Shunaqa qilib Telegramni yangilab olibmizda 😅)
🔥53👍36😁18🎉13🤩11😢5👎4
Forwarded from MJ
Eslatma:
Bugun soat 20:00 da YouTube kanalimda "2022-yilda Frontend dasturchi bo'lish" mavzusida jonli efir bo'ladi. Unda dasturlashga kirish, o'rganish bo'yicha tavsiyalar, frontend sohalari, ish qidirish va Farg'onadagi MayoqHubning yangi qabuli haqida ma'lumot beriladi.
Efirda ko'rishguncha 👋
Kanalga link: https://www.youtube.com/c/MuhammadjavohirSuratov

🔥23👍15🎉4🤩4😱3
Yunusjon - IT Blog #FreeUyghur pinned «Eslatma: Bugun soat 20:00 da YouTube kanalimda "2022-yilda Frontend dasturchi bo'lish" mavzusida jonli efir bo'ladi. Unda dasturlashga kirish, o'rganish bo'yicha tavsiyalar, frontend sohalari, ish qidirish va Farg'onadagi MayoqHubning yangi qabuli haqida…»
⚡️ 2022-yil “Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili” deb eʼlon qilindi.
👍45👎22🎉5🤩4🔥3❤2😱1
Biz barcha sohada orqadamiz deb noliyverishadi. Doim ham shu fikrga qo'shilmayman. Misol uchun Amerikada 2021-yil hozir. Bizda uje 2022. 1 yil oldinga o'tib ketganmiz :))
😁66🔥11😱9🎉8🤩7👍6❤3
Forwarded from Alisher Sadullaev
Biz tabiatni, ob-havoni asrashimiz kerakku, ayniqsa Toshkent shahri. Sun’iy “chang bo’ronlarini” o’zimiz yaratib, yana shahar ifloslanib ketayapti deymiz. Lekin ko’chaga qarasang 20 daqiqadan beri pirotexnika vositalari tingani yo’q! Oxiri qushlar ham survoradi bu ketishda!
@alisher_sadullaev
@alisher_sadullaev
👍36😢20🔥5🎉4😱2❤1
Forwarded from Fikrbank
Псевдо «Либераллар» ҳақида
Шу кунларда TentakMinds ва яна бир қатор шунга ўхшаш ўзлари либералликни даъво қилиб, лекин ўзларини қарашларидан фарқ қилган ҳар қандай фикр эгасига масхараомуз постлар ёзадиган айрим «Псевдо-либераллар»нинг жазаваси тутган.
Уларга раддия ёзганларга ҳам жавоблари оддий, осонгина «радикал» ёки "радикализм аломатлари" ташхисини қўйишади ва уёғига баҳсдан қочишади.
Аслида эса уларда шаклланган комплекс бирёқламалик бўлиб, улар ҳеч қачон жамият ва ундаги муносабатларга объектив ёндашмайдилар. Ўқиган давлатлари муҳити, кўрган ҳужжатли фильмларидан илҳомланадилар. Уларни жамиятшунослик ёки антропология бўйича бизни ерларда қўллаш, амалиёти ва оқибатлари ҳақида фикр юритишга ҳам ожизлар. Лекин ўзларини айни шу соҳада эксперт санайдилар.
Албатта инсон онги ўз атрофидагилар ва уларнинг фикри билан ҳам таъсирланади ва бу табиий жараён. Ўзбек «Либераллари»нинг секюларизм ва атеизмга мойиллигини ҳам тўғри тушуниш керак бўлади.
Бир тарафда айрим имомларимиз гапирилаётган масалани илмий асосламасдан “571 рақами мани мошинамни камроқ шикаст ейишига сабаб бўлди" дейиши каби гаплар бўлса, иккинчи тарафда Ричард Давкинс ва Сам Ҳаррис кабиларнинг асарларидан илҳомланиб, чуқурроқ изланишни ўзларига эп кўрмасликлари уларни тобора мутаассиб қилиб боради.
Теологик билимлари ҳаваскор даражада деб қараладиган Ричард Давкинснинг ўзи Дарвинизм қайта ёзилиш ёқасида эканлигига амин бўлиб турган пайтда Улар Сам Ҳарриснинг "End of Faith" ("Иймоннинг тугаши") асарида Гитлер ва Сталинни диндор одамлар деб ёзганига шунчаки ишонадилар.
Шуларни ёзганларини муқобил манбаларга мурожаат қилиб қайта текширмайдиганлардан яна нима кутасиз? Ман бу кабилар билан қачонки ҳиссиз баҳс бўлсагина киришаман.
Чунки бошқа обрўли фан олимлари ҳақида билишмайди ёки шунчаки билишни исташмайди. Инсон ҳуқуқларини ўзларини қолипларига тушсагина тарғиб қиладилар. Ислом динига эргашувчиларга нисбатан қандайдир ҳолатлар содир этилса, сукут сақлайдилар.
Алоҳида қараши бўлган индивид билан баҳс қилиш бошқа нарса. Аммо, ўзлари тамғалаётгандек радикал, бир ёқлама қарайдиганлар билан баҳсга киришиш бефойда. Булар ҳам радикал - фақат камалакнинг бошқа спектрумида. Булардаги комплекс - исломофобия деб аталади.
Бундан қутулишнинг ягона ечими бор. Кўпроқ китоб ўқиш ва альтернатив манбааларга муржаат қилиш. Лекин шу пайтгача булар бунга қодир эмаслигини кўрсатишди.
@fikrbank

👍36🔥6❤2
Forwarded from MJ
"Атеист, диндор – ҳаммаси бир жойда муваффақиятли жамият қуришини бирдан-бир йўли бор – ўзаро ҳурмат. Масалан, мусулмонларнинг туйғуларини кескин камситиш юз берганда барча – ўзини оқил деб ҳисобловчилар (эътиқодидан қатъий назар) оёққа туриши керак. Бирон-бир атеистга бирон-бир мутаассиб мусулмон ноўрин таҳдид қилса, мусулмонлар уни ҳимоясига отланиши керак. Шу – муваффақиятли жамият формуласи бизнинг ҳолатда. Вазиятимиз шунақа ўхшайдими ҳозир?
Ҳозирча манзара умуман бошқача. Мусулмонларнинг ҳиссиётларини авайлаш тугул, ҳиссиётларига тегишни қарши тараф – фаоллар (ўзларини оқил деб ҳисоблайдиганлар) тобора ўзига фарз қилиб оляпти. Буни кўриб мусулмонларни уларга нисбатан нафрати ошяпти. Оқибатда ҳатто энг мўътадил мусулмонларнинг қалби радикаллашяпти. Ҳамманинг радикаллашиши кузатиляпти.
Радикаллик бу – меъёрлардан ошиб чиқиб кетиш. Масалан ҳозир ТВ каналларимиз халқимизнинг асрий маънавий устунларига хилоф қилишда ҳаддидан ошиб кетди. Биз Туркия эмасмиз, Туркия бошқа босқичлардан ўткан, биз бошқа босқичлардан. Бундай вазиятда ўзини оқил деб билувчиларнинг ҳаммаси – диндор-у атеисти бирлашиб бунга эътироз билдирса, “бу тўғри эмас” деб чиқса, ана шу – ҳақиқий жамият барпо бўлаётганини белгиси бўлади.
Ҳозирча эса оқил деб билганларимиз “эволюцияга ишонмасанг уйингда ўтир – тиббиётга ўқима” ва шу каби муносабатдалар мусулмонларга нисбатан. Бу кетишда биз тез фурсатда анклавларга бўлиниб оламиз, бир-бирига ола қарайдиган анклавларга, ҳамкорлик қилмайдиган анклавларга. Фойдани эса “бўлиб ташлаб ҳукмронлик қилиш”ни истайдиганлар, гуруҳларни уруштириб қўйиб, миллий бойликларни четга чиқаришни хоҳлайдиганлар кўради.
“Оқилмиз” деяпсизларми, сўзларингизга амал қилиб, оқил бўлингизлар. Шунда бирлашиб муваффақиятли жамият қура оламиз. Эътиқодимиз турлича – бирлашиб кетолмаймиз, аммо бир маконда тинч-тотув яшай оламиз, фақат оқиллик даъвойимизда тўғри туришимиз керак, бу учун эса... кибрни четга суриш керак. Акс ҳолда қолоқ давлатлигимизча қолиб кетамиз."
Muhammad Shakur

👍34❤4😢3🔥1
Yunusjon - IT Blog #FreeUyghur
Kecha Qoʻqondagi ingliz tili oʻqituvchim bilan uchrashdim. Ustozim bilan boʻlgan suxbatlar va tavsiyalar haqida kechroq yozaman. Ustozni taniysizmi?
Suratdagi inson mening ingliz tilidagi birinchi o'qituvchim: Lazizbek Isomiddinov. Ayni paytda Qo'qondagi "Help academy"da o'quvchilarni IELTSga tayyorlashadi. O'quvchilar orasida yaxshi natijaga erishgan bolalar juda ko'p. Shunchaki bolalarning natijalarini akademiyaning natijasi emas, bolalarning harakati natijasi deb bilishgani sabab uni ijtimoiy tarmoqda yoyishmaydi.
Aka ayni paytda 4 ta tilda "shu til egalari" kabi gaplasha oladi. Biladigan tillariga kelsak 10 tadan ko'p tillarni bilishar edi.
Akadan online darslar mavzusida so'raganimda Youtubeda IELTSga tayyorgarlik ko'rayotgan bolalarga bepul tavsiyalar joylab borishlari haqida aytib qolishdi.
Bir kirib ko'ring. Man ancha katta manfaat olyabman: https://www.youtube.com/channel/UC3J_xlLsjhGYwOE9Mnjiwtw

👍33🔥3👎2❤1
Yunusjon - IT Blog #FreeUyghur pinned «Suratdagi inson mening ingliz tilidagi birinchi o'qituvchim: Lazizbek Isomiddinov. Ayni paytda Qo'qondagi "Help academy"da o'quvchilarni IELTSga tayyorlashadi. O'quvchilar orasida yaxshi natijaga erishgan bolalar juda ko'p. Shunchaki bolalarning natijalarini…»
Forwarded from MJ
MayoqHub Farg'ona 2-qabul
Frontend dasturchi kasbini egallamoqchi bo'lganlarga MayoqHubning yangi qabulini e'lon qilamiz. 2 ta bo'limdan iborat bo'lgan bu kursda frontend dasturlash asoslaridan tortib hozirgi kundagi ommabop JavaScript kutubxonasi React va unga oid instrumentlardan erkin foydalanishni o'rgana olasiz. Kurslarni muvaffaqiyatli tugatsangiz va tuzgan loyihalaringiz sifati yaxshi bo'lsa, ishga kirishda tanish kompaniyalarga tavsiya qilinasiz.
1-bo'lim - verstka - 6 oy
Bu bo'limda frontend dasturlash asoslari o'rganiladi. O'rganilgan mavzular bir qancha maketlar asosida tajribada mustahkamlanadi. Asosan FrontendMentor.io va FrontLoops.io dan olingan maketlar ishlatiladi. O'rganiladigan texnologiyalar:
- HTML va CSS;
- Sass;
- Bootstrap;
- JavaScriptning DOMga oid qismlari;
- Gulp.
2-bo'lim - JavaScript - eng kami 6 oy
Bu bo'limda JavaScriptning asoslaridan boshlab, undagi murakkab mavzular, JS bo'yicha ishga kirishda ko'p so'raladigan mavzularga tayyorgarlik, React va Redux kutubxonalari o'rganiladi. Mashq uchun xos tuzilgan mashq texnik vazifalari, FreeCodeCamp.com, FrontendMentor.io, FrontLoops.io va HTMLAcademydagi turli murakkablikdagi loyihalar shartlaridan foydalaniladi.
Kursning formati videokurs va mentorlik ko'rinishida bo'ladi. O'quvchilarga haftalik vazifalar beriladi. O'rganiladigan mavzular uchun asosan oldindan tayyorlangan o'zbek tilidagi o'zim yozgan darslardan foydalanishadi. Bajarilgan vazifalar o'quvchilar tomonidan peer review - bir-birlarining loyihalarini tekshirib berish ko'rinishida tekshiriladi. Har hafta vazifalarni o'z vaqtida va talab qilingan qoidalarga ko'ra topshirish kerak bo'ladi.
Boshqa o'quv kurslardan farqlari
1. O'quvchi mustaqil o'rganishi asosida qurilgan.
2. Haftalik vazifalar, kundalik standup meetinglar yordamida intizomga odatlanishga undaydi.
3. Ko'p amaliyot. Kurs bo'limlarining tahminan 2/3 qismida yangi mavzular va mashqlarni ko'rib chiqish mo'ljallangan bo'lsa, qolgan paytda to'liq e'tibor loyihalarni tuzishga qaratiladi.
2023-yil boshigacha o'z ustida ishlab, JavaScript React dasturchisi bo'lishni qat'iy maqsad qilganlarga tavsiya qilinadi. Kurs davomida mas'uliyatsizlik qilgan o'quvchilar kursdan chetlatiladi.
O'quvchilar darsxonada dushanba-juma kunlari 9:00-13:00 orasida bo'lishlari shart. Shanba kuni darsxonaga borib shug'ullanish ixtiyoriy (ortda qolayotganlar uchun majburiy). Kurs to'lovi oyiga 500 ming so'm.
Darslar o'quvchilar yig'ilishi bilan boshlanishi reja qilingan. Tahminan 17-24-yanvardan.
Kursda o'qimoqchi bo'lganlar mana bu linkka o'tib ro'yxatdan o'tishlari kerak. Dars boshlanishiga yaqin bog'lanib qo'shimcha ma'lumotlar beriladi.
Kurs haqida savollar bo'lsa, izohlarda yozib qoldirishingiz mumkin. Kursga qiziqishi mumkin bo'lgan yaqinlaringizga ham ulashasiz, degan umiddaman.

Google Docs
MayoqHub 2-qabulga ro'yxatdan o'tish
👍9
Yunusjon - IT Blog #FreeUyghur
Suratdagi inson mening ingliz tilidagi birinchi o'qituvchim: Lazizbek Isomiddinov. Ayni paytda Qo'qondagi "Help academy"da o'quvchilarni IELTSga tayyorlashadi. O'quvchilar orasida yaxshi natijaga erishgan bolalar juda ko'p. Shunchaki bolalarning natijalarini…
IELTS 9 bo'yicha bir nechta muammolar bor ekan. @fakeielts va @ieltszone_uz dagi ma'lumotlarni ko'rdim. IELTS 9 bo'yicha savol yozib yuborganman. O'quvchilarini ichida 8.0 olgan bolalarni ko'rganman. Ma'lumotlar aniqlashtirilguncha IELTS 9 qismini olib tashlab turaman va bu haqida batafsil ma'lumot beraman.
🔥14🤩4👍1👎1🎉1
Umuman olganda yangicha talqinga o'tishga harakat, shunchaki fikringizni bildiring. Barcha darslar shu tarzda davom ettiriladi.
1-fevralgacha Boshlang'ich javascript, React Native, Telegram bot kurslarimiz tugatiladi. 1-fevraldan pullik obuna imkoniyati paydo bo'ladi.
Video: https://www.youtube.com/watch?v=mqrPtGT0Lw4&ab_channel=MuhammadYunus
PS: Tavsiyalaringizni berishingizni iltimos qilaman :))
@muhammadyunus_uz

👍19😁2😱2😢1