Yuristjournal.uz
1.27K subscribers
305 photos
27 videos
109 files
889 links
“Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий электрон журнали

Murojaat uchun:
@yuristjournal2024
☎️ 71-234-53-45
📩 info@yuristjournal.uz
yuristjournal@gmail.com

🌐 www.yuristjournal.uz/
Download Telegram
📣 2020 йил 29 июль куни соат 17-00 да Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан "ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИГА ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ: ТАНЛОВ МАВЗУЛАРИ ВА ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАР ҚАНДАЙ ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ" мавзусида вебинар ўтказилади.

💼 Маърузачи:
Отажонов Шуҳрат Ибрайимжонович - Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, иқтисодиёт фанлари доктори

🌐 Вебинар платформаси: ZOOM (ҳавола фақат рўйхатдан ўтгандан кейин берилади)

⚡️ Вебинарда рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: http://e-science.uz/mininnovation

⚡️ Муҳим маълумот:
🎥 Вебинар видеоси фақат вебинар қатнашчиларига тақдим этилади.
📜 Вебинар қатнашчиларига сертификат берилади.

Каналга уланиш 👇👇👇:
https://t.me/yuristjournal
Муаллифларни табриклаймиз!!!

📋 “Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий журналининг 2-сони нашр этилди!

📑 Икки ойда бир марта бепул нашр этиладиган журнал барча халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради ва ҳар бир мақолага doi рақами берилади.
✍️Кейинги сонга мақола беринг ҳамда ўз илмий ишларингизни республика ва халқаро миқёсда оммалаштиринг! -------------------------------------------------------------------------
📋 Опубликован общественно-правовой и научно-практический журнал ““Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” (№2/2020 год).

📑 Данному журналу присваиваются индексы DOI. Журнал включен в международные базы индексации.
Периодичность: 1 раз в 2 месяца.
✍️ Приглашаем авторов к публикации в данном журнале

Каналимизга уланинг:
https://t.me/yuristjournal
Yuristjournal.uz pinned «Муаллифларни табриклаймиз!!! 📋 “Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий журналининг 2-сони нашр этилди! 📑 Икки ойда бир марта бепул нашр этиладиган журнал барча…»
#Тайинлов

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июлда қабул қилинган қарорига биноан Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.

У.Муҳаммадиев 1977 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети (тадбиқий математика ва ҳуқуқшунослик йўналишлари), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (халқаро муносабатлар йўналиши)ни тамомлаган.

У. Муҳаммадиев 2018 йил 26 августдан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. ———————————————————————————————————————————————————————————НАЗНАЧЕН ДИРЕКТОР АГЕНТСТВА ГОСУДАРСТВЕННЫХ УСЛУГ

Согласно указу президента, Мухаммадиев Улугбек Исламович назначен директором Агентства государственных услуг при Министерстве юстиции.

Улугбек Мухаммадиев родился в 1977 году в Ташкенте. В 1999 году окончил Ташкентский государственный университет, в 2003 году – Национальный университет Узбекистана.
До назначения он занимал должность первого заместителя советника президента по вопросам защиты прав граждан, контроля и координации работы с обращениями.

Каналга уланиш👇👇:
https://t.me/yuristjournal
Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида муаллифлик масалаларига эътибор берилганми?

“Соҳибқирон ҳазратларининг пурқудрат беш таянчлари: Аллоҳ… Тафаккур… Қилич… Иймон… Китоб” ҳисобланган. Ёзув ва китоб туфайли дунёвий ва ухровий (охират) ҳаёт ҳақидаги илму-донишнинг турли жабҳаларда ва дунёвий ижтимоий турмуш соҳасида жамғарилган бебаҳо тажрибалар аждодларимизнинг оламдан ўтиши билан ном-нишонсиз йўқолиб кетмай, балки улардан авлодлар баҳраманд бўлиши имконияти туғилди, бу билан узлуксиз маданий юксалиш учун замин яратилди. ...

Батафсил профессор Бобоқул Тошевнинг мақоласида ўқинг:
http://hudud24.uz/bugun-halqaro-kitob-va-mualliflik-huquqlarini-himoya-qilish-kuni/

Каналга уланиш:
https://t.me/yuristjournal
​​Dunyo yorugʻ boʻlsin desang, uyingga chiroq yoq

Abdulla Qahhorning “Oʻtmishdan ertaklar” qissasida shunday lavha bor: “…dadam “qishloqqa vabo kelgani rost shekilli, Isomiddin ellikboshini olib ketibdi”, deb keldi. Shundan keyin ajal kalxat singari qishloq ustida jimgina parvoz qilib, har kuni bir, baʼzan ikki, hatto uch xonadonni qon qaqshata boshladi. Qishloq vahima ichida, hech kim uyidan chiqmas edi...”

Sh. Normatova, M. Abdurahmonova
JIDU, Oʻzbek va rus tillari kafedrasi oʻqituvchilari.

“Yangi Oʻzbekiston” gazetasi
Ёш тадқиқотчилар учун хушхабар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2020 йил 30 июлдаги қарори билан ОЎМТВнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Нидерландиянинг «Elsevier» компанияси ҳамкорлигида 2018 йилдан амалга оширилаётган “Илм-фан – 2020” дастури доирасида ишлаб чиқилган "Uzbekistan Research Online" рақамли платформасидаги Ёш тадқиқотчилар учун хушхабар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2020 йил 30 июлдаги қарори билан ОЎМТВнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Нидерландиянинг «Elsevier» компанияси ҳамкорлигида 2018 йилдан амалга оширилаётган “Илм-фан – 2020” дастури доирасида ишлаб чиқилган "Uzbekistan Research Online" рақамли платформаси (https://uzjournals.edu.uz/)га киритилган республика олий таълим муассасаларининг 41 та журналида етакчи хорижий олим-мутахассислар тақризидан ўтказилган ҳолда инглиз тилида чоп этилган мақолалар диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган хорижий илмий нашрларда эълон қилинган илмий мақолаларга тенглаштирилади.

"Uzbekistan Research Online" платформасида юртимиз ОТМларининг 41 та илмий журнали бирлаштирган бўлиб, унда икки марта аноним рецензиядан ўтказиш (double-blind peer review) конфигурациясини қўллаш имкони мавжуд ва халқаро стандартларга жавоб беради.
📣 Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига янги раҳбар тайинланди.

⚡️ Олий Мажлис палаталари Кенгашининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори лавозимига Отахонов Фозилжон Хайдарович тайинланди.

⚡️ Ф. Отахонов ҳуқуқшунослик соҳасидаги етук олим, узоқ йиллар давомида суд, адлия органларида раҳбар лавозимларда ишлаган таниқли ҳуқуқшунос ҳисобланади .

Каналга уланиш 👇👇:
https://t.me/yuristjournal
Барчангизни улуғ байрам - Қурбон хайити муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Аллоҳдан ҳар биримизга хавф-хатарлардан паноҳда бўлишни, Унинг ҳимояси ва ҳидоятида бўлишни тилаб қоламан!

Поздравляю с Ийд аль Адха Курбан Байрам!
Всем мира и добра! Пусть Всевышний поддерживает нас во всех добрых делах и начинаниях!

@yuristjournal
Муаллифларни табриклаймиз!!!

📋 “Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий журналининг 3-сони нашр этилди!

📑 Икки ойда бир марта бепул нашр этиладиган журнал барча халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради ва ҳар бир мақолага doi рақами берилади.
✍️Кейинги сонга мақола беринг ҳамда ўз илмий ишларингизни республика ва халқаро миқёсда оммалаштиринг! -------------------------------------------------------------------------
📋 Опубликован общественно-правовой и научно-практический журнал ““Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” (№3/2020 год).

📑 Данному журналу присваиваются индексы DOI. Журнал включен в международные базы индексации.
Периодичность: 1 раз в 2 месяца.
✍️ Приглашаем авторов к публикации в данном журнале

Каналимизга уланинг:
https://t.me/yuristjournal
Yuristjournal.uz pinned «Муаллифларни табриклаймиз!!! 📋 “Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий журналининг 3-сони нашр этилди! 📑 Икки ойда бир марта бепул нашр этиладиган журнал барча…»
📢 Мактаблар янги ўқув йилида очиладими? Вазирлик изоҳи қуйидагича бўлди:

Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида ўрганишлар олиб боряпти. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълумот берди.
Бунда 3 та сценарий кўриб чиқилмоқда:

➡️ Биринчиси, пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант.

➡️ Иккинчиси, ССВнинг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.

➡️ Учинчиси, гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб фаолият олиб борилади. Бунда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга бориш-бормаслиги ихтиёрий бўлади.

Бу борадаги якуний хулосани Республика махсус комиссияси қабул қилади.

➡️Каналимизга уланинг:
https://t.me/yuristjournal
📢 Давлат хавфсизлик хизмати Академияси илмий даража ва унвонга эга педагог-кадрларни танлов асосида ишга таклиф этмоқда!!!

➡️ Охирги 3 йилда педагогик малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган ҳамда илмий даража ва унвонга эга педагог-кадрлар қуйидаги фанлар бўйича профессор-ўқитувчи лавозимига ишга таклиф этилади:

- гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар (мантиқ, социология, диншунослик, иқтисод);
- жиноий-ҳуқуқ фанлари ва криминалистика (криминалистика, халқаро ҳуқуқ);
- давлат ҳуқуқи ва умумий ҳуқуқ фанлари;
- хорижий тиллар (араб тили, дарий тили, турк тили, урду тили, пушту тили, форс тили, инглиз тили, немис тили, француз тили, рус тили).

➡️ Юқорида талабларга жавоб берувчи педагог кадрлар 2020 йилнинг 20 августига қадар ДХХ Академиясига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 20-уй) ёки 71-252-92-30 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

МАНБА

➡️Каналимизга уланинг:
https://t.me/yuristjournal
📢 Сизларни "Бизнес-клиника" лойиҳаси доирасида COVID-19 пандемияси туфайли кризис даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган навбатдаги вебинаримизга таклиф қиламиз.

🎤 Маърузачи: Шерзод Саттаров - Савдо-саноат палатаси Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи, юрист-консультант

📈 Мавзу: "Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари"

📆 11 август, сешанба
16:00

ЭСЛАТМА
: Вебинар ZOOM платформаси орқали намойиш этилади. Бунинг учун Zoom дастурини юклаб олишингиз керак.

👉 Вебинарга уланиш:
https://us02web.zoom.us/j/85188065133?pwd=YTQyZXYvK2EzaSs1Tnh1a2dJKzhKUT09

🎞 Вебинарни ютубда кўриш:
https://www.youtube.com/channel/UCQFJ3R5hYWdjRWXFahofG5w

➡️Каналимизга уланинг:
https://t.me/yuristjournal
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий веб-конференцияга таклиф этади.

Конференция жорий йилнинг 20 август куни соат 14-00да “Zoom” онлайн платформасида бўлиб ўтади.

Халқаро конференция Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган бўлиб, унда миллий экспертлар билан бир қаторда Германия, Россия, Покистон ва Қозоғистон давлатларидан мутахассислар иштирок этадилар.

Конференцияда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг👇👇👇
https://zoom.us/meeting/register/tJwlcOygrzMjGtB_6KdWJmbHnDFTU56Za_el

Конференция дастури билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👉 http://hsti.uz/?p=26078

Каналга уланиш👇
https://t.me/yuristjournal
Мустақиллик байрами муборак бўлсин!!!
Барчага сиҳат-саломатлик, тинчлик ва фаровонлик тилайман!

С праздником!!
В этот праздничный день желаю Вам и Вашим семьям мира, процветания и благополучия.
#_Айтишларича, Тошкент халқаро Вестминстер университети ректори Комилжон Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ректор этиб тайинланди. Собиқ ректор Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимини сақлаб қолган.

Тошкент халқаро Вестминстер университети ректори лавозимига университетнинг проректори Баҳром Мирқосимов тайинланди.

Ҳозирча маълумотлар расман тасдиқланмади. Аъзо бўлинг👉@yuristjournal
Бизга Эйнштейнлар керакми?

Ҳозирги зерикарли ва мафкурага бўйсундирилган ижтимоий фанлар техника факультетлари талабаларига керак эмас. Уларни олий таълимнинг «қалби ва мусиқаси»га айлантириш орқали қандай жонлантириш мумкин? Ўқув жараёнига зарар етказмасдан фанларни 50 фоизга қандай қилиб қисқартирса бўлади?

Батафсил Файласуф, социолог ва антрополог Валерий Хан ўз мақоласида мазкур саволларга жавоб беради: https://www.gazeta.uz/uz/2020/09/16/optimization/

Каналга уланиш:
https://t.me/yuristjournal