Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
108 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
#Давлат_хизматлари_регламент

Автомобилга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш станцияларини қуриш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби

⚠️ Хизмат: Автомобил йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш

🙎‍♂️Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби

1. Ариза берувчилар лойиҳаларни келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, ваколатли орган – Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига электрон тарзда юборилади.

3. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 16 иш куни мобайнида QR-код қўйилган хулосани расмийлаштиради ҳамда Давлат хизматлари марказларига ёки ариза берувчиларга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

🚫 Мазкур тартиб қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

● аҳоли яшаш мавзелари, даҳалари ва ёпиқ объектларнинг ички ҳудудларидаги объектлар;
● қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган далалар, экин майдонларининг ички ҳудудларидаги объектлар;
● йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлнинг қатнов қисмида эркин ҳаракатланишига халақит қилмайдиган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган ҳар қандай объектлар.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

16 иш куни ичида

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 73 500 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 66 150 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (111-сон, 01.03.2021 й.)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–710-сон, 23.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан юзага келади.

❗️Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин уларни рекультивация қилиш ҳамда келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриш шарт.

⚠️ Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон мулкидир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат муҳофазасидадир.

🏗 Қонунга кўра, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бу бўйича тегишли рухсатнома олган жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

🖥 Рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон фуқароларига ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни яшириш ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш учун асос бўлади.

📋 Шунингдек, қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолият аффинаж корхоналари томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

📲 Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ясаш бўйича фаолият хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади.

☑️ Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қазиб олинаётганда, ишлаб чиқарилаётганда, улардан фойдаланилаётганда ҳамда улар реализация қилинаётганда ҳисобга олиниши шарт.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Биласизми

🔘 Фуқароларни турар жойга қайд этганлик ва рўйхатдан чиқарганлик ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олганлик учун давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

🔸 қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлар;

🔸 мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчилари.
#2021_йил_1_сентябрдан

Электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади

“E-auksion” электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади.

🔰 Бунда:

иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан бепул тақдим қилинади;

объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;

аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади;

хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб аукцион жараёни якунига қадар иштирокчиларга объектни сотиб олиш бўйича аукцион қадамига боғланмаган ўз нарх таклифини киритиш ҳуқуқи берилади;

сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда, тўловларни 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда тўловларни 15 иш куни мобайнида тўлаш имконияти яратилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари аукционлардан четлатилади (тўловларни тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда бир йил муддатга, иккинчи марта такрорланса муддатсиз даврга).

аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.

❗️Мазкур тартиб электрон савдо платформаси орқали сотилиши ёки ижарага берилиши белгиланган барча турдаги активларга нисбатан татбиқ этилади.
Биласизми

Жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари ёки чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган бонуслар (пул, балл ва бошқа бирликлар) шаклидаги маблағлар (cashback) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базаси сифатида қаралмайди.
#Адлия_хабари

215 фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 215 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан озод этилди, 127 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 12 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 73 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 14 нафарини аёллар, 12 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 69 нафарини чет давлат фуқаролари, 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби белгиланди

“Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (544-сон, 27.08.2021 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра, минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик мезони (ёки чегараси) сифатида фойдаланилади.

2022 йилдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.

Ҳар йили август ойигача минимал истеъмол харажатлари қийматининг прогноз параметрлари инфляция кутилмаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📌 Минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражаси ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб борилади.

🗓 Минимал истеъмол харажатлари таркиби камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади.

📋 Қарор билан Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
#Биласизми

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартибидан хабардормисиз?

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш шартми?

Ҳа шарт. 2021 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилиши керак.

Эски гувоҳномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган ёки муддати ҳали тугамаган бўлса-чи?

Эски намунадаги гувоҳнома берилган санасидан ва амал қилиш муддатидан қатъи назар, кўрсатилган муддатгача янгисига алмаштирилиши шарт.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Фуқаролик паспорти, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони.

Қаерда алмаштириш керак?

Доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказлари ёки марказда бундай хизмат мавжуд бўлмаган ҳудудларда ЙҲХБнинг тегишли бўлинмаларида.

Қанча тўлов тўланади?

Эски гувоҳномани янгисига алмаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи
(ҳозирда 156 100 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Қанча муддатга берилади?

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.

Эски намунадаги гувоҳномалари қачонгача ҳақиқий ҳисобланади?

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил 1 январгача ҳақиқий ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган муддатда алмаштирилмаса, нима бўлади?

Эски гувоҳнома билан автотранспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Янги гувоҳнома шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадими?

Ҳа. Янги намунадаги гувоҳномага эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Foreign Languages” телерадиоканали ташкил этилади

“Foreign Languages” хорижий тиллар телерадиоканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (546-сон, 27.08.2021 й.) қабул қилинди.

📺 Қарор билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Oilaviy” телеканали негизида хорижий тилларга ихтисослаштирилган “Foreign Languages” хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилади.

Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

Болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилган ҳолда эфирга узатилади.
#savol Ажрашишда мол-мулк қандай бўлинади?

Менинг иккита ўғлим бор, ажрашмоқчиман, ўзим иккинчи гуруҳ ногирониман, касбим ўқитувчи, аммо соғлиғим тўғри келмаганлиги учун ишламоқчи эмасман. Бизнинг иккита уй бор, 1 таси бобомнинг номида, бобом вафот этган, у ерда ота-она, иккинчиси отамнинг номида, бу уйда мен оилам билан яшайман. Уй кадастр бўлгани йўқ, агар ажрашсам, мол-мулк қандай бўлинади ва алимент қай тартибда берилади. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

☑️ Жавоб: Ассалому алейкум ҳурматли мижоз! Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ даъво аризаси судга берилган вақтда эр-хотиннинг умумий мулкини тақсимлаш ҳақида ҳам даъво аризасида мурожаат қилиниши мумкин.

Оила кодексининг 23-моддасига кўра Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

Бироқ сиз айтаётган иккала уй ҳам сизларга тегишли эмас, шунинг учун умумий мулк ҳисобанмайди. Сизнинг никоҳмсиз давомида олинган бошқа мол-мулк мавжуд бўлган тақдирда улар эр-хотин ўртасида тенг бўлинади.

Алимент масаласига келсак, ота-она ўз фарзандларига нисбатан тенг мажбурият олади. Фарзанд кимнинг тарбиясида бўлса, у иккинчи томондан алимент талаб қилишга ҳақли. икки нафар фарзанд учун алимент миқдори иш ҳақи ва бошқа барча даромадларинг учдан бир қисни миқдорида ундирилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (543-сон, 27.08.2021 й.) билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

📋 Регламентга кўра, юридик ёки жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида, ижарасида ёки мулкида бўлган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун улардан олиб қўйилгандан (сотиб олингандан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин берилади.

☑️ Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари буюртмачи ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.

Шартнома тузилгандан кейин 20 иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланади ва “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.

🗓 Ҳокимликлар ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уни 5 иш куни давомида ўрганади ҳамда давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади.

Давлат экологик экспертизаси Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан 20 иш куни давомида ўтказилади.

Кейин ҳужжатлар қурилиш бош бошқармаси томонидан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқилиб, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрланади.

➡️ Шунга кўра, ер участкасини ажратиш материаллари ваколатли органлар билан келишилади.

📌 Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилингач, шу асосда 3 иш кунида ер участкаси чегаралари жойида (натурада) белгиланади.

Бунинг учун БҲМнинг уч ярим баравари миқдорида ҳақ ундирилади.

Ҳуқуқий экпертиза якуни бўйича ҳудудий адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

🔘 Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.

🚫 Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди.
Ассалому-алайкум. Раҳбаримиз шанба кунги умумҳалқ ҳашари бўйича буйруқ тайёрлашим ҳақида топшириқ берди. Буйруқда ходимларнинг бир кунлик иш ҳақисини ушлаб қолиш, Маҳалла фондига ўтказишни киритиш кераклигини айтди. Шундай қилсак тўғри бўладими?

ЖАВОБ:

Йўқ, нотўғри бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 96-Ф-сонли Фармойиши қабул қилинди ва бу ҳужжатга биноан 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш маъқулланди.

Мазкур Фармойишнинг 6-бандида шундай дейилган:

умумхалқ ҳашарини ўтказиш муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисобварақларига ўз ташаббусига кўра ўтказилиши тавсия этилсин.

Фармойишдаги ушбу нормани борича, яъни у қандай ёзилган бўлса, шундайлигича қабул қилиш керак.

Яъни, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардаги ходимлар ўзларининг ихтиёридаги маблағларни «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг тегишли ҳисобварақларига ўз ташаббусига кўра ўтказилиши тавсия этилмоқда.

Бу ерда ходимларнинг иш ҳақи тўловларидан ушлаб қолиниши ҳақида ҳеч қандай норма йўқ, аксинча, агар ходимлар истасалар, ўзларига тегишли бўлган маблағлардан, қанчадир қисмини ўз ташаббусларига кўра, ўзлари ўтказишлари ҳақида гап кетяпти.

Бундай ихтиёрий ўтказмани амалга ошириш жараёнида иш берувчининг ёки корхонанинг аралашуви ҳамда ходимни шунга мажбурлаши нотўғри бўлади.

Шунинг учун буйруқ қилганингизда ҳам, юқоридаги Фармойишнинг 6-бандини буйруқ лойиҳасига асли ҳолича киритиш ҳамда ходимларга ушбу пул ўтказмасига доир амалиётни мажбурий эмас, аксинча тавсия ва ихтиёрий деб тушунтириш тўғри бўлади деб ҳисоблайман.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳисоб палатасининг бир қатор кўшимча функциялари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолияти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (ЎРҚ-712-сон, 27.08.2021 й.)

🔰 Қонун билан Бюджет кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўлламасдан ҳам аниқлаш ва сафарбар қилишни амалга ошириши мумкин.

☑️ Шунингдек, "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, Ҳисоб палатаси:

● яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганади ҳамда назорат қилади;

● давлат бошқарув органларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилиш, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилади.

🔘 Қонун билан Ҳисоб палатасининг бир қатор кўшимча функциялари, жумладан, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги функциялари белгиланди.
#Биласизми

🔘 Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар берилган:

тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (9 млн 800 минг сўм) миқдоригача;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вазирлар Маҳкамаси қарори (537-сон, 23.08.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Ўзгартиришларга мувофиқ, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби бўйича 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Илгари 2021 йил 1 июлгача эди.

Ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори Низомда кўрсатилган меъёрлардан up кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига
қўшимча равишда у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

🗓 Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш
ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома у берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

📝 Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран (бир календарь йилида икки марта) мурожаат қилиши мумкин.

📌 Мазкур тартибга кўра, даромади юқори бўлмаган оила сифатида қишлоқларда даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,0 бараваридан 6,9 бараваригача, шаҳарларда эса 3,0 бараваридан 8,0 бараваригача этиб белгиланди. Илгари тегишлича 3,8 дан 5,8 бараваригача ҳамда 4,0 дан 6,5 бараваригача эди.
ХОДИМ РОЗИЛИГИ БИЛАН ИШ ВАҚТИДАН ТАШҚАРИ ҚАНЧА ИШЛАШИ МУМКИН?

Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Меҳнат кодексига кўра, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

☝️Масалан, агар ходим биринчи куни 4 соат иш вақтидан ташқари ишга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.

▪️Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.

▪️Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.
#Сайлов_2021

Қонунчиликка кўра, қуйидаги фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин:

21 ёшга тўлган;
ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган;
аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар.

🚫 Қуйидагилар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас:

● бошқа сайлов комиссияларининг аъзолари;
● сиёсий партияларнинг аъзолари;
● вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари;
● прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари;
● номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари;
● номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар.
⚡️1 сентябрдан бошлаб педагог ходимлар қанча ойлик олади?

❗️Сентябрь ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:

Мактаб директори:
👉 3 млн 185 минг 070 сўм (400 ўқувчигача)
👉 3 млн 400 минг 886 сўм (401-880 ўқувчигача)
👉 3 млн 606 минг 259 сўм (881-1600 ўқувчигача)
👉 3 млн 814 минг 781 сўм (1600дан ортиқ)

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
👉 2 млн 974 минг 763 сўм (400 ўқувчигача)
👉 3 млн 185 минг 070 сўм (401-880 ўқувчигача)
👉 3 млн 400 минг 886 сўм (881-1600 ўқувчигача)
3 млн 606 минг 259 сўм (1600дан ортиқ)

Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
👉 1 млн 376 минг 802 сўм (401-880 ўқувчигача)
👉 1 млн 496 минг 631 сўм (881-1600 ўқувчигача)
1 млн 621 минг 000 сўм (1600дан ортиқ)

ЧҚБТ раҳбари:
👉 2 млн 299 минг 438 сўм

👉 Ёшлар етакчиси – 2 млн 299 минг 438 сўм (Агар етакчилик штати тугатилмаса)

👉 Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи (0.5 ст) – 1 млн 149 минг 719 сўм

👉 Психолог – 2 млн 69 минг 494 сўм

👉 Ўқитувчилар – 2 млн 299 минг 438 сўм

👉 Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 170 минг 010 сўм

👉 Биринчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 868 минг 608 сўм

👉 Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 574 минг 348 сўм

👉 Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 149 минг 436 сўм

👉 Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 137 минг 632 сўм

👉 Кутубхоначи (ўрта махсус) – 1 млн 94 минг 227 сўм
👉 Кутубхона мудири (ўрта махсус) – 1 млн 261 минг 866 сўм
👉 Кутубхоначи (олий маълумотли) – 1 млн 151 минг 816 сўм
👉 Кутубхона мудири (олий маълумотли) – 1 млн 376 минг 802 сўм
#2021_йил_1_сентябрдан

🔰 2022 йил 1 сентябрга қадар “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда (735 минг сўм);

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (490 минг сўм);

ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 млн 225 минг сўмгача) компенсация тўланади.
#2021_йил_1_сентябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

👉 етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;

👉 техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади;

👉 ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг тегишли йўналишлар бўйича курсларда ўқиш харажатлари бир йилда БҲМнинг 20 бараваригача (4 млн 900 минг сўмгача) миқдорда компенсация қилинади;

👉 ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.