Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
103 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
#Биласизми

Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга.

🚫 Ота-онасининг никоҳдан ажралиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.

Ота-она турли давлатларда яшагани тақдирда ҳам бола улар билан кўришиш ҳуқуқига эга.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўловлари тўланади

Ҳукумат қарори (253-сон, 28.04.2021 й.) билан “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

🚶🏻Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:
туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
Республика бўйича – 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

🧮 Платформада фуқароларнинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.

📲 Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобил қурилмаларига ўрнатиши лозим.

⚠️Бунинг учун фуқаролар id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб аутентификация ва идентификациясини амалга оширишлари лозим.
🤱Бола пулини қандай олиш мумкин?

📌 Одатда, бола пули масаласида кўп фуқаролардан эътирозлар келади. Уларнинг мазмуни деярли бир хил. Фуқаролар мурожаат қилади бироқ ариза рад этилади. Рад этиш асоси эса бир бирига ўхшаш. Баъзилари кимгадир турмуш ўртоғинг давлат ишламаслиги туфайли бола пули берилмайди деса, баъзиларига оилада умуман ишлайдиган шахс йўқлиги учун бола пули берилмайди деган жавоб қайтарилади.

💰Аслида ариза даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади (Асос Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 19-банди к кичик банди).

💁‍♂️ Ҳозир ушбу муаммони ҳал этишнинг осон йўлини кўрсатаман:
Қаранг! солиқ инспексияга бориб ўзини-ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб гувоҳнома олиш муаммони ечишнинг энг қулай усулидир.

☝️Бунда бир ўқ билан икки қуюн урилади.

Нега бундай деганимни қуйидагича тушунтираман. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига илова билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати тасдиқланган.

Мисол учун унда ЭРКАКЛАР УЧУН:
👉 Жисмоний шахсларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари) кабилар мавжуд бўлса;

АЁЛЛАР УЧУН:
👉 Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш ва бошқалар мавжуд.

☝️Эътибор беринг! Юқоридаги низом 16-бандига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўланади холос.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2021 йил учун камида БҲМнинг 100 фоизи ҳажмида (2021-йил 1-сентябрдан 270.000 минг сўм) белгиланган.

❗️Агар ўзингиз хоҳласангиз, шу солиқни тўлаб, иш стажига эга бўлишингиз ҳам мумкин.

❗️Ёдда тутинг! Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Бу эса сизга юқоридаги фаолият билан шуғулланишдан олган даромадингиздан солиқ тўламаслигингизни билдиради.

💁‍♂️ Қисқасини айтганда, сиз иккинчи усулдан фойдаланган ҳолда, икки эмас, уч қуённи бирдан урган бўласиз.

1️⃣ Биринчидан, бола пули олишни ишламайсан деган асос билан рад қилишдан қутуласиз ва бола пули олишга ҳақли бўласиз.

2️⃣ Иккинчидан, пенсияга чиқиш учун ўзингизга иш стажини сотиб оласиз.

3️⃣ Учинчидан, агар шу фаолият билан шуғулланиб даромад олсангиз унда солиқ тўлашдан ҳам қутуласиз.

👨‍⚖️ Хуллас, қонун сизга берган имтиёзлардан тўғри фойдаланинг ва керакли натижага эришинг.
ИККИ МАКТАБДА АСОСИЙ ХОДИМ СИФАТИДА ИШЛАСАМ БЎЛАДИМИ?

Мен укитувчиман 2 та жойда ишлиман. 2 та жойда ишлаб туриб 2 та жойни хам асосий килсам буладми? Спорт мактабида шахарда ишлиман. Халк таьлимига карашли умумий урта таьлим мактабида хам ишлиман. Мактабим районга карашли. Аник жавоб беринг илтимос

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Агар сиз икки мактабда ҳам асосий ходим бўлиб ишламоқчи бўлсангиз, бу мумкин эмас.

💁‍♂ Соддароқ айтганда амалдаги меҳнат қонунчилиги бир ходимнинг икки жойда асосий ходим сифатида ишлашига тақиқ қўйган.

👨‍⚖ Буни қуйидагича тушунтирамиз. Қаранг! Меҳнат кодекси 81-моддасига кўра меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир. Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат № 402, 29.01.1998 й.)га мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади.

☝️Юқоридаги қоидаларга кўра ходим фақат бир ташкилотда асосий ходим сифатида ишлай олади. Чунки унинг меҳнат дафтарчаси фақат бир ташкилотдагина юритилади.

➡️ Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 18-октабрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 5-бандига кўра Ўриндошлик асосида ишлашга, агар ушбу Низомда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёхуд бошқа ташкилотда (ташқи ўриндошлик) ишлашга йўл қўйилади.

Юқоридаги қоидаларга кўра сиз фақат бир мактабда асосий, иккинчи мактабда ўриндошлик асосида ишлашингиз мумкин.
Кимларга ўриндошлик асосида ишлаш тақиқланади?

Соддароқ айтганда ўзининг асосий лавозимидан ташқари бошқа лавозимда ишлаш мумкин бўлмаган ходимлар рўйхати қонунчилик билан тартибда солинган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 4-бандида ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган ходимлар рўйхати белгиланган. Унга кўра:

👉 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

👉 агар ўриндошлик асосида ишловчининг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш (соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари бундан мустасно);

👉 автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида;

👉 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

👉 вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;

👉 бир-бирига бўйсунувчи ёки бир-бирининг назоратидаги ташкилотларда давлат бошқаруви органлари мутахассислари - соғлиқни сақлашни бошқариш органларида банд бўлган врачлар ва таълимни бошқариш органларида банд бўлган ўқитувчилар бундан мустасно;

👉 қонун ҳужжатларига мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган бошқа шахслар (ходимлар) ўриндошлик асосида ишлаши мумкин эмас.
Vaksina olganlarga kontraktda qancha miqdorda pul chegirib tashlanadi?

Masalan siz pedagogika sohasida o'qiysiz, sizning kontraktining mehnatga haq to'lashning eng kam miqdorini 17 barobari hisoblanadi.

MHTEKM - 822 000 so'm.

822 000 x 17 = 13 974 000 so'm bu pedagogika sohada o'qiyotganlar uchun ayni vaqtdagi stipendiyali kontrakt miqdori.

Endi bundan 12 oylik stipendiyani ayirib tashlasak, stipendiyasi kontrkat miqdori kelib chiqadi.

517 000 x 12 = 6 204 000 so'm, bu 12 oylik stipendiya miqdori.

13 974 000 - 6 204 000 = 7 770 000 so'm , bu pedagogika sohasida o'qiyotganlar uchun ayni vaqtdagi stipendiyasiz kontrakt miqdori.

7 770 000 x 0.1 = 777 000 so'm, bu pedagogika sohasida o'qiyotganlar uchun 10 foizlik chegirma miqdori.

Agar vaksina olib 10 foizlik chegirmaga ega bo'lsangiz:

Stipendiyali kontrakt:

13 974 000 - 777 000 = 13 197 000 so'm;

Stipendiyasiz kontrakt:

7 770 000 - 777 000 = 6 993 000 so'm bo'ladi.

O'z yo'nalishingizda qancha miqdorda to'lashingizni bu yerdagi jadvaldan aniqlab olishingiz mumkin.
МЕТРО ВА АВТОБУСЛАРДА ТИРБАНДЛИК ВА ТИҚИЛИНЧЛАР ҚАЧОН БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ?

Бугундан Ўзбекистондаги деярли барча ОТМларда янги ўқув йили бошланди. 2 ой талабалардан дам олган Тошкент Мертополитени ҳамда автобуслар бугун эрта тонгдан шиддат билан ишлашни бошлади. Қолган вилоятларда ҳам автобусларда тирбандлик ва тиқилинчлар бўлиши табиий.

Шу нуқтаъи назардан Метрополитен қўшимча вагонлар қўйиши ёки қатнов вақтини бироз тезлаштириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Шу билан бирга автобуслар ҳам кўпайтирилиши керак деб ҳисоблаймиз.

Ушбу постни кўпроқ тарқатинглар зеро масъуллар ҳам хабар топиб ушбу чораларни кўришса яхши бўларди.
Сиз нима дейсиз?
Суд жараёнини видеоёзувга сьёмка қилмоқчиман, илтимоснома намунаси борми?

Мурожаат
Ассалому-алайкум, эртага маъмурий судда ҳокимият билан судимиз бор, суд ҳаққоний бўлиш учун сьёмка қилиб олмоқчиман. Юрист танишимиз бунинг учун судга алоҳида илтимоснома киритиш керак деяпти. Сизда намуна бўлса ташлаб берсангиз. Олдиндан катта раҳмат.

Ҳуқуқий ёрдам.

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 143-моддаси 2-қисмига кўра:

“суд ташаббусига кўра ёки маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг илтимосномасига кўра суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилиши мумкин”.

Демак, сиз суд ишининг бир тарафи сифатида ишни кўраётган судга илтимоснома киритиб, суд руҳсат берса, жараённи аудио ёки видеоёзувга ёзиб олишингиз мумкин.
Савол: Фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш тартиби қандай?

Жавоб: Оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.

Моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

Моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

▫️ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

▫️чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

▫️болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

▫️оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

▫️ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори юқори бўлса;

б) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

▫️ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

▫️жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.
АФҒОНЧИЛАРГА СОЛИҚ ИМТИЁЗИ БОРМИ?

Ассалому алайкум Юрист хизмати ходимлари саволим шундан иборатки 14 сотихли участкам шу ерда истикомат киламан узим афгонистон хизмат бурчимни утаганман ва умумий касаллик буйича 2 гурух ногирониман . менга мол-мулк ва ер солигидан канака имтиезлар бор. жавоб учун олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа сизга мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлар мавжуд деб ҳисоблаймиз.

Қаранг! Солиқ кодекси 435-моддаси биринчи қисми 2-бандига мувофиқ уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар ер солиғи тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 421-моддаси 2-бандига мувофиқ уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилади.

💁‍♂ Шуни айтиш керакки, юқоридаги имтиёзлар:

• уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси;
• ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида;
• бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиз ушбу имтиёзлардан Давлат солиқ инспексиясига гувоҳномангизни тақдим этган ҳолда фойдаланишга ҳақлисиз.
Aliment to'lash tartibi

Ishsizlar quyidagicha aliment to'laydi
1 bolaga 822 525 ming
2 bolaga 1 085 000 ming
3 va undam ortiq bolaga 1.645. 050 ming so'm
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Davlay ishida ishlaydiganlar
ish xaqidan % aliment to'laydi

1 ta bolaga 25% (4/1)
2 ta bolaga 33.3% (3/1)
3 ta va undan ortiq bolaga 50% (2/1)
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Juda ham kam ish haqi olsa,

217 ming har bir bola uchun.
1 ta bola 217
2 ta bola 217+217
3 ta va undan ko'p 217+217+217
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
❗️(MXTEKM dan 26.5% kam bo'lmasligi uchun juda ham kam ish xaqi oladiganlar uchun quyidagi 217 ming summa belgilangan)❗️
#kredit
Super-kontrakt uchun ta’lim krediti olsa bo‘ladimi?

Ta’lim krediti berishga oid qonun hujjatlari qabul qilingan paytda hali qo‘shimcha kontrakt degan narsa yo‘q edi. Shu sababli bu masala normativ hujjatlarda aniq ko‘rsatilmagan.

Vazirlar Mahkamasining 2001-yil 26-iyuldagi 318-son qaroriga ko‘ra, ta’lim kreditlari tijorat banklari tomonidan OTMlarning kunduzgi bo‘limlariga to‘lov-kontrakt asosida qabul qilingan talabalarning o‘qishi uchun berilishi mumkin.

Bu yerda muhim joyi - «qabul qilingan» so‘zi. Qo‘shimcha kontraktda avval 100% lik to‘lov amalga oshiriladi, undan keyin oktyabr oylariga borib o‘sha abituriyentlarni qabul qilish haqida qaror chiqadi. Toki to‘lovni amalga oshirmaguncha ular talabalikka qabul qilingan hisoblanmaydi.

Shunga ko‘ra, super-kontrakt uchun ta’lim krediti berish amaldagi qonunchilikda belgilanmagan.

Agar mabodo bo‘lgan taqdirda ham, banklar baribir bermasdi, menimcha. Chunki ta’lim krediti qayta moliyalash stavkasi bo‘yicha, ya’ni yillik 14% ga beriladi. Bu degani ta’lim kreditlari banklar uchun «невыгодно😁».

Shuningdek, ta’lim krediti uchun alohida katta resurslar ham ajratilmaydi, bunday sharoitda banklar bir necha yuz millionlab mablag‘ini 14% lik kreditga ajratishni xohlamasdi albatta.

Yuqoridagilarni inobatga olib, banklardan super-kontrakt uchun kredit olish amalda ushalmas orzu.

O‘zi 8 mln so‘mlik kontraktga kredit ololmay xalq sarson bo‘ladiku, 200 mlnga yo‘l bo‘lsin.
🔴 Хадя қилинган мол-мулк қайтариб олиниши мумкинми ?

Савол; мени отам ўзига тегишли бўлган уч хонали уй-жойини нотариус орқали бошқа бир шахсга текинга хадя қилиб юборган. Хозирда отам ўша хадя қилинган мулкини ўша шахсдан қайтариб олиши мумкинми ?

Жавоб; Фуқаролик кодексининг 507-моддасига кўра,

👉 Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.

Юқоридаги сабаб бўлганида отангиз судга даъво қилиб хадя қилиб юборган мол-мулкини қайтариб берилишини талаб қилиши мумкин.

✏️ Шунчаки фикри ўзгариб қолганлиги, ўртадаги муносабатлар бузилганлиги ва бошқа ўйлаб топилган сабаблар билан хадя қилинган мулкни қайтариб бўлмайди.
#Биласизми

Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар
📝📥Savol: Farzandi boʻlmagan yoki farzandlari 18 yoshdan katta boʻlgan kam taʼminlangan oilalarga moddiy yordam tayinlash tartibi qanday?

📤Javob: Oilaning har bir aʼzosiga jami daromad aniqlanadigan davrda belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 0,527 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromadga ega boʻlgan oila kam taʼminlangan oila deb eʼtirof etiladi.

🔷Moddiy yordam yashash joyi boʻyicha oilaning muomalaga layoqatli aʼzosining yozma arizasiga asosan tayinlanadi.

🔶Moddiy yordam tayinlash uchun ariza zarur hujjatlar bilan birga bevosita ariza beruvchining doimiy yoki vaqtincha yashash manzilidagi fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organiga taqdim etiladi va roʻyxatga olinadi.

📌Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:

1⃣Ariza beruvchi oila aʼzolarining Oʻzbekiston Respublikasi pasporti nusxalari yoki ID-kartalari;

2⃣Chet el fuqarolari, fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning yashash guvohnomalari, fuqaroligi boʻlmagan shaxs guvohnomalari yoki ID-kartalari hamda yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisida qayd varagʻi nusxasi;

3⃣Bolalari vasiylik ostida boʻlgan taqdirda, arizaga vasiylik va homiylik organining qarori nusxasi;

4⃣Oilaning mavjud chorva mollari va parrandalari toʻgʻrisida maʼlumot;

5⃣Ariza beruvchi va uning oila aʼzolari nomidagi tijorat banki hisobvaraqlaridagi mablagʻ qoldiqlari toʻgʻrisida oilada birga yashovchi 18 yosh va undan katta yoshdagi muomalaga layoqatli barcha oila aʼzolari imzolari bilan tasdiqlangan ariza.

Quyidagi holatlar mavjud boʻlganda moddiy yordam tayinlash rad etiladi:

1⃣Ariza beruvchi oilasining har bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromad miqdori yuqori boʻlsa;

2⃣Ariza beruvchi va uning oila aʼzolarida jami bittadan ortiq koʻchmas mulki yoki bir va undan ortiq noturar joy binolari mavjud boʻlganda;

3⃣Ariza beruvchi yoki uning oila aʼzolarida oʻz nomiga rasmiylashtirilgan yoki bosh ishonchnoma asosida foydalanilayotgan:

4⃣Ishlab chiqarilgan muddati 7 yildan oshmagan, texnik holati soz boʻlgan avtotransport vositasi mavjud boʻlganda;

5⃣Jami ikki va undan ortiq, texnik holati soz boʻlgan avtotransport vositalari mavjud boʻlganda;

6⃣Ariza beruvchi va uning oila aʼzolarining tijorat banklaridagi depozit hisobvaraqlarida ariza bergan oyda mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining besh baravari va undan ortiq miqdorda mablagʻlari mavjud boʻlganda;

7⃣Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, IIV, FVV, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya, DXX, Davlat bojxona qoʻmitasi, Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi hamda ularning tizimidagi tashkilotlarning xizmatchilari va xodimlari yoki ularning oila aʼzolari (turmush oʻrtogʻi va bolalari) tomonidan arizalar taqdim etilganda;

8⃣Belgilangan tartibga rioya qilmagan holda takroriy ariza taqdim etilganda.

9⃣Oilada mehnat organlari tomonidan tayinlangan ishsizlik nafaqasini olayotgan aʼzolari mavjud boʻlganda;

1⃣0⃣Oilada oxirgi 12 oy davomida ish qidirayotgan aʼzosi mehnat organlarining maqbul keladigan ishga doir takliflarini muntazam ravishda (ikki va undan ortiq marotaba) rad etganda.

Asos: O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni Kam taminlangan oilalarga moddiy yordam ko'rsatish hamda kambag'allik bilan kurashish ko'lamini yanada kengaytirish chora-tadbirlari to'g'risida qonun.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини муддатида тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади

“Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан:

камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;

тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.

➡️ 2022 йил январь – июль ойларида эксперимент тариқасида Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳисобда турган солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари ҳисоблаб чиқарилади ва шакллантириб берилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январгача солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун зарур бўлган солиқ солиш объекти ёки солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектларни электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш имкониятлари яратилади.
РОЗИЛИГИМСИЗ ИШДАН БЎШАТИШГА ҲАҚҚИ БОРМИ?


Assalomu aleykum. Men maktabda 1 maktabda ingliz tilidan dars o'taman,2-maktabda esa o'rindoshlik asosida ishlayman,

(1- savolim)ammo o'rindoshlik asosida ishlaydigan maktabim menga faqat 9 soat dars bermoqchi,men ko'proq dars so'ragan edim,menga ishdan boshading biz sen bilan yangi shartnoma tuzmaymiz deyapti va boshqa o'qituvchini o'rnimga olyapti.ypzma rozilimni olmasdan hodim olishga haqqi bormi ?

(2- savolim) maktabda 45 soat dars bor,zavuch o'zi dars olib keyin menga dars ajratyapti bu qanchalik to'g'ri?

(3-savolim) zavuchni o'ziyam, asosiy ingliz tili oqituvchisiyam qayta tayarlovdan o'tgan ,men esa mutahasisman.aynan meni yoqotish uchun ingliz filologiyasini tugatgan mutahassis chaqiryapti? Shu vaziyatta men qonuniy dars talab qilishga haqqim bormi? Zavuch,asosiy ingliz tili oqituvchi qayta tayarlovdan o'tgan,men esa mutahassisman faqat tarix ingliz 2018 yilda tilini tugatganman va hech qanday etirozsiz ishlab kelyapman faqat endi shunaqa qilyapti men qayta tayarlovdan kelgan mutahasisdan Kora haqlimanmi yoki ular oldin keyin menmi
Iltimos menga hujjatlar bilan asoslab beringizlar? rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

1. Ҳа сизни ишдан бўшатиш мумкин. Бунда сизни огоҳлантириш ҳам, розилингизни олиш ҳам талаб этилмайди.

Чунки Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисми 5-бандига биноан ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан ўриндошни иш берувчи ўз ташаббуси билан ишдан бўшатиши мумкин.

2. Агар асосий ходим сифатида ишлаётган мактабингизда завуч олдин ўзига дарс олаётган бўлса, унда унинг ҳаракатлари нотўғри.

Чунки 30.06.2020 куни Адлия вазирлиги томонидан № 3271 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандига биноан олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари энг оҳирги поғонада белгиланган.

Шунингдек, эътибор берган бўлсангиз қоидада раҳбар ходимлар “олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар” дарс бериши мумкинлиги белгиланган.

❗️Шундай экан сиздаги вазиятда завуч олдин барча ўқитувчиларни дарс билан таъминлаши ва шундан сўнггина дарс олиши лозим.

3. Сиздаги вазиятда дарслар юқоридаги низомга кўра тақсимланиши керак. Бунда сиз дарс талаб қилишга ҳақлисиз.
#suddagi_ishlar

Судларда битта тартибга солинмаган амалиёт бор.

Масалан, судья меҳнат таътилига чиқиб кетади, шу судья ишини кўрган тарафлардан бири, унинг қарори устидан шикоят қилмоқчи бўлади ва аввал суд иши материаллари билан танишишни, керак бўлса, ҳужжатлардан нусха олишни истайди.

Лекин, ишонинг, ҳозирги вақтда мана шу масала, токи судья таътилдан қайтмагунича ҳал бўлмайди, ўша судья қайтиб руҳсат бермагунига қадар, иш билан ҳам таниша олмайсиз, ҳужжатлардан ҳам нусха ололмайсиз.

Бугун эрталабдан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судида ҳам мана шундай ҳолат кузатилди.

Битта фуқаролик иши бўйича апелляция шикояти бермоқчи эдик ва аввал иш материаллари билан танишмоқчи бўлдик.

Лекин, ишни кўрган судья меҳнат таътилида экан, судья ёрдамчиси, шу судьянинг ўзи қайтиб келсагина ва келиб ўзи руҳсат берсагина, иш билан танишиш мумкинлигини тушунтирди. Судья эса, ҳали-вери таътилдан қайтмас экан. Ҳуллас, девонхонага ариза ташлаб кетишни ҳам фойдаси йўқ.

Менимча, тарафларнинг процессуал ҳуқуқларини тўлақонли амалга оширишга имкон бермайдиган бундай бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш керак. Ахир, судья, 30 календарь кунлик таътилда бўлса, тарафлар 30 кун уни кутиб ўтирмайдику, тўғрими?

ТАКЛИФ: ишни кўрган судья таътилда бўлса, ёки худо кўрсатмасин касал бўлиб қолса, у мазмунан кўриб бўлган суд ишига оид юқоридаги каби процессуал ҳаракатларни амалга ошириш вақтинча бўлсада, кимгадир юклатилиши керак.
Савол: Бизнинг оила “Темир дафтар”га киритилган. Бу йил катта фарзандим талаба бўлди. “Темир дафтар”га киритилган оиланинг олий таълим муассасаларида ўқиётган фарзандлари учун контрактни тўлашда қандай имтиёзлар бор?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 2-бандига асосан, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини муддатида тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади

“Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан:

камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;

тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.

➡️ 2022 йил январь – июль ойларида эксперимент тариқасида Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳисобда турган солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари ҳисоблаб чиқарилади ва шакллантириб берилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январгача солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун зарур бўлган солиқ солиш объекти ёки солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектларни электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш имкониятлари яратилади.
В Узбекистане депутаты приступили к обсуждению законодательных норм, регулирующих букмекерскую деятельность. Планируется принять отдельный закон в этом направлении

При одобрении данного предложения будет сформирована специальная рабочая группа из представителей Института.

O'zbekistonda deputatlar bukmeykerlik faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilik normalarini muhokama qila boshladilar. Bu borada alohida qonun qabul qilinishi rejalashtirilgan

Bu taklif ma'qullangach, institut vakillaridan maxsus ishchi guruhi tuziladi.