Yuksalish — LIVE
788 subscribers
2.88K photos
452 videos
1 file
7.03K links
Хаbarlar 👉 Qisqa va lo‘nda

Мurojaat uchun: @Yuksalish_livebot
Download Telegram
⚡️АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ребекка Блэк бошчилигидаги делегация Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот ва Қораўзак туманларида бўлиб турибди.

Туманларнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини баҳолаш, Оролбўйи минтақасида лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиладиган молиявий маблағлар сарҳисобини қилиш кўзда тутилган.

Yuksalish_live
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ОТМга кириш имтиҳонларида 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи инобатга олинади. Бу борадаги ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Yuksalish_live
Yuksalish — LIVE
Жорий йилда 1881 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуалари қурилиши белгиланди. Шундан, 1465 та мажмуа давлат-хусусий шериклик асосида бунёд этилади. Бунинг учун 1,1 трлн сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. Yuksalish_live
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилади.

Yuksalish_live
Танзила Нарбаева: "Журналист Агнешка Пикуличка билан содир бўлган воқеа Ўзбекистонда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган ҳолат. Ўзбекистон инсон шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилишнинг ҳар қандай шаклига асло тоқат қилмаслик сиёсатига амал қилади. Агнешка ушбу ҳолатни айтиб мардлиги ва бефарқ эмаслигини намойиш этди".

Сенат ва Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси польшалик журналист билан юз берган ҳолат пухта ўрганилишини маълум қилди.

Yuksalish_live
Дилшод Муталибович Кенжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар у халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Yuksalish_live
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги польшалик журналист Агнешка Пикуличка билан бўлиб ўтган ҳодиса учун узр сўради.

Мухбир томонидан тилга олинган вазирлик ходими Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан бўшатилди.

Yuksalish_live
Бир гуруҳ сенаторларга махсус мақомлар берилди:

▫️Орал Атаниязовага — "Адолатли сенатор"
▫️Махмуджон Тоировга — "Халқпарвар сенатор"
▫️Фармон Тошевга — "Меҳнаткаш сенатор"
▫️Сайёра Баратовага — "Фахрий сенатор"
▫️Бахром Мамажановга — "Фахрий сенатор"
▫️Шукуржон Маматкуловга — "Фахрий сенатор"

Yuksalish_live
“Мозори-Шариф—Кобул—Пешавор” темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшма "Йўл харитаси" имзоланди — ИТСВ.

Yuksalish_live
⚡️Хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушган меҳнат мигрантларига моддий ёрдам бериш учун вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида махсус Жамғарма ташкил этилмоқда.

Жамғарма вафот этган шахс жасадини Ўзбекистонга олиб келишда ҳам кўмаклашади.

Yuksalish_live
⚡️Урганч—Фарғона—Урганч йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилди. Чипта нархи 345 минг сўм.

Yuksalish_live
⚡️Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари ўзгармоқда. Қонунчилик палатаси 8 нафар янги аъзолар номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади:

▫️Эргаш Юсупов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
▫️Зайниддин Низамходжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари
▫️Александр Фармонов, "Ўзэлектроаппарат" АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси
▫️Муяссар Кадирова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси
▫️Бахром Кучкаров, Адлия вазири ўринбосари
▫️Шуҳрат Джураев, пенсияда
▫️Орифжон Базаров, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори
▫️Алишер Усмонқулов, Жиззах политехника институти ректори

Yuksalish_live
Yuksalish — LIVE
⚡️Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари ўзгармоқда. Қонунчилик палатаси 8 нафар янги аъзолар номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади: ▫️Эргаш Юсупов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ▫️Зайниддин Низамходжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг…
⚡️Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг 7 нафар аъзоси ваколатлари тугатилмоқда. Қонунчилик палатасида ушбу масала ҳам кўриб чиқилди:

▫️Мирза-Улугбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссиясининг Раиси
▫️Жанабай Садиков, ҳуқуқшунос
▫️Отагалди Бобожонов, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Халқ қабулхонаси мудири
▫️Мухайё Джураева, “Ҳунарманд” уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи
▫️Эсанбай Ражабов, Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси pаиси маслаҳатчиси
▫️Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар умумюрисдикция судининг раиси
▫️Жалил Норов (марҳум)

Yuksalish_live
2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастурида 274 банд бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн еврони ташкил этади (2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ доллари бўлган).

Yuksalish_live
⚡️Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларида фаолият юритаётган субъектларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 2021 йил
1 январь ҳолатига қарздорлиги 31 декабрга қадар узайтирилади — Давлат дастури
 
Yuksalish_live
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Yuksalish_live
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари орасида аёллар сони 6 нафарга етди. Ҳозирда Хоразм, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Андижон ва Навоий вилоятлари бўлинмаларини аёллар бошқармоқда.

Yuksalish_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Президент Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон халқаро кулолчилик марказида бўлиб, шу ерда ОАВ вакиллари билан жонли мулоқот қилди.

Yuksalish_live
⚡️Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси бошланди.

Видеоконференцалоқа тарзидаги мажлис senat.uz расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали жонли эфирда ёритилмоқда.

Yuksalish_live
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Yuksalish_live