YURIDA ORFO
327 subscribers
3 photos
3 videos
56 files
21 links
Ўзбек тилидаги кирилл ва лотин алифбосида бўлган матнлардаги орфографик хатоларни текширишга мўлжалланган компьютер дастури 71.200-8000, 55.506-5432, 95.142-5432, 95.143-5432, 95.144-5432, 95.145-5432
Download Telegram
Каналга аъзо бўлиш билан янги версияларни ўрнатиб олиш учун хабардор бўласиз
SetupOrfo 3.1.4.6.exe
49.9 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.4.6 версияси (базасида 1 млрддан ортиқ сўз шакли) Yurida Online дастури ишлаб турган компьютерда очилса, демо ҳолатда эмас, балки оригинал ҳолатда ишлайди.
Айрим хатолар тузатилган, янги функциялар қўшилган ўзгартиришлар билан
SetupOrfo 3.1.4.7.exe
49.6 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.4.7 версияси (базасида 1 млрддан ортиқ сўз шакли) Yurida Online дастури ишлаб турган компьютерда очилса, демо ҳолатда эмас, балки оригинал ҳолатда ишлайди.
Айрим ўзгартиришлар билан
SetupOrfo 3.1.4.8.exe
49.6 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.4.8 версияси (базасида 1 млрддан ортиқ сўз шакли) Yurida Online дастури ишлаб турган компьютерда очилса, демо ҳолатда эмас, балки оригинал ҳолатда ишлайди.
Айрим ўзгартиришлар билан
MicrosoftRootCertificateAuthority2011.cer
1.5 KB
Айрим Windows 7, 8, 8.1 операцион тизимларда Net Framework 4.6.2 компоненти ўрнатиш жараёнидан олдин сертификатни ўрнатиб юбориш керак
☀️ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🕋 Муҳаммад (с.а.в.) умматига Рамазон муборак !!!

❇️ Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонликларга туҳфа

Муқаддас Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан «Yurida Nysa» компанияси томонидан Ўзбекистонликларга қуйидаги дастурий маҳсулотлар туҳфа қилинади:

1️⃣ Yurida-Online компьютер дастури қидирув тизимининг YURIDA ҳуқуқий-ахборотлар базасидан текин фойдаланиш;

2️⃣ Yurida-Online компьютер дастури қидирув тизимининг янги – Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга мувофиқ ишлаб чиқилган Қуръони Карим, Ҳадиси Шариф, Унутилаётган суннатлар, Саҳобалар ва тобиинлар ҳаёти, Ибратли ҳикоялар, Ибодат, Буюк алломалар, жума маърузалари, фатволари, одоблар, дуолар ва бошқа 35.000 дан ортиқ диний рисола, мақолаларни ўз ичига жамлаган Yurida-Islom базасидан текин фойдаланиш;
Yurida-Islom – туркий тилли давлатлар орасида Ислом динига оид рисола, мақола, маълумотларни ўз ичига жамлаган биринчи компьютер дастури, иншааллоҳ.
Yurida-Islom базасига киритилган барча ҳужжат, рисола, дунёвий мазмундаги мақолалар ва маълумотлар матнлари Мусулмонлар идораси матбуот нашрлари, расмий сайти, ҳудудий вакилликлар расмий сайтларидан, шунингдек Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилган хулосаларга мувофиқ чоп этилган китоблардан олинган.

3️⃣ Yurida-Online компьютер дастури қидирув тизимининг янги – Республикамиз айрим босма ОАВларида, яъни газета ва журналларда чоп этилаётган мақолаларнинг электрон матнларидан ташкил топган Yurida-Matbuot базасидан текин фойдаланиш;

4️⃣ Ўзбек тилидаги кирилл ёки лотин алифбосида бўлган матнлардаги имловий хато сўзларни топадиган, унга тўғри сўз вариантларини берадиган, сўзнинг изоҳини кўрсатадиган, матнни кирилл алифбосидан лотин алифбосига ва аксини амалга оширадиган, базасида 1.000.000.000 дан ортиқ сўз шакллари мавжуд бўлган Yurida-Orfo компьютер дастуридан текин фойдаланиш.

Батафсил маълумотлар ва дастурларни ўрнатиш файллари www.yurida.uz сайтида, https://t.me/yuridaonline, https://t.me/yuridaorfo телеграм каналларида мавжуд.

🎁🎁🎁 Ҳадянинг сони чегараланмаган, Ҳадядан фойдаланинг, яқинларингизга улашинг, барча дўстларга юборинг.

Ҳадя 31.05.2021 йилга қадар амалда ❗️
SetupOrfo3.1.5.0.exe
49.7 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.5.0 версияси (базасида 1 млрддан ортиқ сўз шакли) Yurida Online дастури ишлаб турган компьютерда очилса, демо ҳолатда эмас, балки оригинал ҳолатда ишлайди.
Айрим ўзгартиришлар билан
SetupOrfo3.1.5.1.exe
49.7 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.5.1 версияси (базасида 1 млрддан ортиқ сўз шакли) Yurida Online дастури ишлаб турган компьютерда очилса, демо ҳолатда эмас, балки оригинал ҳолатда ишлайди.
Айрим ўзгартиришлар билан
SetupOrfo3.1.5.2.exe
49.7 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.5.2 версияси (базасида 1 млрддан ортиқ сўз шакли, 01.05.2021 йилги ҳолатда).
Айрим ўзгартиришлар билан
updateOrfo.txt
28 B
Тизим (сеть) ичида ўрнатилган дастурлар янгиланиши учун
SetupOrfo3.1.5.5_NF2.exe
51.8 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.5.5_NF2 версияси Windows XP, 7, 8, 8.1 операцион тизимлар учун (базасида 1,6 млрддан ортиқ сўз шакли, 01.06.2021 йилги ҳолатда).
Айрим ўзгартиришлар билан
SetupOrfo3.1.5.5_NF4.exe
52 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.5.5_NF4 версияси Windows 10 операцион тизимлар учун (базасида 1,6 млрддан ортиқ сўз шакли, 01.06.2021 йилги ҳолатда).
Айрим ўзгартиришлар билан
SetupOrfo3.1.5.7_NF2.exe
53.4 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.5.7_NF2 версияси Windows XP, 7, 8, 8.1 операцион тизимлар учун (базасида 1,7 млрддан ортиқ сўз шакли, 01.08.2021 йилги ҳолатда).
Айрим ўзгартиришлар билан
SetupOrfo3.1.5.7_NF4.exe
53.7 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.5.7_NF4 версияси Windows 10 операцион тизимлар учун (базасида 1,7 млрддан ортиқ сўз шакли, 01.08.2021 йилги ҳолатда).
Айрим ўзгартиришлар билан
SetupOrfo3.1.5.8_NF2.exe
53.5 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.5.8_NF2 версияси Windows XP, 7, 8, 8.1 операцион тизимлар учун (базасида 1,7 млрддан ортиқ сўз шакли, 01.10.2021 йилги ҳолатда).
Айрим ўзгартиришлар билан
SetupOrfo3.1.5.8_NF4.exe
53.7 MB
Ушбу Yurida-Orfo дастурининг 3.1.5.8_NF4 версияси Windows 10 операцион тизимлар учун (базасида 1,7 млрддан ортиқ сўз шакли, 01.10.2021 йилги ҳолатда).
Айрим ўзгартиришлар билан
Forwarded from Dilfuza M
Д И Қ Қ А Т Я Н Г И Л И К !

1. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимида янги йўналиш – Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга мувофиқ ишлаб чиқилган Қуръони Карим, Ҳадиси Шариф, Унитилаётган суннатлар, Саҳобалар ва тобиинлар ҳаёти, Ибратли ҳикоялар, Ибодатлар, Буюк алломалар, жума маърузалари, фатволар, одоблар, дуолар ва бошқа 45.000 дан ортиқ диний рисола, мақолаларни ўз ичига жамлаган YURIDA-ISLOM диний базаси 2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб расман ишга туширилмоқда.

Мазкур YURIDA-ISLOM қидирув тизими орқали Сиз ўзингиз учун керак бўлган ёки муаммоли савол бўлган бирор бир мавзуга оид маълумот ёки мақолаларни тез қидириб топишингиз, танишиб чиқишингиз, шунингдек ундан нусха олиб фойдаланишингиз мумкин.

YURIDA-ISLOM – туркий тилли давлатлар орасида Ислом динига оид ўзбек тилидаги рисола, мақола, маълумотларни ўз ичига жамлаган биринчи компьютер дастури, қидирув тизими иншааллоҳ.

YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг ушбу YURIDA-ISLOM махсус базаси – йўналиши Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан 2020 йил 21 декабрдаги Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ушбу махсус базага барча ҳужжат, рисола, дунёвий мазмундаги мақолалар ва маълумотлар матнлари Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот нашрларидан, расмий сайтидан, ҳудудий вакилликлар расмий сайтларидан, шунингдек Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилган хулосаларга мувофиқ чоп этилган китоблардан олинган.
15:37
Forwarded from Dilfuza M
2. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимида яна бир янги йўналиш – YURIDA-MATBUOT (2012-2013 йиллардаги «Ўзбек матбуотининг Олтин диски» лойиҳамизнинг Online талқини) Республикамиз босма ОАВларида, яъни газета ва журналларда чоп этилаётган мақолаларнинг электрон матнларидан ташкил топган махсус база.

Дунёнинг ҳар қандай бирон бир ҳудудидаги фойдаланувчи ушбу YURIDA-MATBUOT қидирув тизимидан фойдаланиш орқали республикамизнинг вилоят, туман (шаҳар)ларидаги газета, журналларда чоп этилаётган ҳар хил мавзудаги ахборот, маълумот, асар, мақолалар ҳақида тезкор хабар топиш имконига эга бўлади. Ва бунинг акси – республикамиз туман (шаҳар)ларида чоп этилаётган нашрлар шу туманда туғилган, яшаган, ишлаган ва ҳозирда бошқа туман (шаҳар)ларда, шунингдек чет давлатларда хизмат юзасидан ишлаётган, яшаётган тумандош – YURIDA-MATBUOT қидирув тизимидан фойдаланаётган фойдаланувчига шу ҳудудда бўлаётган воқеа, ҳодиса, ҳолатларни профессионал журналист қалами билан ёритилган, батафсил ахборот кўринишида ёзилган мақолалар орқали бир зумда етказиш имкониятига эга бўлади.

YURIDA-MATBUOT қидирув тизими ҳар бир фойдаланувчиси ўзи учун керак бўлган бирор бир мавзуга оид маълумот, ахборот ёки мақолаларни калит сўзлар орқали тез қидириб топиши, танишиб чиқиши, шунингдек ундан нусха олиб фойдаланиши мумкин, шу билан бирга бирон бир газета, журналнинг бир ёки бир неча ойлик нашрига электрон обуна бўлиши шу даврга қадар бўлган бир неча юз, мингдан иборат бўлган олдинги ой, йиллардаги мақолаларидан иборат бўлган архивидан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

YURIDA-MATBUOT – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида босма ОАВ, яъни газета ва журналларнинг электрон обунаси ташкил этилган ўзбек тилидаги биринчи ҳамда ҳозирда ягона электрон платформа бўлган ахборот қидирув тизими.

YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг ушбу YURIDA-MATBUOT махсус базаси – йўналиши Ўзбекистон Журналистлар ижодий Уюшмаси билан 2022 йил 16 февралдаги Ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ ишлаб чиқилган.

YURIDA-MATBUOT электрон платформа талаба, бўлғуси журналист учун устоз, профессионал журналистларнинг ижодини, ёзиш усулини, ёзган мақоласида мақола мазмунини ёритишга қандай ёндошганлигини ўрганиш учун тайёр дастуруламалдир.

Ҳозирги кунда газета, журналлар билан тузилаётган шартномаларга кўра YURIDA-MATBUOT базаси газета, журналлар мақолалари билан тўлдириб борилмоқда, шакллантирилмоқда.
Forwarded from Dilfuza M
3. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимидаги навбатдаги янги йўналиш – YURIDA-ADABIYOT мамлакатимиз ёзувчи, шоир, олимлари асар, китобларининг электрон матнларидан ташкил топган махсус база, электрон китоб савдо платформаси.

Фойдаланувчи учун YURIDA-ADABIYOT қидирув тизими ҳар хил соҳа бўйича юртимизнинг ҳар хил нашриётларида ҳар хил соҳалар бўйича китоб кўринишида ҳақиқатда чоп этилган, диний мазмундаги асарларни эса тегишли тартибда ваколатли орган томонидан чоп этишга рухсат берилган асарларнинг электрон матнларини ўзининг базасига киритишни бошлади.

YURIDA-ADABIYOT қидирув тизими – электрон китоб савдо платформаси ҳам бутун дунёга тарқаб кетган ватандош, юртдошларимизга, шунингдек ўзбек тилида мутолаа қилиш имкони бўлган ҳар қандай ўзга миллат вакилига ўзбек асарларидан баҳраманд бўлиш имконини яратади.

Ҳар қайси йўналишлардагидек, бу YURIDA-ADABIYOT йўналишида ҳам китобларнинг матнлари электрон расм (PDF, JPEG, TIF, DJVU) кўринишидек эмас, балки (Windows Word таҳрирлаш дастуридаги) матн кўринишида жойлаштирилган. Бу қулайлик, биринчидан, қидирув тизимининг қидирув функцияси орқали ҳар қандай калит сўз билан қайси китобда қидирилаётган матн ёзилганлигини тезкорлик билан топиш имконини беради, иккинчидан, у матннинг қисмидан нусха кўчириб олиб фойдаланиш, учинчидан, ўзаро ўхшаш асарларни таҳлил қилиш имконини беради.

YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг ушбу YURIDA-ADABIYOT махсус базаси – йўналиши Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан 2022 йил 25 мартдаги Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга мувофиқ ишлаб чиқилган.

YURIDA-ADABIYOT электрон платформасининг асосий вазифаси китобхон учун зарур бўлган муқаддам кам тиражда чиқарилган ёки анча вақт олдин чиқарилган, ҳозирда топишни имкони бўлмаган асарларни базасига жойлаштириш орқали шу асарларга бўлган эҳтиёжларни қондиришдан иборат.

Шу мақсадда, муҳтарам юрдошларимизга ўзларида бўлган ноёб асарларни, ўзининг, қариндошлари, таниш-билиш, ўртоқлари, шунингдек марҳум яқинларининг китобларини ўқувчи, китобхонлар фойдаланиши, муаллифнинг шу мазмундаги китоби борлиги тўғрисида хабардор бўлиши ҳамда келажак авлодга ҳам етказиш учун бизга мурожаат қилишларини илтимос қиламиз.

YURIDA-ADABIYOT базасига ўзаро манфаатли асосларга кўра тузилган шартномалар бўйича ҳозирги кунда муаллифларнинг асарлари киритиш бошланди, база шакллантирилмоқда.
Forwarded from YURIDA ONLINE
МУҚАДДАС РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ХАЛҚИМИЗГА, ЮРТДОШЛАРИМИЗГА ТУҲФА

Корхонамиз ҳамда ўзаро ҳамкор ташкилотлар билан келишилган ҳолда халқимизга, юртдошларимизга МУҚАДДАС РАМАЗОН ОЙИ муносабати билан қуйидаги ҳадя амалга оширилади:

1. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг қонунчилик ҳужжатларидан ташкил топган YURIDA ҳуқуқий ахборот тизими базасидан, шунингдек махсус* (Суд ходимлари учун, Прокуратура ходимлари учун, ИИВ ходимлари учун, Адвокатлар учун, Самарқанд вилоят ҳокимлиги учун, Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун, Мусулмонлар идораси учун) базалардан апрель ойи давомида бепул фойдаланиш;

2. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг мусулмон динига оид YURIDA-ISLOM йўналиши - махсус базасидан Рамазон ойи давомида бепул фойдаланиш;

3. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг босма ОАВ, газета, журналларнинг мақолаларидан иборат YURIDA-MATBUOT йўналиши - махсус базасидан апрель ойи давомида бепул фойдаланиш;

4. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг ёзувчи, шоир, олимлар китоблари электрон матнларидан иборат YURIDA-ADABIYOT йўналиши - махсус базасидан апрель ойи давомида бепул фойдаланиш;

5. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизими базасидан фойдаланиш ҳадя қилинган давр мобайнида Ўзбек тилидаги кирилл ёки лотин алифбосида бўлган матнлардаги орфографик хато сўзларни топишга мўлжалланган YURIDA-ORFO компьютер дастуридан бепул фойдаланиш**;

6. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг босма ОАВ, газета, журналларнинг мақолаларидан иборат янги Лойиҳа - YURIDA-MATBUOT йўналиши ишга тушиши муносабати билан ҳамкорлик шартномаси тузган таҳририятлар, уларнинг журналистларига 01.07.2022 йилга қадар Акция сифатида YURIDA-ORFO компьютер дастури 50% чигирма билан (258.000 сўмдан) сотилади.

7. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг ёзувчи, шоир ва олимларни китоблари электрон матнларидан иборат янги Лойиҳа - YURIDA-ADABIYOT йўналиши ишга тушиши муносабати билан ҳамкорлик шартномаси тузган ёзувчи, шоир ва олимларга 01.07.2022 йилга қадар Акция сифатида YURIDA-ORFO компьютер дастури 50% чигирма билан (258.000 сўмдан) сотилади.

8. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг мусулмон динига оид янги Лойиҳа – YURIDA-ISLOM йўналиши ишга тушиши муносабати билан ҳамкорлик шартномаси тузган масжидларга 01.07.2022 йилга қадар Акция сифатида YURIDA-ORFO компьютер дастури 80% чигирма билан (99.000 сўмдан) сотилади.

9. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг янги Лойиҳалари – янги йўналишлари ишга тушиши муносабати билан мижозларимизга 05.05.22 йилга қадар Акция сифатида YURIDA-ORFO компьютер дастури 50% чигирма билан (258.000 сўмдан) сотилади.

10. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг янги Лойиҳалари – янги йўналишлари ишга тушиши муносабати билан мижозларимизга 05.05.22 йилга қадар Акция сифатида YURIDA ҳуқуқий ахборот тизими компьютер дастурининг оффлайн версиясини фақат ўрнатиш харажати 60% чигирма билан (120.000 сўмдан) сотилади.
_______________
* ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, шунингдек ҳудудий ҳокимликлардаги фойдаланувчиларга махсус базалардан фойдаланишнинг рухсат берилиши шу тизим марказий ёки ҳудудий АКТ мутахассислари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
** бунда компьютерда Windows 10 ёки ундан юқори операцион тизим, компьютерда YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг SetupYuridaOnline1.1.4.4.exe ҳамда YURIDA-ORFO дастурининг SetupOrfo3.1.5.8_NF4.exe версиялари ўрнатилган, шунингдек YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизими ишлаб турган пайтда YURIDA-ORFO дастури ишга туширилган бўлиши керак.