Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
102 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
Қонун лойиҳаси: жарималар камайтирилмоқда. Bluetooth орқали телефонда гаплашишга ва мониторга рухсат. “Права”сиз ҳайдаш ҳуқуқи.

Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унга кўра, қатор маъмурий жавобгарликлар учун енгилликлар кўзда тутилмоқда.

Масалан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилмоқда;

транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (122,5 минг сўм), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (490 минг сўм) камайтирилмоқда;

йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори (фуқаролар учун 1,715 млн. сўм, мансабдор шхслар учун 7.35 млн. сўм) уч бараварга камайтирилмоқда;

паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда;

транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда;

транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмоқда.

транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, суғурта полиси ва тех. паспорти ёнида бўлмаган ҳайдовчиларга, Ўзбекистонда берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади.

Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ГЎЗАЛ АХЛОҚҚА ЎРГАТИШ УЧУН 11 ЙЎЛ:

Вафони ўрганиши учун, ҳеч қачон берган ваъдангизни бузманг.

Бошқаларни ўзидан афзал кўришга машқ қилдиринг, ўзингиз бу ишда намуна бўлинг!

Ҳийла-найранг, ёлғон, ўғирликни ёмон кўришга ўргатинг!

Инсонлар ранги ёки насаби билан афзалроқ эмасликларини билдиринг!

Сахийликка ўргатиб, ўзингиз бу ишда намуна бўлинг!

Ака-укалари орасида адолат қилинг!

Қаттиқ қўл бўлманг унга, акс ҳолда қўрқоқлик ва ёлғонга муккадан кетиб қолади.

Уни нафсониятида қўрқув уруғини экманг. Акс ҳолда каззобликка одат қилиб олади.

Сабрли бўлиш ва шошқалоқлик қилмасликни машқ қилдиринг!

Унга тавозуъ, мулойимлик, кибрни тарк этиш каби ишларни яхши кўрсатинг!

Баъзи ўринларда шижоъат кўрсата билса, мукофотлаб туринг!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаролар ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–682-сон, 20.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📋 Қонунга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.

📝 Фуқаролар ҳам референдум йўли билан НҲҲ қабул қилиши мумкин.

⚠️ Қонун билан низомлар, йўриқномалар, регламентлар, стратегиялар, концепциялар, доктриналар, дастурлар ва бошқа ҳужжатларга алоҳида таъриф берилди.

❗️НҲҲ лойиҳалари ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши шарт.

🔰 НҲҲ лойиҳалари манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан қуйидаги муддатларда келишилади:
қонун ҳужжатлари лойиҳалари – 7 иш кунида;
Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари – 3 иш куни ичида;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжатлари лойиҳалари – 5 иш куни ичида;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳалари – 3 иш куни ичида.

Мазкур муддатларни бузган раҳбарлар ижро интизоми доирасида жавобгар бўлади.

📌 НҲҲ самарадорлигини, унинг вақтинча амал қилишини муайян ҳудудда ва шахслар доираси бўйича чекланган ҳолда ҳуқуқий эксперимент доирасида ўрганиш мумкин.
Кўпчиликда алимент миқдорлари ҳақида ҳар хил тушунчалар бор. Шу туфайли алимент миқдорлари ҳақида қисқача тушунтириб ўтамиз.
Оила кодекси 99-моддасига кўра алимент тўловчининг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:

👉 бир бола учун — тўртдан бир қисм (1/4);
👉 икки бола учун — учдан бир қисм (1/3);
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси (1/2) миқдорида ундирилади.

Мисол учун алимент тўловчи бир ойда 1.250.000 сўм иш ҳақи олади, шунингдек, ўзининг дўконидан 500.000 қўшимча даромад топади ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор.
Бундай ҳолатда алимент миқдори (1250000+500000=1750000:1/3) 583.333 сўм бўлади.

Агар алимент тўловчининг иш ҳақи кам бўлсачи? Масалан 600.000 сўм.
Унда алимент қанча чиқади. Агар юқоридаги қоида бўйича ҳисобласак, унда икки нафар бола учун 200.000 сўм миқдорда алимент чиқади. Бу эса жуда кам, тўғрими?

Қонун чиқарувчи бундай вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг (679.330 сўм) 26,5 фоизидан кам бўлмаслигини белгилаб қўйган.

Ҳозирда бу 180.022 сўм 45 тийинни ташкил этиади. 2021 йил 1 февралдан (745.300 сўм) эса 197.504 сўм 5 тийин бўлади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронлиги бўлган болаларни васийликка олган оилаларга тўланадиган тўловлар 2 млн 450 минг сўмгача етказилади

🏠 Қарорга кўра, 2021 йил 1 декабргача уй-жойга муҳтож 757 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланади.

🗓 2022 йил 1 сентябрдан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланади.

🔰 2021 йил 1 сентябрдан:

👉 етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;

👉 техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади;

👉 ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг тегишли йўналишлар бўйича курсларда ўқиш харажатлари бир йилда БҲМнинг 20 бараваригача (4 млн 900 минг сўмгача) миқдорда компенсация қилинади;

👉 ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

🎓 2021/2022 ўқув йилидан ОТМга абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан SOS – болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (25 ёшга тўлмаган) учун қўшимча равишда 1 фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.

🏦 2021 йил 1 сентябрдан ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар навбатсиз берилади.

💰 2021 йил 1 сентябрдан ногиронлиги бўлган болаларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларга тўланадиган тўловлар БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўмгача) етказилади.

📌 Оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатлар тўлиқ миқдорда компенсация қилинади
#Биласизми

Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.
#Диққат
⚡️18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй ажратилади

Бу президентнинг 10 августдаги тегишли қарорида ўз аксини топган.

Унга кўра, уй-жойга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим бола учун (25 кв. метрдан кам бўлмаган) 1 хонали, улар ўртасида тузилган оила учун (50 кв. метрдан кам бўлмаган) 2 хонали уй ажратилади.

Уй-жой етим боланинг хоҳишига кўра, унинг қариндошлари яшайдиган ёки бошқа ҳудудда янги қурилган кўп квартирали уйлардан, ногиронлиги бўлган етим болаларга эса биринчи қаватдан берилади.

Етим болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи билан, бироқ бола 30 ёшга тўлгунича уни сотиш, гаровга қўйиш, ижарага бериш, оила аъзоси бўлмаган шахсларни рўйхатга қўйиш ҳуқуқисиз берилади.

Йил якунига қадар жами 120 млрд сўм эвазига 757 нафар етим болага уй-жой ажратиш мақсад қилинган.
@yuristuzbnews
#Bilib_olgan_yaxshi

ISHSIZ SHAXSLARGA QANDAY MODDIY KAFOLATLAR MAVJUD?

Davlat ishsiz shaxslarga quyidagilarni kafolatlaydi:

💰ishsizlik nafaqasi toʼlash;

👨‍🔧👩‍🍳 mehnat organlarining yoʼllanmasi boʼyicha kasbga tayyorlash, qayta tayyorlash yoki malaka oshirish davrida stipendiya toʼlanishi hamda shu davrni umumiy mehnat stajiga qoʼshish;

👨‍👩‍👧‍👦💰 ishsiz shaxsga qaramogʼidagilarini hisobga olgan holda moddiy yordam berish;

👩‍🌾👷‍♀ haq toʼlanadigan jamoat ishlarida qatnashish imkoniyati;

✈️💰 mehnat organlarining taklifiga binoan ishlash uchun ixtiyoriy ravishda boshqa yerga koʼchish bilan bogʼliq xarajatlarini qoplash.
#Биласизми

Вафот этган пенсионернинг олинмай қолган пенсияси тўлаб берилади

💰 Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

➡️ Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади.
XODIM BILAN MEHNAT SHARTNOMASINI BEKOR QILISH TARTIBI QANDAY?

SAVOL: Salom savolim bor edi. Yaqinda bizning korxona tugatilishi haqida bilib qoldim. Bu holatda ishdan qanday tartibda bo’shatiladi? Batafsil maʼlumot bersangiz oldindan rahmat kattakon!

JAVOB: Korxona tugatilganda xodimlar bilan mehnat shartnomasini tugatish quyidagi bochqichlarda amalga oshiriladi.

1) Ishdan bo’shatish haqida ogohlantirish.

Ishdan bo’shatish jarayoni xodimlarni korxona tugatilayotgan va shu munosabat bilan xodimlar bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilishi haqida xabar berishdan boshlanadi. Xodimlar ishdan bo’shatilish haqida oldindan ogohlantiriladilar. Mehnat kodeksining 102-moddasiga muvofiq ushbu muddat ikki oy.

Ogohlantirish xati har bir xodimga imzo chektirib beriladi. Agar xodim u yoki bu sabablarga ko’ra o’z ish joyida bo’lmasa (masalan, sizga o’xshab bola parvarishlash ta’tilida bo’lsa) unga ogohlantirish xati pochtadan buyurtma bilan yuboriladi. Ogohlantirish telefon orqali amalga oshirilishi mumkin emas.

Ishdan bo’shatilish haqidagi ogohlantirish xati ikki nusxada tuziladi. Bitta nusxasi xodimga ikkinchisida esa xodim ogohlantirilganligi tasdiqlovchi imzo va sana ko’rsatiladi hamda u ish beruvchida qoladi. Agar xodim ogohlantirish xatini imzolashdan bosh tortsa yoki uni olishdan umuman bosh tortgan taqdirda ish beruvchi ikkita guvoh ishtirokida tegishli dalolatnoma tuzadi va dalolatnoma xodimga tanishtiriladi.

Mazkur dalolatnomaga ham imzo chekishdan bosh tortsa, bu haqda dalolatnomaga yozuv kiritiladi.

2) Mehnat shartnomasini bekor qilish.

Mehnat shartnomasini bekor qilish haqidagi buyruq bilan ham xodim imzo chekib tanishishi lozim. Xodimning talabiga ko’ra ish beruvchi unga buyruqning tasdiqlangan nusxasini berishi lozim. Xodim mehnat shartnomasini bekor qilish haqidagi buyruq bilan tanishishdan bosh tortishi mumkin. Bu holda ish beruvchi buyruqqa “Tanishishdan bosh tortdi” degan belgini qo’yadi.

Yuqorida ko’rsatib o’tilgan xatti-haraktlarning barchasi bajarib bo’lingandan so’ng xodimning mehnat daftarchasiga mehnat shartnomasi bekor qilinganligi haqidagi yozuv kiritiladi.

Xodimning shaxsiy kartochkasiga mehnat shartnomasi korxona tugatilganligi sababli bekor qilinganligi haqida yozuv kiritiladi. Mehnat daftarchasini qabul qilib olayotgan paytda xodim shaxsiy kartochkaga hamda mehnat daftarchasini va uning ilovalarini qayd etish kitobiga imzo qo’yadi.

O’zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 1998-yil 29-yanvarda 402-son bilan davlat ro’yxatidan o’tkazilgan “Mehnat daftarchalarini yuritish tartibi to’g’risida”gi yo’riqnomasining 3.3. bandiga asosan, “Mehnat shartnomasi bekor qilingan kuni xodim ishda bo’lmagan taqdirda, ish beruvchi o’sha kuniyoq unga pochta orqali mehnat daftarchasini olib ketish to’g’risida ogohlantiruvchi xabarnoma jo’natadi (boshqa xatlar hisobotga olinmaydi va Yo’riqnomaning 3.1. bandi asosida ish ko’riladi).

Xodimning mehnat daftarchasini yashash joyiga pochta orqali jo’natish faqat uning roziligi bilan amalga oshiriladi.

3) Hisob kitoblarni amalga oshirish.

Oxirgi bosqich bu sizga barcha to’lovlarning, shu jumladan Mehnat kodeksining 109-moddasida nazarda tutilgan mehnat shartnomasini taraflarning ixtiyoriga bog’liq bo’lmagan holatda bekor bo’lishi munosabati bilan ishdan bo’shatish nafaqasining to’lanishi hisoblanadi.

@Yuristuzbnews
Ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга

❗️Қонунчиликка кўра, ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.

Бунда ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши лозим.

📝 Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги талаблари рад этилган тақдирда, бунинг сабаби иш берувчи томонидан ёзма шаклда маълум қилиниши керак.

🧾 Рад этиш сабаблари маълум қилинмаган тақдирда, ходим ушбу ҳолат бўйича шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
​​Шу йил 757 нафар етим болалар уй-жой билан таъминланади

Президент имзолаган қарорга кўра:

2021 йил 1 декабрга қадар уй-жойга муҳтож 757 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилади;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ажратилган уй-жойлар яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган) ҳолда топширилади;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг “онлайн-навбат” тизимини амалиётга жорий этилади;

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат олий таълим муассасаларида давом эттирганда уларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

Етимнинг бошини силаш — кони савоб!
#Диққат_лойиҳа

❗️Йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчилик замон талабларига мослаштирилмоқда

🔰 Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида транспорт воситалари ҳайдовчиларига қулайликлар яратувчи қуйидаги янгиликлар кўзда тутилган:

📱 ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда;

📹 автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда;

💳 ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки ID-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех. паспортни, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда;

Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўҳтатилган жойда мустақил текширилади. Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.

🚖 ҳаракат тезлигини ўлчашда, тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этилмоқда.

📌 Мазкур қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:
#Биласизми

🚏Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотураргоҳларнинг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

📌 Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.

⚙️ Мазкур тўхтаб туриш жойларига «5.15. Тўхтаб туриш жойи» ва «7.17. Ногиронлар» йўл белгилари ўрнатилади.

Шунингдек, ушбу тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.
#Биласизми

Болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилган даъвогар давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод қилинади.
#Биласизми

🚫 Оила кодексига кўра, қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:

● никоҳланувчилардан биттаси бошқа никоҳда турган бўлса;

● никоҳланувчилар насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар бўлса (невара ва бобо, буви ўртасида, фарзанд ва ота-она ўртасида);

● туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;

● фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;

● никоҳланувчилардан бири руҳий касаллик сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш учун компенсациялар ажратилади

Ҳукумат қарори (217-сон, 14.04.2021 й.) билан Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

💰 Низомга кўра, энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратилади.

Компенсация қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади:

👉 жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:

👉 қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;

👉 қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 миллион сўмдан;

👉 энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;

👉 қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:

👉 жисмоний шахсларга – 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

👉 юридик шахсларга – 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда.

Маълумот учун: Низом талаблари 2020 йил 1 январдан ўз маблағи ва кредитлар ҳисобидан энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилган ва ўрнатган шахсларга татбиқ этилади.
#Huquqshunos_maslahati

UYNI NOMIMGA OʻTKAZISH UCHUN QANCHA DAVLAT BOJI TOʻLAYMAN?

SAVOL: Assalom alaykum hurmatli huquqshunos sizga savolim bor edi agar mumkin boʻlsa. Uyimiz ayamni nomida shuni oʼzimni nomimga oʼtkazmoqchiman davlat boji qancha boʼladi?

JAVOB: "Davlat boji toʻgʻrisida"gi Oʻzbekiston Respublikasi qonuniga ilovada, Davlat boji stavkalarining miqdorlari keltirilgan boʻlib, unga koʻra:

🏘 Ko‘chmas mol-mulkni boshqa shaxsga o‘tkazish bilan bog‘liq shartnomalarni tasdiqlaganlik uchun:

👉 Agar ko‘chmas mol-mulk Toshkent, Nukus shaharlari va viloyat markazlarida joylashgan bo‘lsa, ko‘chmas mol-mulkning umumiy maydoniga qarab:

☑️ 100 kv.m. gacha bo‘lgandaBHMning 1 baravari (223,000)

☑️ 100 kv.m. dan 200 kv.m.gacha bo‘lgandaBHMning 2 baravari (446,000)

☑️ 200 kv.m. va undan ortiq bo‘lgandaBHMning 3 baravari (669,000)

👉 agar ko‘chmas mol-mulk boshqa aholi punktlarida joylashgan bo‘lsa:

☑️ 100 kv.m. gacha bo‘lgandaBHMning 50 foizi (111,500)

☑️ 100 kv.m. dan 200 kv.m. gacha bo‘lgandaBHMning 1 baravari (223,000)

☑️ 200 kv.m. va undan ortiq bo‘lgandaBHMning 1,5 baravari (334,500)

📜 Izoh. Mulkdorning xotiniga (eriga), uning va xotinining (erining) ota-onalariga, bolalariga va ularning eriga yoki xotiniga, nabiralariga, buvilariga, buvalariga, aka-ukalari va opa-singillariga ko‘chmas mol-mulkni o‘tkazish bilan bog‘liq shartnomalar rasmiylashtirilayotganda davlat boji belgilangan stavkaning 50 foizi miqdorida undiriladi.
МЕНИНГ РУХСАТИМСИЗ ТАЪТИЛНИ ҚИСҚАРТИРИШ МУМКИНМИ?

Ман мехнат таътилига чиқдим бироқ таътил кунини 12 қосимча кунни 6 кунга қисқартирип ташаган. Кархонамиз коллективный договорда шунақа узгаришлар киритилган. Шу қонун дойрасида туғрими?

📍ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 147-моддасига асосан Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак.

❗️Мазкур асосга асосан сизнинг розилигингизсиз ТАЪТИЛДАН чақириб олинишингиз мумкин эмас. Албатта розилигингиз керак.
МУДДАТЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ МУДДАТИ ЎТИБ КЕТДИ. МЕНИ ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ҚАНЧАЛИК АСОСЛИ?

Меҳнат шартномаси муддати тугагандан кейин яна ишласам нима бўлади. Шартнома бекор булмайдми? 105 модда 1 қисми билан бекор қилишлари мумкинми? Иш берувчи шартномани муддат ўтиб кетган бўлса ҳам бекор қилмоқчи, шу асослими?

📍ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 105-моддасига кўра муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади.

Эътибор беринг: Агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.

Масалан, меҳнат шартномасини амал қилиш муддати 26 июньгача, агар шу санада шартнома бекор қилинмаса сиз билан иш берувчи 27-июнь куни МК 105-моддаси 1-қисми билан муддат тугаши деб бекор қила олмайди.

Сабаби меҳнат шартномаси 26 июнда бекор қилмагани учун шартномангиз номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болалар омбудсмани институти таъсис этилди

“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6275-сон, 09.08.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра:
👉 Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) институти таъсис этилди;
👉 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими тугатилди.

🔰 Болалар омбудсмани:
👉 ўз ваколатларини мустақил амалга оширади, фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир;
👉 Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан беш йил муддатга сайланади.

💼 Болалар омбудсмани лавозимига номзод Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун Президент томонидан киритилади.

➡️ Фармонга кўра, Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси Болалар масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.

🔘 Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан қуйидагилар ташкил этилади:

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти таркибида Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти;
туман (шаҳар) ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари.

☑️ Вазирлар Маҳкамаси шўъбаси ва Вазирлар Маҳкамаси котибиятининг ҳудудий тузилмаларига ишга биринчи навбатда “психология”, “юриспруденция” ва “ижтимоий иш” соҳалари бўйича олий маълумотга эга фуқаролар қабул қилинади.