Yozyovon t Yoshlar Ishlari Agentligi
257 subscribers
2.17K photos
324 videos
16 files
588 links
Yoshlar kelajagini oʻylab amalga oshirilayotgan islohotlar.
Download Telegram
Ёзёвон тумани Порлок МФЙ да худудида жойлашган 28- мактабда Оталиққа олинган ёшлар ўртасида Волейбол, Баскетбол хамда мини футбол мусобоқалари бўлиб ўтди.

Муросасиз булиб ўтган мусобоқадан ИИБ бошлиғи ўринбосари У.Тошпулатов Ёшлавр ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи У.Дехқонов хамда 350 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этдилар.

Мусобоқа якунида ғолиб бўлган ёшларга Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан қиматбахо совғалар топширилдилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Беш_ташаббус

ЧЕМПИОНЛАР ТАНТАНАЛИ
КУТИБ ОЛИНДИ

   “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида волейбол бўйича Самарқанд вилоятида Ички ишлар вазири кубоги учун ўтказилган республика финал босқичи C лига қизлар баҳсларида 22-30 ёш тоифасида  Фарғона вилояти  шарафини ҳимоя қилган Қорасоқол МФЙ вакиллари 1-ўринни эгаллашганини илгари хабар қилгандик. Туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари,  ёш спортчилар иштирокида чемпионлар жамоаси тантанали кутиб олинди.

      Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов чемпион волейболчи қизларимизни бутун халқимиз номидан самимий табриклади.
      --Туманимиз спортчиларининг эришаётган ютуқлари қувонарли,--деди туман ҳокими.--Бугун қўшалоқ байрам:  туманда пахта шартнома режаси бажарилди, чемпионларни кутиб оляпмиз.  Спротчиларимизга келажакда жаҳон майдонларида ўзларини кўрсатишиб, олимпиада чемпионлари чиқишига тилакдошмиз. Куни кеча спорт вазири Адҳам Икромов туманимизга ташрифи чоғида  марказий ўйингоҳ маъмурий биноси таъмири учун вазирлик жамғармасидан 500 млн сўм ажратди. Бу ҳам катта эътироф ва ишончдир.
      Карнай-сурнай садолари остида чемпион волейболчиларга совғалар топширилди.