Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
103 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
⚡️БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ ОТМга КИРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ БЎЙИЧА МАКТАБЛАР “ЯШИЛ”, “САРИҚ” ВА “ҚИЗИЛ” ТОИФАЛАРГА АЖРАТИЛАДИ

Барчамизга маълумки, энди умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлиги даражаси шу муассасани битираётган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши, касб-ҳунар танлаб, жамиятда ўз ўрнини топа олиши билан баҳоланмоқда.

Шу боис ҳам Халқ таълими вазирлиги мактаблардаги таълим сифатини баҳолаш учун муассасаларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича таснифлашни йўлга қўйган.

🔰Бунда:

🟢 мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 30 фоиздан юқори бўлгани “яшил”;

🟡 10 фоиздан 30 фоизгача битирувчиси ОТМга қамраб олинган мактаблар “сариқ”;

🔴 битирувчиси умуман ОТМга кирмаган ва 10 фоизгача кирган мактаблар “қизил” рангларда таснифланади.

❗️Шуни ҳам унутмаслик керакки, битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кирган бўлса, бунда директор ва унинг ўринбосарлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:

👉 ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан;

👉 ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директор ўринбосарлари — 4,5 баравардан;

👉 ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директор ўринбосарлари — 3 баравардан.

❗️Диққат эълон: Агар сиз фаолият юритаётган мактаб битирувчиларининг жуда кўпчилиги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, вилоят, туман ва мактаб рақамингизни ёзган ҳолда изоҳларда ёзиб қолдиринг. Биз уни каналда эълон қилиб боришга ҳаракат қиламиз.
🗣🔥Ассалому алейкум хурматли канал обуначиларим, боришингиз учун катта рахмат, доимий мотивация бериб турасизлар. Барча Саволларга жавоб беришга харакат қивоман. Илтимос бизнинг канални кўпрок инсон билишлари учун, бепул юридик маслаҳат олишлари учун , каналимиз гурухи мавжуд ушбу гурухга ўз яқинларингизни қошинг, доимий ёрдам бериб туришга харакат қиламан👥🤝
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ахборот технологиялари соҳасида 100 минггача ёш мутахассис тайёрланади

“Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (556-сон, 31.08.2021 й.) қабул қилинди

📝 Қарорга кўра, ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни мақсадли ўқитишни қўллаб-қувватлаш ва уларни кейинчалик ишга жойлаштириш механизми жорий этилади.

Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:

● АТ “Алоқабанк” ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида Венчур жамғармаси;

● масъулияти чекланган жамият шаклида “IT-билимларни ривожлантириш маркази”.

📌 Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида кейинги 5 йил ичида 100 минггача ёш мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, уларни кейинчалик ишга жойлаштиришда кўмаклашиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

💰 Шунга кўра, ҳар йили 5 йил ичида мутахассисларнинг соҳада мақсадли тайёрланишини ва уларнинг стартап-лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил этиш учун Марказга 50 млрд сўм миқдорида амалдаги қайта молиялаштириш ставкасининг ярмидан ошмаган ҳолда қарз ажратилади ва у кейинги 5 йил ичида босқичма-босқич қайтарилади.

☑️ Вазирлик ва ташкилотлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, Марказ томонидан танланган таълим ташкилотлари ўртасида ҳар йили белгиланган мақсадли параметрлар доирасида буюртма шакллантирилади.

🙎‍♂️ Таълим ташкилотларида мақсадли ўқиш учун 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси номзод бўлади.

🔘 Номзодлар Марказ томонидан таълим ташкилотлари билан биргаликда танлов асосида танланади.

➡️ Танлаб олинган номзодлар (стипендиатлар) Марказ билан уларнинг истиқболдаги даромадларини улуш тарзида тақсимлаш тўғрисидаги шартномани (Income Share Agreement) тузади, унга кўра ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида уларнинг ўқишини тўлашга мақсадли қарз тақдим этилади.

❗️Стипендиатлар ўқишни тугатгандан сўнг мақсадли қарз ва ушбу қарз бўйича фоизларни қайтаришга мажбур.
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, оператор ва провайдерлар ҳар бир абонентга, шу жумладан, абонентнинг шахсий ҳисоб рақамида маблағлар бўлмаган ҳолда, тегишли хизматлар учун Ўзбекистон ҳудудида белгиланган ягона рақамларни абонент томонидан териш ёрдамида фавқулодда тезкор хизматларни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имкониятини таъминлаши керак. Фавқулодда тезкор хизматларга қуйидагилар киради:
🔸 ёнғин хавфсизлиги хизмати;
🔸 ички ишлар органлари;
🔸 тез тиббий ёрдам;
🔸 газ тармоғининг авария хизмати;
🔸 Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати.
QURGAN UYIMGA QONUNIY HUJJAT QILSAM BOʻLADIMI?

SAVOL: Assalom aleykum. 2020-yil yaylov joydan oʻzim yashashim uchun uy qurganman, shu uyga qonuniy hujjat qilsam boʻladimi?

JAVOB: Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 3-avgustdagi 251-son qarori bilan tasdiqlangan Nizomning 18-bandiga asosan oʻzboshimchalik bilan egallab olingan, jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan uzluksiz foydalanilayotgan yer uchastkalari, agar oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratlar boshqa shaxslarning huquqlarini va qonun bilan muhofaza qilinadigan manfaatlarini buzmasa yoki fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdirmasa, tuman (shahar) hokimining qarori bilan jismoniy va yuridik shaxslarga qonun hujjatlarida belgilangan meʼyorlar doirasida quriladigan imorat uchun berilishi mumkin.

Ushbu maqsadlar uchun belgilangan tartibda berilmagan yer uchastkalarida qurilgan obyektlar mulkdori boʻlmagan, lekin oʻn besh yil mobaynida oʻziniki kabi halol, oshkora va uzluksiz egalik qilib jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan foydalanilayotgan bino va inshootlar Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 187-moddasiga muvofiq Komissiya tomonidan ushbu jismoniy va yuridik shaxslarga murojatiga asosan tegishli boʻlishi koʻrib chiqiladi.
#Биласизми

🚫 Ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.
#Тезкор #Расман
⚡️ЭНДИЛИКДА ҚИЗЛАР МАКТАБГА РЎМОЛДА КЕЛИШЛАРИ МУМКИН. ВАЗИРЛИК РУХСАТ БЕРДИ

Қизлар рўмол ва дўппида мактабга келиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айни дамда ўтказилаётган очиқ мулоқот вақтида маълум қилди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили ташкил этилишига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда айтилишича, янги ўқув йилида мактаб ўқувчиларига миллий рўмол ва дўппида бўлишга рухсат берилди.

“Кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда, қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади”, дея маълум қилди вазир.

❗️Хушхабарни барча канал, группа ва яқинларга улашинг
ДАРС ТАҚСИМОТИДА ШЕРИГИМГА 24 СОАТ, МЕНГА ЭСА 17 СОАТ БЕРИЛДИ. БУ ТЎҒРИМИ?



Salom men maktabda ona tili va adabiyot oʻqituvchisiman oliygohni 2019 yil bitirib ishga kirdim.8 oy ishlab dekretga chiqdim.2020 yil yanvar oyida yana ishga chiqdim.Maktabda 2ta ona tili oʻqituvchi bor. Sherigim 1 toifali oʻqituvchi yana oʻquvchilari tuman va viloyatda olimpiadada oʻrin olgan.Maktabda 41 soat dars bor.Darsni boʻlishda 19 soat menga 22 soat sherigim oldi. Keyinchalik menga 17 soat berishini oʻziga 24 soat olishini aytdi.Zavuchga aytsam olsang shu 17 soat dars boʻlmasa qayerga borsang bor deb aytdi. Endi meni aybim endigina 3 yillik stajga egaligimmi qanday yoʻl tutay?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Агар шеригингизнинг ўқувчилари вилоят олимпиадаларида совринли ўринларни олган бўлса унда ўша ўқитувчи дарс тақсимлашда сиздан анчагина устун мавқега эга.

Чунки “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 15-бандида белгиланган устувор кетма-кетликларда биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар ва асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари бирин кетин келган.

☝️Ушбу низомнинг 16-бандига мувофиқ юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади.

💁‍♂ Шунингдек, бунда максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.

Юқоридаги қоидалардан кўриниб турибдики, сиздаги вазиятда ўша ўқитувчи 24 соат дарс олишга ҳақли.
ОЙЛИК ИШ ҲАҚИМНИ ТЎЛАБ БЕРМАЯПТИ, БУХГАЛТЕРНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ ТЎҒРИМИ?

Ассалому алейкум. Сизга саволим шундан иборат. Мен 2019 йил Навоий педагогика институтининг узбек тили факултетининг коракалпок тили ва адабиети фанидан бир йил дарс бердим. Менга уша вактда асосий иш жойим булганлиги учун маошимни соатбой туланишини аитди. Лекин мен ишга кирган вактимда институт бухгалтериясига ишга кабул килиш тугрисида хеч кандай хужжат топшириаганман ва ишга кабул килиш тугрисида ариза хам езмаганман. Бир йил давомида 1 курсга икки семестр дарс утиб зачетка ва имтихонларини олганман. Лекин мен оилик оладиган вактимда, менга сиз ишга кабулланганда регистрация да йуксиз шунинг учун сизга оилику чикмайди умуман иложи йук деди. Деканга жараенди тушунтирганимда эрта келинг кейнги хафта келинг деб сарсонман. Бирон бир йули бордир десам айб узингизда ишга кабул килиш тугрисида ариза езмагансиз - бухгалтерия сизга оилик чикмайди деяпти. Шунга кайтадан яна бухгалтерия булимига еки ректорга мурожат килсам буладими .

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда иш берувчининг, бухгалтернинг ҳаракалари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид ҳисобланди.

Ходим ҳақиқатда корхонада (муассаса, ташкилот) ҳақиқатда иш бошлаган кун у билан меҳнат шартомаси тузилган кун ҳисобланади ҳамда буйруқ меҳнат шартномаси асосида расмийлаштирилади. Бу қоида Меҳнат кодекси 82-моддасида келтирилган.

💁‍♂ Шунингдек, ушбу кодекс 154-моддасига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда яъни бир ойда камида икки марта тўлаши шарт.

❗️Бундан кўриниб турибдики, сизга ҳақиқатда ишлаган вақтингизга мутаносиб равишда ҳақ тўлашлари шарт.
ЭРИМ БИР КИШИНИ ТИШИНИ СИНДИРГАНИ УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР? УЧАСТКАВОЙ ЖК 109-ВА 277-МОДДАЛАРИНИ ҚЎЙДИ, ШУ ТЎҒРИМИ?


Ассалому алейкум.Байрамлар Билан. Эрим Бир киши Билан кафеда жанжаллашиб колиб,уриб бир тишини синдириб куйибди.унга участковой ЖК 109 ва 277 Бандига асосан иш кузгатилмокда.Агарда иш судга оширилса кандай жазо кулланилади. Аввал эримда хеч канака жиноий жавобгарчилик юз Бермаган. Жавоб учун рахмат. Ишни хозир участковой куриб чикяпти. Ишни судга оширсак кандай жазо кулланилиши кизиктирмокда

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда турмуш ўртоғингиз содир этган ҳаракатга бирдагина икки моддани қўйиш нотўғри деб ҳисоблаймиз.

💁‍♂ Қаранг! Жиноят кодекси 109-моддаси биринчи қисмига кўра соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунингдек, ушбу кодекс 277-моддасига мувофиқ безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз иккала нормада ҳам баданга қасддан енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик мавжуд эканлиги келтирилмоқда. Бироқ ҳар бирининг ўзига яраша фарқи бор.

☝️Эътибор беринг! Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 24-бандига биноан баданга қасддан, соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлмаган даражада енгил шикаст етказганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Баданга қасддан бундай шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик, фақат у шундай қилмиш учун шахсга нисбатан маъмурий жазо маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида такроран содир этилган (ЖК 109-моддасининг биринчи қисми) ёки соғлиқнинг қисқа вақт давомида ёмонлашувига сабаб бўлган (ЖК 109-моддасининг иккинчи қисми) ҳолдагина келиб чиқади.

👀 Бундан кўриниб турибдики, шахснинг содир этган ҳаражати учун уни ЖК 109-моддаси билан жавобгарликка тортиш учун у шу ҳаракатни содир этишдан олдин 1 йил давомида маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.

💁‍♂ Сиздаги вазиятда ҳам турмуш ўртоғингиз ўша одамнинг тишини синдиришдан олдин 1 йил ичида шундай ҳаракат учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсагина, унга ЖК 109-моддасини қўйиш мумкин.

➡️ 277-га келсак. Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорига биноан безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади.

Шунинг учун сиздаги вазиятда турмуш ўртоғингиз айнан нима сабабдан ўша шахс билан жанжаллашганини аниқлаш муҳим саналади. Бу сабабни аниқлаш (жиноятнинг субъектив томони) содир этилган ҳаракатни 109 ёки 277-модда билан квалификация қилишда асос ҳисобланади.

❗️Сизга бу вазиятда туман прокуратурасига профилатика инспекторининг очган иши юзасидан шикоят қилишни тафсия қиламиз.
#Биласизми

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.
Айрим талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти хориждаги муассасаларда ташкил этилади

Ҳукумат қарори (551-сон, 31.08.2021 й.) билан Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, амалиёт ОТМ томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда қабул қилувчи ташкилот билан келишиладиган дастур асосида ташкил этилади.

🗓 Амалиёт бир ўқув йилида бир марта 10 кундан кам бўлмаган ва 30 кундан кўп бўлмаган муддатларда ўтказилади.

➡️ Амалиёт 2 босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда ОТМ томонидан хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган иқтидорли 3-курс талабаларининг рўйхати тузилади ҳамда уларга берилган тавсияномалар билан бирга ҳар йили 1 июлдан кечикмаган ҳолда, Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилади.

Саралаб олишда талабалардан:

👉 CEFR тизимининг камида С1 даражасига мос келадиган чет тилини билиш тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши;
👉 умумий рейтинг (ўзлаштириш) кўрсаткичлари 80 балл ва ундан юқори бўлиши, фанлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.

Иккинчи босқичда номзодлар Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилувчи ташкилот талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимланиб, 20 июлгача суҳбатдан ўтказилади.

❗️Амалиётни ўташ даврида талабанинг белгиланган тартибда стипендия олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

🔘 Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари деганда – Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари;

🔘 Халқаро муносабатлар деганда – “Сиёсатшунослик”, “Халқаро муносабатлар”, “Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)”, “Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)”, “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)” ҳамда “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишлари тушунилади.
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ❗️

Газ таъминоти ташкилоти қуйидагиларга мажбур:

Истеъмолчиларга йўриқномалар бериш ва хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани топшириш. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилади.

Тасдиқланган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш:

кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда — икки йилда бир марта;

турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари — йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш — ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.

Тасдиқланган тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда таъмирлаш:

табиий газ сизиб чиқишида — дарҳол;

овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;

иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;

иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) — икки кун давомида;

газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда — беш кун давомида
❗️КРЕДИТ СЎРАБ МУРОЖААТ ҚИЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА

Барчамизга маълумки, фуқаролар томонидан банклардан кредит олиш масаласида доимо муаммолар кўзга ташланади. Фуқаролар бу бўйича жуда кўплаб қийинчиликларга дуч келишади. Ўйлаб қарайдиган бўлсак, буларнинг асосий сабабларидан бири ўз ҳақ-ҳуқуқимизни билмаслигимиздир.

Банкларга қандай мурожаат қилиш кераклигини кўпчилигимиз билмаймиз. Масалан, бизга кредит керак бўладиган бўлса, банкка борамиз ва ўша банкдаги кредит бўлимига оғзаки равишда мурожаат қиламиз. Оғзаки равишда мурожаат қилганимиздан кейин банкир бизга ресурс йўқ ёки кредит ёпилган деб жавоб беради. Шундан сўнг биз банкирга пул (пора) таклиф қиламиз ёки бошқача усулда қандайдир таклифлар билан банкирни кўндириш йўлини излаб қоламиз. Мана, банклар билан боғлиқ коррупциянинг бошланиши.

Сиз оғзаки равишда кредит йўқ деган жавоб билан чекланиб қолманг, мурожаат қилган банкингиздан кредит йўқлиги ҳақида ёзма жавоб хати талаб қилинг. Агар банкнинг жавобида нимадир шубҳали туюлса, Марказий банкка мана шу жавоб хатини илова қилган ҳолда мурожаат юборинг.

Биз оғзаки равишда мурожаат қилиш йўлидан қайтишимиз, асосий эътиборимизни ёзма равишда мурожаат қилишга қаратишимиз керак. Банкка қиладиган ҳар қандай мурожаатимизни ёзма равишда қилишимиз шарт.

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги қонуннинг 68-моддасида шундай қоида бор: мижозларнинг мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ва ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши керак. Агар сиз ёзма равишда мурожаат қилсангиз, банк белгиланган муддат жавоб қайтариши шарт.

Сиз ўзингизда талаб қилиш маданиятини шакллантиринг. Банк ушбу қоидага амал қилмаса, ўша ҳудуддаги прокуратурага ёзма равишда шикоят киритишингиз ҳам мумкин, чунки қонунлар ижросини назорати прокуратура зиммасига юклатилган.

Юқоридаги қоидаларни «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури бўйича ажратиладиган кредитларга қўллаб кўрамиз. Бунинг учун нима қилишимиз керак? Бу турдаги кредитлар дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан амалга оширилади. Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. Бу кредит 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ҳам ажратилиши мумкин.

Мисол учун, қарз олувчи – жисмоний шахслар кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

▪️ариза (ёзма);
▪️паспорт нусхаси;
▪️жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсиянома.

Қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки томонидан уч иш кунидан ошмаган муддатда ушбу ариза бўйича асослантирилган қарор қабул қилиниши шарт. Кредит бериш бўйича ижобий қарор қабул қилинганда қарз олувчи ва тижорат банки ўртасида кредит шартномаси тузилади.

Кўриб турибсизки, сиз ҳар қандай кредит бўйича банкка ёзма равишда мурожаат қилишингиз шарт. Агар сизнинг ҳуқуқингиз бузиладиган бўлса, ана шу ёзма равишдаги мурожаатингиз ҳуқуқий асос бўлади.

Хуллас, ўз ҳуқуқингизни билиб олинг! Ҳар қандай мурожаатингизни ёзма равишда билдиринг. Кредит олишда қонун бузилиши ҳолатларига дуч келадиган бўлсангиз, прокуратура органларига ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларига мурожаат қилинг.

Банкирларга эса юқоридаги тамойиллар асосида ишлаб, мижозларни сарсон қилманг, деб қоламиз.
ХОДИМНИ ДОИМИЙ “КАСАЛЛИК ВАРАҚАСИ”ДА БЎЛГАНИ УЧУН ИШДАН БЎШАТСАМ БЎЛАДИМИ?

📍ЖАВОБ:

Касаллик ва шикастланганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақалари меҳнатга лаёқатсиз шахс мурожаат қилган ёхуд даволанган даволаш-профилактика муассасаси томонидан меҳнатга лаёқатсизлик аниқланган кундан бошлаб берилади.

Амбулатория шароитида даволанишда даволовчи шифокор якка ўзи 5 календарь кунигача “касаллик варақаси” беришга ҳақли. Кейинчалик унинг муддати даволовчи шифокор ва бўлим мудири томонидан ҳар сафар 10 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

Муайян муддатлардан кейин бемор тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига (ТМЭК) юборилади:

▫️ айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса (сил касаллиги биринчи марта аниқланганда – 10 ой, у кучайганда – 6 ой);

▫️ айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан бир йил мобайнида жами 6 ойни ташкил қилса.

Бемор ТМЭКга юборилганда меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддати тўхтатилади. Бемор ҳужжатлари ТМЭКда қабул қилинган кундан бошлаб 2 ҳафта муддатда тиббий кўрик ўтказилади.

ТМЭК томонидан ногиронлик белгиланмаган бўлса, лекин у ҳануз меҳнатга лаёқатсиз бўлса, “касаллик варақаси” даволаш-профилактика муассасаси томонидан унинг меҳнат қобилияти тиклангунга қадар, аммо 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

Асос: Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги ЙЎРИҚНОМА
Қандай асосларга кўра меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинади?

📍ЖАВОБ:

Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир.

Масалан, ходим 10 февралда ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани тақдим этди. Унинг охирги иш куни – 25 февраль, шу куни буйруқ чиқариш мақсадга мувофиқдир.

Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин.

Агар огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса, ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотади, бундай ҳолда меҳнат шартномасини шу аризага мувофиқ бекор қилишга эса йўл қўйилмайди.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.

Асос: Меҳнат кодексининг 99-моддаси
#Биласизми

Тест синовлари натижаси бўйича апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция комиссиясига апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

🌐 ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози абитуриентлар apellatsiya.dtm.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин.

☑️ Апелляция аризалари 14 сентябргача онлайн қабул қилинади. Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб сайтнинг “Bakalavr-2021” бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.

📋 Агар абитуриент ҳақиқатдан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.

➡️ Ушбу саҳифага тегишли маълумотлар киритилгач, апелляция аризаси берилади.

🔘 Апелляция аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда қуйидаги ҳужжатлар билан ДТМга келиши шарт:

● шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
● хабарнома;
● абитуриент рухсатномаси.

📌 Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

📝 Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2021 йил 7 сентябрдан бошланади.
МИБ ТАЛАБ ҚИЛСА, ХОДИМНИ ИШ ҲАҚИСИДАН УШЛАБ ҚОЛСА БЎЛАДИМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, бизни ишхонага МИБдан бир ходимнинг иш ҳақисидан қарздорликни ушлаб қолиш ҳақида қарор келди. Ижрочи келиб, зудлик билан ходимнинг ойлигидан бу қарзни МИБга ўтказиб беришни талаб қиляпти, шу тўғрими? Агар ушлаб қолиш мумкин бўлса, буйруқ намунаси борми?

ЖАВОБ.

Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича қарз тўлиқ узилгунга қадар, қарздорга тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг кўпи билан эллик фоизи ушлаб қолиниши мумкин. Бир неча ижро ҳужжати бўйича ундирув иш ҳақига ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратилганда, ходимда иш ҳақининг эллик фоизи сақланиши лозим.

Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ҳам иш берувчи ходимнинг розилигисиз, унинг иш ҳақисидан суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун ушлаб қолиши мумкин.

Қонун талабларига кўра, қарздор ҳисобланган жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар ундирувчидан ёхуд суд ижрочисидан ижро ҳужжатини олган кундан эътиборан қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан пул маблағларини ижро ҳужжатидаги талабларга мувофиқ ушлаб қолиши шарт.

Кўпинча қарздор ишлаётган ташкилотга унинг иш ҳақи тўловларидан қарзни қоплаш учун ушлаб қолиш Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиларининг ижро иши қўзғатиш ва ундирувни қарздорнинг иш ҳақи тўловларига қаратиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ амалга оширилади. Бундай ҳолатларда давлат ижрочилари томонидан юқоридаги қарорнинг асл нусхаси билан бирга ва ходим ишлаётган ташкилотга Мажбурий ижро бюросининг ташкилот жойлашган туман ёки шаҳардаги бўлимлари номидан келиб тушган алоқа хати тақдим этилиши керак бўлади.

Қарздорга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс ушлаб қолинган пул маблағларини ундирувчига тўлов амалга оширилган кундан эътиборан уч кун ичида тўлаши ёки ўтказиши шарт.

Амалиётда, ижро ҳужжатларига мувофиқ қарздор ҳисобланган ходимнинг иш ҳақидан ундирувчи фойдасига ушлаб қолиш, иш берувчининг алоҳида тартибда расмийлаштирилган буйруғи (ёки фармойиши)га мувофиқ амалга оширилади.
⚡️МАКТАБЛАРДА ВА ОЛИЙГОҲЛАРДА ЎҚИШНИ 1-ОКТЯБРДАН БОШЛАШ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ

Мактабларда ўқишни 6-сентябрдан эмас 1-октябрдан бошлаш таклиф этилди. Шунингдек таклифда олийгоҳларда ҳам ўқишни 1-октябрдан бошлаш кераклиги айтиб ўтилди

Агар ўқув йили йил фаслларига эмас, молиявий йилнинг тўртинчи чорагига мосланган ҳолда, 1 октябрда бошланадиган бўлса, ўқиш ҳам 4та чорак эмас, 3 ой-3 ойдан учта триместр қилинса бўлади:

1. Октябрь-ноябрь-декабрь (31 декабрдан 10 кун таътил)
2. Январь-февраль-март (21 мартдан 10 кун таътил)
3. Апрель-май-июнь (1 октябргача 3 ой таътил)

Олийгоҳларда икки семестрни октябрдан февралнинг 15-санасигача, ундан июнь ойи охирига қадар қилиш мумкин.

Маълумки, 1 октябрь бизда ўқитувчилар ва мураббийлар куни — умумхалқ байрами ҳисобланади. Агар ўқув йили бу тарзда бошланадиган бўлса, 1 октябрни барча учун умумхалқ байрами қилиш ҳам шарт бўлмас эди (Агар таклиф инобатга олиниб, ислоҳот ўтказилса, буни ҳам қўшиб кетса бўлади, албатта). 

Субъектив фикримча, ўқитувчиларнинг ўзи таълим даргоҳи очилишини ўтказиб, табрикларни қабул қилиб, фақат улар учун шу кунни қисқа иш куни қилинса етарли бўларди.

Агар умумхалқ байрами бўлиши шарт, деган фикр ғолиб келса, шу байрамни 5 октябрь — БМТ тасдиқлаган халқаро ўқитувчилар кунига кўчирса мақсадга мувофиқ бўлади.

Агар ўқув йили бошланиши 1 ойга суриладиган бўлса, ўқишнинг тугаши 20-25 июнларгача борарди, имтиҳонлар ўтказилиб, 30 июнь — ёшлар куни билан тугарди. Шунда ўқиш тизимимиз собиқ СССРнинг ўзгармай келаётган андозасида эмас, азалий ва янги қадриятларимизга мос, қандайдир ўзбекона бўлар эди.

Албатта, айримлар июнь ойида кунлар исиб кетиши, ўқишни саратонгача тақаш — уларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатишини рўкач қилиши ҳам мумкин. Бунга чора сифатида, кичик синф ўқувчиларининг дарсларини ихчамлаштириб, эртароқ тугатиш мумкин.

Юқорида таъкидланганидек, таътилни бир ой ортга суришдан кўзланган мақсадлардан бири — қишлоқ жойларда ўқитувчилар ва талаба ёшларга қурилишларда меҳнат қилиб ёки далаларда пахта териб пул ишлаб олиш, қўшимча даромад қилиш учун шароит яратиш.

Таклифни батафсил ўқиш

Сиз бу таклифни мақуллайсизми? Фикрингизни ёзиб қолдиринг👇
#Биласизми

Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга.

🚫 Ота-онасининг никоҳдан ажралиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.

Ота-она турли давлатларда яшагани тақдирда ҳам бола улар билан кўришиш ҳуқуқига эга.