Yunusobod tumani hokimligi/Хокимият Юнусабадского района
2.32K subscribers
18.2K photos
1.49K videos
1 file
2.94K links
Юнусобод тумани ҳокимлигининг янги расмий телеграм канали🇺🇿

🌏Facebook: https://www.facebook.com/YunusobodTumanHokimligi/
Download Telegram
СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
Юнусобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда 1 ва 3 сектордаги маҳаллаларда хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада 1-3-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган хотин-қизлари иштирок этдилар. Соғломлаштириш тадбирида иштирокчилар спортнинг узоқга югуриш, стол тенниси, шахмат, шашка, багметон, валейбол йўналишлари ўзаро беллашдилар.
Мусобақада ғолиб бўлган жамоалар ҳомий ташкилотларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди

𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парижга етиб келиши билан ишни бошлади ва айни пайтда Франция тараққиёт агентлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказмоқда.

Музокаралар якунида умумий қиймати 1 миллиард евродан зиёд бўлган "яшил" иқтисодиёт ва хусусий сектор лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилиниши кутилмоқда.

Учрашувда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сразу по прибытии в Париж Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев начал работу и в настоящее время проводит встречу с руководством Французского агентства развития.

Планируется, что по итогам переговоров будет принята Программа сотрудничества до 2025 года, предусматривающая реализацию проектов «зелёной» экономики и частного сектора на сумму свыше 1 миллиарда евро.

Отдельное внимание на встрече уделяется внедрению механизмов государственно-частного партнерства.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Франциянинг йирик компания ва банклари билан инвестицион ва инновацион ҳамкорликнинг аниқ дастур ва лойиҳаларини муҳокама қилмоқда.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Франция ишбилармонларини бўлажак режаларини, улар бозоримизда дуч келиши мумкин бўлган тўсиқ ва чекловларни очиқ муҳокама қилишга чақирди.

Асосий масала - Ўзбекистонга ишончни ошириш учун барқарор, олдиндан маълум ва қулай инвестиция муҳитини таъминлаш.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в эти минуты обсуждает конкретные программы и проекты инвестиционного и инновационного сотрудничества с крупнейшими компаниями и банками Франции.

Глава нашего государства в начале встречи обратился к французскому бизнесу с предложением доверительно и открыто обсудить будущие планы, а также возможные барьеры и препятствия на нашем рынке.

Особый акцент - обеспечение стабильной, предсказуемой и благоприятной инвестиционной среды для повышения доверия к Узбекистану.

Facebook|Instagram|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 14-ноябр куни “Sevimli телеканалининг “ZAMON” информацион дастурида журналист Ихтиёр Сиддиқов томонидан Юнусобод туманидаги “Отчопар-2” маҳалласидаги айрим аҳоли хонадонлари кўп қаватли уйлар қурилиши муносабати билан “снос” масаласида қийинчиликларга дуч келгани ҳақида материал эфирга берилди.
Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан батафсил ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги “Республика ҳудудларида “Business City” замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3895-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил
27 ноябрдаги 1667-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарор асосида, “Yunusobod Business City” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси давлат унитар корхонасига “Отчопар-2” маҳалласи ҳудудида турар ва нотурар биноларнинг бузилиши ва ободонлаштириш учун ажратиб берилган.
Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 3 декабрдаги №1740-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Отчопар-2” маҳалласи ҳудудида “Yunusobod Business City” тадбиркорлик маркази ташкил этилган.
Мазкур ҳудудда бўзилишга тушган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар тури ва миқдорини қоплаш ҳамда ҳудудни қурилиш чиқиндиларидан тозалаш ишларини амалга ошириш масаласи “Yunusobod Business City” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси давлат унитар корхонаси зиммасига юклатилган.
Ҳозирда ушбу ишлар қонун хужжатларида кўрсатилган тартибда босқичма-босқич амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.

𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞
“Жаҳолатга қарши маърифат”
Юнусобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан, 2-сектор ҳудудидаги Мурувват, Аҳмад Дониш, Бободеҳқон каби ўн бешта маҳаллалардаги хотин-қизлар учун “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда ҳудуддаги таълим муассасси ходимлари, Тарғибот гуруҳи аъзолари, маҳалла фаоллари ва хотин-қизлар иштирок этди.
Маърузаларда эътироф этилганидек, инсоният қадим-қадимдан буён жаҳолатга, бидат ва хурофотга қарши маърифат билан курашишга интилиб келади.
Oта-боболаримиз каби ўз тарихимизга, динимизга садоқат туйғуларини кўпроқ шакллантириш, улар онгида ва қалбида мафкуравий, маънавий иммунитетни кучайтириш муҳим эканлигини таъкидладилар. Комил инсонни, соғлом авлодни тарбиялаш учун ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, бўшлиқ ўрнини вайронкор ва бузғунча ёт ғоялар эгаллашини олдини олиш учун эса фақат ўқиш, илм ўрганиш жоизлигини асосли тарзда тушунтирдилар.

𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИ ОРТМОҚДА.
Юнусобод тумани, Оила ва хотин-қизлар булими томонидан 4-сектор ҳудудидаги ўн бешта маҳаллалар хотин-қизлар иштирокида "Хотин-қизларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш” мавзусида маънавий тадбир ўтказилди. Тадбирда ушбу маҳаллалардаги умумтаълим мактабнинг тарғиботчилари маъруза қилдилар. Мавзу юзасидан маърузалар ранг-баранг, фикрлар турфа хил. Қайд этилганидек, туманда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ўз салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқейи ошиб, уларнинг давлат бошқаруви органларида иштироки кучаймоқда.
Давра суҳбатида маҳаллалардаги хотин-қизлар ҳаётидаги тажрибалар, эришилган ютуқлар юзасидан фикр алмашилди. Тадбир якунида аёлларга мутахассисилар томонидан психологик маслаҳатлар берилиб, ИНТЕРАКТИВ машғулотлар, психологик тест ўтказилди.
𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда https://t.me/makarenko_channel/4355 Юнусобод туманидаги 240-мактаб ўйингоҳи ўрнида “COMFORT HOUSE BM” МЧЖ томонидан кўпқаватли уй қурилгани танқид остига олинган. Мазкур ҳолат Юнусобод туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар мобайнида аниқланган ҳолатлар юзасидан шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 25-августдаги 1256-сонли қарорига асосан “COMFORT HOUSE BM” МЧЖга компенсация тариқасида Юнусобод тумани, 11-мавзе, 240-мактабгача таълим муассасаси олдида “Кўп қаватли турар-жой бинолари ҳамда маҳалла гузари” қуриш учун 1,14 га ер майдони доимий фойдаланишга ажратиб берилган.
Мазкур қарорга асосан, Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармаси томонидан 2018 йил 18-сентябрдаги 1861Т-сонли Архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган. Унга кўра, “ENERGY BUILDING CONSULTING” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари тумани ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати ва ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати томонидан ижобий хулоса билан тасдиқланган.
Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2022 йил 16-июлдаги 49174-сонли хулосасига асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари келишиб берилганлигини маълум қиламиз.

𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞
Юнусобод туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги йиғилишда куз-қиш мавсумни беталофот ўтказиш, тайёргарлик ишларининг сифати ва вазифалар ижроси атрофлича муҳокама қилинди. Унда тумандаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий объекътларга хизмат хизмат кўрсатадиган каммунал тизими ходимлари, ширкат хўжаликлари, бошқарув сервис компаниялари, газ, электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Туман ҳокими Б.Абдувалиев кўп қаватли уйлар, айниқса, ертўла, подъезд ва том қисмларини таъмирлаш, кириш йўлакларини, уйлар атрофини тартибга келтириш, электр таъминоти, табиий газ, шунингдек, ижтимоий обекътларда мавсумга тайёргарлик юзасидан белгилаб берилган топшириқлар ижроси кўриб чиқилди. Айни кунларда тумандаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларда газ, сув, электр энергияси, уй-жой коммунал хизмати билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиб, уйларнинг атрофлари, кўчалар тартибга келтирилаётганлиги юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.
𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞
Президент Шавкат Мирзиёев космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией дополнительных мер, направленных на развитие космической деятельности.

#Mirziyoyev #taqdimot #kosmos #takliflar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
МАТБУОТ АНЖУМАНИДА ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАРДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ.
     Юнусобод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида “Юнусобод туманининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ва истиқболдаги вазифалар таҳлили” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Дастлаб, туманда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар хусусида журналистларга маълумот берилди.
     Маърузаларда туманда таълим, тиббиёт, аҳоли бандлиги, тадбиркорлик соҳаларида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Шундан сўнг,журналистлар учун пресс тур ташкил этилди.
    Журналистлар туманда ўтган давр мобайнида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий сохаларда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимди ҳаётга татбиқ этилган янги тажрибалари билан танишди.


𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞