Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
105 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
ПРАВАСИ ЙЎҚ ШАХС МАСТ ҲОЛДА МАШИНА БОШҚАРСА ҚАНЧА ЖАРИМА ЧИҚАДИ?



Mashina mani nomimda lekin prava yoq mast xolda xaydasa jarima qancha va imtiyozla bormi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда сизга бирон турдаги имтиёз мавжуд эмас.

💁‍♂️ Энди жавобга ўтсак, траспорт воситаси сизнинг номингизда эканлиги бу вазиятда ҳал қилувчи аҳамият касб этмайди. Чунки автотранспорт воситаси бошқариш ҳуқуқи фақат уни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлган шахсларга берилади.

Шуни айтиш керакки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси биринчи қисмига кўра ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Энди қаранг! Ушбу модданинг иккинчи қисмига биноан худди шундай ҳуқуқбузарлик (яъни маст ҳолатда бошқариш) транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

☝️Сиз бу вазиятда суддан фақат енгиллик беришни сўрашингиз мумкин холос. Қўшимча маълумот сифатида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб БҲМ 270 минг сўмни ташкил этишини маълум қиламиз.
#prezident_saylovi

БИЗНИНГ САЙЛОВГА ОИД ҚОНУНЛАРИМИЗДА ДЕБАТЛАР ҲАҚИДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, Саидали ака. Сайлов мавзусида сволим бор. Бизни қонунларимизда сайловда қатнашадиган номзодларнинг дебатлар ўтказиши белгиланганми, агар белгиланган бўлса, бу мажбурийми? Оддий фуқаро сифатида шу саволга қизиқяпман, иложи бўлса аниқлик киритиб берсангиз, олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ.

Бизнинг Сайлов кодексимиз ҳам мазмунан демократияси ривожланган давлатларники каби яхши кўринишда. Жумладан, унда сайловда қатнашадиган номзодларнинг дебат ўтказишига оид қоидалар ҳам мавжуд.

▪️Қаранг, Сайлов кодексининг 45-моддаси иккинчи қисмига кўра:

ташвиқот омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин.

Демак, номзодлар ўзаро очиқ мунозаралар ва бахслар ўтказиб, ўз дастурларини омма эътиборига янада жонлироқ намойиш этиб, кўпроқ сайловчиларнинг эътиборини қозониш имконига эгалар. Бу ташвиқот усулини биз албатта, дебат сифатида қабул қиламиз.

Сайлов кодекси 45-моддасидаги юқоридаги норма охиридаги “мумкин” деган жумлани ҳисобга олиб, дебатлар ўтказиш номзодларнинг ҳохиш-истакларига ва Марказий сайлов комиссиясининг ташкилий тадбирларига боғлиқ десак тўғри бўлади.
ЕР СОЛИҒИ КЎП УНДИРИЛМОҚДА! НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ?


Бахмал тумани Нурафшон МФЙ КАРАШЛИ ер солиги буйича Жиззах вилоятига ер солиги 22000сум булиб келган лекин Нурафшон МФЙда 46000сумдан деб Солик ундирилмокда шу конунга муофикми? Солик йигивчилар кулида карори йук

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Солиқ кодексининг 435-моддасига биноан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари бўйича ер участкаларининг майдони солиқ базасидир. Соддароқ айтганда ер солиғи солиқ тўловчининг мулкида бўлган ер участкасининг ҳажмидан келиб чиқади.

☝️ Ушбу кодекс 437-моддасига биноан ер солиғининг ставкаси Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда Жиззаҳ вилоятида 245 сўм миқдорда белгиланган.

Шуни айтиш керакки, ер солиғининг аниқ ставкаси туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига Тошкент шаҳри учун эса — ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади.

Демак сиздаги вазиятда ер солиғининг аниқ миқдори Бахмал туман халқ депутатлари кенгашининг қарори асосида тасдиқланади.

💁‍♂️ Шунинг учун сизлар бу вазиятда биринчи навбатда туман ҳокимлигидан бу йил учун Бахмал туманида ер солиғи ставкаси қанча миқдорда эканлгини аниқ билиб олишни маслаҳат берамиз.

❗️Шундан сўнг агар солиқ ундиришда номувофиқлик бўлаётган бўлса, унда Давлат солиқ қўмитасининг қисқа рақамли ишонч телефони 1198 рақамига телефон қилган ҳолда уларнинг устидан шикоят қилишингиз лозим.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади

“Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6314-сон, 15.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябрдан қуйидагилар бекор қилинади:

👉 қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган ЯТТ томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;

👉 алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.

2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи ЯТТга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилган ҳолда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

2021 йил 1 октябрдан тегишли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг назорат функциялари бекор қилинади.

🔰 2022 йил 1 январдан:

👉 назорат қилувчи органлар тадбиркорлар фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича текширади;
👉 Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлар фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлар розилиги билан Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этади;
👉 Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби электрон тарзда юритилади;
👉 тадбиркорлар фаолиятида текширувлар қонунбузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ўтказилгандан сўнг амалга оширилади (солиқ текширувлари, жиноят ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасидаги текширувлар бундан мустасно).

🖥 2022 йил 1 апрелгача тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилади.

📊 2022 йилдан тадбиркорларга маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаролик судларида ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади

“Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–716-сон, 16.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

🏢 Қонун билан Фуқаролик процессуал кодексига соддалаштирилган тартибда иш юритиш институти киритилди.

☑️ Даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 20 бараваридан, ЯТТга нисбатан 10 бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса 5 бараваридан ошмаса, ишлар соддалаштирилган тартибида кўриб чиқилади.

➡️ Соддалаштирилган тартибида иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда жавобгарга даъво аризасига доир ёзма фикрини тақдим этиши зарурлигини кўрсатади ва уни жавобгарга юборади.

Жавобгар даъво аризасига доир ёзма фикрини судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.

Соддалаштирилган тартибида иш ажрим чиқарилган кундан 20 кундан ошмаган муддатда якка тартибда кўриб чиқилади.

🚫 Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди.

Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.

📋 Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади ҳамда ҳал қилув қарорини қабул қилади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
БОШҚА МАКТАБДА ИШЛАМОҚЧИ БЎЛГАНИМ УЧУН ДИРЕКТОР ДАРСИМНИ КАМАЙТИРИБ ҚЎЙДИ. ШУ ТЎҒРИМИ?


Men oliy ma‘lumotli fizika o‘qituvchisiman, men maktabda kadrlar bo‘yicha menijer bo‘lib ishlayman, unga qo‘shimcha fizika fanidan 4 soat dars berilgan edi. Oylik kamligi sababli boshqa joylardan ish izladim lekin topaolmadim. Shuni eshitgan maktab direktori 2 soat darsimni olib qo‘ydi. Va menga boshqa joydan ish izlashning oqibati shunday bo‘ladi deb ishlasang shu dedi. Men endi qayerga murojat qilishim mumkin. Direktorning yaqin o‘rtog‘i Tuman XTB mudiri bo‘lib ishlaydi. Menga berilgan 4 soat dars taqsimotini metod birlashma bayonnomasida ko‘rishingiz mumkin. Bu bayonnomani qayta ishlasa bo‘ladimi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Сиз бу вазиятда директорнинг ҳаракатлари устидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ёки вилоят халқ таълими бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бу вазиятда директорингиз бир неча меҳнат ҳуқуқ нормаларини бузган.

1⃣ Биринчидан, Директор сизнинг конситуциявий ҳуқуқингизни бузган. Яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги келтирилган.

🤦‍♂️ Директорингиз эса сизнинг эркин касб танлаш ва адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқингизни бузмоқда.

2⃣ Иккинчидан, юқоридаги кодекс 177-моддасида иш берувчининг бурчлари белгиланган. Улар орасида иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмаслиги ҳам белгиланган.

🤦‍♂️ Сиздаги вазиятда ҳам директор сизнинг бошқа мактабдан иш қидирганингиз учун дарсингиз олиб қўйиши бу сизни камситган ҳисобланади.

3⃣ Учунчидан, бу энг асосийси. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низоми 5-бандига кўра ўриндошлик асосида ишлашга, асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёхуд бошқа ташкилотда (ташқи ўриндошлик) ишлашга йўл қўйилади. Саволда бошқа мактабда ишламоқчи эканингизни ёгансиз. Мазкур норма сизга бу ҳуқуқни бермоқда.

☝️Эътибор беринг! Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди.

Бундан кўриниб турибдики, сиздаги вазиятда сиз директорнинг розилигисиз бошқа мактабда ишлашингиз мумкин.

Шунинг учун иш берувчи сизга меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
ТУРИЗМ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ҚЎМИТАСИДАГИЛАР МЕНИНГ ИШИМНИ ТОРТИБ ОЛИШДИ.

САВОЛ.
Мен спорт бошқармасида ёрдамчи бухгалтер лавозимида ишлаганман. Тизимда 10 йилдан бери ишлайман. Туризмга қўшилганидан хабариз бор. Жуда кўп ноаниқликлар бўлди. Ходимларни жойлаштириш бўйича. Жабрини биз оддий ходимлар тортяпмиз. Бош бухгалтер лавозими қисқарди, аммо мени лавозимим янги тизимда хам турибди. Лекин мени эмас мени жойимга ўрта махсус, аммо дадаси юқори лавозимда ишлайдиган йигитни қўйишди. Мени мутаххасислигим тўғри кемайдиган бўлимга ўтқазиб қўйишди. Одам касбини севиб ишга келиши керакмасми. Мутаххасислигим буйича ўқиганман, 15 йиллик стажим бор, аммо умуман бошқа бўлимда иди приниси бўлиб юрибман. Ёлғиз онаман. Фарзандимни боқишим, яшаб турган уйим кредит уни тўлашим керак. Жуда стрессга тушиб қолдим. Мени холатимда ўзимни лавозимимга ўтишни қонуний талаб қилишим мумкинми? Ё замон зўрникими. Илтимос.

ЖАВОБ.

Агар воқеа ҳақиқатдан ҳам сиз айтганингиздек бўлган бўлса, шубҳасиз меҳнат ҳуқуқларингиз бузилган. Аслида, спорт ва туризм соҳаси бирлаштирилиб, Туризм ва спорт ишлари вазирлиги ташкил этилган ҳолатда, доим айтиб келадиганмиз – ташкилот қайта ташкил этилган бўлган.

Меҳнат кодексининг 98-моддаси талабларига асосан бундай ҳолатларда ходимлар билан тузилган меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этавериши керак. Ишдан бўшатилиши ёки қуйи лавозимларга ўтказиш ҳақида гап бўлмаслиги лозим. Албатта, штатлар сони қисқарганлик фактлари бундан мустасно.

Шундан келиб чиқсак, аслида сизни ўша ёрдамчи бухгалтерлик лавозимига ўтказиб, ҳотиржам ишлашга имкон беришлари керак эди. Улар эса, аксинча, бу лавозимга малакаси сиздан камроқ бўлган ходимнинг жойлаштириб, сизни эса бошқа ўзларига маъқул бўлган ишга ўтказиб қўйишибди.

Гап шундаки, сизни ишга қабул қилишга оид ёки бўлмасам, ўша вақтга қадар бўлган муддатларда бошқа лавозимга ўтказишга оид ҳужжатларда (меҳнат шартномаси, буйруқ, шартномага киритилган ўзгартиришлар ва меҳнат дафтарчасида) кўрсатилган ўша бухгалтерлик лавозими бу сизнинг асосий меҳнат шартларингиздан бири саналади.

Юқоридаги вазиятда меҳнат шартномаси билан белгиланган шартларни ўзгартириш, шу жумладан сизни бошқа қуйи лавозимга тушириш иш берувчи томонидан ўзбошимчалик билан амалга оширилиши мумкин эмас. Бунинг учун тарафлар меҳнат шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисида келишув тузишлари керак бўлади (МК 88-модда). Сизнинг вазиятингизда мана шу талаблар бузилган бўлиши мумкин деган фикр бўляпти.

Кейин, ҳозирги инсон ҳуқуқлари беэтибор қолдирилмаётган даврларга келиб “замон зўрники” деган гап-сўзларга барҳам бериш учун кўпчилик курашмоқда: давлат ҳам, жамоатчилик ҳам.

Бироқ, айрим давлат идораларидаги масъул мутахассисларда ҳали ҳам меҳнат ҳуқуқий муносабатларни ҳал этишда етарлича ҳуқуқий малака йўқ. Натижада, улар оддий вазиятларда ҳам сиз каби меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини бузиб қўйишмоқда.

Сиз, албатта аслида ўзингизга тегишли бўлган бухгалтерлик лавозимини қайтаришни талаб қилишингиз мумкин. Бунинг учун дастлаб, иш берувчининг ўзига ёзма ариза киритиб кўринг, узоғи билан 2-3 кун кутинг, масала ҳал бўлмаса, қуйидаги назорат органларига (ёки улардан бирига)шикоят киритишингиз мумкин: меҳнат инспекциясига; тегишли касаба уюшмасига; прокуратура органига.

Ёки бўлмасам, ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқни бекор қилишни сўраб, тўғридан-тўғри жойдаги фуқаролик судига ҳам даъво аризаси киритсангиз ҳам бўлади.
Savol: Assalomu alaykum oilada ikki kishi kantrakt asosida institutga qabul qilingan talabalar yotoqxonasidan joy olishimiz mumkinmi
Javob: Talabalarni yotoqxonaga joylashtirish boʻyicha asosiy mezonlar quyidagilar:

Kam ta’minlangan oila farzandlari;

Boquvchisini yoʻqotgan koʻp bolali oila a’zosi;

I va II guruh nogironligi boʻlgan talaba;

Toʻliq davlat ta’minotida boʻlganlar (chin yetim);

Oilasida 2 va undan ortiq toʻlov-kontrakt asosida ta’lim oluvchi talaba;

“Temir daftar”ga tushgan oila farzandi;

Ota-onasining doimiy ish joyi mavjud boʻlmagan talaba;

Oilasida I va II guruh nogironligi yoki surunkali kasallik bilan davolanadiganlar boʻlgan talaba.
Sizni oilangizda ikki kishi to`lov kontrakt asosida Oliy ta'lim muassasasida o`qigani uchun sizlarga talabalar turar joyidan joy beriladi.
БОЛАСИНИ МАКТАБГА ЖЎНАТМАГАН ОТА-ОНАГА ЖАВОБГАРЛИК БОРМИ?



Assalomu aleykum hurmatli admin avvalo berayotgan beminnat yordamlariz uchun katta rahmat, men davlat maktabida matematika fanidan dars beraman sinf rahbariman bitta o'quvchim umuman maktabga kelmagandi biz uyiga bolani maktabga yuborish uchun onasini oldiga borib suradik 27 avgustda va sentabr oyida borib ogohlantirdik, o'quvchim 9- sinfni bitkazgan ammo na kasp- hunar maktabiga, na boshqa maktabda, o'qishni onasi istamayapdi, ishlashini hohlayapdi, keyin biz ichki ishlar hodimiga murojat qildik, ammo onasi ustozi hech qanday maktab ochilganini ogohlantirmadi degan bahona bilan ariza yozib beribdi menga men aytmagan gaplarim bilan portalga chiqaraman degan tahdidlar qilmoqda, aytingchi men bunday vaziyatda nima qilishim kerak. Bir paytlar bollar orasidagi kichkina darsdan keyin bulgan tortishuvni ham menga bahona qilib nomingni , maktabingni internetga chiqaraman deb rosa tuhmat va tahdidlar qilmoqda, iltimos menga yordam bering.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиз бу вазиятда онанинг ҳаракатлари устидан тумандаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясига ҳамда сизга нисбатан қилган тухмати учун ИИБга ариза беришингиз мумкин.

Қаранг! таълим тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасига биноан умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлюксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.

Ушбу қонуннинг 51-моддасига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.

☝️Юқоридаги икки модда ўқувчингизни 11 йиллик мажбурий таълим олиши кераклигини ва буни ота-она таъминлаши кераклигидан далолат беради.

Шунингдек, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:

• болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;

• болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;

• ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

• таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;

• таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

❗️Ушбу қоидаларнинг мазмунига кўра ўқувчингизнинг онаси уни мактабга таълим олиш юбориши ва ўқувчингизнинг сифатли таълим олишини таъминлашга мажбур.

‼️ Агар она бу мажбуриятларни бажармаса, унда онанинг ҳаракатларига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Энди тухмат масаласига келсак, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган. Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддасида Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.

❗️Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат)

Шунинг учун бу вазиятда онанинг ҳаракатлари устидан ИИБга ушбу жавобга асосланган ҳолда ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилади

Ҳукумат қарори (578-сон, 17.09.2021 й.) билан Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида “ҳамширалик иши” фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низомга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида “ҳамширалик иши” фаолияти билан шуғулланишга ўрта тиббий (ҳамширалик иши, даволаш иши, акушерлик иши) ёки олий ҳамширалик иши бўйича олий маълумотга эга бўлган, давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотида ишламайдиган шахсларга (ҳамшира) рухсат берилади.

➡️ Бунинг учун ҳамшира махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтади.

🧑‍⚕️ Ҳамширага маълумотнома расмийлаштирилиб, шу асосда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот дастурида рўйхатдан ўтади ҳамда мустақил ҳамшира сифатида фаолиятини бошлайди.

📝 Мустақил ҳамшира ахборот дастурида маълумотларни бевосита ўзи киритиши ёки туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига келган ҳолда ахборот дастурида рўйхатдан ўтиши мумкин.

Бунда малака тўғрисидаги сертификат бўлиши талаб этилади, мустақил ҳамшира таълим ташкилотини тугатганига 3 йил бўлмаган тақдирда ушбу сертификат талаб этилмайди.

🧾 Сўровнома тўлдирилгандан сўнг мазкур фаолият билан шуғулланиш имконини берувчи гувоҳнома автоматик тарзда расмийлаштирилади.

☑️ Гувоҳнома чекланмаган муддатга берилиб, уни расмийлаштиришда ҳақ ундирилмайди.

💉 Низомга кўра, мустақил ҳамширанинг шифокор кўрсатмасисиз ҳамда унинг тавсияси асосида аҳолига мустақил тиббий маслаҳат ва муолажаларни бажариш бўйича ҳуқуқлари белгиланди.

❗️Шунингдек, мустақил ҳамширага стерилизация қилиниши талаб этиладиган тиббий буюмлардан фойдаланган ҳолда аҳолига тиббий муолажаларини бажаришига, дори воситалари қабул қилишда ножўя таъсир ҳолатини аниқлаш мақсадида қўйилган синама ҳолатини баҳолашга рухсат этилмайди.

⚠️ Мустақил ҳамшира фаолиятни амалга оширишдаги ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фаолият билан Президент фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар шуғулланиши мумкин.
#savolimbor Ходим бугун-17 сентябрь жума куни ишдан бўшаш бўйича ариза ёзиб иш берувчига топширди. 14 кунлик огоҳлантириш муддатини бугундан ҳисоблаймизми ёки эртаданми, лекин бизда эртага дам олиш куни. 5 кунлик иш ҳафтасида ишлаймиз.


Меҳнат кодексининг 13-моддасига кўра, ушбу Кодекс меҳнат ҳуқуқлари ва бурчларининг вужудга келиши ёки бекор бўлиши билан боғлайдиган муддатнинг ўтиши унинг бошланиши белгиланган календарь куннинг эртасидан эътиборан бошланади.

⚠️ Эътибор беринг, календарь куннинг эртасидан дейилмоқда, иш кунидан эмас!

❗️Йиллар, ойлар, ҳафталар билан ҳисобланадиган муддатлар сўнгги йилнинг, ойнинг, ҳафтанинг тегишли кунида тугайди. Календарь бўйича ҳисобланадиган ҳафталар ёки кунлар муддатига ишланмайдиган кунлар ҳам қўшилади.

Башарти муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.

❗️Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 15-бандига кўра, аризани бериш санаси уни иш берувчига (корхона бошлиғига, унинг муовинига, қабулхона котибига, кадрлар бўлимига, девонхонага ва б.) топширган кун ҳисобланади, огоҳлантириш муддати эса кейинги кундан бошланади. Огоҳлантириш муддатига календарь бўйича барча кунлар киради. Огоҳлантириш муддатининг тугаши дам олиш ёки байрам (иш куни бўлмаган кунга) кунига тўғри келса, охирги иш куни ва шартноманинг бекор бўлиш куни бўлиб дам олишдан ёки байрамдан сўнгги биринчи кун ҳисобланади.

⚠️ Демак, 14 кунлик муддатнинг ўтиши эртадан-18 сентябрь шанба кунидан ўтишни бошлайди!
🔴 Она таъминоти учун тўланадиган алимент.

Савол; мен оилам билан ажралишганман. Бир нафар бир ёшли фарзандим бор ва хозирда унга алимент оламан. Мен ўзимни таъминотим учун хам турмуш ўртоғимдан алимент талаб қилишим мумкинми ?

Жавоб; Оила кодексининг 118-моддасига кўра, аёл етарли маблағга эга бўлган собиқ эрдан ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида суд тартибида ўзининг таъминоти учун алимент талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.

❗️ Қолаверса ушбу моддада;
ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган болага қараган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);
никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);
никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида бири иккинчсидан алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги хам кўрсатилган.
Талабалар сайловда қатнашиш учун уйларига қайтадими?

Доимий яшаш ҳудудидан олисда таҳсил олаётган талабалар сайловда овоз бериши учун доимий яшаш жойидаги сайлов участкасига боришлари шарт эмас.

Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловида иштирок этиш учун талабаларга қўшимча имконият яратилди. Унга кўра, талабалар ўз сайлов участкасини ўзгартириб, вақтинча яшаб турган манзилидаги сайлов участкасида овоз беришлари мумкин бўлади.

Масалан, Тошкентда таҳсил олаётган хоразмлик талаба сайлов участкасини ўзгартириш ҳақида онлайн ариза юбориб, Тошкент шаҳрида сайловда қатнаша олади.

Ўз сайлов участкангизни алмаштириш учун қуйидаги ҳавола орқали ариза топширишингиз керак:
https://my.gov.uz/uz/service/492
ID карта ва "загранпаспорт"ни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди

Президентнинг тегишли фармони (10.09.2021й. №ПФ-6311) билан ID-карта ва хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Тегишли норматив ҳужжатларга киритилган ўзгартиришларга кўра:

16 ёшга тўлган фуқароларга идентификация ID-карталари берилганда улар бир вақтнинг ўзида солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйилади;

фуқаронинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда бу ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида ДСҚ ва АТ «Халқ банки»га тақдим этиб борилади;

фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш юзасидан ариза-анкетани ЯИДХП орқали электрон тарзда юборишлари мумкин бўлади. Бунда, ариза-анкетани электрон рақамли имзо ёки шахсни идентификациялашнинг бошқа воситалари билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
БОШЛИҒИМ МЕНДАН ҚУТИЛМОҚЧИ. НИМА МАСЛАҲАТ БЕРАСИЗ?

📥 Юристга мурожаат:
Ассалом алайкум. Бошлиғим ҳомиладорлигимни билиб, менга бошқа лавозимга ўтишни таклиф қилди ва у ерда меҳнат шароитлари енгилроқ эканлигини асос қилиб келтирди. Шу билан бир вақтда у мен билан туғиш ва бола парваришлаш таътилига чиқадиган вақтга келиб муддати тугайдиган меҳнат шартномасини тузмоқчи. Менда савол туғилаяпти: бошлиғим мендан шу йўл билан қутилмоқчи эмасмикан? Агар мен бундай шартномани тузишдан бош тортсам, нима бўлади?

📌 ЖАВОБ:

Белгиланган муддатга тузиладиган меҳнат шартномаси муддатли меҳнат шартномаси ҳисобланади. Унинг номуайян муддатга тузилган меҳнат шарт-номасидан фарқ қиладиган бир қатор ўзига хос ҳусусиятлари бор.

Муддатли меҳнат шартномасининг ўзига хослиги шундаки, унда ишнинг тугаш муддати кўрсатилади.
Меҳнат кодекси иш берувчига муддатли меҳнат шартномасини тузиш ҳуқуқини чеклаганлиги ва бундай шартнома қайси ҳолларда тузилиши мумкинлигини белгилаб берганлигига эътибор қаратишингиз лозим.

Бундан ташқари, муддатли меҳнат шартномасини ходимга қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган ҳуқуқ ва кафолатларни таъминлашдан бўйин товлаш мақсадида тузиш тақиқланган. Масалан, ходим билан олти ойга меҳнат шартномасини тузиш, башарти ушбу муддат тугаши билан фарзанд туғилганлиги сабабли ходим ишни бажаришни давом эттира олмаса, ноқонуний деб ҳисобланиши лозим. Мазкур ҳолатда иш берувчи муддатли меҳнат шартномасини тузиш орқали ходимга келажакда қонунчиликда белгиланган кафолатларни таъминлашдан бўйин товламоқда. Меҳнат шартномасининг унинг муддатига оид шартлари фақат ходим ва иш берувчи келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин. Муддатли меҳнат шартномаси иш берувчи хоҳлаган пайтда эмас, балки қонунда белгиланган ҳолларда тузилади. Бундай ҳолатларнинг рўйхати Меҳнат кодексининг 76-моддасида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 5-бандига мувофиқ, муддатли меҳнат шартномалари фақат Меҳнат кодексининг 76-мод-дасида белгиланган ҳолатлар бўлганлиги сабабли номуайян муддатли меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда тузилиши мумкин. Агар ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 76-моддаси талабларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, бундай ҳолда шартноманинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас деб топилади, ходим эса биринчи иш кунидан бошлаб ишга номуайян муддатга қабул қилинган ҳисобланади.

Юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорида келтирилган тушунтириш Меҳнат кодекси 5-моддасининг меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шарт-номаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас, деб топилиши ҳақидаги қоидасига асосланган.

Сизнинг ҳолатингизда иш берувчини Меҳнат кодексининг 76-моддаси қоидаларига риоя қилмаслиги ходимнинг аҳволини Меҳнат кодексида назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган ҳолат деб баҳоланади ва ўз навбатида меҳнат шартномасининг унинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас, яъни юридик кучга эга эмас деб баҳоланади.

Юқорида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб, амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари бузилмоқда деб ҳисоблаймиз. Сиз мазкур ҳолатда Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз.
Bu dunyo sinovli dunyo:
⚡️ Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўлами янада кенгайтирилади

Бу борада президент фармони қабул қилинди. Асосий ўзгаришлар:

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:
🔹 болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
🔹 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
🔹 нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда:
болалар нафақаси оиланинг:
🔹 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм (+56 000 сўм);
🔹 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм (+131 000 сўм);
🔹 иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм (+186 000 сўм);
🔹 учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
моддий ёрдамнинг миқдори – 380 000 сўм.

2022 йил 1 январдан бошлаб Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.

Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблашнинг халқаро стандартларга ва аниқ мезонларга асосланган ҳамда шаффоф тартиби ишлаб чиқилиб, Ҳукумат қарори билан тасдиқланади.
Ҳурматли фуқаролар!

Каналимизга "Бола пули" юзасидан кўплаб мурожаатлар келмоқда.

Тавсия.

1. МФЙга ёзма равишда ариза тақдим қилишингиз ёки ўзларида мавжуд бўлган намунавий ариза намунасини имзолаб топшириб, бир нусха ўзингизга олишни;

2. Сиз ариза топширган кунингиздан бошлаб бола пули кейинги ойдан бошлаб тўланиши кераклигини;

3. Аризада мобил телефон рақамингизни албатта киритишингиз зарурлигини;

4. Аризага иш ҳаққи ҳақида маълумотнома тақдим қилиниши, агар иш ҳаққи ҳақида маълумотнома бўлмаса, ёки маълум иш жойи бўлмаса, аввал ишсизлик рўйхатига туришингиз ёки ўзини-ўзи банд қилиш тартибини расмийлаштириб, кейин ариза тақдим қилиниши кераклиги;

5. Аризангизда қолдирилган мобил телефон рақамингизга СМС орқали ҳабар берилиши;

6. Аризангиздаги камчиликларни бартараф қилишга МФЙлар томонидан 5 кун ичида амалий ёрдам кўрсатилиши, камчиликларни бартараф қилишга МФЙ ёрдам бериши кераклиги;

7. Бола пули олиш истагида бўлган оилани номида 2 та уй ва 7 йил тўлмаган авто транспорт воситаси бўлмаган оилаларга бола пули берилиши қарорда белгиланганлиги;

8. Бола пули кам таъминланган яъни, оиланинг ҳар-бир аъзосига ойлик даромади 394 минг сўмдан ошмаган тақдирда бола пули берилиши;

9. Агар МФЙлар томонидан оғзаки равишда Сизга бола пули берилмайди дейилса, Сиз, албатта ёзма равишда ариза беринг ва уни жавобини олиш кераклигига риоя қилинг.

10. Бола пули 2 ёшгача бола учун бир болага 14 ёшгача бўлган болалар учун 3 болагача берилади.

Ушбу қоидалар, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига
1-ИЛОВАда белгиланган.

Қарор ва унга илова низом билан ушбу https://lex.uz/docs/5319768 ссилка орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Ҳурматли фуқаролар юқоридаги талабларга риоя қилсангиз бола пули олишингиз осон ва ишингиз тўғри хал қилинади.
📌 SIRTQI TA’LIMDA O‘QIYOTGAN TALABALARNI MAKTABGA ISHGA OLISH MUMKINMI?

➡️ Oliy va o‘rta-maxsus ta’lim vazirining “Oliy ta’lim to‘g‘risida”gi nizomni tasdiqlash haqidagi 9-sonli buyrug‘i (ro‘yxat raqami №1222 22.02.2003) 50-bandiga muvofiq kunduzgi ta’lim shaklida tahsil olayotgan talabalar o‘qishdan bo‘sh vaqtlarida oliy o‘quv yurti va boshqa tashkilotlarda mehnat shartnomasi tuzgan holda ishlashlari mumkinligi belgilangan.

❗️Diqqat bilan qarasak, ushbu buyruqda faqat kunduzgi ta’lim shaklida o‘qiydigan talabalar nazarda tutilmoqda.

▪️Endi esa e’tiboringizni Vazirlar mahkamasining 275-sonli qarori bilan tasdiqlangan “Xalq ta’limi xodimlari mehnatiga haq to‘lash to‘g‘risida”gi nizomiga qaratamiz. Ushbu nizomning 7-bandi ikkinchi xatboshisida oliy yoki o‘rta maxsus, kasbiy ma’lumotga ega bo‘lmagan shaxslarni umumta’lim muassasalariga pedagogik lavozimlarga qabul qilishga yo‘l qo‘yilmasligi belgilangan.

☝️Mazkur qoida sal boshqacharoq talqin qilgan holda aniqroq tushuntirish berish mumkin. Ya’ni umumta’lim muassasalarida pedagogik lavozimda oliy yoki o‘rta maxsus, kasbiy ma’lumotga ega bo‘lgan shaxslar ishlashi mumkin.

❗️Endi qarang! nizomning 8-bandiga ko‘ra oliy ta’lim muassasasining 4-kursida o‘qiyotgan shaxslar pedagoglik ishini amalga oshirish uchun qo‘yilishi mumkin va ularga o‘rta maxsus, kasbiy ma’lumotga ega bo‘lgan tegishli lavozimdagi xodimning bazaviy tarif stavkasi singari bazaviy tarif stavkasi belgilanadi.

👀 Bundan ko‘rinib turibdiki, tugallanmagan oliy ma’lumot bilan faqat 4-kurs talablari ishlashi mumkin ekan. Bunda ham kunduzgi ta’lim shakli nazarda tutilgan.

🔹Shuni ham ta’kidlash kerakki, umumiy sirtqi ta’lim yo‘nalishida tahsil olayotgan talablar umumta’lim maktablarida faqat o‘rta maxsus ma’lumoti to‘g‘ri kelsagina pedagogik lavozimda ishlashi mumkin.

📝 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ – 3183-sonli “Oliy ta’lim muassasalarida pedagogika yo‘nalishida maxsus sirtqi bo‘limlarni tashkil etish to‘g‘risida”gi qarorida talabalarning oliy ta’lim muassasasida o‘qishda bo‘lgan davriga to‘g‘ri keladigan dars soatlari o‘qishga yuborgan ta’lim muassasasining o‘qituvchilari (xodimlari) tomonidan mehnatga soatbay haq to‘lash shartlari asosida o‘tilishi belgilangan. Ushbu qoidaning mazmuniga ko‘ra maxsus sirtqi yo‘nalishda o‘qiyotgan talaba umumta’lim maktablarida pedagog sifatida ishlashi mumkin.

Yuqoridagilar asosida xulosa qiladigan bo‘lsak, OTMda tahsil olayotgan (kunduzgi yoki sirtqi ta’lim shaklida) talaba umumta’lim maktablarida faqat o‘rta maxsus ma’lumoti to‘g‘ri kelsagina pedagogik lavozimda ishlashi mumkin.

💵 Ularning mehnatiga haq to‘lash ham yuqoridagi nizomning 7-bandiga binoan o‘rta maxsus, kasbiy ma’lumotga ega bo‘lgan tegishli lavozimdagi xodimning bazaviy tarif stavkasi asosida amalga oshiriladi.
#savolimbor Ходим бугун-17 сентябрь жума куни ишдан бўшаш бўйича ариза ёзиб иш берувчига топширди. 14 кунлик огоҳлантириш муддатини бугундан ҳисоблаймизми ёки эртаданми, лекин бизда эртага дам олиш куни. 5 кунлик иш ҳафтасида ишлаймиз.


Меҳнат кодексининг 13-моддасига кўра, ушбу Кодекс меҳнат ҳуқуқлари ва бурчларининг вужудга келиши ёки бекор бўлиши билан боғлайдиган муддатнинг ўтиши унинг бошланиши белгиланган календарь куннинг эртасидан эътиборан бошланади.

⚠️ Эътибор беринг, календарь куннинг эртасидан дейилмоқда, иш кунидан эмас!

❗️Йиллар, ойлар, ҳафталар билан ҳисобланадиган муддатлар сўнгги йилнинг, ойнинг, ҳафтанинг тегишли кунида тугайди. Календарь бўйича ҳисобланадиган ҳафталар ёки кунлар муддатига ишланмайдиган кунлар ҳам қўшилади.

Башарти муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.

❗️Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 15-бандига кўра, аризани бериш санаси уни иш берувчига (корхона бошлиғига, унинг муовинига, қабулхона котибига, кадрлар бўлимига, девонхонага ва б.) топширган кун ҳисобланади, огоҳлантириш муддати эса кейинги кундан бошланади. Огоҳлантириш муддатига календарь бўйича барча кунлар киради. Огоҳлантириш муддатининг тугаши дам олиш ёки байрам (иш куни бўлмаган кунга) кунига тўғри келса, охирги иш куни ва шартноманинг бекор бўлиш куни бўлиб дам олишдан ёки байрамдан сўнгги биринчи кун ҳисобланади.

⚠️ Демак, 14 кунлик муддатнинг ўтиши эртадан-18 сентябрь шанба кунидан ўтишни бошлайди!
МЕТАЛЛОЛОМ ВА МАКУЛАТУРА МАШМАШАСИ..

📥 САВОЛ:
Aссалом алайкум. Бизнинг ташкилотда раҳбаримиз барча ходимлар металлолом ва макулатура топширимиз кераклигини айтишди. Шу қанчалик тўғри? Жавоб учун раҳмат.

📤 ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорига кўра:

Барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйишлари шартлиги белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра агар мансабдор шахслар томонидан юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 148-2-моддасига биноан агар худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Kontrakt to‘lashning so‘nggi muddati qachon?

Oliy ta’lim muassasalari talabalariga to‘lov-kontrakt miqdorlarini o‘quv yili davomida teng ulushlarda to‘rt bo‘lib to‘lash mumkin.

Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi xabariga ko‘ra, talabalar kontraktni quyidagi muddatlarda bo‘lib to‘lashlari mumkin:

👉 belgilangan to‘lov miqdorining kamida 25 foizini talabalikka tavsiya etilgan abituriyentlar uchun 15-sentyabrgacha (yoki Davlat qabul komissiyasi belgilagan muddatgacha) hamda ikkinchi va undan keyingi bosqich talabalar uchun 1-oktyabrgacha (yoki OTM rahbariyati uzaytirgan muddatgacha);

👉 belgilangan to‘lov miqdorining kamida 50 foizi 1-yanvargacha, 75 foizi 1-aprelgacha va 100 foizi 1-iyulgacha (yoki OTM rahbariyati uzaytirgan muddatlargacha);

👉 xorijiy fuqarolar uchun OTM rahbariyati belgilagan muddatlargacha;

‼️ Barcha abituriyentlarga tarqating