Yozuvchilar uyushmasi | Rasmiy
4.76K subscribers
29.4K photos
3.45K videos
384 files
8.06K links
O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasining telegramdagi rasmiy sahifasiga xush kelibsiz!

Adabiyot yashasa, millat yashaydi!
Cho’lpon

Fikr va mulohazalaringizni, adabiyot haqidagi maqolalaringizni shu manzilga yo‘llang: @yozuvchilarbot
Download Telegram
МУЗЕЙГА САЁҲАТ

Бугун “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи” музейи яна адабиёт ихлосмандлари билан гавжум бўлди. Бу сафар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Фискал институти хузуридаги Тошкент солиқ техникумининг бир гуруҳ талабалари музей меҳмони бўлди. Таълим маскани ўқитувчиси Мавлуда Соатова ва ёшлар уюшма аъзоси, таниқли ёзувчи Луқмон Бўрихон билан учрашди. Музейга саёҳат чоғида Ўзбекистон халқ шоири, таниқли драматург ва таржимон Рамз Бобожоннинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишди. Айниқса, улар шоирнинг ўз қўли билан ёзган шеърлари ва хатларини кўздан кечирди. Музейда жам бўлган экспонатлардан катта таассуротлар олди.

Мунира Рамазонова,
музей мутахассиси

Сайт I Телеграм I Фейсбук
"Хиёбон оқшомлари" энди ҳудудларда ҳам ўтказилади

Бугун уюшманинг ёш ижодкорлар билан ишлаш бўлимида "ЗООМ" платформаси орқали навбатдаги мажлис ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлимлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил давомида кўзда тутилаётган чора-тадбирлар, ҳудудларда фаолият юритаётган тўгараклар самарадорлигини янада ошириш ҳамда мазкур бўлим томонидан мунтазам ўтказилиб келинаётган "Хиёбон оқшомлари" шеърият кечасини вилоят марказларида ҳам ўтказиш масалаларига эътибор қаратилди.
Онлайн йиғилишда Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ботир Эргашев барча ҳудудларда ёш ижодкорларни лойиҳа доирасида бир жойга жамлаш, жойларда китобхонликни тарғиб қилиш, ижтимоий кўмакка муҳтож қаламкашларни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр юритди.
Кўрилган масалалар ва олдиндаги режалар хусусида ҳудудий мутасаддилар ўзларининг таклиф-мулоҳазаларини билдиришди. Келгусида бажариши лозим бўлган ишлар борасида келишиб олинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати
​​Янги китоб

“ОҚЛАНМАГАН ИШОНЧ ҚИССАСИ” КИТОБИ ТАҚДИМОТИ

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг анжуманлар залида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дунё ўзбеклари” интернет нашри бош муҳаррири, “Исмат Хушев билан юзма-юз” электрон теледастури бошловчиси Исмат Хушевнинг “Оқланмаган ишонч қиссаси” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид очиб берди.
Тадбирни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад олиб борди. Унда Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, Журналистика ва оммавий коммуникация университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Карим Бахриев ва бошқалар сўзга чиқиб, китоб ва унинг муаллифи ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди, инсон тақдири ҳақидаги китоб ҳамма юртдошлар учун ҳар жиҳатдан манзур бўлишини таъкидлашди. Биографик саргузашт йўналишида ёзилган асарда ижодкорнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти давомида кўрган-кечирганлари ўз тилидан ифода этилган.
Тадбир якунида муаллиф китоб ҳақида сўз айтганларга ўз миннатдорлигини билдирди ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг талабалик даврида ёзган шеърларидан ўқиб, йиғилганлар олқишини олди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт I Телеграм I Фейсбук