Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
105 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
⚡️ Боғчага жойлаштиришда қуйидаги шахсларнинг фарзандлари имтиёзли равишда рўйхатга киритилади:

👉 ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

👉 кўп болали оилаларнинг болалари;

👉 ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

👉 талабалар ва педагогларнинг болалари;

👉 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

👉 акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

@yuristuzbnews
Қисқартиришга тушган ходимлар ишдан бўшатилганида, уларга қандай тўловлар тўлаб берилади?

Ҳабарингиз бор, давлат органларида штат бирликларини қисқартириш ишлари бошланди. Кўплаб саволлар, қисқаришга тушадиган ва ишдан бўшатиладиган ходимлар ишдан бўшаганда, уларга тўланадиган иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар ҳақида бўляпти.

Ҳозир шу масалага тўхталиб ўтсак.

Ходимни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан иш берувчининг ташаббусиги кўра амалга оширилади. Бу асос билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга қуйидаги тўловлар тўланиши лозим бўлади.

Биринчидан, ходимга жорий ой давомида ишлаган, бироқ берилмаган иш ҳақи тўловлари тўлиқ тўлаб берилади. Бу талаб Меҳнат кодексининг 154-моддаси билан кафолатланган.

Иккинчидан, Меҳнат кодексининг 151-моддасига мувофиқ:

ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўловлари тўлаб берилади.

Учинчидан, Меҳнат кодексининг 102-моддасига асосан:

агар иш берувчи ва ходим ходимга берилган 2 ойлик огоҳлантириш муддатини шу муддатга мос бўлган компенсация пулига алмаштиришга келишган бўлса, демак ходимга 2 ойлик компенсация тўлови (бу 2 ойлик иш ҳақидан келиб чиқади) тўланади.

Тўртинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси биринчи қисми ва 109-моддасига асосан:

ишдан бўшатилгандан кейинги биринчи ой учун ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бир ойлик ишдан бўшаш нафақаси берилади.

Бешинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси биринчи қисмига асосан:

агар ходим ишга жойлашмаганлигини меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси кўчирма нусхаси билан тасдиқласа, ишдан бўшатилган кейинги иккинчи ой учун унга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

Олтинчидан, Меҳнат кодексининг 67-моддаси учинчи қисмига асосан:

ушбу ходим ишдан бўшатилган кундан бошлаб 30 кун кальендар кун ичида маҳаллий меҳнат органидан рўйҳатдан ўтган бўлса ва бу тўғрисида иш берувчига меҳнат органининг маълумотномасини тақдим этса, ходимга учинчи ой учун ҳам собиқ иш жойидан ўртача иш ҳақи тўлаб берилади.

Шундай қилиб, ходимларни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш давлат идоралари учун анчагина ҳаражатга тушади.

Бу масалада Меҳнат кодекси ходимлар томонига яхшигина ён босган.

@yuristuzbnews
Ассалому алейкум хурматли канал обуначилари 🔥
🗣овозли диалог бошланди
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолининг кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади

Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-5041-сон, 27.03.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги ҳамда лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари тасдиқланди.

🔰 2021 йил 1 апрелдан:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;

кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади;

кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;

ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;

“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади.

💰 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағни ваколатли банкларнинг устав капиталини оширишга, шу жумладан “Агробанк” АТБга – 700 млрд сўм, “Микрокредитбанк” АТБга – 400 млрд сўм ва АТ Халқ банкига – 200 млрд сўм йўналтирилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади

“Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги Ҳукумат қарори (163-сон, 29.03.2021 й.) қабул қилинди

🎓 Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади.

⚠️ Дуал таълим – бу таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб борувчи тизимдир.

📝 Дуал таълимни ташкил этиш учун ҳокимликлар ва манфаатдор вазирликлар томонидан ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёж аниқланади ва таклиф тайёрланади.

🏢 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 1 июлгача дуал таълим бўйича кадрлар тайёрланадиган таълим муассасаларини белгилайди.

🏫 Танланган таълим муассасалари белгиланган квоталар бўйича ўқувчиларни қабул қилади.

☑️ Таълим муассасалари кадрларга эҳтиёжи бўлган ташкилотлар билан шартнома тузади. Шартнома ташкилот ва ўқувчи ўртасида ҳам тузилади. Бунда ўқувчи учун ташкилотда муайян иш ўрни ажратилади.

💼 Ўқувчилар бир ҳафтада камида икки кун таълим олади қолган кунлар ишлайди.

💰 Ўқувчига ишлаган кунлари учун ҳақ тўланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–679-сон, 30.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексга қўшимча киритилди.

☑️ Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)

📝 Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@yuristuzbnews
⚡️ Боғчага жойлаштиришда қуйидаги шахсларнинг фарзандлари имтиёзли равишда рўйхатга киритилади:

👉 ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

👉 кўп болали оилаларнинг болалари;

👉 ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

👉 талабалар ва педагогларнинг болалари;

👉 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

👉 акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

@yuristuzbnews
Ўқишни кўчириш (перевод) масаласида

Талабалардан ҳар куни ўқишни кўчиришга оид жуда кўп саволлар келиб тушади, шу сабабли мазкур мавзуга оид муҳим маълумотларни тўплашга ҳаракат қилдим.

Бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими?

Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.

👉 Кундузги таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки (сменали).

Кундузги таълимдан махсус сиртқига кўчириб бўлмайди.

👉 Сиртқи таълимдан рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кечки (сменали).

Сиртқи таълимдан махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

👉 Кечки таълимдан рухсат этилади:
• кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кундузги.

Кечки таълимдан сиртқи ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

👉 Махсус сиртқи таълимдан фақат бир таълим соҳаси доирасида махсус сиртқига кўчиришга рухсат берилади. Бундан бошқа таълим шаклига кўчириб бўлмайди, ўз навбатида бошқа таълим шаклларидан махсус сиртқига кўчириш талаби ҳам рад этиш учун асос бўлади.

👉 Шунингдек, мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.

Ўқишни кўчириш бўйича муддатлар

Ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш қуйидаги 9 та босқичда амалга оширилади. Булар қуйидагилар:

Кузги семестр бўйича

1️⃣-босқич: 15 июнгача
Ҳудудларда Ишчи гуруҳ ташкил этилади.

2️⃣: 15 июлдан 5 августгача
Талабалардан аризалар қабул қилиш. Жорий йилда аризалар edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.

3️⃣: 5 августдан 30 августгача
Аризалар юзасидан қарор қабул қилинади ва фуқарога жавоб хати йўлланади.

4️⃣: 2 сентябрдан 10 сентябргача
Кўчириш (қайта тиклаш) масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.

5️⃣: 1 октябргача
Контрактдагилар тўловни ўз вақтида амалга оширганидан кейин талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.

Баҳорги семестр бўйича

6️⃣: 15 январдан 25 январгача
Талабалардан аризалар қабул қилиш

7️⃣: 25 январдан 15 февралгача
Аризалар юзасидан қарор қабул қилинади ва фуқарога жавоб хати йўлланади.

8️⃣: 15 февралдан 25 февралгача
Узрли сабаблар билан баҳорги семестрда кўчириш масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.

9️⃣: 1 мартгача
Контрактдагилар тўловни ўз вақтида амалга оширганидан кейин талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.


@yuristuzbnews
#savolimbor "Больничный"пули яъни меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қанча миқдорда тўланади?

📌Меҳнат кодексининг 285-моддасига кўра👇

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса, ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг
6️⃣0️⃣ фоизидан 1️⃣0️⃣0️⃣фоизигача миқдорда тўланади.

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

💡Батафсил👇:
👉«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.)нинг 26-31-бандлари https://lex.uz/docs/357102#367611

👉Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сонли «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори https://www.lex.uz/docs/251921

@yuristuzbnews
#Савол_жавоб

Имтиёзли кредитдан фойдаланишим учун қайси банкка мурожаат қилиш мумкин?
❗️Бугунги кунда имтиёзли кредитдан фойдаланишингиз учун яшаш манзилингизга бириктирилган сектор орқали Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банклари филиаллари орқали имтиёзли кредитдан фойдаланишингиз мумкин.

Агарда банкдан кредит олсам кредит туловларини ўз вақтида тўлай олмасам менга нима чора кўрилади.
❗️Агарнинг Сизнинг кредит тўлашга имкониятингиз бўлмай қолса тадбиркорлик фаолиятингиз молявий кўрсатгичлари пасайиб кетса-банк филиалига холатингиз тўғрисида ариза билан мурожаат қиласиз, ишчи гурух томонидан Сизнинг холатингиз ўрганилиб кредит муддатлари узайтириб берилади.

Агар асоссиз бўлса, кредит қарздорликлари ўз вақтида тўланмаса, кредитни муддатидан олдин ундириш юзасидан суд органларига даво аризаси киритилади.

Агарда кредит олмоқчи бўлсам таъминотчини ўзим топаманми ёки банк топиб берадими?
❗️ Таъминотчини ўзингиз танлайсиз. Агарда таъминотчи тополмасангиз банк ходимлари Сизга тавсиялар бериши мумкин. Чорвачилик йўналиши бундан мустасно. Чорва йўналиши бўйича фақат четдан наслли чорвалар олиб келган таъминотчига кредит маблағлари кўчириб берилади.

Оилавий тадбиркорклик бўйича кредит тўлаш тартиби, имтиёзли даврида қанақа бўлади?
❗️Кредитлар 36 ой муддатга ажартилса 6 ой имтиёзли давр берилади, яъни имтиёзли даврда фақат кредитнинг фоизи тўланади. Олти ойдан сўнг кредит асосий қарзи бошланади асосий қарз кредитнинг қолган ойига тенг бўлинади.

@yuristuzbnews
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этди.
ИПОТЕКА КРЕДИТИ ТЎЛОВЧИЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНГАНМИ ?

CАВОЛ; Мен наъмунали уйлардан кредитга ҳонадон олганман. Ҳозирда ойлигимни олган ҳонадонимнинг кредитига тўлайман. Мен ойлигимни ипотека кредитимга тўлаганлигим учун даромад солиғидан озод қилинаманми ?

ЖАВОБ; Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса. Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмдан ошмаган тақдирда, татбиқ этилиши белгиланган.

Юқоридаги моддада имтиёз билан боғлиқ нормалар тушунарсизроқ берилганлиги сабабли мен бугун шу масалада Давлат солиқ қўмитасининг 1198 рақами орқали масъул мутаҳасиси билан боғланиб масалага нормаларни қўллаш амалиёти бўйича ойдинлик киритишини сўрадим ва улар менга қуйидагича изоҳ беришди ;
👉 Биринчи; Ипотека кредитига олган ҳонадонингиз қиймати бошланғич бадаллар ва субсидияларни қўшиб хисоблаганда 300 миллион сўмдан ошмаслиги керак.
👉 Иккинчи; Айтайлик Сиз бир йилда 20 миллион ипотека кредит тўлайсиз, шунда Сизнинг 15 миллионгача бўлган тўловингиз даромад солиғидан озод қилинади қолган 5 миллиони озод қилинмайди. Агар йилига 15 ва 15 миллион сўмдан кам тўлов тўласангиз тўловингизни хаммаси даромад солиғидан озод қилинади.

Ҳозирги кунда амалиётда ушбу имтиёз қуйи бўғиндаги орган ва ташкилотлар томонидан нотўғри талқин қилиниб, ипотека кредити тўловчи ҳодимлар даромад солиғидан озод қилинмай келинмоқда. Шу сабабли масъуллардан мазкур масалага этиборли бўлишини сўраган бўлардим.

@yuristuzbnews
#Mamuriy_huquq

Tuhmat, haqorat qilganlik uchun qonunchilikda qanday javobgarlik belgilangan?

O'zbekiston Respublikasi MJtKning 40-moddasida berilgan, Tuhmat, ya’ni bila turib yolg‘on, boshqa bir shaxsni sharmanda qiluvchi uydirmalarni tarqatsa, BHMning 20 baravaridan 60 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab bo‘ladi.

❗️Shuningdek, O'zbekiston Respublikasi JKning 139-moddasida ham Tuhmat qilganlik uchun javobgarlik mavjud. Tuhmat qilish, shunday harakatlar uchun ma’muriy jazo qo‘llanilganidan keyin sodir etilgan bo‘lsa, — bazaviy hisoblash miqdorining ikki yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz soatgacha majburiy jamoat ishlari yoxud ikki yilgacha axloq tuzatish ishlari bilan jazolanadi.

🔑 Demak, yuqoridagilarni inobatga olib ushbu jazo turlaridan biri qo'llanishi mumkin.

@yuristuzbnews
❗️САВОЛ;
Ҳодимни меҳнат шартномаси бекор бўлганида неча ой давомида иш ҳақи сақланиб қолиши керак ?

❗️ЖАВОБ;
👉Меҳнат шартномаси ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли (Меҳнат кодекси 89-модданинг тўртинчи қисми);

👉технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (М.К 100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли бекор бўлганида ҳодимни ИККИ ОЙ давомида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади

Агар юқорида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ЎТТИЗ КАЛЕНДАРЬ КУН мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

❗️Қисқа қилиб айтганда ишдан бўшатилганингиздан кейин бир ой ичида Меҳнат биржасига мурожаат қилиб ишсизлик ройҳатига олинсангиз учинчи ой ҳам ойлигингизни оласиз мурожаат қилмасангиз икки ой оласиз.

👉 @yuristuzbnews
🏠 Ипотека кредитлари бўйича янги тартиб жорий этилади

Бугун мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш энг муҳим вазифага айланиб бормоқда. Аҳоли сонининг ортиб, янги оилалар сони йилдан йилга кўпайиб бориши аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини ортишига замин яратмоқда.

Мазкур масалалар юзасидан давлат раҳбарининг, ҳукуматнинг бир нечта қарор ва фармонлари тасдиқланди. Амалга оширилган чоралар натижасида, ўтган йили мамалакат тарихида илк бор ипотека кредитларига давлат субсидиясини ажратиш тартиби жорий қилинди, ипотека фоизлари бир қисмини компенсация тарзида қоплаш йўлга қўйилди, охирги йилларда миилионлаб кв. метр ҳажмда янги хонадонлар ва кўп қаватли уйлар барпо этилди.

Шунга қарамасдан, аҳолининг мавжуд имкониятидан келиб чиқиб, ипотека кредитларини ажратиш тартибини янада соддалаштириш, янада қулайлик яратиш талаб этаетган эди. Бу ҳақда ипотека кредитни сўндиришни аннуитет усулида қайтариш тартиби ҳамда айрим қурилишларнинг сифатсиз тарзда амалга оширилаётганлиги ҳақида аввал тўҳталиб ўтган эдим.

Шу боис, кеча Президентимиз бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда айнан шу мавзу, уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, соҳадаги мавжуд муаммоларга ечим топиш, ипотека бозорини янада ривожлантириш ҳамда уй-жойга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга оид бир қатор ижобий ўзгариш ва янгиликлар эълон қилингани мени жуда қувонтирди.

Хусусан, биргина ипотека кредитларини дифференциал тўлов тартибида амалга ошириш мумкин этиб белгиланиши қарз олувчига 20 йил муддатга ажратилган 300 млн. сўмлик ипотека кредити фоиз тўловларида ўртача 270 млн.сўм тежайди.

Шунингдек, янги тартибга кўра:

Қишлоқ туманларда бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан, шаҳарларда 5 миллион сўмдан ошмайди;

ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади;

шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади;

паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни, аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг атига 5 фоизини тўлайди;

кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига компенсация берилади;

жорий йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 11,5 триллион сўм (ўтган йилга нисбатан 4 баравар кўп) маблағ ажратилади;

субсидия олиш эҳтиёжи мавжуд 23,5 мингта оилага 1 трлн.сўм ажратилади;

субсидия тўлаш жараёнлари автоматлаштирилади;

якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун бир йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилиб (ўртача 240 миллион сўм), эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади.

👉 @yuristuzbnews
Алимент масаласи бўйича жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушади.

-----------

1. Алимент қандай тартибда ундирилади?

Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса, ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

2. Алимент қачондан ундирила бошлайди?

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

3. Алимент қачонгача ундирилади?

Вояга етмаган болага алимент у вояга етгунга қадар тўланади, яъни 18 ёшга тўлгунча ёки у суд томонидан эмансипция деб эълон қилингунча. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларга ҳам алимент ундирилиши мумкин.

4. Алимент қанча миқдорда ундирилади?

Алимент суд томонидан белгиланганда ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

бир бола учун — тўртдан бир қисми;,
икки бола учун — учдан бир қисми;
уч ва ундан ортиқ бола учун — ярми миқдорида ундирилади.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Агар алимент тўловчи ишламаса алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Алимент Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади. Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.

Алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш жойидаги иш берувчи ёки пенсия, нафақа, стипендия олаётган жойидаги ташкилот маъмурияти алимент тўлаши шарт бўлган шахсга иш ҳақи тўланган ва (ёки) бошқа даромадлар олинган кундан бошлаб, уч кундан кечиктирмай алимент олувчи шахсга ўтказиши шарт.

Алимент қарзи алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблағидан, ҳамда қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.

5. Бола касал бўлганда ва бошқа ҳолатларда қўшимча моддий таъминот олинадими?

Боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда ота-она иштирок этиши шарт.

6. Алиментни биратўла олдиндан тўлаш мумкинми?

Ҳа. Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.

7. Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод этиш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Алимент тўловчининг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек, қонунчиликда белгиланган бошқа бир қатор ҳолларда алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.
Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиши мумкин.

Эслаб қолинг, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота ёки она алимент тўлаш мажбуриятидан озод қилинмайди.

----------
Вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар оила кодексининг 79-моддасига асосан, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, шунингдек, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

@yuristuzbnews
Алимент масаласи бўйича жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушади.

-----------

1. Алимент қандай тартибда ундирилади?

Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса, ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

2. Алимент қачондан ундирила бошлайди?

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

3. Алимент қачонгача ундирилади?

Вояга етмаган болага алимент у вояга етгунга қадар тўланади, яъни 18 ёшга тўлгунча ёки у суд томонидан эмансипция деб эълон қилингунча. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларга ҳам алимент ундирилиши мумкин.

4. Алимент қанча миқдорда ундирилади?

Алимент суд томонидан белгиланганда ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

бир бола учун — тўртдан бир қисми;,
икки бола учун — учдан бир қисми;
уч ва ундан ортиқ бола учун — ярми миқдорида ундирилади.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Агар алимент тўловчи ишламаса алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Алимент Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади. Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.

Алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш жойидаги иш берувчи ёки пенсия, нафақа, стипендия олаётган жойидаги ташкилот маъмурияти алимент тўлаши шарт бўлган шахсга иш ҳақи тўланган ва (ёки) бошқа даромадлар олинган кундан бошлаб, уч кундан кечиктирмай алимент олувчи шахсга ўтказиши шарт.

Алимент қарзи алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблағидан, ҳамда қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.

5. Бола касал бўлганда ва бошқа ҳолатларда қўшимча моддий таъминот олинадими?

Боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда ота-она иштирок этиши шарт.

6. Алиментни биратўла олдиндан тўлаш мумкинми?

Ҳа. Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.

7. Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод этиш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Алимент тўловчининг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек, қонунчиликда белгиланган бошқа бир қатор ҳолларда алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.
Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиши мумкин.

Эслаб қолинг, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота ёки она алимент тўлаш мажбуриятидан озод қилинмайди.

----------
Вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар оила кодексининг 79-моддасига асосан, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, шунингдек, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

@yuristuzbnews
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Айрим хотин-қизларни ҳокимликлар ва ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади

⚙️ Қарорга кўра, 2021 йил мобайнида ҳар бир ҳудудда асосан хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолияти тажриба сифатида жорий этилади.

👮‍♂️ “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни самарали юритиш, ишсиз фуқароларга бандлик соҳасида тизимли ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир маҳаллада меҳнат инспекторига “жамоатчи ёрдамчи”лар жалб этилади.

💼 “Жамоатчи ёрдамчи”лар билан 11 ой муддатгача жамоат шартномалари тузилади ҳамда уларнинг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир ярим баравари миқдорида белгиланади.

🏛 Қарорга кўра, тегишли касб-ҳунар таълим муассасаларининг бўш турган қисми тадбиркорларга 30 йилгача муддатга имтиёзли ижарага берилади.

💰 Шунга кўра, хотин-қизлар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 3 ой мобайнида уларга берилган бўш турган биноларнинг ижара тўловлари БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўмгача) миқдорда тўлаб берилиб, шунингдек, бўш турган биноларни 1 йилгача муддатда имтиёзли равишда ижарага бериш тартиби жорий этилади.

🎓2021/2022 ўқув йилидан базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.

♻️ Шунингдек, бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижнинг нуфузли таълим муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улуши камида 20 фоизга кўпайтирилади.

@yuristuzbnews
👆Қийин аҳволда қолган аёлларнинг болалари боғчаларга имтиёзли қабул қилинади.

Президентнинг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сонли қарори 16-бандига мувофиқ, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1 ой муддатда:

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёлғиз аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйҳатга киритиш орқали қабул қилиш;

боқувчисини йўқотган аёлларга фарзандини мактабгача таълим ташкилотлари, шу жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига бериш ҳаражатларини бюджетдан қоплашни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Насиб қилса, Мактабгача таълим вазирлигига шу масалада биз ҳам ўз таклифларимизни берамиз.

👉@yuristuzbnews