Юрист Хизмати | Расмий канал
119K subscribers
1.14K photos
1.08K videos
51 files
8.1K links
Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.

Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama
Download Telegram
Ўриндош ва соатбай ўқитувчиларга ҳам сертификат учун устама тўланадими?

@Yurist_Xizmati 4495-савол:

Sertifikat uchun soatbay ya'ni oʻrindosh oʻqituvchilar uchun ham toʻlanishi haqidagi qaror kerak iltimos?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирди.

Унга кўра С1 сертификат учун устама фақат фан ўқитувчиларига ўзлари дарс берадиган фан соатларидан келиб чиқиб тўланиши белгиланган.

Ушбу қарорда устамалар ўриндошлик асосида ишлайдиганларга ҳамда соатбай дарс берадиган ўқитувчиларга ҳам тўланиши белгиланган.

❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда соатбай асосдаги дарсларга ҳам устама тўланиши лозим деб ҳисоблаймиз. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилиш лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Юрист Хизмати | Расмий канал
❗️Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди Янги қонун лойиҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги хабар бўйича тушунтириш берилди

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг маълум қилишича, 48 соат ҳақидаги талаб фото ёки видеокамералар ўрнатган субъектларга тааллуқли. Яъни камералар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор чиқарадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилиши керак. Агар тасвирлар ЙПХга 48 соатдан кечикиб келса, ўша ҳолат бўйича иш очилмайди.

Хўш, унда ҳайдовчига қанчада етиб келиши керак?

ЙПХ маркази маълумот келиб тушгандан кейин 15 кундан кечиктирмай жарима солиш ҳақида қарор чиқариши керак. Ундан кечикса, ўша қарор қонуний ҳисобланмайди.

Хулоса:

2 кун (48 соат) — фото ёки видеокамералардан ЙПХ марказига келиб тушиш муддати;

15 кун — ваколатли органнинг қарор қабул қилиш муддати.

Жами 17 кун.

Демак, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор қоидабузарлик содир этилгандан сўнг 17 кундан кечикиб чиқарилса, ҳайдовчиларга жарима солинмайди.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Сайёҳлик агентлиги очмоқчиман, мактаб ўқувчиларини экскурсияга олиб юриш тартиби қандай?

@Yurist_Xizmati 4496-савол:

Ассалому алейкум! Мен сайёхлик агентлиги очмокчиман. Фаолиятимиз мактаб укувчиларни маданий хордик жойларга олиб бориш( театирга, вилоятларга, заводларга). Биз купинча автобусда мактаб укувчиларни олиб юрамиз. Мактаб укувчиларни олиб юриш тартиб ва конунлари кандай(халк таълимига ёзиш, гаи ходимларидан рухсат, автобус техник курик)?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 4-ноябрдаги 482-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташиш Қоидалари 93-бандига кўра болаларни ташишни ташкил этишга буюртманомалар ташувчилар томонидан гуруҳларни ўқитувчиларнинг ёки махсус белгиланган катта ёшдаги кишиларнинг (битта катта ёшдаги кишига 15 боладан кўп бўлмаган) кузатиб бориши шартлари бажарилганда қабул қилинади.

❗️Бунда мактаб ёшидаги болалар гуруҳларини ташишда уларга ҳамроҳлик қилиш учун тиббиёт ходимлари ажратилади. Демак, сиздаги вазиятда ҳам болаларни ташишда мазкур тартибда риоя қилиш лозим.

Энди қаранг! Юқоридаги қарорга 2-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир Талаблари 40-бандига кўра таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги (мансублилиги, маркаси, давлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади.

☝️Мана шу қоидага кўра сиз билан шартнома тузгандан кейин мактаб раҳбарияти юқоридаги ҳаракатни амалга ошириши керак бўлади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан бориладиган қатнов йўлида об-ҳаво ёки йўл шароитларининг номувофиқлиги, шу жумладан, бориш пунктига ҳаракатланишда чекланишлар мавжудлиги, шунингдек, транспорт воситалари ва ҳайдовчилар малакасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига номувофиқлиги ҳолатларида ҳамроҳлик қилиш рад этилиши ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин.

ДЙХХ ижобий хулоса берган тақдирда алоҳида кузатувчи ажратади. Шундан сўнг болаларни экскурсияга олиб бориш мумкин бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
❗️Эндиликда дарёдан шағал қазиб олиш тақиқландими?

@Yurist_Xizmati 4497-савол:

Assalom alaykum men yuk mashinasida ishtixon tumanidagi daryodan shaģal tosh yuklab chiqayotganimda meni pastdarģom ekologiya hodimlari ushlab jarima qulashi haqida ogohlantirishdi pastdarģom ekologiya hodimlari ishtixon tuman hudidda shtraf yozish huquqi bormi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 197-6-моддасига асосан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шу жумладан унинг текшириш ўтказишига тўсқинликларни юзага келтирганлик, хўжалик юритувчи субектларнинг ҳудудлари ва иншоотларини кўздан кечириш учун уларга киритишни рад этганлик, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишларини бартараф этишга доир кўрсатмаларини бажармаслик,
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☝️Мана шу қоидага кўра экология органи ходимининг ҳаракатлари ҳуқуқий асосга эга.

💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2024 йилдаги ПФ-14-сон “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2024-йил 1-майдан бошлаб Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинди.

Шунга кўра 1-майдан бошлаб дарёлардан қум-шағал қазиб олиш тақиқланади.

❗️Бунда мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1 июлдан йўл бўйидаги мактаблар олдида махсус радарлар ўрнатилади

Шунингдек, фото ва видео қайд этиш қурилмалари:
камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида,
кўп авария бўладиган жойларда,
темир йўл кесишмаларида босқичма-босқич ўрнатилади.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Телеграм бот орқали фирибгарларга пулимни олдириб қўйдим, энди нима қилсам бўлади?

@Yurist_Xizmati 4498-савол:

Ассалому алайкум телеграм бот орқали кибер товламачига пулимни олдириб қўйдим бирор ёрдам бера оласизми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Ҳурматли фуқаро бу вазиятда зудлик билан туман прокуратурасига ариза беришингиз лозим. Бунда ўша шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши очилади.

Лекин бир нарсани эътиборга олиш керак. Прокуратура ёки бошқа органлар ўша шахсларни аниқлай олсагина жавобгарлик чораси қўлланилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Интернет ишламай қолгани учун қайта аттестациядан ўтиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4499-савол:

Ассалаумалейкум, мен бошлангич синф укитувчисиман  19-апрель куни соат10:30да атестация тест синовига катинашдим Синов пайтида интернет алокаси учиб колди, 37дакикани курсатиб компьютерим котиб колди Интернет тикланган пайтида озгина дакика колди деган куркув булиб, саволларни чала укиб, нотугри белгиладим Бир тарафдан аудиторияда интернет ишламай колган пайтида дакикалари хисобланиб кетган укитувчилар шовкин чикаришди, тестни тугри мулохоза килишимга шовкин хам халкит юерди Тестлар козок тилига нотугри таржима килинган, купчилик тест мактабимизга хали етиб келмаган янги китоблардан олинган 19-апрель кунги топширилган тест синови буйича аппеляция ёзиб кетдим, лекин бу курилади ми йук ми ишончим комил эмас Бу холатда яна каерга мурожат килишим мумкин? Айнан 19-апрель куни 10:30да топширган узтозларнинг ахволларига юрагим ачиди Бу холатда тестни кайта топширишга хакким борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бу ҳолатда зудлик билан аттестация натижаси устидан апелляция беришингиз лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 55-бандига кўра аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин. Бунда ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Низомнинг 59-бандига кўра апелляция комиссияси педагог кадрнинг аттестация жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
👉 педагог кадрнинг тўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ва малака синови материалларида хато ва камчиликлар, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш;
👉 педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ёки малака синови материалларида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартириш;
👉 ўқув фани бўйича тест ёки малака синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, тест синовларининг қайтадан топширилишини ташкил этиш.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда техникум муаммолар аниқлаган тақдирда сизлар қайтадан аттестация синовларидан ўтишингиз мумкин бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
❗️Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш НОҚОНУНИЙ

@Yurist_Xizmati 4500-савол:

Assalomu alaykum. Men 2018- yildan buyon maktabda MMIBDO‘ bosari lavozimida ish olib boraman. Prezidentimiz Shavkat Miromovich tashabbusi bilan davomatni yo‘lga qo‘yish asosida Milliy givardiya xodimlari bilan birgalikda "Xavfsiz maktab" konsepsiyasini keng joriy etish,"Oila - mahalla-maktab" uzviy tizimi asosida voyaga etmaganlar bilan manzilli ishlashni yo‘lga qo‘yish  maqsadida 2024 yil 26 fevralda Maktabgacha va maktab ta‘limi vazirligi hamda Milliy givardiya o‘rtasida 4-k/k va 5-k/k sonli qo‘shma qarori imzolangan. Bu qarorga asosan 1336 ta o‘quvchidan 6 ta o‘quvchi darsga kelmagan. 4-sababli va 2-sababsiz ma‘lumot berganligim uchun M va MTB mudiri va maktab direktori bilan birgalikda majburlab ishdan bo‘shash haqida ariza yozdirib oldi. Ammo arizamni yarim soatda qaytarib oldim. Lekin M va MTB mudiri seni arizang telifonimda rasmi bor deb ta‘kidlayabdi. Menga shu masalada yordam berishingizni so‘rayan.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш ноқонуний.

Меҳнат кодексининг 160-моддасига асосан ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Бунда ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир.

❗️Ходим аризани ўз ташаббуси билан (ўз хоҳиши билан) ёзади. Агар иш берувчи аризани бошқа ҳар қандай усулда олса, унда ходимда ишга тикланиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

Қаранг! Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 11-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, у ҳақиқатдан унинг меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги хоҳиш-истагини намоён этиши лозим.

Бунда қарор 20-бандига кўра қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъий назар аризасини қайтариб олишга ҳақли.

Шундай экан сизда аризани қайтариб олиш ҳуқуқи мавжуд.

❗️Ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаришда эса иш берувчи телефондаги расмни эмас, аксинча аризанинг асл нусхасини олиши керак.

Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади (Қарор 21-банди).

Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилган.

Шунга кўра сиз бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим. Шуни ҳам айтиш керакки, мактабларда ўринбосарларини ишдан бўшатиш фақат иш берувчининг ваколатига тегишлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сон Фармонига кўра умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилган. Яъни иш берувчи директор ҳисобланади.

Шундай экан сизни ММТБ мудири ишдан бўшатиши яна бир асосга кўра ноқонунийдир.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
⚡️Энди электр энергияни тежаб ишлатмасак бўлмайди

Юқоридаги жадвалдан бир ойда ишлатадиган электр энергиянгиз сарфини тахминий ҳисоблаб кўринг


👉 @Yurist_Xizmati
ЎИБДЎ ҳар ой ўқитувчилардан ойлик ҳисоботларни талаб қилиши ҳуқуқий асосга эгами?

@Yurist_Xizmati 4501-савол:

Assolomu aleykum savolim bor edi. Man maktabda o‘qituvchi bo‘lib ishlayman savolim shuki maktabda maktab rahbariyatiga yani zauchga har oyda o‘qituvchilar ped yuklama bo‘icha qanday hujjat topshirishlari kerak. Maktab zauchi maktabda har oyda o‘qituvchilardan ped yuklama bo‘icha hujjat talab qiladi. O‘qituvchilar qonun bo‘icha maktab zauchiga har oyda ped yuklama bo‘icha hujjat topshirishlari kerakmi. Zauch ped yuklama bo‘icha o‘qituvchilardan hujjat talab qilishi qonunan to‘grimi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятлари қаторида қуйидагилар:
👉 педагогик ходимга белгиланган иш юкламасини, жумладан, ўқув жараёни, ўқув жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнларга оид ишларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш;
👉 ўқитувчилар фаолиятининг йиллик, чораклик ва ойлик режаларини тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш, ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш белгиланган.

❗️Мана шу қоидага кўра сизлардаги ҳолатда ЎИБДЎ сизларда ойлик ҳисоботларни сўраши ҳуқуқий асосга эга.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

Охиригача ўқинг: Машина олдим деб хурсанд бўлган экан, аслида...

500 $ га 2 ой вариантга Тико олдим, ўзимни номимга ўтказиш шарти билан Идорага бордик, тўлови 5 млн экан, акалар, мен адашяпманми ёки улар нима дейсизлар? 500$ га машина олдим, номимга ўтказиш 400$ бўлди.

Маҳаллага миниб келсам, махалладагилар қуллуқ бўлсинга битта чойхонага туширишди. Вариантга олган машинамга чойхона қилдик, дастурхони билан 100 $ кетди.

Ҳаммасини ҳазм қилдим, лекин янги ойда болалар пули чиқмагани алам қилди, сабаби номимда машина бормиш...

Машина олмоқчи бўлган танишларга юборамиз!

👉 @Yurist_Xizmati
2018 йилда сотилган уйдан солиқ тўлайманми?

@Yurist_Xizmati 4502-савол:

2015-йили бир одамнинг номига Андижон шахрининг иккита жойидан Уй олинади, Уша уйлар 2018- сентябрь ойида сотиб юборилди. 2024-апрель ойида Уша одамнинг номига даромад солиги келди. Шу келган даромад солиги тугрими, шу нарсани батафсил тушинтириб беринг.Шу хакида бирорта Карор борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маълумки 2019-йилнинг 30-декабрида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинди. Сизнинг ҳолатингизда солиқ қарздорлиги эски таҳрирдаги Солиқ кодекси амалда бўлган. Лекин мулкий даромад бўйича иккала кодексда ҳам бир хил қоида кетган.

Янги кодекснинг 375-моддасига кўра солиқ солинадиган мулкий даромадлар қаторига солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар киради. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. (Бу қоида экси таҳрирдаги кодексининг 176-моддасида келтирилган.).

Шундай экан бу борада қарздорлик бўйича шубҳа йўқ. Солиқ солинадиган даромад уй-жойнинг сотиб олиш ва сотиб юбориш ўртасидаги харажатлардан ташқари бўлган даромаддан ҳисобланади.

➡️ Энди ушбу солиқни ундириш масаласига келсак. Бу борада тўлиқ янги таҳрирдаги Солиқ кодексига юзланишимиз мумкин. Кодекснинг 88-моддасига биноан солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади.

Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади.

Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан уч йилни ташкил этади.

❗️Агар сизларнинг ҳолатингиз бўйича уйлар нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси бўйича 2018-йил сотилган бўлса, у ҳолда солиқни ундириш бўйича даъво муддати ўтиб кетган ҳисобланади. Шундай экан бу қарздорлик ундирувга қаратилмаслиги керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
#Ана_ҳолос

❗️"ГАИ" ходимларининг ўзи қоидани бузмоқда. Жаримадан тушган пуллар эса "талон-торож" қилинмоқда

Яқинда судда ишлайдиган бир танишим гапдан-гап чиқиб, кейинги пайтларда судга жарима билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш бўйича аризалар кўпайганини, бу ортиқча юк бўлаётганини айтиб қолди.  

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра, ҳайдовчи махсус машина ёки кўчаларга ўрнатилган кўчма, мобил радарлар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима тўламасликка ҳақли.  

Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига кўра, аслида радар шундай қоидабузарликни қайд этганидан сўнг ЙПХ ходими маълум масофадан сўнг сизни тўхтатиб, қоидабузарликни тушунтириши, талабингизга кўра радарнинг кунлик дислокацияси, кўрсаткичлари, қиёслаш сертификати билан таништириши лозим.  

Акс ҳолда жарима баённомаси сизнинг аризангиз билан суд орқали бекор қилиниши мумкин.
Лекин бундай камералар ҳар куни юзлаб, минглаб автомобилни қармоққа илинтиради. Билган бундай баённома юридик кучга эга эмаслигини билиб судга мурожаат қилади, билмаган жарима тўлайверади. Судга бундайларнинг юздан бири мурожаат қилади, холос.  

Буни ЙПХ ҳам билади, лекин нимагадир жарималарни расмийлаштираверади. Аслида уларнинг ўзи ҳам белгиланган тартибни бузиб, ҳадовчиларда норозилик уйғотмоқда. Судларга эса ортиқча ишни кўпайтирмоқда.  

Бунинг сабаби жаримадан манфаатдорлик. ЙПХ ходимларини жариманинг маълум фоизи билан рағбатлантириш бекор қилинмас экан, назорат органининг ўзи тартибни бузаверади. Жариманинг атиги 20 фоизи бюджетга йўналтирилади, қолган қисми идоралар томонидан “талон-торож” қилинади.

Жаҳонгир Зияев, депутат

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Чиқинди қарздорлигини қайта ҳисоблатса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4503-савол:

Assalomu alaykum! Men 2007 yilda toshkent shahar shayhantoxur tumanidan uy olib usha uyga 2007 yilda doimiy roʻyxatga utganman. Hozirgi kunda Qashqadaryo v. Yakkaboğ tumanidagi onamni nomida bo'lgan uyda yashayapman lekin vaqtincha yoki doimiy roʻyxatga qoʻyilmagan man. Men Toshkentdagi uy uchun u erda yashasam ham yashamasam ham musur uchun pul tulayman. Shunga majbur ekanman. Endi 2018 yildan Qashqadaryo v. Yakkabogʻ tumanida musur xizmati yōlga quyilib xonadonlarda odam soni roʻyhatga olingan. Ular bizning uydan 4 kishini ro'yhat qilishgan. Musur xizmati mahalla bergan ro'hatni deydi, mahalla esa men bergan ro'hatda hatto sizlar yuqsilar deydi. 2018 dan beri 389000 qarz chiqarishgan. Mahalladan hat, maʼlumotnoma va uzimni passport kopiyamni bersam ham o'zgartirmadi. Men qanday yul tutsam buladi adolatli bo'lishi uchun.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда қарздорликни доимий ва вақтинча рўйхатда турган фуқароларнинг ҳақиқий сони бўйича қайта кўриб чиқиш мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 6-февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган "Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш" ҚОИДАЛАРИга мувофиқ истеъмолчи бу хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган ҳудудда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролардир.

💁‍♂ Демак, ҳужжат бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлар олиниши керак. Аниқроқ қилиб айтсак, амалда уйингизда неча киши яшаши эмас балки рўйхатда турганлиги бўйича ҳисоблашри керак. Буни ўзгартириш мумкин.

☝️Юқорида келтириб ўтилган Қоидаларнинг 37-бандига мувофиқ абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида хизмат кўрсатувчи ташкилотга тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар аниқланганда,

Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонига тузатишлар киритилади.

Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигининг тасдиғи, чегара (миграция) қайдлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЙ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони ортган ёки камайган (кўчиб кириш, кўчиб кетиш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса — ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади.
Шундай экан бу вазият ҳужжатлар билан дасдиқлаб берилиши керак.

Бунда, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ушбу Қоидалар талабларига зид равишда Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига ўзгартириш киритилганлиги ёки қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланган ҳолларда Марказнинг ҳудудий филиаллари хизмат кўрсатувчи ташкилотга 5 иш куни муддатида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида электрон тарзда огоҳлантириш юборади.
Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан мазкур огоҳлантиришда кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, Марказнинг ҳудудий филиали томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига нотўғри киритилган маълумотлар тизимдан ўчирилиши мумкин.

❗️Сиз саволда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтмай яшаётганингизни ёзгансиз. Бу ҳолат қонун ҳужжатларига зид ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик қоидаларининг 223-моддасига кўра вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмай яшаш учун жавобгарлик белгиланган.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Сокращенияга тайёр туринглар

Ижтимоий тармоқларда юқоридаги хабар тарқалди

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
​​Ижтимоий тармоқларда қисқартириш ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Агар хатда келтирилганидек, қисқартириш бўладиган бўлса, 2024 йилнинг иккинчи ярмига бориб, судларда меҳнат низолари каррасига кўпайиши мумкин.

Қисқартириш билан боғлиқ ишдан бўшатиш тартиби анчагина мураккабилиги ва айрим раҳбарларнинг мазкур тартибларга риоя қилмаслигини ёки эътиборга олмаслигини инобатга олсак, бундай ҳолат юзага келиши эҳтимоллиги ниҳоятда юқори.

Бу масаланинг биринчи томони. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Бизнингча, вазирликларнинг (қўмита, инспекция) 5тадан ўринбосарлари, 2тадан биринчи ўринбосарларни ойлигининг ўзи энг қуйи ташкилотларда камида 10га яқин ходимнинг ойлигига тенг бўлса керак.

Агар қисқартиришни энг юқори даражадаги идораларда амалга оширилса, шунингдек ҳокимларнинг электромибиллар ёки ҳашаматли транспорт воситаларини сотиб олишларини қисқартирса, республика тизимида умумий қисқартишга хожат қолмаса керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
⚡️Сокращениега тушган соҳалар ва штатлар сони

Юқоридаги жадвал орқали қисқаришга тушган соҳалар ва штатлар сонини билиб олишингиз мумкин

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
6901776.pdf
1.1 MB
⚡️Педагогик синфлар ташкил қилинади

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли тайёрлаш ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида 29.04.2024 йилда Ҳукумат қарори қабул қилинди.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
❗️1 фоизлик Солиқ кешбек бериш тартиби бекор қилинади

Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида 2024 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан
тўловлар мобиль иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоиз миқдорида кэшбек қайтаришни ҳамда тўловлар нақд пулда амалга оширилганда кэшбек қайтариш тартибини бекор қилишни режалаштирмоқда.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Клиника очмоқчиман, қайси солиқ турини танлашни тавсия берасиз?

@Yurist_Xizmati 4504-савол:

Ассалому алайкум. Ўз мулким бўлган бинода тиббий хизмат кўрсатиш бўйича клиника очмоқчиман. (яъни тиббий муолажалар, уколлар, врачлар консултациялари, массаж, дцп билан оғриган болалар учун муолажалар ва врач кўриклари) Қандай шартлари бор ва қайси вариантни танлаганим яхши: фирмами, мчжми ёки яна бошқа вариантлари борми? Солиқдан имтиёзлар бор леб эшитдим. Агар бор бўлса қандай имтиёзлар бор? Лицензия олиш учун нима харакат қилиш керак ва қаерга мурожаат қилиш керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Даставвал, ушбу фаолият учун сизга МЧЖ ташкилий ҳуқуқий шаклини тавсия қиламиз.

Юридик шахснинг бу турини ташкил этиш учун Фуқаролик кодекси ҳамда Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ жамият ягона муассис томонидан ташкил этилганда Устав ҳужжати тузилади ва муассис томонидан тасдиқланади. Агар жамият 2 дан ортиқ муассис томонидан ташкил этилса, Уставга қўшимча Таъсис шартномаси тузилади.

Фуқаролик кодексининг 44-моддаси ҳамда юқоридаги қонуннинг 5-моддасига асосан МЧҲЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Бунинг учун ўзингиз my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин ёки ДХМга борган ҳолда жамиятни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 7-бандига кўра БХМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлайсиз.

Лицензия талаблари Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги 80-сон қарорининг 27-иловасига асосан белгиланган. Унга кўра сиз ариза билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишингиз керак. Лицензия талаблари ва шартларини тўлқилигича бу ерда танишишингиз мумкин:

➡️ Энди эса солиқ имтиёзларига ўтсак, Солиқ кодексининг 59-моддасига биноан тегишли лицензия асосида тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар жумласига киради ва улар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини 0% ставкада қўлланилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌