O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.74K subscribers
28.3K photos
3.38K videos
376 files
7.73K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган “Ўзбекистондадир бахтим, толеим” номли жамоа тўплами тақдимотидан суратлар.
Муаллиф – Аҳмад Тўра
Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган “Ўзбекистондадир бахтим, толеим” номли жамоа тўплами тақдимотидан суратлар.
Муаллиф – Аҳмад Тўра
Forwarded from “Yoshlik” jurnali
#Mulohaza

Badiiy so‘z aytish mas’uliyati…

Yaqinda O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi tavsiyasi bilan “Birinchi kitobim” ruknida ilk to‘plamlari chop etilgan bir guruh yoshlarning, xususan, Aziz Norqulovning “Posangi”, Ruxshona Ahmedovaning “Orzu va dengiz”, Tozagul Jumanovaning “Baxt kaliti”, Azizbek Norovning “Eynshteyn jumbog‘i”, Furqat Alimardonning “Quyosh kulib boqadi”, Javlon Jovliyevning “Ikki qalb uchrashuvi”, Shahzod Ergashaliyevning “Ufqqa tutash yo‘l” hamda Rohilabonu G‘o‘chchiyevaning “Olasoyning olmasi” nomli nasriy to‘plamlarini o‘qidim.

Davomi...

@yoshlikjurnali
Наманган вилояти судида маънавият ва маърифат тадбирлари ўтказилди

Наманган вилояти судида маънавият ва маданият тадбирлари ташкил этилди. Мазкур тадбирлар доирасида дастлаб таниқли ёзувчи Исоқжон Нишонов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ёзувчининг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилиб, унинг ёзган асарлари билан танишилди. Маълумки, Исоқжон Нишонов “Афғон шамоли”, “Жасорат”, “Довон”, “Терговчи хотиралари”, “Адолат ғори”, “Улар қотилликда айбланмайди” каби 50 дан ортиқ роман ва қиссалар муаллифи бўлиб, аксарият асарларига суд-ҳуқуқ соҳасининг адолат тамойилларини мавзу қилиб олган ва мазкур тизимда фаолият олиб бораётган шахслар ёзувчи асарларининг бош қаҳрамонига айланган.
Учрашувда роман ва қиссалар ёзилишига сабаб бўлган воқеа-ходисалар, шахслар ҳақида ижодкор томонидан қизиқарли маълумотлар берилди. Судьялар ёзувчининг асарлари билан танишар эканлар, ўз шахсий кутубхоналарини адибнинг янги китоблари билан бойитдилар.
Музейлар - тарих тилсимоти, қадриятлар бешиги. Тадбирлар Наманган тарихи ва маданияти давлат музейида давом этди. Цивилизациялар тўқнашган масканга ташриф буюрган суд тизими ходимлари вилоятимизнинг қадим тарихидан сўзловчи осори-атиқалар, экспонатлар билан танишдилар.
Шу куни вилоят судларининг судья ва ходимлари оила-аъзолари билан вилоят мусиқали драма театрида бўлиб, “Ибрат” спектаклини томоша қилдилар. Барчамизга яхши маълумки, ватандошимиз Исҳоқхон тўра Ибрат маърифатпарвар аллома, тилшунос олим бўлиши билан бирга Тўрақўрғон заминининг илк қозиларидан бири эди. Шу маънода мазкур спектаклни томоша қилиш баробарида бугунги судьялар аввалги қозиларнинг фаолияти, уларнинг юритган ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар. Ўтмиш ва бугунги суд тизимига, судьяларга яратилган имконият ва шароитлардан бохабар бўлдилар.
Вилоят суди томонидан ташкил этилган маданият ва маърифат тадбирлари суд-ҳуқуқ соҳаси вакилларининг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобга, театр санъати ва музейларга бўлган иштиёқни оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими
Наманган вилояти судида бўлиб ўтган маънавият ва маданият тадбирларидан суратлар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Odam nima uchun kitob o‘qiydi? Baxtli bo‘lish uchun o‘qiydi. Hayotdan ma’noni ham kitobdan izlaydi...”

Shoira Go‘zal Matyoqubovadan go‘zal fikrlar.

“Olamning qalbi”