўрнини топа олиши билан баҳоланмоқда.

Шу боис ҳам Халқ таълими вазирлиги мактаблардаги таълим сифатини баҳолаш учун муассасаларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича таснифлашни йўлга қўйган.

🔰Бунда:

🟢 мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 30 фоиздан юқори бўлгани “яшил”;

🟡 10 фоиздан 30 фоизгача битирувчиси ОТМга қамраб олинган мактаблар “сариқ”;

🔴 битирувчиси умуман ОТМга кирмаган ва 10 фоизгача кирган мактаблар “қизил” рангларда таснифланади.

❗️Шуни ҳам унутмаслик керакки, битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кирган бўлса, бунда директор ва унинг ўринбосарлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:

👉 ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан;

👉 ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директор ўринбосарлари — 4,5 баравардан;

👉 ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директор ўринбосарлари — 3 баравардан.

❗️Диққат эълон: Агар сиз фаолият юритаётган мактаб битирувчиларининг жуда кўпчилиги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, вилоят, туман ва мактаб рақамингизни ёзган ҳолда изоҳларда ёзиб қолдиринг. Биз уни каналда эълон қилиб боришга ҳаракат қиламиз.
🗣🔥Ассалому алейкум хурматли канал обуначиларим, боришингиз учун катта рахмат, доимий мотивация бериб турасизлар. Барча Саволларга жавоб беришга харакат қивоман. Илтимос бизнинг канални кўпрок инсон билишлари учун, бепул юридик маслаҳат олишлари учун , каналимиз гурухи мавжуд ушбу гурухга ўз яқинларингизни қошинг, доимий ёрдам бериб туришга харакат қиламан👥🤝