Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
107 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
Таълим кредити учун қандай хужжатлар талаб этилади?

Контрактга тушганларнинг кўпчилигида тўловни амалга оширишда муаммо юзага келиб қолиши мумкин. Юқорида бу кредитнинг асосий нюанслари ҳақида гаплашдик. Энди мазкур кредит олиш учун кетадиган хужжатлар рўйхати ҳақида гаплашсак.

Таълим кредити учун қуйидаги хужжатлар талаб этилади:

а) таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза,

б) талаба ва олий таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт шартномаси (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда),

в) банкнинг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Гаров ва кафиллик бўлиши лозим. Бундан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг фарзандлари мустасно,

г) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома

д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ота-оналар, ака-ука, опа-сингиллар ёки васийлар ҳам назарда тутилиши мумкин. Буларга биргаликда кредит олувчилар дея мақом берилади.
УЧТА ФАРЗАНДИМ КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИЙДИ, БИРОН БИР ИМТИЁЗ БОРМИ?

@Yurist_Xizmati 2999-савол:

Ассалом алейкум! 2 та фарзандим Олий таьлим муассасасида тулов контракт асосида тахсил олади. 3-фарзандим эса бу йил укишга кира олмади. Шу сабабли уни укитиш учун табакалаштирилган контракт яни супер контракт туламокчиман. Саволим шундан иборатки агар 3 та фарзандим контракт асосида тахсил олса 3-фарзандимнинг контракт суммасида кандайдир имтиёз буладими? Шунингдек биз бокувчимизни хам йукотганмиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ 6260-сонли “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 март кунидаги 132-сонли “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб бериш белгиланган.

💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги 250-сон қарорига 1-илова билан “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланган.

Ушбу тартибнинг 4-бандига кўра қуйидаги оилалар:
• ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
• кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
• боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
• кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
• меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
• тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
• нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”га киритилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизнинг оилангиз “Темир дафтар”га ёки фарзандларингиз “Ёшлар дафтари”га киритилса юқоридаги имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.
Томчилаб суғоришда "ҳокимлар фирмаси монопол"ми?

Бутун Ўзбекистон бўйлаб қишлоқ хўжалигида маҳсулдорликни ошириш, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича томчилаб суғориш каби янгича методлардан фойдаланиш кераклиги кўп айтилди. Лекин нега бу лойиҳалар катта масштабга кўчмаяпти?

Фермер ва кластерлар билан гаплашиб қолганимизда бизга ҳуфёна қизиқ гапларни айтишади. Масалан томчилаб суғориш линияларини йўлга қўйиб беришда хизмат кўрсатувчи фирмалар кўпи ҳокимларга тегишли эканини айтишди. Ҳокимнинг жияни ёки ошнаси, қисқаси непотизм! Фермер ва кластерлар айнан шу фирмалар билан ишлашга мажбур этилиши айтилади.

"Бошқа фирмаларда нарх арзон ва сифат ҳам юқори. Ҳокимга тегишли фирмаларда нарх баланд, томчилаб суғорувчи линиялариям ўта сифатсиз, туфта. Бир пасда ҳамма жойи тешилиб кетади" дейди.

Биз қишлоқ хўжалигида маъмурий ричагларни йўқотмагунимизча бу ишлар тўхтамайди. Агар томчилаб суғориш тўғри йўлга қўйилса, мамлакат гуркираб кетади. Лекин ҳозирча бундан тузукроқ натижага эришганимиз йўқ.

Юқоридагидек ҳолат сиздаям бўлса, марҳамат мурожаат йўлланг.
❗️ Таълим кредитининг янги тартиби ҳақида маълумотлар

✔️Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (№527, 18.08.2021 й.)

✔️Кредит миқдори: талаба ва ОТМ ўртасида тузилган тўлов-контракт шартномаси миқдорида

✔️Муддати: ўқиш муддати (3, 4 ёки 5 йиллик муддат) тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатга

✔️Фоизи: Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (ҳозир 14%).

✔️Асосий ставка ўзгарса: агар Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайса, унда кредит фоизи ҳам пасаяди. Агар асосий ставка кўтарилса, унда кредит фоизи ўзгармайди (яъни кўтарилмайди).

✔️Кимларга берилади: таълим кредити

кундузги таълим шаклига
бакалавр ёки магистрга
тўлов-контракт асосида ўқишга кирган
ёки ўқишини кўчирган талабаларга берилади.

супер-контракт учун ёки махсус сиртқи, кечки ва сиртқи таълим шакллари учун таълим кредити берилмайди.

✔️Қайси ОТМлар учун: таълим кредити Ўзбекистондаги

давлат
нодавлат
хорижий ОТМлар ёки уларнинг филиаллари
қўшма дастурда ўқийдиган талабаларга берилади.

Хорижда жойлашган ОТМларда ўқиш учун таълим кредити берилмайди.

✔️Кафиллик: кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

✔️Фуқаролик: таълим кредити фақат Ўзбекистон фуқаролари учун берилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга банкларнинг ўзлари тижорий шартларда таълим кредити бериши мумкин.

✔️Керакли ҳужжатлар: банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ариза;
б) талаба ва ОТМ ўртасидаги шартнома (контракт);
в) кредит қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
г) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (агар бўлса);
д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.

✔️Ариза кўриб чиқилиш вақти: ариза 5 иш кунида кўриб чиқилиши ва кредит шартномаси имзоланиши керак. Агар рад этилса бу ҳақда талабага сабаби кўрсатилган жавоб хати берилади.

✔️Муддатдан олдин қайтариш: кредит олувчи таълим кредитини шартномада белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақли.
📝📥Savol: Assalomu alaykum Aliment to'lamaganlik uchun
javobgarlik qanaqa va qayerga murojaat qilaman.

📤Javob: Va alaykum assalom Hosilabonu Oʻzbekiston Respublikasining Mamuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 47prim4-moddasida Ushbu holat uchun quyidagi javobgarlik belgilangan.

🔷Voyaga yetmagan yoki mehnatga layoqatsiz shaxslarni moddiy taʼminlashdan boʻyin tovlash
Moddiy yordamga muhtoj boʻlgan voyaga yetmagan yoki mehnatga layoqatsiz shaxsni moddiy taʼminlashdan boʻyin tovlash, yaʼni ularni moddiy jihatdan taʼminlash uchun sudning hal qiluv qaroriga yoki sud buyrugʻiga binoan undirilishi lozim boʻlgan mablagʻni jami boʻlib ikki oydan ortiq muddat mobaynida toʻlamaslik, —

🔶oʻn besh sutka muddatga maʼmuriy qamoqqa olishga yoki ushbu Kodeksga muvofiq maʼmuriy qamoq qoʻllanilishi mumkin boʻlmagan shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi.

🔷Birinchi marta huquqbuzarlik sodir etgan shaxs, agar u maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrish jarayonida aliment majburiyatlari boʻyicha qarzdorlikni ixtiyoriy ravishda toʻlagan boʻlsa, javobgarlikdan ozod etiladi.

Qarang Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksining 122-moddasi. Voyaga yetmagan yoki mehnatga layoqatsiz shaxslarni moddiy taʼminlashdan boʻyin tovlash.

🔶Moddiy yordamga muhtoj boʻlgan voyaga yetmagan yoki mehnatga layoqatsiz shaxsni moddiy taʼminlashdan boʻyin tovlash, yaʼni ularni moddiy jihatdan taʼminlash uchun sudning hal qiluv qaroriga yoki sud buyrugʻiga binoan undirilishi lozim boʻlgan mablagʻni jami boʻlib ikki oydan ortiq muddat mobaynida toʻlamaslik, shunday qilmish uchun maʼmuriy jazo qoʻllanilganidan keyin sodir etilgan boʻlsa, —

🔷ikki yilgacha axloq tuzatish ishlari yoki bir yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.

Oʻsha qilmish xavfli retsidivist tomonidan sodir etilgan boʻlsa, —

🔶ikki yildan uch yilgacha axloq tuzatish ishlari yoki uch yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.

🔷Agar shaxs aliment majburiyatlari boʻyicha qarzdorlikni toʻliq toʻlagan boʻlsa, u javobgarlikdan ozod qilinadi.

 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Sudi Plenumining 2009-yil 10-apreldagi 7-sonli “Sud hujjatlarini bajarishdan boʻyin tovlash va ularning ijro etilishiga toʻsqinlik qilish uchun jinoiy javobgarlikka doir qonunlarni qoʻllashning ayrim masalalari toʻgʻrisida”gi qarorining 15-bandi.

🔶Surishtiruv, tergov organlari va sudlarga tushuntirilsinki, shaxsni voyaga yetmagan yoki mehnatga layoqatsiz shaxslarni moddiy taʼminlashdan boʻyin tovlaganlik, shuningdek ota-onani moddiy taʼminlashdan boʻyin tovlaganlik uchun jinoiy javobgarlikka tortish uchun qarzdorlikning umumiy muddati ketma-ketligidan qatʼiy nazar ikki oydan ortiq boʻlishi lozim.

🔷Bunda, voyaga yetmagan yoki mehnatga layoqatsiz shaxslarni moddiy taʼminlashdan boʻyin tovlash deb, shaxsning sud hujjatida belgilangan aliment miqdorini toʻliq hajmda toʻlamasligi holati ham tushunilishi lozim.

Qonunga koʻra, agar shaxs aliment majburiyatlari boʻyicha qarzdorlikni toʻliq toʻlasa, u jinoiy javobgarlikdan ozod qilinishi lozim.

📌Ushbu holatda siz mib ijrochisiga murojaat qilasiz agarda ijrochi yuqoridagi holatlarni qo'llab undirib bermasa ijrochi ustidan prokuraturaga shikoyat qilasiz.
ТАШҚИ ЎРИНДОШ ХОДИМ АСОСИЙ ИШГА ЎТСА, ҚИСМЛАРГА БЎЛИНГАН ТАЪТИЛИНИ ЙИЛ ОХИРИГАЧА БЕРИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Бир ходим ташқи ўриндош бўлиб 0.50 ставкада ишлайди ва 48 кунлик меҳнат таътили белгиланган, 24 кунидан фойдаланган. Ҳозирда асосий фаолият билан 1.0 ставкага ишга кирмоқчи. Бу ходимга қўшимча келишув асосида ташқи ўриндошликдан асосий фаолиятга ўтказиб йил охиригача қолган 24 кунлик таътилини берсам бўладими?

ЖАВОБ.

Албатта бўлади. Фақат айрим қоидаларга риоя этишингиз муҳимдир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 146-моддасида ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилиши ва бунда таътилнинг бир қисми ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги лозимлиги ёзилган.

❗️Аҳамият берган бўлсангиз, юқоридаги моддада таътилни айнан нечта қисмга бўлиш ҳақида ёзилмаган. Шунинг учун бу ходимга фойдаланилмай қолган 24 иш кунлик таътилини яна қисмларга бўлиб бериш мумкинлигидан далолат беради.

Бу амалиётни бажаришингиздан аввал бир нормага диққатингизни қаратишингиз кераклигини эслатиб ўтамиз.

Меҳнат кодекснинг таътилларни беришни тартибга солувчи 143-моддасидаги таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда ходимнинг меҳнат таътилини қисмларга бўлишга йўл қўйилади.

Демак, ходимнинг иш йили ўтиб кетмаган бўлса, унинг меҳнат таътилини 24 иш кунидан иборат бўлган қисми (ёки буни ҳам қисмларга бўлган ҳолда) ходимнинг ёзма аризасига кўра, иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва эндиликда асосий иши бўйича тўлиқ ставкаси учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори 6-иловаси билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг 1-бандига асосан, таътиллар вақтига ҳақ тўлаш лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар ҳам кириши назарда тутилган.

Борди-ю, таътилни қисмларга бўлишда Меҳнат кодексининг 143-моддасига риоя этилмаган ва ходимнинг таътил олиш учун иш йили ўтиб кетган бўлсачи?

Бундай вазиятда ходимнинг мана шу фойдаланилмаган 24 иш кунидан иборат бўлган таътили қисми учун 151-модданинг 1-қисмига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаб берилади.
Савол: Мени икки нафар жияним “Ёшлар дафтари”га киритилган. Бу йил иккиси ҳам талаба бўлди. Айтингчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга давлат томонидан контракт суммасини тўлашда қандай ёрдам берилади?


Жавоб: ““Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБНИНГ 35-бандига асосан, “Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилади.

Демак, ёшлар дафтарида турса, контракт суммасининг 50 фоизини давлат тўлаб беради.
❗️Талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар қурилади

“Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (563-сон, 09.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, талабалар турар жойлари давлат-хусусий шериклик асосида қуйидаги шаклларда барпо этилади:

лойиҳаларни тадбиркорнинг ўз маблағидан келишиладиган шартлар асосида молиялаштириш;
лойиҳаларни тадбиркор ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш (камида 200 ўринли турар жойни барпо этиш учун);
лойиҳаларни тадбиркорнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (камида 400 ўринли турар жойни барпо этиш шарти билан).

Турар жойларни қуриш учун вилоят ҳокимлари томонидан ОТМга 0,5 гектаргача ер унга яқин жойлардан ажратилади.

Тадбиркорга тегишли ер ёки бинода камида 50 ўринли турар жой ташкил этиш тизими жорий этилади.

💰 Бунда, тўлов ОТМ билан келишилади ҳамда у ерда яшаган ҳар бир талаба учун тадбиркорга бир ўқув йили учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 10 баравари, бошқа ҳудудларда эса 5 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

☑️ ОТМларнинг ошхона ва буфетларини олган тадбиркорларга давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланилади.

Бунда, тадбиркорлар талабалар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш ҳамда уларни арзон нархларда сотиш мажбуриятини олади.

📌 2021 йил 1 сентябрдан талабалар билан ишлаш бўйича “гуруҳ мураббийи” институти бекор қилинди ҳамда ўрнига 1–3-курс талабалари учун муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тьюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.

💼 Ҳар 120–150 нафар талабага 1 та штат бирлиги ҳисобида “Тьютор” лавозими киритилади.

Қарорга кўра, республика бўйича жами 228 та талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этилади. Шундан ҳудудларда 2022 йилда 47 та, 2023 йилда 67 та, 2024 йилда 62 та, 2025 йилда 52 та талабалар турар жойларининг қурилиши белгиланган.
Янги миқдорлар

Президент Фармонига асосан жорий йил 1 сентябридан эътиборан:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм этиб белгиланган.
Ижодий имтиҳонлар учун ҳам апелляция берса бўладими?

Савол: Assalom alaykum Bahodir aka, Savolim, DTM apellatsiyasi mavzusida, ijodiy imtihon topshirganlar, (sport yo'nalishida) ham appelatsiya bera oladimi , ya'ni aynan sport normativlari natijasidan qoniqmagan bo'lsa, apellatsiya berishi mumkinmi yoki bu faqat test natijasi uchun beriladimi?

☑️Жавоб: Албатта ижодий имтиҳонлар учун ҳам апелляция берса бўлади. Қонунчиликда ҳар қандай масала юзасидан эътироз берилиши учун механизм бўлиши лозим. Ижодий имтиҳонлар учун фақат юқоридаги апелляция бериш юзасидан тартиблар ишлатилмайди. Бу фақатгина тест синови натижаларидан келиб чиқилади. Тест синови натижалари юзасидан апелляция шикоятини ДТМ кўриб чиқади.

📃Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган "Олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш ТАРТИБИ"га кўра, ижодий имтиҳонлардан норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси иши ташкил этилади.

❗️Бу дегани ижодий имтиҳон учун алоҳида комиссия тузилади ва бу кўп ҳолларда видеотасвирга муҳрланади.
"Перевод" кундузгидан сиртқига бўладими?

Савол: Ассалому алайкум. Жияним Бухоро мухандислик институтига 2020 йил кундузги булимга укишга кирган эди. Узи Навоийда яшайди. Укишни Навоий кончилик институтига кучиришда энди унга заучныйга кабул киламиз дебди. Шу тугрими. Кундузгида укир эди.

Жавоб: Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга кўра, кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба кечки ва сиртқи таълим шаклига кўчириши (перевод) мумкин. Аммо сиртқи ва кечки таълим шаклидан бошқа таълим шаклига ўтказа олмайди.

Низомга кўра, қуйидагича таълим шаклини кўчиришларга рад жавоби берилади:

🔘кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга ҳамда кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

🔘сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

🔘бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига ҳамда махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига.

Шунингдек ОТМ моддий-техника базасининг имконияти чекланганда ҳам переводга рад жавоби берилиши мумкин. Балки шунинг учун сиртқига ўтказинг дейишган бўлиши мумкин. Лекин бу кундузгидан бошқа таълим шаклига ўтиш талаба хоҳиши билан бўлади, ОТМ хоҳиши билан эмас.
Талабага қачон квартира ижара пулининг 50 фоизи тўлаб берилади?

Қонунчиликка мувофиқ, 2021 йил 1 майдан ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши назарда тутилган.

Бунда:

🔘 ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим;

БҲМ – 270 минг сўм (2021 йил 1 сентябрдан).

🔘 ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;

🔘 ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.

Биламизки, жуда кўп талабалар ижарада квартираларда туришади ва бу қандайдир расмийлаштиришларсиз бўлади. Юқоридаги масалада сиз албатта ижарага берувчи билан ижара шартномасини имзолашингиз ва бу шартномани тақдим этишингиз лозим. Тузиш муаммо эмас, солиқ идораларига борсангиз 1 соатга қолмай ишингиз битади. Авваллари биз ўқиётган пайтда бу ижара шартномалари нотариусдан тузиларди. Эххе у замонлар...

P. S. Бир тарафдан пара-олимпиячилар медаллар шодасини олиб келишмоқда кўз тегмасин, бир тарафдан бунақа берилган ваъдалар... Бюджетга яхшигина куч кеп кетадиёв. Лекин асосийси иккиси ҳам яхшилликка. Асосийси пандемияга ўхшаган бало бўлмаса бўлди.
Мажбурий тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул ундирилмоқда. Бу қонунга зид.

Ярим миллионга яқин ўқитувчи давлат бепуллигини кафолатлаган хизмат учун ўз ёнидан 150 минг сўм атрофида пул тўлашга мажбур бўлмоқда.

“Қонун ҳужжатлари билан педагог ходимлар учун давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш (давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари учун) белгиланганига қарамасдан, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарма ва бўлимлари томонидан ноқонуний равишда пул талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бунга сабаб сифатида, ҳудудий молия бошқармалари томонидан тиббий кўрик учун тегишли маблағ ажратилмагани каби важлар келтирилмоқда. Аслида бу маблағ жойлардаги ҳудудий молия бошқармалари томонидан қоплаб берилиши лозим.

Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра, умумтаълим мактабларида бевосита болаларга таълим-тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.
Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:
– ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
– олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;
– ногиронлар;
– меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
– озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
– умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.
Меҳнат шароити ноқулай ишлар ва бажарилаётганида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Юқорида келтириб ўтилган ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.
Ходимларнинг меҳнатидан уларнинг соғлиғи ҳолатига тўғри келмайдиган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Агар ходим ўз соғлиғининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир.
Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.



Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 45-моддасида, педагог ходимлар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш (давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари учун) ҳуқуқига эга экани кўрсатилган.

Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларининг мурожаатга жавоблари кутилмоқда.



Ўқитувчиларнинг жамиятда тутган роли ва мавқейини оширишга қаратилган ислоҳотлар жараёнида бу каби кўзга кўринмасдек туюлган, аслида жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган муаммо ҳам тез кунларда барҳам топишига умид қилиб қоламиз.
Республика даражасида ҳал этилиши лозим деб топилган ва ҳал этилиши ортидан бутун жамиятимизга фойдаси тегадиган масалаларда тўғридан-тўғри мурожаат қилиш мумкин бўлган "Ишонч телефони" рақамлари рўйхати:

▪️Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши – 1190;

▪️Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090;

▪️Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;

▪️Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;

▪️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;

▪️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агентлиги – 71-232-50-54

▪️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат ҳизматлари агентлиги – 1148, 71-207-00-66

▪️Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1003;

▪️Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 1199;

▪️Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги –
71 203-00-50;

▪️Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги –71-205-15-39;

▪️Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – 71 239-24-21;

▪️Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги –
71 232-65-55;

▪️Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 71 239-41-12;

▪️Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 71 246-37-12;

▪️Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги – 1006;

▪️Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги – 71-215-52-79;

▪️Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги –
71 233-28-28;

▪️Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги –
71 232-25-37;

▪️Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги – 71 239 34 39;

▪️Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги –
71 256-85-07;

▪️Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – 71 244-05-05;

▪️Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси –1108;

▪️Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси –1198;

▪️Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси –1140;

☑️Ўзбекистон Республикаси Марказий банки –
71 200-00-44;
◼️Халқ банки–1106
◼️Ипак Йўли банки - 78 1406900
◼️Туркистон банк - 71 2000008
◼️Қишлоққурилишбанк - 78 150 93 39
◼️Трастбанк - 78 1400088
◼️Ипотекабанк - 78 1501122, 1233
◼️Равнақбанк - 71 202-33-33
◼️Hamkorbank - 0 800 1-200-200
◼️Tenge Bank - 78 1209790
◼️Ориент Финанс банк - 71 200 88 99
◼️Савдогарбанк - 71 200 27 00
◼️Туронбанк - 95 144-60-00, 1220
◼️Асака банк - 1152
◼️Davr Bank - 71 207 40 40
◼️Poytaxt bank - 71 2142000
◼️КДБ Банк Узбекистан - 78 1405671
◼️ASIA ALLIANCE BANK - 71 2316000
◼️Агробанк - 71 2038888
◼️Алокабанк - 71 2307777
◼️Universalbank - 71 2001110
◼️Mikrokreditbank - 71 2029999
◼️Ўзсаноатқурилишбанк - 71 2004343

☑️Агар меҳнат соҳасида ўзингизни камситилган деб ҳисобласангиз:

▪️Меҳнат вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига (71 200 06 00);

▪️прокуратура органларига (1007);

▪️Адлия органларига (1008);

▪️Суд органларига (71 239 02 74);

▪️Касаба уюшмаларига (71 252 21 18) (1092) (71 200 10 92) мурожаат қилишингиз мумкин.
👥🔥Ассалому алейкум хурматли канал обуначилари, Бугун Бир таклиф тушган эди, сизлар Билан улашмоқчи бўлдим. Ушбу канал ва гурухнинг YouTube каналини хам килишни сўрашганди видео мурожаат, видео орқали маслахат берасиз деб. Илтимос ўз таклифларингизни пост комментариясига қолдиринг, ушбу канални Youtubeда хам ташкил қилайми? Ва қандай таклиф бор?
Здравствуйте уважаемые подписчики канала, недавно получил предложение по созданию такого же канала только на платформе YouTube, что скажете? Создавать канал на YouTube или не стоит? Пожалуйста оставляйте своим предложение и комментарии. Люблю и уважаю вас.🔥🔥
Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация pinned «👥🔥Ассалому алейкум хурматли канал обуначилари, Бугун Бир таклиф тушган эди, сизлар Билан улашмоқчи бўлдим. Ушбу канал ва гурухнинг YouTube каналини хам килишни сўрашганди видео мурожаат, видео орқали маслахат берасиз деб. Илтимос ўз таклифларингизни пост комментариясига…»
Апелляция беришда нималарга эътибор қаратиш керак?

Айни кунларда қабул имтиҳонларининг натижаларидан норози абитуриент ва ота-оналар кўп бўлса керак. Улар бу вақтда ўз шикоятимни қандай бераман деб ўйланиб тургани табиий. Келинг, апелляция ҳақида гаплашсак.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ апелляция беришнинг ўз тартиби бор. Аввало, Низомда норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача ўз шикоятларини апелляция комиссиясига топшириши белгиланган. Бу йил мандат кеч чиққани ҳам мана шундай тартибларни чалкаштириб юборди. Менимча бу йил апелляция 10-15 сентябрларгача бўлса керак.

Бунда абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.

Апелляция шикояти фақат абитуриент иштирокида кўриб чиқилади. Агар абитуриент ёзма жавоблари тасдиғини топмаса, тест натижалари ўзгаришсиз қолади ва шикоят рад этилади. Агар ёзма жавоблар тасдиғини топса, мақсадга етилади.

Апелляция жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

апелляция ўтказилаётган хонага уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилиш ёки олиб кириш;

апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш;

тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш.
"DAMAS" ҲАЙДАЙМАН, ЙЎЛДАН ОДАМ ОЛСАМ ЖАРИМА БОРМИ?



Assalom alekum. Mening savolim yo‘l xarakati bo‘yicha edi. Men damas avtomobilida yo‘l yo‘lakay odam olib ketaman, avtomobilimning orqa sidinasini o‘rnatmaganman, agarda meni soliq hodimi to‘xtatsa meni jarimaga torta oladimi.Iltimos to‘liqroq ma'lumot bering. JAVOBINGIZ UCHUN OLDINDAN RAXMAT

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига биноан ҳайдовчиларнинг:
• транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши;
• одам ташиш;
• транспорт воситаларини қувиб ўтиш;
• йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш;
• ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши;
• йўловчиларга лойқа сачратиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

💁‍♂ Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 4-ноябрдаги 482-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташиш ҚОИДАЛАРИ”га биноан Автомобил транспортида йўловчилар ва багажларни ташиш тегишли лицензия, тендер натижалари бўйича белгиланган тартибда тузилган мунтазам йўналишларда йўловчилар транспортида хизматлар кўрсатиш юзасидан тузилган шартномалар (контракт) мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

❗️Шундай экан сиздаги вазиятда агар лицензиясиз одам ташийдиган бўлсангиз сизга юқоридаги жарима қўлланилиши мумкин.
21 СОАТ ДАРС ВА 1 СТАВКА ХЎЖАЛИК МУДИРИ БЎЛИБ ИШЛАСАМ БЎЛАДИМИ?


Asalomu aleykum. Saovolim quydagicha meni oilaviy ahvolim quydagicha otam 2 guruh nogironi singlim 1 guruh nogironi uyda 12 nafar inson yashaymiz faqatgina men ishlayman maktabda Har yili 16 soat dar va 0.5 stavka hojalik mudiri bolib ishlayman. Bu yil 21 soat dars va 1 stavka hojalik mudiri lavozimida edim endi 10 soat dars beraman deb darsimni olib qoydi shu togrimi oilaviy ahvolim yahshi emasligi uchun 1 stavka dar 1 stavka zavhozlik olsam mumukun emasmi iltimos javob bering
Sharoitim ogirligi uchun 2 stavka ishlasam boladimi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🤦‍♂ Биринчидан, ходимнинг оғир аҳволи унга кўпроқ дарс бериш шарт дегани эмас. Мактабда дарслар ходимнинг оилавий аволига қараб эмас, балки унинг эришган ютуқлари ва малака тоифасига қараб тақсимланади.

💁‍♂ Бу қоида “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)да белгиланган. Мазкур низомга мувофиқ дарслар ўқитувчилар ўртасида устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади. Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

2⃣ Иккинчидан, ҳар қандай ҳолатда ҳам икки ставка ишлаш мумкин эмас. Меҳнат кодекси 115-моддасига кўра ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

☝️Ушбу нормада 1 ставкада ишловчи ходим учун кунлик иш вақти белгиланган.

Меҳнат кодекси 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Бундан кўриниб турибдики, ўқитувчилар ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас. Бунда қонун чиқарувчи фақат меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўқитувчиларни назарда тутган.

Энди қаранг! ушбу кодекс 123-моддасига ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин (115, 116, 117, 118-моддалар).

🙅‍♂ Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим бир кунда 12 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

Бундан кўриниб турибдики, сиздаги вазиятда мактабда ҳам ўқитувчи ҳам хўжалик мудири сифатида ишлайдиган ходим бир кунда фақат 12 соат (1.5 ставка) ишлай олади холос. Ундан ортиқ ишлаш мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар Президент соврини билан мукофотланади

Қарор билан Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низомга кўра, Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

📝 Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб ҳар йили 20 сентябргача Халқ таълими вазирлиги ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.

🗓 Шунга кўра, рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябргача ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларини киритади.

🏫 Танловда ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда ўқийдиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.

🔘 Танлов 3 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

👉 1-босқич (туман босқичи) – ҳар йили февраль ойида. Бунда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади.

👉 2-босқич (вилоят босқичи) – ҳар йили апрель ойида. Ушбу босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари баҳоланади.

👉 3-босқич (республика босқичи) – ҳар йили август ойида. Мазкур босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими текширилади.

🏆 Республика босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Президент соврини соҳиби сифатида эълон қилинади.

🔰 Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:

☑️ Туман (шаҳар) босқичида:
👉 1-ўрин – 100 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 75 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 50 миллион сўм.

☑️ Вилоят босқичида:
👉 1-ўрин – 250 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 200 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 150 миллион сўм.

☑️ Республика босқичида:
👉 1-ўрин – 500 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 400 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 300 миллион сўм.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент давлат стипендияси квотаси икки баробарга оширилди

“Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

👉 Президент давлат стипендияси квотаси:

● таянч докторантурада ўқиётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун 2 баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та этиб;

● бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга биттадан этиб белгиланди;

☑️ Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМларда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.

➡️ Президент стипендияси ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.

🎓 Шунга кўра, мазкур таълим муассасаларини тамомлаган Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.