Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
107 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
#Биласизми

Мактаблардаги барча 1–11-синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчилар замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминланади.
ОТМ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА "IELTS" СЕРТИФИКАТИ УЧУН УСТАМА БЕРИЛАДИМИ?

Savol quyidagicha: oliy talim muassasasi oqitivchilariga Ielts sertifikati uchun ustama beriladimi? Aniq qarorini asosni topib bering iltimos

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Олий таълим муассасалари ўқитувчиларига IELTS олганликлари учун устама белгилаш бўйича норматив ҳужжат йўқ.

☝️Бундай устамалар ҳар бир олий таълим муассасасининг ички низомларида белгиланиши мумкин.

💁‍♂ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013-йил 10-октябрьдаги 01-339-сонли буйруғига ИЛОВА "Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги НИЗОМга мувофиқ чет тили ўқитувчилари устама учун тестлардан озод этилади ва устама белгиланади.

❗️Қонунчиликда фақат чет тили ўқитувчилари учун устама белгилаш масаласи белгиланган. Бошқа ўқитувчилар учун эса олий таълим муассасасининг ички низомлари орқали белгиланади.
МАГИСТР ТАЛАБАСИНИ ИШЛАШИНИ ТАҚИҚЛОВЧИ ҚОИДА БОРМИ?

Ассалому алайкум. Саволим бор эди. Магистратура 1-боскич талабаси мактабда муайян муддатга 1ставка ишга кабул килинган. Аммо магистратурадаги укиш даври мактаб дарсларига баьзан халакит килди. Шу сабабли унга 10соат дарс берилса, канчалик тугри булади. Магистратура 2-боскич талабаси аслида уриндош килиб ишга олиниши керакми еки асосий килибми? Дарс соатлари таксимлашда унга 3271 буйича 10соат дарс берилган

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Магистратура талабасининг ишлашини тақиқловчи қоида йўқ.

У бемалол асосий ходим сифатида ишлаши мумкин.

Меҳнат кодекси 81-моддасига биноан иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Шунингдек, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат № 402, 29.01.1998 й.)га мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади. Агар магистрант бошқа жойда ишламаса корхона уни асосий ходим сифатида ишга қабул қилиши ва унинг меҳнат дафтарчасини юритиши керак.

🙅‍♂ Меҳнат кодекси 115-моддасига мувофиқ ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек норманинг иккинчи қисмига асосан олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

💁‍♂ Энди қаранг! Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

Меҳнат кодекси 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Бундан кўриниб турибдики, ўқитувчилар ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас. Бунда қонун чиқарувчи фақат меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўқитувчиларни назарда тутган.

Шунга кўра магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин. Бироқ ўқиш соатлари ва иш юкламаси бир бирига ҳалал бермаса, 1 ставкада ишлаш мумкин. Бунга МК 118-моддаси асос бўлади.
#Қабул_2021

❗️2021/2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди тўлов-контракт асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, 2021/2022 ўқув йили учун республика ОТМларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.

Бунда, ОТМнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олиб (бакалавриат ва магистратура), 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоиз чегирма берилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3318, 07.09.2021 й).

🔰 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати;
Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражаси.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича талаблар белгиланган.

➡️ Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.
Савол: 2021-2022-ўқув йили учун контракт тўловлари қанча этиб белгиланди?

📌 Oʻzbekiston Respublikasi ta’lim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasining 6-son bayoni bilan pandemiya sharoitida respublika aholisining toʻlov qobiliyati pasayganligini hisobga olib, farzandi toʻlov-kontrakt asosida oʻqiydigan oilalarga yengillik yaratish va ularni qoʻllab-quvvatlash maqsadida, istisno tariqasida, 2021/2022-oʻquv yili uchun respublika oliy ta’lim muassasalarida bakalavriat ta’lim yoʻnalishlari (magistratura mutaxassisliklari) boʻyicha bitta talabani toʻlov-kontrakt shaklida bir yillik oʻqitish qiymati miqdorlari tasdiqlandi.
КЕЧКИ ТАЪЛИМДА ЎҚИЙДИГАН ТАЛАБАЛАР ОДАМ ЭМАСМИ?

Фуқаро ёзаяпти: Нега вакцина олган кундузги таьлим олувчиларга10фоизли чегирма борку кечки таьлимдагиларга йук ахир улар хам факат кечкурун бусаям хар куни укишадику,бу нохаклик!!!!!!

Кеча, 8-август куни чиққан расмий хабарга кўра, ОТМнинг КУНДУЗГИ таълим шаклида ўқийдиган талабалар 2021-йил 1-ноябрга қадар вакцина олса базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоиз чегирма берилиши белгиланди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Кечки таълимда ўқийдиганларгачи? Улар одам эмасми?

Бунга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги нима дейди?
#техник_кўрик

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди

❗️ Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

▫️ тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;

▫️ ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;

▫️ тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

▫️ навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

❗️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.
МАКТАБ ХУДУДИДА ТЕЛЕФОН ИШЛАТСАМ БЎЛАДИМИ?

Ассоломалекум мен 1 - сонли умум талим мактабида окиман бизни мактабда домлалар телифон опкемисилар диб доим текширишади болса олиб койишади хатто участка нозири хам олиб койади ва кайтиб бермеди бизда мумкун емас телефон обориш об койишгандан кейин еса кайтиб беришмеди. Уларнинг клайотган иши конун доирасига кирадими? Жавоб учун олдиндан рахмат

📌 ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор асосида Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғи ишлаб чиқилган.

Мазкур ҳужжатлар таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартибини белгилайди ҳамда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиш, давлат ва жамият манфаатлари йўлида ўқувчи ёшларнинг соғлиғини сақлашда хавф-хатарларни камайтириш, таълим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган.

Эътибор беринг! Унга кўра, Таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчилар ва бошқа шахслар уяли алоқа воситасини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт. (Ўқитувчиларга ҳам тегишли) Телефон фақат махсус ғилофларда, сумка ва портфелларда олиб юрилиши керак. Таълим олувчиларга телефон воситаларни бўйинга осиб юриш, шим ва юбка чўнтакларида олиб юриш, дарс вақтида эса улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.

______
Юқорида келтирилган асосларга кўра, сиз мактаб худудида телефонингизни фақат махсус ғилофларда, сумка ва портфелларда олиб юрилишингиз лозим.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизими такомиллаштирилади

Ҳукумат қарори (562-сон, 09.09.2021 й.) билан Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, мактаб ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича қуйидаги олимпиадалар ташкил этилади:

👉 асосий олимпиада;
👉 қўшимча республика олимпиадалари;
👉 онлайн олимпиада;
👉 нуфузли халқаро олимпиадалар;
👉 минтақавий халқаро олимпиадалар.

Жумладан, асосий олимпиадалар тегишли фанлардан икки гуруҳга ажратилган ҳолда 4 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

1-босқич – мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблар миқёсида сентябрь ойида;
2-босқич – туман (шаҳар) миқёсида октябрь ойида;
3-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ноябрь ойида;
4-босқич – республика миқёсида барча фанлардан апрель-май ойларида.

🏢 Барча фанлардан назорат турлари, шакллари, баҳолаш мезонлари Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

📌 4-босқичда мактабларнинг 11-синф, касб-ҳунар мактаблари, академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари қатнашади.

🏆 Ҳар бир фан йўналишида баллар кетма-кетлигида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб ҳисобланади.

☑️ Асосий олимпиада ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

👉 3-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1-ўрин – БҲМнинг 6 баравари;
● 2-ўрин – БҲМнинг 4 баравари;
● 3-ўрин – БҲМнинг 3 баравари.

👉 4-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1-ўрин – БҲМнинг 12 баравари;
● 2-ўрин – БҲМнинг 8 баравари;
● 3-ўрин – БҲМнинг 6 баравари.

🧾 Шунингдек, 4-босқич ғолибларига ихтисослик фани бўйича давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва 3 йил давомида амал қилувчи электрон сертификатлар берилади.

🎓 Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича мазкур сертификатни олган ўқувчиларга ихтисослик фан сифатида математика фанидан давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади.

💰 Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб ишлаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоиз миқдорида устама ҳақи тўланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар Президент соврини билан мукофотланади

Қарор билан Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низомга кўра, Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

📝 Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб ҳар йили 20 сентябргача Халқ таълими вазирлиги ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.

🗓 Шунга кўра, рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябргача ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларини киритади.

🏫 Танловда ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда ўқийдиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.

🔘 Танлов 3 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

👉 1-босқич (туман босқичи) – ҳар йили февраль ойида. Бунда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади.

👉 2-босқич (вилоят босқичи) – ҳар йили апрель ойида. Ушбу босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари баҳоланади.

👉 3-босқич (республика босқичи) – ҳар йили август ойида. Мазкур босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими текширилади.

🏆 Республика босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Президент соврини соҳиби сифатида эълон қилинади.

🔰 Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:

☑️ Туман (шаҳар) босқичида:
👉 1-ўрин – 100 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 75 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 50 миллион сўм.

☑️ Вилоят босқичида:
👉 1-ўрин – 250 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 200 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 150 миллион сўм.

☑️ Республика босқичида:
👉 1-ўрин – 500 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 400 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 300 миллион сўм.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланди

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3319, 08.09.2021 й.).

🏢 Низомга мувофиқ, Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўришга масъул ҳисобланади.

🔄 Назорат тузилмалари ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва тузилма раҳбарларини озод этиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилади.

☑️ Назорат тузилмаларининг асосий вазифалари, жумладан, қуйидагилар ҳисобланади:

ташкилотда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш.
🗣👥🙏Ассалому алейкум хурматли канал обуначиларим, ушбу канал гурухи хам мавжуд, канал гурухига қошилинг ва бемалол савол жавоблар билан танишинг👍
Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация pinned «🗣👥🙏Ассалому алейкум хурматли канал обуначиларим, ушбу канал гурухи хам мавжуд, канал гурухига қошилинг ва бемалол савол жавоблар билан танишинг👍»
#bankdagi_ishlar

Банкларда меҳнат соҳасида энг кўп бузиладиган қонунбузарликлардан бири Меҳнат кодексининг 82-моддасидаги мана бу қоида:

ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Банкларнинг туман ва шаҳарлардаги филиаллари раҳбарлари иш сўраб келган фуқароларга “давай ишни бошлоринг, буйруғиззи чиқариб берамиз” деб ишга солади. Ходимни 3-4 ой ишлатиб, кейин буйруқ ҳам, меҳнат шартномаси ҳам насия қилиниб, бир тийин бермай ходим кўчага хайдалади.

Микрокредитбанк Қўқон шаҳар филиалида шунга ўхшаш қонунбузарлик рўй берган. Филиал раҳбари ҳам, Бош офис кадрлар хизмати раҳбари ҳам гап нима ҳақида кетаётганлигини яхши биладилар.

Гап Ўзбекистон туманидаги банк хизматлари марказида ишлаётган, лекин штатдаги лавозимга ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилмай, ойлик маоши ҳам тўланмаган ходим ҳақида кетяпти. Тафсилотларига батафсил тўхтатилиб ўтирмаймиз.

Менимча, бу ерда энг тўғри йўли, масалани иш берувчининг ўзи томонидан низосиз тартибда ҳал қилишдир. Шу хатоликни тўғрилаб қўйинглар, барака топгурлар.
ОДДИЙ РУС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ ДАВЛАТ БОҒЧАСИДА МУДИР БЎЛИШИ МУМКИНМИ?


Салом. Сизларга бир саволим бор. Оддий рус тили укитувчиси давлат богчасига мудир булиши мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача таълим вазирининг 26 октабр 2020 йилдаги 173-сонли “Мактабгача таълим ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиклаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти директори учун қуйидаги малака талаблари белгиланган:

• камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот (номутахассис олий маълумотлилар мактабгача таълим йўналишидаги касбий қайта тайёрлов курсини ўтаган бўлиши лозим);

• хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши керак;

• беш йилдан кам булмаган педагогик иш стажи таълим ёки бошқа соҳанинг бошқарув органларида ишлаган, замонавий билим ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга мустақил фикрлайдиган раҳбарлик ва менежерлик қобилиятига эга бўлган уч йилдан кам бўлмаган иш стажи.

☝️Бунда илмий даража ёки илмий унвонга эга булганда иш стажи талаб этилмайди.

Хулоса қиладиган бўлсак, агар сиз шу талабарга риоя қилсангиз МТТ раҳбари сифатида ишлашингиз мумкин.
#savolimbor Ижара шартномаси қандай тузилади? Нотариал тасдиқлаш шартми?

⚠️ Ҳурматли, талабалар! Ижара шартномаси тузмаганмисиз, шошилинг бу жуда ҳам осон! Ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларига Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб ижара тўловининг маълум бир қисми қоплаб берилади:
Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (270 минг сўм);
қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан (135 минг сўм) ошмаслиги керак.

Табиийки, бу тўлов ижара шартномаси мавжуд бўлса тўланади. Ижара шартномаси йўқ талабалар нима қилиши лозим?

⚠️ Диққат! 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинган. Ижара шартномаси ўрнига солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилган.

📌 Бу эса жуда-жуда осон. Ижарага берувчи электрон равишда ёки бевосита давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилиш орқали шартномани расмийлаштириш мумкин. Бу Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон қарорига илова “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

📌Низомда уй-жойни ижарага бериш шартномаси ва бошқа барча зарур ҳужжатларнинг намунавий шакли берилган. https://lex.uz/docs/3972177#3988740|

❗️Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 612-моддасига мувофиқ уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5️⃣ йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.

👨‍💻 Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг доимий яшаш манзили ёки кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига шахсан қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.

Ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома;
б) кўчмас мулк ижара шартномаси;
в) ижарага берувчининг шахсини ёки унинг вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент давлат стипендияси квотаси икки баробарга оширилди

“Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

👉 Президент давлат стипендияси квотаси:

● таянч докторантурада ўқиётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун 2 баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та этиб;

● бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга биттадан этиб белгиланди;

☑️ Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМларда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.

➡️ Президент стипендияси ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.

🎓 Шунга кўра, мазкур таълим муассасаларини тамомлаган Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар қурилади

“Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (563-сон, 09.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, талабалар турар жойлари давлат-хусусий шериклик асосида қуйидаги шаклларда барпо этилади:

лойиҳаларни тадбиркорнинг ўз маблағидан келишиладиган шартлар асосида молиялаштириш;
лойиҳаларни тадбиркор ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш (камида 200 ўринли турар жойни барпо этиш учун);
лойиҳаларни тадбиркорнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (камида 400 ўринли турар жойни барпо этиш шарти билан).

Турар жойларни қуриш учун вилоят ҳокимлари томонидан ОТМга 0,5 гектаргача ер унга яқин жойлардан ажратилади.

Тадбиркорга тегишли ер ёки бинода камида 50 ўринли турар жой ташкил этиш тизими жорий этилади.

💰 Бунда, тўлов ОТМ билан келишилади ҳамда у ерда яшаган ҳар бир талаба учун тадбиркорга бир ўқув йили учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 10 баравари, бошқа ҳудудларда эса 5 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

☑️ ОТМларнинг ошхона ва буфетларини олган тадбиркорларга давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланилади.

Бунда, тадбиркорлар талабалар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш ҳамда уларни арзон нархларда сотиш мажбуриятини олади.

📌 2021 йил 1 сентябрдан талабалар билан ишлаш бўйича “гуруҳ мураббийи” институти бекор қилинди ҳамда ўрнига 1–3-курс талабалари учун муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тьюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.

💼 Ҳар 120–150 нафар талабага 1 та штат бирлиги ҳисобида “Тьютор” лавозими киритилади.

Қарорга кўра, республика бўйича жами 228 та талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этилади. Шундан ҳудудларда 2022 йилда 47 та, 2023 йилда 67 та, 2024 йилда 62 та, 2025 йилда 52 та талабалар турар жойларининг қурилиши белгиланган.
Ҳозир дарсда шу ҳақида гаплашяпмиз.

Меҳнат кодексининг 101-моддасига асосан:

башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Яъни ўртоқлар, ҳамма нарса жамоа келишуви ёки жамоа шартномасига боғлиқ. Агар бу ҳужжатларда иш берувчи ташаббусига кўра (100-модда билан) меҳнат шартномани бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасини розилигини олиш кўрсатилмаган бўлса, демак бундай розиликсиз шартнома бекор қилиниши мумкин.

Масалан, бир хил ташкилотлар жамоа шартномасида меҳнат шартномасини МК 100-модда иккинчи қисми 3 ва 4-бандлари билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш кўрсатилмайди.

Шунга улар, ўта интизомсиз ва ноинсоф ходимларни бўшатишни касаба уюшмаси қўмитаси розилигисиз амалга оширадилар.
Иккинчи мутахассисликка рухсат берилган ОТМлар рўйхати

Давлат қабул комиссиясининг баёнига асосан, 2021/2022 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим беришга рухсат этилган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди. Рўйхат қўйидагича:

1. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
2. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
3. Ўзбекистон миллий университети
4. Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали
5. Тошкент давлат техника университети
6. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
7. Тошкент давлат техника университети Термиз филиали
8. Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали
9. Тошкент давлат иқтисодиёт университети
10. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
11. Тошкент молия институти
12. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
13. Тошкент давлат шарқшунослик университети
14. Тошкент кимё-технология институти
15. Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали
16. Тошкент давлат педагогика университети
17. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
18. Андижон машинасозлик институти
19. Андижон давлат университети
20. Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти
21. Бухоро давлат университети
22. Бухоро муҳандислик-технология институти
23. Гулистон давлат университети
24. Жиззах политехника институти
25. Қорақалпоқ давлат университети
26. Қарши давлат университети
27. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
28. Наманган давлат университети
29. Наманган муҳандислик-қурилиш институти
30. Наманган муҳандислик-технология институти
31. Самарқанд давлат университети
32. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
33. Самарқанд давлат чет тиллар институти
34. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
35. Термиз давлат университети
36. Фарғона давлат университети
37. Фарғона политехника институти
38. Урганч давлат университети
39. Навоий давлат педагогика институти
40. Нукус давлат педагогика институти
41. Жиззах давлат педагогика институти
42. Қўқон давлат педагогика институти
43. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
44. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
45. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали
46. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали
47. Тошкент давлат аграр университети
48. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали
49. Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали
50. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
51. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
52. Самарқанд ветеринария медицинаси институти
53. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали
54. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиали
55. Ўзбек миллий мусиқа санъати институти
56. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
57. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали
58. Тошкент ахборот технологиялари университети
59. Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали
60. Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали
61. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали
62. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали
63. Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали
64. Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали
65. Тошкент давлат транспорт университети
66. Тошкент архитектура-қурилиш институти
67. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
68. “Ипак йўли” халқаро туризм университети
69. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
70. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали
71. Геология фанлари университети