Yuksalish — LIVE
821 subscribers
2.88K photos
452 videos
1 file
7.03K links
Хаbarlar 👉 Qisqa va lo‘nda

Мurojaat uchun: @Yuksalish_livebot
Download Telegram
Шавкат Мирзиёевнинг Ислом тараққиёт банки фаолиятини такомиллаштириш борасидаги таклифлари:

▫️“Ғарбий Африкадан Шарқий Осиёгача – Яшил коридор”
номли савдо-иқтисодий маконни шакллантириш Концепциясини ишлаб чиқиш;
▫️Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси томонидан молиявий инструментларни кенгайтириш;
▫️“Пост-ковид” даврида аъзо мамлакатлар иқтисодиётлари ривожланишига инновацион тус бериш;
▫️Минтақавий аҳамиятга эга инвестицион ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш;
▫️
Аъзо мамлакатлар томонидан Ислом тараққиёт банки капиталини ошириш бўйича аввал қабул қилинган қарор ижросини тезкор равишда таъминлаш.

Yuksalish_live
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Афғонистоннинг собиқ президенти Бурҳониддин Раббоний ва Афғонистоннинг собиқ мудофаа вазири Аҳмад Шоҳ Масъудни биринчи даражали "Исмоил Сомоний" ордени билан мукофотлади.

Yuksalish_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ида» урагани Нью-Йорк тарихидаги энг кучли ёмғирга сабаб бўлди. Шаҳар мэри Билл де Блазио фавқулодда ҳолат эълон қилди. Метро фаолияти ҳам тўхтатилди.

Yuksalish_live
Нега Ўзбекистонда исломий молиялаштириш тўлиқ жорий этилмаган?

“Тизимнинг мураккаблигидан ташқари, фуқароларнинг тижорат банкларига ишончини ошириш зарур. Одамлар оддий банк хизматлари ҳақида нимадир билишади, лекин исломий молиялаштириш ҳақида деярли маълумотга эга эмас. Aҳолининг молиявий саводхонлиги ошиши билан исломий банк тизимини жорий этиш анча осонлашади”, — дейди иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари Илҳом Норқулов.

Yuksalish_live
🥇Ҳусниддин Норбеков Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетиканинг F35 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича 16.13 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Рио-2016 Паралимпия ўйинларида Ҳусниддин Норбеков диск улоқтиришда жаҳон рекордини ўрнатиб, олтин медалга сазовор бўлган эди. Ядро улоқтиришда эса унга “бронза” насиб этган.

Yuksalish_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон байроғи дунё бўйлаб шарафли саёҳатини амалга оширди.

Yuksalish_live
⚡️Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юборди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Casirivimab/Imdevimab COVID-19 га қарши сунъий "антитаначалар коктейл"и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади.

Yuksalish_live
🥇Сафия Бурханова Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетиканинг F12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича 14.78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Сафия Бурханова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медалига сазовор бўлган эди.

Yuksalish_live
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида халқаро математика мактаби очилди.

Yuksalish_live
❗️Жаҳон банки тадқиқотлирига кўра, 2050 йилга келиб Сирдарё ҳавзасидаги сув ресурслари 5 % гача, Aмударё ҳавзасида 15 % гача камайиши кутилмоқда. 2050 йилга келиб Марказий Осиёда тоза сув танқислиги ялпи ички маҳсулотнинг 11% га пасайишига олиб келиши мумкин.

Минтақадаги давлатлар сув ресурсларидан фойдаланишни мувофиқлаштирилмаслиги туфайли ҳар йили камида $1,75 млрд йўқотади.

Yuksalish_live
⚡️GM вa Ford яримўтказгич компонентларининг танқислиги туфайли АҚШда 8 та заводнинг фаолиятини тўхтатди.

Yuksalish_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦠2 сентябрь куни Ўзбекистонда 689 кишида коронавирус, 93 нафар кишида пневмония аниқланди. Жами 9 нафар бемор вафот этди.

Yuksalish_live
⚡️⚡️ 2021/2022 ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижалари бугун, 3 сентябрь куни эълон қилинади - ДТМ.

▫️Соат 15:00 дан – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари;
▫️Соат 16:00 дан – Фарғона, Aндижон ва Наманган вилоятлари;
▫️Соат 17:00 дан – Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри.

Yuksalish_live
🥈Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича 18.38 метр натижа билан шахсий рекордини янгилади ва кумуш медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Нурхон Қурбонова бундан аввалроқ Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича бронза медалини қўлга киритган эди.

Yuksalish_live
Миллий қадриятларни инобатга олган ҳолда қизлар учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади — халқ таълими вазири Шерзод Шерматов

Yuksalish_live
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов: "Ўзбекистон Италия билан Афғонистон йўналишидаги алоқаларни, шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Афғонистонга инсонпарварлик юкларини етказиб беришда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр".

Yuksalish_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦠3 сентябрь куни Ўзбекистонда 648 нафар кишида коронавирус, 71 нафар кишида пневмония аниқланди. Жами 11 нафар бемор вафот этди.

Кундан кунга касалланиш кўрсаткичлари пасайиши кузатилмоқда, аммо ўлим ҳолатлари камайгани йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, оҳирги 10 кун давомида 95 нафар бемор вафот этган.

Yuksalish_live
❗️6 сентябрдан мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади — халқ таълими вазири Шерзод Шерматов

Ўзи ёки оила аъзоларидан бири коронавирусдан даволанаётган ўқувчилар, карантинга олинган синф ёки мактаблар, бошқа жойда вақтинча ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган ўқувчилар учун параллель равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида бериб борилади.

Yuksalish_live
🥇Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларида пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Yuksalish_live