Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
104 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
Савол: Бизнинг оила “Темир дафтар”га киритилган. Бу йил катта фарзандим талаба бўлди. “Темир дафтар”га киритилган оиланинг олий таълим муассасаларида ўқиётган фарзандлари учун контрактни тўлашда қандай имтиёзлар бор?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 2-бандига асосан, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини муддатида тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади

“Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан:

камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;

тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.

➡️ 2022 йил январь – июль ойларида эксперимент тариқасида Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳисобда турган солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари ҳисоблаб чиқарилади ва шакллантириб берилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январгача солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун зарур бўлган солиқ солиш объекти ёки солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектларни электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш имкониятлари яратилади.
В Узбекистане депутаты приступили к обсуждению законодательных норм, регулирующих букмекерскую деятельность. Планируется принять отдельный закон в этом направлении

При одобрении данного предложения будет сформирована специальная рабочая группа из представителей Института.

O'zbekistonda deputatlar bukmeykerlik faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilik normalarini muhokama qila boshladilar. Bu borada alohida qonun qabul qilinishi rejalashtirilgan

Bu taklif ma'qullangach, institut vakillaridan maxsus ishchi guruhi tuziladi.
ЁШЛАР ДАФТАРИ – бу ҳар бир сектор ҳудуди кесимида истиқомат қилаётган, 18 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган ишсиз ёшларнинг манзилли рўйхати қайд этиладиган электрон дастур. Унга ёши, жинси, касбга лаёқати бўйича: битирувчи ёшлар, ҳозирда ишсиз бўлган ёшлар, ишга муҳтож ногирон ёшлар, хориждан қайтган ёшлар, ЖИЭМ озод этилган ёшлар, ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар киритилади.

ЁШЛАР ДАФТАРИ”ни сектор котиби ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи юритади. Сектор раҳбари томонидан ишчи гуруҳи билан биргаликда маҳаллалар кесимида ишсиз ёшлар хатловдан ўтказилади ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинади. Бунда, таълим муассасалари ўз битирувчиларини, Маҳалла ва Ёшлар агентлиги ишсиз ёшларни, ИИБ хориждан қайтган ва ЖИЭМ озод этилган ёшларни аниқлашга кўмаклашади.  

"Yoshlarni ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida"gi qarori qabul qilingan bo'lib, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini hal etish maqsadida tuman va shaharlarda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qo‘llab-quvvatlash jamg‘armasi (keyingi o‘rinlarda — Jamg‘arma) tashkil etilgan. Qarorning 3-bandiga ko'ra, Jamg‘arma mablag‘lari:

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan moddiy ahvoli qiyin yoshlarga bazaviy hisoblash miqdorining (keyingi o‘rinlarda — BHM) 4 baravarigacha miqdorda bir martalik moddiy yordam ko‘rsatishga;

yoshlarni tadbirkorlikka va kasb-hunarga o‘qitish bo‘yicha nodavlat ta’lim tashkilotlariga sarflangan xarajatlarning 75 foizigacha qismini qoplashga yo‘naltiriladi. Bunda yoshlarni tadbirkorlikka o‘qitish xarajatlarining har bir bitiruvchiga BHMning 4 baravaridan ortiq bo‘lmagan qismi, kasb-hunarga o‘qitish uchun sarflangan xarajatlarning bir oygacha, bir oydan ikki oygacha, ikki oydan ortiq muddatli o‘quv kurslari uchun tegishlicha BHMning 4, 8, 12 baravaridan ko‘p bo‘lmagan qismi qoplanadi;

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga BHMning 8 baravarigacha miqdorda urug‘lik va ko‘chatlar sotib olish uchun subsidiya ajratishga;

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga tadbirkorlik faoliyati hamda o‘zini o‘zi band qilish maqsadida noturar joyning 12 oygacha ijara xarajatlarini ko‘pi bilan bir yilda BHMning 25 baravarigacha miqdorda qoplashga;

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga tadbirkorlik faoliyatini boshlash va o‘zini o‘zi band qilishga zarur bo‘lgan asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun BHMning 40 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratishga;

mamlakatimizdagi oliy ta’lim muassasalarida ta’lim olayotgan “Temir daftar”ga kiritilgan oilalar farzandlarining to‘lov-kontrakt summasining 50 foizigacha, ammo BHMning 50 baravaridan oshmagan miqdorda to‘lab berishga;

“Temir daftar”ga kiritilgan oilalarning ahvoli og‘ir bo‘lgan bemor farzandlariga mamlakatda yoki xorijiy davlatlarda davolanish bilan bog‘liq xarajatlarni BHMning 50 baravaridan oshmagan miqdorda qoplashga yo'naltiriladi.

Demak, tadbirkorlik faoliyati uchun 40 baravarigacha ajratilishi mumkin. Ya'ni eng ko'p miqdor 40 baravar. Bundan kamroq berilishi ham mumkin.

Bundab tashqari Siz kasbga tayyorgarlik uchun ham subsidiya olishingiz mumkin. Faqat mumkin, Nizom talablari asosida ajratiladi va qoplanadi.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Экспортёр корхоналарга 5 миллион АҚШ долларигача бир марталик молиявий ресурслар тақдим этилади

“Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

🔘 Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябрдан:

● Йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда, бир йилгача муддатга тақдим этилади;

● Охирги 12 ой давомида 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга кечиктириш имконияти берилади.

📌 Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши 2021 йил 31 декабргача тўхтатилади.

☑️ Шунингдек, 2021 йил 1 октябрдан юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хомашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситалари импортида миллий сертификат олиш талаби бекор қилинади.
#Биласизми

Мактаблардаги барча 1–11-синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчилар замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминланади.
ОТМ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА "IELTS" СЕРТИФИКАТИ УЧУН УСТАМА БЕРИЛАДИМИ?

Savol quyidagicha: oliy talim muassasasi oqitivchilariga Ielts sertifikati uchun ustama beriladimi? Aniq qarorini asosni topib bering iltimos

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Олий таълим муассасалари ўқитувчиларига IELTS олганликлари учун устама белгилаш бўйича норматив ҳужжат йўқ.

☝️Бундай устамалар ҳар бир олий таълим муассасасининг ички низомларида белгиланиши мумкин.

💁‍♂ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013-йил 10-октябрьдаги 01-339-сонли буйруғига ИЛОВА "Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги НИЗОМга мувофиқ чет тили ўқитувчилари устама учун тестлардан озод этилади ва устама белгиланади.

❗️Қонунчиликда фақат чет тили ўқитувчилари учун устама белгилаш масаласи белгиланган. Бошқа ўқитувчилар учун эса олий таълим муассасасининг ички низомлари орқали белгиланади.
МАГИСТР ТАЛАБАСИНИ ИШЛАШИНИ ТАҚИҚЛОВЧИ ҚОИДА БОРМИ?

Ассалому алайкум. Саволим бор эди. Магистратура 1-боскич талабаси мактабда муайян муддатга 1ставка ишга кабул килинган. Аммо магистратурадаги укиш даври мактаб дарсларига баьзан халакит килди. Шу сабабли унга 10соат дарс берилса, канчалик тугри булади. Магистратура 2-боскич талабаси аслида уриндош килиб ишга олиниши керакми еки асосий килибми? Дарс соатлари таксимлашда унга 3271 буйича 10соат дарс берилган

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Магистратура талабасининг ишлашини тақиқловчи қоида йўқ.

У бемалол асосий ходим сифатида ишлаши мумкин.

Меҳнат кодекси 81-моддасига биноан иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Шунингдек, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат № 402, 29.01.1998 й.)га мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади. Агар магистрант бошқа жойда ишламаса корхона уни асосий ходим сифатида ишга қабул қилиши ва унинг меҳнат дафтарчасини юритиши керак.

🙅‍♂ Меҳнат кодекси 115-моддасига мувофиқ ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек норманинг иккинчи қисмига асосан олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

💁‍♂ Энди қаранг! Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

Меҳнат кодекси 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Бундан кўриниб турибдики, ўқитувчилар ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас. Бунда қонун чиқарувчи фақат меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўқитувчиларни назарда тутган.

Шунга кўра магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин. Бироқ ўқиш соатлари ва иш юкламаси бир бирига ҳалал бермаса, 1 ставкада ишлаш мумкин. Бунга МК 118-моддаси асос бўлади.
#Қабул_2021

❗️2021/2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди тўлов-контракт асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, 2021/2022 ўқув йили учун республика ОТМларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.

Бунда, ОТМнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олиб (бакалавриат ва магистратура), 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоиз чегирма берилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3318, 07.09.2021 й).

🔰 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати;
Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражаси.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича талаблар белгиланган.

➡️ Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.
Савол: 2021-2022-ўқув йили учун контракт тўловлари қанча этиб белгиланди?

📌 Oʻzbekiston Respublikasi ta’lim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasining 6-son bayoni bilan pandemiya sharoitida respublika aholisining toʻlov qobiliyati pasayganligini hisobga olib, farzandi toʻlov-kontrakt asosida oʻqiydigan oilalarga yengillik yaratish va ularni qoʻllab-quvvatlash maqsadida, istisno tariqasida, 2021/2022-oʻquv yili uchun respublika oliy ta’lim muassasalarida bakalavriat ta’lim yoʻnalishlari (magistratura mutaxassisliklari) boʻyicha bitta talabani toʻlov-kontrakt shaklida bir yillik oʻqitish qiymati miqdorlari tasdiqlandi.
КЕЧКИ ТАЪЛИМДА ЎҚИЙДИГАН ТАЛАБАЛАР ОДАМ ЭМАСМИ?

Фуқаро ёзаяпти: Нега вакцина олган кундузги таьлим олувчиларга10фоизли чегирма борку кечки таьлимдагиларга йук ахир улар хам факат кечкурун бусаям хар куни укишадику,бу нохаклик!!!!!!

Кеча, 8-август куни чиққан расмий хабарга кўра, ОТМнинг КУНДУЗГИ таълим шаклида ўқийдиган талабалар 2021-йил 1-ноябрга қадар вакцина олса базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоиз чегирма берилиши белгиланди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Кечки таълимда ўқийдиганларгачи? Улар одам эмасми?

Бунга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги нима дейди?
#техник_кўрик

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди

❗️ Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

▫️ тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;

▫️ ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;

▫️ тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

▫️ навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

❗️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.
МАКТАБ ХУДУДИДА ТЕЛЕФОН ИШЛАТСАМ БЎЛАДИМИ?

Ассоломалекум мен 1 - сонли умум талим мактабида окиман бизни мактабда домлалар телифон опкемисилар диб доим текширишади болса олиб койишади хатто участка нозири хам олиб койади ва кайтиб бермеди бизда мумкун емас телефон обориш об койишгандан кейин еса кайтиб беришмеди. Уларнинг клайотган иши конун доирасига кирадими? Жавоб учун олдиндан рахмат

📌 ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор асосида Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғи ишлаб чиқилган.

Мазкур ҳужжатлар таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартибини белгилайди ҳамда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиш, давлат ва жамият манфаатлари йўлида ўқувчи ёшларнинг соғлиғини сақлашда хавф-хатарларни камайтириш, таълим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган.

Эътибор беринг! Унга кўра, Таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчилар ва бошқа шахслар уяли алоқа воситасини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт. (Ўқитувчиларга ҳам тегишли) Телефон фақат махсус ғилофларда, сумка ва портфелларда олиб юрилиши керак. Таълим олувчиларга телефон воситаларни бўйинга осиб юриш, шим ва юбка чўнтакларида олиб юриш, дарс вақтида эса улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.

______
Юқорида келтирилган асосларга кўра, сиз мактаб худудида телефонингизни фақат махсус ғилофларда, сумка ва портфелларда олиб юрилишингиз лозим.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизими такомиллаштирилади

Ҳукумат қарори (562-сон, 09.09.2021 й.) билан Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, мактаб ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича қуйидаги олимпиадалар ташкил этилади:

👉 асосий олимпиада;
👉 қўшимча республика олимпиадалари;
👉 онлайн олимпиада;
👉 нуфузли халқаро олимпиадалар;
👉 минтақавий халқаро олимпиадалар.

Жумладан, асосий олимпиадалар тегишли фанлардан икки гуруҳга ажратилган ҳолда 4 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

1-босқич – мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблар миқёсида сентябрь ойида;
2-босқич – туман (шаҳар) миқёсида октябрь ойида;
3-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ноябрь ойида;
4-босқич – республика миқёсида барча фанлардан апрель-май ойларида.

🏢 Барча фанлардан назорат турлари, шакллари, баҳолаш мезонлари Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

📌 4-босқичда мактабларнинг 11-синф, касб-ҳунар мактаблари, академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари қатнашади.

🏆 Ҳар бир фан йўналишида баллар кетма-кетлигида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб ҳисобланади.

☑️ Асосий олимпиада ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

👉 3-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1-ўрин – БҲМнинг 6 баравари;
● 2-ўрин – БҲМнинг 4 баравари;
● 3-ўрин – БҲМнинг 3 баравари.

👉 4-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1-ўрин – БҲМнинг 12 баравари;
● 2-ўрин – БҲМнинг 8 баравари;
● 3-ўрин – БҲМнинг 6 баравари.

🧾 Шунингдек, 4-босқич ғолибларига ихтисослик фани бўйича давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва 3 йил давомида амал қилувчи электрон сертификатлар берилади.

🎓 Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича мазкур сертификатни олган ўқувчиларга ихтисослик фан сифатида математика фанидан давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади.

💰 Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб ишлаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоиз миқдорида устама ҳақи тўланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар Президент соврини билан мукофотланади

Қарор билан Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низомга кўра, Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

📝 Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб ҳар йили 20 сентябргача Халқ таълими вазирлиги ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.

🗓 Шунга кўра, рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябргача ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларини киритади.

🏫 Танловда ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда ўқийдиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.

🔘 Танлов 3 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

👉 1-босқич (туман босқичи) – ҳар йили февраль ойида. Бунда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади.

👉 2-босқич (вилоят босқичи) – ҳар йили апрель ойида. Ушбу босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари баҳоланади.

👉 3-босқич (республика босқичи) – ҳар йили август ойида. Мазкур босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими текширилади.

🏆 Республика босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Президент соврини соҳиби сифатида эълон қилинади.

🔰 Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:

☑️ Туман (шаҳар) босқичида:
👉 1-ўрин – 100 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 75 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 50 миллион сўм.

☑️ Вилоят босқичида:
👉 1-ўрин – 250 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 200 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 150 миллион сўм.

☑️ Республика босқичида:
👉 1-ўрин – 500 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 400 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 300 миллион сўм.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланди

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3319, 08.09.2021 й.).

🏢 Низомга мувофиқ, Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўришга масъул ҳисобланади.

🔄 Назорат тузилмалари ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва тузилма раҳбарларини озод этиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилади.

☑️ Назорат тузилмаларининг асосий вазифалари, жумладан, қуйидагилар ҳисобланади:

ташкилотда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш.
🗣👥🙏Ассалому алейкум хурматли канал обуначиларим, ушбу канал гурухи хам мавжуд, канал гурухига қошилинг ва бемалол савол жавоблар билан танишинг👍
Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация pinned «🗣👥🙏Ассалому алейкум хурматли канал обуначиларим, ушбу канал гурухи хам мавжуд, канал гурухига қошилинг ва бемалол савол жавоблар билан танишинг👍»
#bankdagi_ishlar

Банкларда меҳнат соҳасида энг кўп бузиладиган қонунбузарликлардан бири Меҳнат кодексининг 82-моддасидаги мана бу қоида:

ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Банкларнинг туман ва шаҳарлардаги филиаллари раҳбарлари иш сўраб келган фуқароларга “давай ишни бошлоринг, буйруғиззи чиқариб берамиз” деб ишга солади. Ходимни 3-4 ой ишлатиб, кейин буйруқ ҳам, меҳнат шартномаси ҳам насия қилиниб, бир тийин бермай ходим кўчага хайдалади.

Микрокредитбанк Қўқон шаҳар филиалида шунга ўхшаш қонунбузарлик рўй берган. Филиал раҳбари ҳам, Бош офис кадрлар хизмати раҳбари ҳам гап нима ҳақида кетаётганлигини яхши биладилар.

Гап Ўзбекистон туманидаги банк хизматлари марказида ишлаётган, лекин штатдаги лавозимга ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилмай, ойлик маоши ҳам тўланмаган ходим ҳақида кетяпти. Тафсилотларига батафсил тўхтатилиб ўтирмаймиз.

Менимча, бу ерда энг тўғри йўли, масалани иш берувчининг ўзи томонидан низосиз тартибда ҳал қилишдир. Шу хатоликни тўғрилаб қўйинглар, барака топгурлар.
ОДДИЙ РУС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ ДАВЛАТ БОҒЧАСИДА МУДИР БЎЛИШИ МУМКИНМИ?


Салом. Сизларга бир саволим бор. Оддий рус тили укитувчиси давлат богчасига мудир булиши мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача таълим вазирининг 26 октабр 2020 йилдаги 173-сонли “Мактабгача таълим ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиклаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти директори учун қуйидаги малака талаблари белгиланган:

• камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот (номутахассис олий маълумотлилар мактабгача таълим йўналишидаги касбий қайта тайёрлов курсини ўтаган бўлиши лозим);

• хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши керак;

• беш йилдан кам булмаган педагогик иш стажи таълим ёки бошқа соҳанинг бошқарув органларида ишлаган, замонавий билим ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга мустақил фикрлайдиган раҳбарлик ва менежерлик қобилиятига эга бўлган уч йилдан кам бўлмаган иш стажи.

☝️Бунда илмий даража ёки илмий унвонга эга булганда иш стажи талаб этилмайди.

Хулоса қиладиган бўлсак, агар сиз шу талабарга риоя қилсангиз МТТ раҳбари сифатида ишлашингиз мумкин.