Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
105 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
#Муносабат
Интернет тармоқларида катта ёшдаги киши ёш болани ураётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 22 август куни Тошкент шаҳар ИИББ 102 рақами орқали 1987 йилда туғилган Д.Ўлмасхон мурожаат қилиб, ўғлини урган қўшнисига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. аниқланишича, шу куни соат 14.00 ларда Чилонзор тумани 8-мавзеда истиқомат қилувчи ёш болалар ўзаро урушиб қолишган. Уларнинг тортишувига болалардан бирининг отаси 1986 йилда туғилган Қ.Бахтиёр аралашган ҳамда вояга етмаган 2010 йилда туғилган К.Асадбекни уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Вояга етмаган К.Асадбекга етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.
#Mehnat_huquqi

Homilador ayollar uchun mehnat faoliyati davomida qonunchilikda qanday imtiyozlar belgilangan?

O'zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 233-moddasiga ko'ra, ayollarga tuqqunga qadar yetmish kalendar kun va tuqqanidan keyin ellik olti kalendar kun (tug‘ish qiyin kechgan yoki ikki va undan ortiq bola tug‘ilgan hollarda — yetmish kalendar kun) muddati bilan homiladorlik va tug‘ish ta’tillari berilib, davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqa to‘lanadi.

❗️ Bundan tashqari, O'zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksida homilador ayollar uchun mehnat faoliyatini amalga oshirish davomida bir qator imtiyoz va kafolatlar berilgan.
🔰O'zbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 733-moddasiga asosan:

🔸Fuqarolar o‘rtasida qarz shartnomasi, agar bu qarzning summasi bazaviy hisoblash miqdorining o‘n baravaridan ortiq bo‘lsa, oddiy yozma shaklda tuzilishi shart. Agar qarz oluvchining tilxati yoki unga qarz beruvchi tomonidan muayyan summa yoki muayyan miqdordagi ashyolar topshirilganligini tasdiqlaydigan boshqa hujjat mavjud bo‘lsa, qarz shartnomasi yozma shaklda tuzilgan hisoblanadi.

🔺 Agar qonun hujjatlarida yoki qarz shartnomasida boshqacha tartib nazarda tutilgan bo‘lmasa, qarz oluvchi qarz summasini vaqtida qaytarmagan hollarda qarz qaytarib berilishi kerak bo‘lgan kundan boshlab to u qarz beruvchiga qaytarib beriladigan kungacha bu summa yuzasidan foizlar to‘lanishi kerak. (FK 736-modda)

Bu vaziyatda siz qarzni undirish bo‘yicha javobgar doimiy yashab turgan yoki doimiy mashg‘ul bo‘lgan joydagi tumanlararo fuqarolik sudiga ariza bilan murojaat qilshingiz kerak.

📃 Da’vo arizangizda murojaat qilinayotgan sudning nomi, da’vogar sifatida o‘zingizning va javobgar sifatida qarzdorning FISH, yashash manzillarini ko'rsatasiz

📃 Da’vo arizaning asosiy mazmun qismida esa:

➡️ javobgarga qachon va qancha miqdorda qarz berganligingiz;

➡️ o‘rtada yozma tilxat yozib berganligi;

➡️ qarzni qaytarish muddati;

➡️ javobgar qarzni asossiz ravishda qaytarmayotganligi hamda u qarzni to‘lashni paysalga solib kelayotganligi;

❗️ Da’vo arizangizni so‘nggi – talab qismida javobgardan, ya’ni qarzdordan undirilishi lozim bo‘lgan qarz summalari va uning foizlarini undirib berishni so‘raysiz.

Shuningdek, da’vo arizangizga albatta, tegishli hujjatlarni ilova qilshingiz kerak va arizada ularning ro‘yhatini ko‘rsatishingiz kerak, bular:

• da’vo arizasidan qo‘shimcha bir nusxa;

• tilxat;

• pasport nusxalari (iloji bo‘lsa qarzdorniki ham);

• yashash joyidan ma’lumotnoma;

• davlat boji to‘langanligi to‘g‘risida to‘lov qog‘ozi.

❗️Sudning tegishli hisob-varag‘iga "Davlat boji to‘g‘risida"gi qonunga asosan undiriladigan summaning 4 foizi miqdorida davlat boji to‘lashingiz kerak bo'ladi.
ДИРЕКТОР ЖАМҒАРМАСИДАН МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИМИ?

Ассалом алайкум юристлар. Мактабда ўқитувчиман. Қизим йўл транспорт ҳодисаси натижасида оғир жароҳат олди. Менга директор жамғармасидан моддий ёрдам пули бераладими?

📍ЖАВОБ:

Ҳа, берилиши керак. Тушунтирамиз.

Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 33-банди
#Tadbirkorlik_va_biznes

Tadbirkorlik faoliyati uchun yer berish tartibi qanday?

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-dekabrdagi "Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun bo‘sh turgan yer uchastkalarini berish tartib-taomillarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi qaroriga binoan, tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini berish faqat elektron onlayn auksion (E-IJRO AUKSION) orqali berilishi belgilangan.
Mazkur qarorda bugungi kunda hokimlarning tadbirkorlik uchun yer berish vakolati bekor qilindi. Bu inson omilining ishtirokini kamaytiradi hamda ortiqcha sarsongarchilik, korrupsiya holatlariga barham beradi.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ–5227-сон, 23.08.2021 й.) билан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди

📌 Қарорга кўра, Академия барча таълим босқичларида фаолият кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланади.

🔘 Академияда қуйидаги йўналишларда олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрланади:

👉 халқаро ва миллий меҳнат стандартлари;
👉 меҳнат ҳуқуқи;
👉 инсон ҳуқуқлари;
👉 меҳнат тиббиёти;
👉 ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муҳофазаси.

🗓 Академияда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

📝 Қабул параметрлари, абитуриентларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт қиймати ҳамда педагог кадрларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Муассис) билан келишилган ҳолда Академия томонидан тасдиқланади.

🧾 Академия битирувчиларига олий таълим ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

☑️ Қарорга кўра, ҳар йили 20 нафардан кам бўлмаган, Академияга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларнинг фарзандлари бепул (Муассис гранти асосида) ўқишга қабул қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган хотин-қизларга 36 млн 750 минг сўмгача кредитлар берилади

“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5020-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарор билан Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши (Республика кенгаши) ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари белгиланди.

➡️ Республика кенгаши, жумладан ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширади.

📂 Қарорга кўра, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (Жамғарма) сифатида қайта ташкил этилди.

💰Республика кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Жамғармага ҳар йили 300 миллиард сўмгача миқдорда Давлат бюджети маблағлари ажратилади.

🏦 Шунингдек, тегишли дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида БҲМнинг 150 бараваригача (36 млн 750 минг сўмгача) миқдорда кредитлар берилади.

🔰 2021 йилда “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:

● нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга – 10 миллиард сўмдан;
● отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга – 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Айрим хотин-қизларни ҳокимликлар ва ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади

⚙️ Қарорга кўра, 2021 йил мобайнида ҳар бир ҳудудда асосан хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолияти тажриба сифатида жорий этилади.

👮‍♂️ “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни самарали юритиш, ишсиз фуқароларга бандлик соҳасида тизимли ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир маҳаллада меҳнат инспекторига “жамоатчи ёрдамчи”лар жалб этилади.

💼 “Жамоатчи ёрдамчи”лар билан 11 ой муддатгача жамоат шартномалари тузилади ҳамда уларнинг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир ярим баравари миқдорида белгиланади.

🏛 Қарорга кўра, тегишли касб-ҳунар таълим муассасаларининг бўш турган қисми тадбиркорларга 30 йилгача муддатга имтиёзли ижарага берилади.

💰 Шунга кўра, хотин-қизлар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 3 ой мобайнида уларга берилган бўш турган биноларнинг ижара тўловлари БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўмгача) миқдорда тўлаб берилиб, шунингдек, бўш турган биноларни 1 йилгача муддатда имтиёзли равишда ижарага бериш тартиби жорий этилади.

🎓2021/2022 ўқув йилидан базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.

♻️ Шунингдек, бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижнинг нуфузли таълим муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улуши камида 20 фоизга кўпайтирилади.
Оғир аҳволда қолган талаба қиз ва аёлларга тўлов-контракт борасида енгиллик берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сонли қарори 15-бандига мувофиқ:

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.
👆Қийин аҳволда қолган аёлларнинг болалари боғчаларга имтиёзли қабул қилинади.

Президентнинг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сонли қарори 16-бандига мувофиқ, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1 ой муддатда:

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёлғиз аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйҳатга киритиш орқали қабул қилиш;

боқувчисини йўқотган аёлларга фарзандини мактабгача таълим ташкилотлари, шу жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига бериш ҳаражатларини бюджетдан қоплашни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Насиб қилса, Мактабгача таълим вазирлигига шу масалада биз ҳам ўз таклифларимизни берамиз.
#savolimbor Ногиронлиги бўлган фарзандим бор. Эшитишимча, пенсияга чиқишимда имтиёзли ҳуқуқ бор экан. Шу ҳақида маълумот берсангиз?


👉Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси з-бандига кўра, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни 8️⃣ ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида
2️⃣0️⃣ йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни5️⃣йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгалар.

👉Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади.

💡Демак, агар болаликдан ногирон фарзандни 8️⃣ ёшгача тарбиялаган оналар, 50 ёшдан иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда, 50 ёшдан имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қисқартиришга тушган ходимлар ишдан бўшатилганида, уларга қандай тўловлар тўлаб берилади?

Ҳабарингиз бор, давлат органларида штат бирликларини қисқартириш ишлари бошланди. Кўплаб саволлар, қисқаришга тушадиган ва ишдан бўшатиладиган ходимлар ишдан бўшаганда, уларга тўланадиган иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар ҳақида бўляпти.

Ҳозир шу масалага тўхталиб ўтсак.

Ходимни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан иш берувчининг ташаббусиги кўра амалга оширилади. Бу асос билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга қуйидаги тўловлар тўланиши лозим бўлади.

Биринчидан, ходимга жорий ой давомида ишлаган, бироқ берилмаган иш ҳақи тўловлари тўлиқ тўлаб берилади. Бу талаб Меҳнат кодексининг 154-моддаси билан кафолатланган.

Иккинчидан, Меҳнат кодексининг 151-моддасига мувофиқ:

ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўловлари тўлаб берилади.

Учинчидан, Меҳнат кодексининг 102-моддасига асосан:

агар иш берувчи ва ходим ходимга берилган 2 ойлик огоҳлантириш муддатини шу муддатга мос бўлган компенсация пулига алмаштиришга келишган бўлса, демак ходимга 2 ойлик компенсация тўлови (бу 2 ойлик иш ҳақидан келиб чиқади) тўланади.

Тўртинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси биринчи қисми ва 109-моддасига асосан:

ишдан бўшатилгандан кейинги биринчи ой учун ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бир ойлик ишдан бўшаш нафақаси берилади.

Бешинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси биринчи қисмига асосан:

агар ходим ишга жойлашмаганлигини меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси кўчирма нусхаси билан тасдиқласа, ишдан бўшатилган кейинги иккинчи ой учун унга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

Олтинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси учинчи қисмига асосан:

ушбу ходим ишдан бўшатилган кундан бошлаб 30 кун кальендар кун ичида маҳаллий меҳнат органидан рўйҳатдан ўтган бўлса ва бу тўғрисида иш берувчига меҳнат органининг маълумотномасини тақдим этса, ходимга учинчи ой учун ҳам собиқ иш жойидан ўртача иш ҳақи тўлаб берилади.

Шундай қилиб, ходимларни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш давлат идоралари учун анчагина ҳаражатга тушади.

Бу масалада Меҳнат кодекси ходимлар томонига яхшигина ён босган.

@yuristuzbnews
❗️«Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт суммаси 50 фоизигача тўлаб берилади

Бу ҳақда 11 март куни Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори қабул қилинди.

Қарор асосида «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари қуйидагиларга ишлатилиши белгиланди:

💵 «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача (980 минг сўм) миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;

📚 ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини қоплашга;

🏢 «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 125 минг сўм) миқдорда қоплашга;

🛠 «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача (9 млн 800 минг сўм) миқдорда субсидия ажратишга;

🎓 мамлакатимиздаги ОТМда ўқиётган «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда (12 млн 250 минг сўм) тўлаб беришга;

🚑 «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда (12 млн 250 минг сўм) қоплашга.

Жамғарманинг ишчи органи Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари этиб белгиланди.
Ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базаси жорий этилади

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (122-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар ишлаб чиқилиб, жорий этилади:

ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базаси;

ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базаси;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон ахборот тизими;
фуқароларнинг автотранспорт воситалари созлиги ёки носозлиги бўйича электрон маълумотлар базаси.

🔰 2021 йил 1 апрелдан:

● Давлат хизматлари агентлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этилади;

● давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар, шунингдек Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба(ўқувчи)ларини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар ушбу таълим ташкилотларининг тегишли буйруқлари ва бошқа ҳужжатлар фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилади ва расмийлаштирилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳамда компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ягона реестр” АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.
ISHSIZ OTA-ONAGA "SUYUNCHI" PULI TOʻLANMAYDIMI?

SAVOL: Assalom alaykum men hozirgi kunda ishsizman, yaqinda farzandli boʻldim. Ishsiz shaxslarga ham suyunchi puli beriladimi?

JAVOB: Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 2002-yil 8-mayda 1136-son bilan davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan nizom 81-bandiga asosan:

✔️ Bolaning onasi ishlamaydigan va oʻqimaydigan hollarda nafaqa bolaning ishlaydigan yoki ishlab chiqarishdan ajralgan holda oʻqiydigan otasi yoki ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslarga toʻlanadi.

☑️ Ishlamaydigan va oʻqimaydigan ota-onalarga bola tugʻilganda nafaqa ijtimoiy taʼminot boʻlimlari tomonidan tayinlanadi va toʻlanadi.

💰"Suyunchi" (bola tugʻilganda beriladigan nafaqa) pulining miqdori bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravarini (490 ming soʻm) tashkil etadi.
ЎҚИТУВЧИ ҚАЧОН МУКОФОТ ПУЛИ ОЛИШИ МУМКИН?

Директор жамғармасидан бериладиган бир йилда бир марталик мукофот пули қандай ўқитувчиларга берилади? Мазкур пулни беришни аниқ тартиби, механизми борми?

Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарорига кўра:

Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимлари Республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилади.

Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳ раисининг ташаббуси ёки ишчи гуруҳ аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни мукофотлаш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси билан моддий ёрдам бериш ҳақидаги масалада ишчи гуруҳнинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.

Директор жамғармаси ҳисобидан умумтаълим муассасалари ходимларига мукофотлар бериш, ишчи гуруҳ мажлиси қарори билан очиқ муҳокама орқали ҳамда умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши фикрларини ҳисобга олиб, Жамғармада назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Бунда жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаси педагог ходимларни мукофотлаш тўғрисида мактаб ишчи гуруҳининг қарори асосида мактаб директорининг буйруғи чиқарилади. Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.
МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАСИ ИШЛАШИГА АСОС БОРМИ?

Men 10 yildan buyon temir yo'l texnikumida o'qituvchi bo'lib ishlab kelmoqdaman.2021 yil 4 yanvarda meni SamDU ga magistraturaga to'lov kantrk asosida o'qishga chaqirdi. Martning boshida texnikum raxbariyati o'qishimni asos qilib 0.5 stafkaga tushirdi. Oilada 1 ta o'g'il farzandman. Oilaliman. 4 nafar farzandim bor. Ota onam nafaqada, Meni zimmamda oilamdagi 8 kishini boqish. O'qishim abetdan keyin. 4 kun 13:00 dan boshlanadi .Texnikumda dars 8:00 dan 12:20 gacha. Etakchi o'qituvchiman. Darsimga o'qishim tasir qilmaydi. Asos bormi ishlamasligimga? Аgar ishlash mumkun bo'lsa asosini berishingizni iltimos qilaman. Ishhonam asos topib bering ishlayvering deyabdi. Iltimos bilasizku O'zbekistonda qog'oz gapiradi. Asos kerak menga. Oilamni boqishim kerak. O'qish gunoh emasku. Magistirning oilasini kim boqadi. Telegram gruppalarda ishlashi mumkun deyabdi. Lekin asosini ko'rsatmayabdi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

👍 Мана биз айтамиз-да асосини.

Магистрантнинг ишлашини чекловчи ҳеч бир қоида мавжуд эмас.

Меҳнат кодекси 115-моддасига мувофиқ ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек норманинг иккинчи қисмига асосан олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

💁‍♂ Энди қаранг! Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади.

Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли.

❗️Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

Меҳнат кодекси 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Бундан кўриниб турибдики, ўқитувчилар ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

☝️Бунда қонун чиқарувчи фақат меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўқитувчиларни назарда тутган.

Шунга кўра магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.

❗️Бироқ ўқиш соатлари ва иш юкламаси бир бирига ҳалал бермаса, 1 ставкада ишлаш мумкин. Бунга МК 118-моддаси асос бўлади.
#Bilasizmi

Fuqarolik ishlar bo'yicha sudlarga to'lanadigan davlat boji miqdori:

👉 Nikohni bekor qilish haqidagi da'vo arizalaridan BHMning 2 baravarida, ya'ni 490 000 so'm miqdorida

👉 Takroriy nikohni bekor qilish haqidagi da'vo arizalaridan BHMning 4 baravarida, ya'ni 480 000 so'm miqdorida

👉 Bedarak yo‘qolgan va ruhiy kasalligi yoxud aqliy zaifligi oqibatida belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz deb topilgan yoki kamida uch yilga ozodlikdan mahrum etilgan shaxslar bilan nikohni bekor qilish haqidagi da’vo arizalaridan BHMning 2 foiz miqdorida to'lanadi.

☝️Davlat boji nikohdan ajratishni so'rab sudga ariza topshirgan tomondan undiriladi.
Ассалому Алайкум. Бозорда совдо киламан. 2020 йил июнь ойида Тошкентдан Хоразмга 11млн сум товар чекариб юбордим. Пулини 1хафтада ташлаб юбораман деганди.1000 лаб маратоба телефондан сунг 2ойча олдин 3млн сумлик товарни кайтариб юборишди. Шу кунгача хар Хил бахоналар билан алдаб келябди. Энди эса телефонни хам кутатармай кушишди. Ушбу масалада каерга мурожат килсам, кандай йул тутсам булади. Жавоб учун олдиндан рахмат. Кулимда у билан ёзишган ёзишмалар исбот далил бор

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Сиз бу масалада жавобгар жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилишингиз лозим.

❗️Агар сиз ҳам, жавобгар ҳам юридик шахс ёки ЯТТ ташкил этган ҳолда савдо қилсангиз, унда сиз иқтисодий судга мурожаат қилишингиз керак бўлади.

🤦‍♂ Шуни айтиш керакки, сиз хатоликка йўл қўйгансиз.

Чунки маҳсулот етказиб бериш шартномаси ёзма равишда тузилиши керак эди.

Фуқаролик кодекси 108-моддаси биринчи қисм 2-бандида фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар ёзма равишда тузилиши керакли белгиланган.

☝️Эътибор беринг! Нормада иккита қоида белгилаган:

1⃣ Биринчисда фуқаролар 2.230.000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги) битимлар ёзма тузилиши кераклиги айтилган бўлса;

2⃣ Иккинчисида қонунда тўғридан-тўғри ёзма тузилиши келтирилган битимлар ҳақида гап кетмоқда.

Ушбу кодекснинг маҳсулот етказиб бериш шартномасига оид қоидаларининг мазмунига мувофиқ мазкур шартнома ёзма равишда тузилиши керак.

🤦‍♂ Шундай экан, сиз ҳам шартномани ёзма равишда тузишингиз керак эди.

💁‍♂ Энди қаранг! Юқоридаги кодекс 107-моддаси тўртинчи қисмида хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилиши ҳақида қоида мустаҳкамланган.

Маълумки, ишончнома уни берувчи шахснинг эрк-иродасини ифодалаб келади ҳамда бир томонлама битим сифатида эътироф этилади. Юқоридаги кодекс 107-моддаси тўртинчи қисмида хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилиши ҳақида қоида мустаҳкамланган. Сиз саволда ўзаро ёзишмалар мавжудлигини ёзгансиз.

❗️Шундай экан! Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бу қоида Фуқаролик протсессуал кодекси 72-моддасида ўз ифодасини топган.

☝️Шу кодекс 71-моддасига мувофиқ тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ҳамда улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари) иш юзасидан далиллар сифатида эътироф этилиши мумкингли белгиланган.

Бундан кўриниб турибдики, сиз бу масалада суд орқали пулингизни ундириб олишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолининг кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади

Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-5041-сон, 27.03.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги ҳамда лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари тасдиқланди.

🔰 2021 йил 1 апрелдан:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;

кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади;

кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;

ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;

“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади.

💰 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағни ваколатли банкларнинг устав капиталини оширишга, шу жумладан “Агробанк” АТБга – 700 млрд сўм, “Микрокредитбанк” АТБга – 400 млрд сўм ва АТ Халқ банкига – 200 млрд сўм йўналтирилади.
#Савол_жавоб

Ҳунармандчилик йўналиши бўйича қанча муддат ва миқдорда кредит ажратилади?
❗️Кредитлар 18 ой муддатгача, БҲМнинг 250 баробаригача, яъни 55 750 000 сўмгача миқдорда ажратилади.

Бир оиланинг 2 аъзосига имтиёзли кредит ажратиш мумкинми?
❗️Мумкин.

Ижтимоий дастурлар доирасида савдо фаолиятига кредит ажратиладими?
❗️Ижтимоий дастурлар доирасида савдо фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратилмайди.

Қандай ҳолатларда имтиёзли кредит ажратиш рад этилади.
❗️Салбий кредит тарихига эга бўлганда, мазкур йўналишда аввал ажратилган кредит қарздорлиги мавжуд бўлганда, “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари”нинг хулосалари мавжуд бўлмаганда ажратилмайди.

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар нақд пул шаклда ажратилиши мумкинми?
❗️ Имтиёзли кредит ҳисобига олинадиган товарни пул ўтказиш йўли билан амалга ошириш имконияти бўлмаган тақдирда ҳудудий ишчи гурухларнинг хулосасига асосан қисман нақд пулда бериш мумкин.

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида жисмоний шахсларга қандай таъминот турлари асосида имтиёзли кредитлар ажратилади?
❗️Имтиёзли кредитларнинг қайтмаслик хатари банк томонидан суғурта қилинади.