Yuksalish — LIVE
789 subscribers
2.88K photos
452 videos
1 file
7.03K links
Хаbarlar 👉 Qisqa va lo‘nda

Мurojaat uchun: @Yuksalish_livebot
Download Telegram
⚡️Хусусий бандлик агентликлари 9 338 нафар фуқародан қарийб 79,1 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Yuksalish_live
“Машинани ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланиши керак. Машина бошқариш суғурта асосида тартибга солинса ҳам етарли бўлади” — Русланбек Давлетов, адлия вазири.

Yuksalish_live
⚡️Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Twitter'даги саҳифаси сохта экани ҳақида хабарлар тарқалди.

ТИВ матбуот хизмати бу хабарни тасдиқлади ва вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, А.Комилов фақат Instagram'да расмий саҳифага эга.

Yuksalish_live
6 декабрь куни II Тошкент халқаро марафони ўтказилади.

Югуришнинг старт-финиш чизиғи Афросиёб ва Бешёғоч кўчаларининг кесишувида, "Ҳумо Арена" муз саройи олдида жойлашган.

Yuksalish_live
⚡️2020 йилга фармацевтика тармоғида режалаштирилган 100 млн долларлик 37 та инвестиция лойиҳасидан бугунги кунгача фақат биттаси фойдаланишга топширилган.

Yuksalish_live
⚡️Трамп Байден сайловларда унга берилган 80 млн овоз ҳалол йўл билан олинганлигини исботласа, Оқ уйга кира олишини айтди.

Yuksalish_live
⚡️1 декабрдан электрон спортни янада ривожлантириш мақсадида компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади — Республика махсус комиссияси қарори.

Yuksalish_live
⚡️1—7 декабрь кунлари республика бўйлаб “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акцияси ўтказилади. Унда нотариуслар томонидан аҳолига бепул маслаҳатлар берилади.

Yuksalish_live
⚡️Коронавирус билан боғлиқ саволларга жавоб берувчи 1105 қисқа рақамли “Call-center” фаолияти мурожаатлар кескин камайгани боис вақтинча тўхтатилди. Унинг вазифалари 1003 га юклатилди — ССВ.

Yuksalish_live
❗️"Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

▫️Лойиҳада педагог ходимларнинг пенсия ёшини қисқартириш, ойликларини ошириш, уларни мажбурий меҳнатдан ҳимоялашга оид нормалар киритилмоқда.

Yuksalish_live
❗️АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм “яқиндаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг айрим оммавий ахборот воситаларига босим ўтказиш бўйича ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлгани”ни таъкидлади.

Элчининг фикрига кўра, муваффақиятга эришиш учун Ўзбекистоннинг улкан ислоҳотлари эркин ва очиқ матбуотни талаб этади.

Yuksalish_live
Наманган шаҳри таркибида янгидан ташкил этилган Давлатобод тумани ҳудудий чегараси белгиланди. Туманда 25 та МФЙ, 33 850 та хонадон, 421 та кўп қаватли уй, 3 та коллеж, 18 та мактаб, 24 та боғча, 5 та шифохона, 429 та саноат корхонаси, 2 та маданий мерос объeкти, 1280 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари мавжуд. 

Туман аҳолиси 149,6 минг нафар.

Yuksalish_live
203 нафар Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Благовещенск вилоятидаги қурилиш объектларида ишлаш учун жўнаб кетди — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Yuksalish_live
⚡️Энди МИБ томонидан алимент олувчилар номига банк картаси расмийлаштирилади ва алимент пуллари ўтказиб берилади.

▫️2021 йил 1 мартдан бошлаб Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими яратилади ва алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи очилади — Президент фармони.

Yuksalish_live
❗️Global Terrorism Index—2020 рейтингида Ўзбекистон 163 мамлакат орасида 134-ўринни эгаллаб, энг хавфсиз мамлакатлар қаторидан ўрин олди.

▫️2019 йилда 135-ўринда эди, бу йил бир поғонага юқорилаган.

Yuksalish_live
⚡️Молия вазирлиги навбатдаги “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрини тақдим этди.

Унда 2021 йил учун бюджет лойиҳаси, макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2022-2023 йиллар учун мўлжаллар тўғрисидаги маълумотлар ёритилган.

Yuksalish_live
Давлат бюджети харажатлари 2021
йилда ЯИМнинг 24,0 %игача ошириш
режалаштирилмоқда.

Пандемия шароити инобатга олинган ҳолда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган харажатлар кўпаяди. Бунга 86 386 млрд сўм ёки жами харажатларнинг 52 %и ажратилиши кўзда тутилган.

“Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашри

Yuksalish_live
⚡️Энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистонда газ ҳисоблагичларининг портлаши сабабини айтди.

"Бу атайлаб қилинган. Биз ҳар бир ҳолатни биламиз ва кўрсатувлар тайёрлаб кўрсатамиз. Улар биз билан қандай курашишмасин, биз ҳисоблагичларни ўрнатамиз, газ ўғирликларини тўхтатамиз", — деди вазир.

Yuksalish_live
⚡️ Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимига Жасур Раупов тайинланди — ЎМИ.

У тайинловга қадар Тошкент шаҳри бош имом-хатиби ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Yuksalish_live
⚡️"UzAuto Motors" АЖ Швейцариянинг "Credit Suisse AG" компанияси (Лондон бўлими) билан 150 млн еврогача бўлган суммада кредит олиш бўйича келишув имзолади.

Маблағлар заводни модернизациялаш, GEM платформасида янги моделлар ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

Yuksalish_live
⚡️Мамлакатимиз бўйича кунига қарийб 20 млн йўловчидан бор-йўғи 4,4 млн ёки 22 % жамоат транспортидан фойдаланмоқда. 1 минг 200 та қишлоқ туман марказигача бўлган йўналишда жамоат транспорти билан қамраб олинмаган.

“Одамлар учун шаҳар, туман ва қишлоқлар орасида транспортни қулай, хавфсиз ва осон қилиш керак. Бу хизматлардан халқ рози бўлиши керак”, — деди давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев.

Yuksalish_live