O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.74K subscribers
28.3K photos
3.38K videos
376 files
7.73K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
ЎЗБЕК ТИЛИМ – ЎЗЛИК ТИЛИМ

Аслида ҳар бир давлатнинг мустақиллиги тил озодлиги билан бошланади. Тили озод эл эса ўз озодлигини давлат тили ҳақидаги қонуни билан мустаҳкамлайди. Бундан роппа-роса ўттиз йил аввал халқимиз ўзининг чинакам озодлигига эришган эди. Бундай улкан мақсадлар йўлида халқимиз не-не машаққату ситамлар чекмади. Куни кеча муҳташам “Тошкент Сити” ҳудудида қат ростлаган “Ҳилтон” меҳмонхонасининг катта залида Президентимиз бошчилигида мамлакатимизнинг “Давлат тили” тўғрисидаги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллиги кенг нишонланди. Тадбир аввалида сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев миллат руҳи, халқимиз ғурури бўлган она тилимизнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида сўзлар экан, бу буюк мақсадлар йўлида жонбозлик кўрсатган аждодларимиз ҳақида тўлиб-тошиб гапирди. Айниқса, 21 октябрь санасини “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилиниши тадбир қатнашчиларига ўзгача севинч улашди, бу ажойиб янгилик тилимизнинг чинакам фидойи ижодкорларига икки ҳисса хурсандчилик бахш этганини уларнинг кўзларидаги севинч ёшларидан пайқаш қийинмасди. Давлатимиз раҳбари ўз маърузасини давом этар экан: “Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат, деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак”, дея таъкидлади.
Ушбу тадбирнинг бевосита иштирокчиси сифатида шуни айтишим мумкинки, бундай кутаринки кайфиятдаги юқори савияда ташкил этилган тадбирдан кўзланган олийжаноб мақсадлар сизу биз ижодкорларга тоғдек золворли ва ўз навбатида, завқли вазифалар юклайди. Тадбирда Ўзбекистон қаҳрамонлари, халқ шоирлари Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва Ўзбекистон Халқ шоирлари Муҳаммад Юсуф ҳамда Ҳалима Худойбердиева каби атоқли ижодкорлар қаламига мансуб Ватанни мадҳ этувчи шоҳ асарларни, Ватан ҳақидаги ичдан чиққан сўзларни муаллифларнинг сокин, аммо шижоатли овозида тинлаш юрагида ўти ва қўлида қалами бор ҳамма ижодкорни руҳлантирди, деб бемалол айтиш мумкин.
“Ватанни севмоқ имондандир!” Зеро Ватанини севган инсон Ватан учун, миллат учун, халқ учун яшайди. Дилимизнинг кўзгузи бўлган она тилимизнинг довруғи бутун жаҳон бўйлаб таралаверсин.

Яҳёхон Фаёз

https://t.me/yozuvchilar_uz
ТИЛ – ОДАМ ДНКСИДАГИ ОҲАНГЛАР ЖИЛОСИДИР

– Тил – одам ДНКсидаги оҳанглар жилосидир, – деди Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо Ёзувчилар уюшмасида “Онажоним шеърият” тўгараги аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда. Жонли мулоқот Президентимизнинг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланди.
Суҳбат давомида Фармонда бугунги тилшуносликдаги муаммолар ва соҳада олдинда бажариш лозим бўлган вазифаларга йўл очилгани таъкидланди. Дарҳақиқат, тил – миллатга, Ватанга бўлган ҳурматнинг бош ифодасидир. Она тилимизни бошқа тиллар билан қориштириш, ўзлигизимизни йўқотиш демакдир. Чунки миллатнинг эртанги куни, унинг бардавомлиги тил билан уйғундир.
– Бугунги кунда тилимизни бузиб гапираётганларга биз ёшлар бефарқ бўлмаслигимиз керак, – дейди тўгарак аъзоси Комила Турсунова. – Шаҳримиз бўйлаб осилган айрим эълонларда сўзларни тўғри ёзилмаслиги, кафе, ресторан, меҳмонхоналар номларини бошқа тилда номланиши одамни бироз ўйга толдиради. Боиси, халқимиз ўттиз йилдирки, ўз давлат тилига эга ва бу қонунан тасдиқланган ҳам. Албатта, ҳар бир фуқаро Ватанимизга, тилимизга дахлдорлик ҳиссини туйган ҳолда, ўз муносабатларини билдириб, ўзбек тилининг ривожига муносиб улуш қўшиши лозим, деб ўйлайман.
Учрашувда тўгарак аъзолари томонидан турли мавзудаги, хусусан, юрт ва она тилимизни улуғловчи шеърлар айтилди. Учрашув сўнггида Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо йиғилганларга янги шеърларидан ўқиб берди.

Зулайҳо АҲМАДЖОНОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати мухбири

https://t.me/yozuvchilar_uz
Adabiyot atomdan kuchli, lekin uning kuchini o‘tin yorishga sarf qilish kerak emas.

Abdulla Qahhor

https://t.me/yozuvchilar_uz
#Birinchi_kitobim

БАШОРАТ ОТАЖОНОВА

“КУМУШ ЁҒДУЛАР”

Башорат ўз қишлоғининг яшил далалари ёки вақт ва фасллар ҳақида ёзадими, соғинч ва армонларини тафтиш қиладими, болаликдаги эртакларни соғинадими – ҳамма вақт ўз орзулари ва ҳаётни муқояса қилади, ҳайратларига сизни шерик этади. Кутилмаган ва таъсирчан ифодалар, кўп маъноли ибора – образлар қўллайди: унинг дақиқалари ҳаяжонланади, апрель қўлида савати билан кўчаларда сеҳргар каби сайр қилади, саратон эски куйлагини ювиб марвартак(тут)нинг шохига илади, осмон эса гўдак тўла беланчакдай тебранади. Ёш шоиранинг ўзига хос шеърлари ўқувчиларга манзур бўлади деган умиддамиз.

Лойиҳа муаллифи: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Молиявий манба: "Ижод" жамоат фонди
Масъул муҳаррирлар: Азиз Саид, Нодир Жонузоқ
Китоб нусхаси: 10 000 дона
Фото: Аҳмад Тўра

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати


Каналимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
ТАКЛИФНОМА

2019 йилнинг 25 октябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг катта тадбирлар залида “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан – она тилим” номли маънавий-маърифий кеча ҳамда мушоира ўтказилади.
Тадбирга ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва қизиқувчиларни таклиф этамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Каналимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан.

2019 йил 21 октябрь.

Каналимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
#Jumaniyoz_Jabborov_89

Жуманиёз Жабборов, Ўзбекистон Халқ шоири

БИР КУНИ…

Мен мовий деб ёздим самони,
Таърифладим тонгни, сабони.
— Ҳаётдан узилган, — дедилар.

Севги кўрки — ҳижрону висол,
Деб яратдим минг лавҳа, мисол.
— Соф туйғу бузилган, — дедилар.

Достон қилдим меҳнатни, шонни,
Йўллар, йиллар берган эҳсонни.
— Ортиқча, чўзилган, — дедилар.

Лекин бир кун хаёлга толдим,
Ўзлигимни қўшиққа солдим.
— Юракдан тузилган, — дедилар.


(У 1930 йил 25 октябрда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида туғилган, 2010 йил 13 декабрь куни Тошкентда оламдан ўтган.)

Каналимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 21-oktabrdagi “O‘zbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzi va mavqeini tubdan oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi farmoni “O‘zbekiston 24” telekanalida.

Каналимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 21-oktabrdagi “O‘zbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzi va mavqeini tubdan oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi farmoniga munosabat.

Dilsora Komil, Kanadaning British Kolumbia universiteti tadqiqotchisi

Каналимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
ТАРИХИМСАН, ТАҚДИРИМСАН, КЕЛАЖАГИМСАН – ОНА ТИЛИМ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган тадбир ҳамда мушоира кечаси ана шундай номланди. Ёзувчи-шоирлар, адабиётшунослар ҳамда талаба ёшлар иштирокидаги адабий учрашув шеърият бўстонида сайр қилишга ундади.
Тадбирда уюшма раиси, Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййид сўзга чиқиб, ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ўзининг муқаддас тилига эга эканини, айни вақтда, у жамиятни ривожлантириш омили, миллатнинг ажралмас хусусияти ва давлатнинг мустақиллигини кўрсатувчи омиллардан бири ҳисобланиши ҳамда Президентимиз 21 октябрь куни имзолаган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони она тилимизни юртимиз ва дунё ҳамжамиятида нуфузини янада оширишда янги эшикларни очиб берди, дея таъкидлаб ўтди.
– Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўзбек тилини ривожлантиришга, унинг давлат тили мақомидаги ролини оширишга қаратилган самарали ишлар амалга оширилди, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Алиназар Эгамназаров. – Бугунги глобаллашув жараёнида асосий масалалардан бири, нафақат она тилни сақлаб қолиш, балки уни тараққий эттириш, замон талабларидан чиққан ҳолда бойитиб боришдир. Боиси, ўзбек тилини ҳар томонлама ривожлантириш ёшлар онгида миллий ўзликни англаш, ўз Ватани учун фахр туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Шунингдек, ижодкорлар ўртасидаги мушоира кечаси ҳам тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Унда шоира Зулфия Мўминова, Даврон Ражаб, Ориф Тўхташ каби қатор шоирлар шеърларида она тилимизнинг инсон қалбига таъсири, унинг бетакрор жозибасига таърифлар берилди. Шоирларнинг мисраларида тил – миллат бирлиги ва бирдамлигининг тимсоли, уни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган ўзбекнинг бебаҳо бойлиги дея, тараннум этилди.
Ёш ижодкорлардан Мансур Жумаев, Алишер Боймуродов ҳам тилимизга бўлган муҳаббат туйғуларини шеърлари орқали баён этишди.

Зулайҳо АҲМАДЖОНОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати етакчи мутахассиси

Каналимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasida "O‘zbek tilshunosligining dolzarb masalalari" mavzusida bo‘lib o‘tgan anjuman "O‘zbekiston 24" telekanalining "Axborot 24" dasturida.

Kanalimizga qo‘shiling: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
#Birinchi_kitobim

Дадахон МУҲАММАДИЕВ

“ТИРИК ТОШ”


Дадахоннинг шеърлари самимийлиги билан, ҳайрат ва исёнларига сабаб бўлган руҳ манзараларини кўз олдингизда гавдалантира олиши билан дилга манзур бўлади. Орият, армон, жавобсиз муҳаббат ҳақида ёзаётган, ҳаётга саволлари кўп бу ижодкорнинг шеърларида ёлғон туйғулар ва зўриқиш йўқлиги, ифодадаги ўзига хослик ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди.

Лойиҳа муаллифи: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Молиявий манба: "Ижод" жамоат фонди
Масъул муҳаррирлар: Иқбол Мирзо, Азиз Саид
Китоб нусхаси: 10 000 дона
Фото: Аҳмад Тўра


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
#Shavkat_Rahmon_69_yoshda

Шавкат Раҳмон

ҚАСАМ

Шавкат Раҳмон деган
бир ўжар шоир,
бир куни қайтадан яраладими?
Ҳаётим маънисин жуда кўп ўйлаб,
сайладим сўзларнинг
сараларини.
Ҳар бир сўз
юз сўзнинг ўрнини босар —
Ватан, Халқ, Жасорат, Кураш, Озодлик.
Ҳар бир сўз етажак юзта умримга,
Ҳар бири бахш этар
руҳимга шодлик.
Ҳозирлик кўраркан буюк сафарга,
пуштиранг пардали минглаб дарчадан
мўралаб ўтирган гўзал сўзларни
қолдириб кетаман энди барчага.
Аслида атиргул бўйин таратган
бу ўйноқи сўзлар меникимасдир.
Менга нондай зарур қиличдай кескир,
заҳардай мард сўзлар бўлсаёқ басдир.
Сайладим сўзларнинг сараларини,
курашлар шамоли кирди назмимга.
Юртимни кезаман, энди ҳар нарса –
эгилган нарсалар тегар ғашимга.
Энди ишлаш керак бу кенгликларда,
токим сўйламасин ёлғонни ҳеч ким,
токим буюк тоғлар салтанатида
эгилган бошларни қиличлар кессин.

Шавкат Раҳмон (асл исм-шарифи Раҳмонов Шавкат) 1950
йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган. 1996 йил 2 октябрда Тошкент шаҳрида вафот этган.

Каналимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоир Салим Ашур “O‘zbekiston adabiyoti va san’ati” газетасига бош муҳаррир этиб тайинланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
Forwarded from Abdulla Oripov she'riyati (Ruxsora Oripova)
Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди

28 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида анъанавий “INFOLIB – UZBEKISTAN-2019” VIII Миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги очилди.
Ҳафталик давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 ташаббусдан бири – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги (133-ф-сон) фармойиши асосида ўтказилмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Ғайрат Бозоров, Юнесконинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Фуад Пашаев, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева сўзга чиқди ва иштирокчиларни қутлади.
Тошкент Маданият коллежи қошида ташкил этилган, Шуҳрат Зокиров бошчилигидаги халқ чолғу ансамбли гуруҳи ижросида мусиқали композиция йиғилганларга кайфият улашди. Мирзо Улуғбек туманидаги 35-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг мусиқий чиқишлари ҳам бетакрор бўлди.
Ҳафталикнинг илк кунида “Бетгерхонлик – 2019”, “Кутубхоначилик соҳасидаги ислоҳотлар – янги давр кутубхоналари”, Халқаро эксперт, профессор Н.И.Гендина томонидан “Мактаб ўқувчисининг ахборот маданияти” медиасаводхонлик семинар-тренинги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида, ёш ёзувчи Жавлон Жовлиевнинг “Икки қалб учрашуви” номли китоби тақдимоти, “Online-Гёте институт кутубхонаси ҳафтасига 7 кун, 24 соат” мавзусида тақдимот, “Ўзбекистон фани ислоҳотлар даврида” мавзусида китоб кўргазмаси ва тақдимоти, “Китобхон она – китобхон бола” клуби аъзолари иштирокида Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи асосида овозли ўқиш ва асар муҳокамаси ва бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳафталик давом этмоқда.


Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
https://t.me/yozuvchilar_uz
“ИБРАТ МАКТАБИ”ГА БИРИНЧИ КИТОБЛАР ЕТИБ КЕЛДИ

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллик байрами қувончларга бой бўлди. Айниқса, айём арафасида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган ижод мактабимизга ҳам Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Биринчи китобим” лойиҳасида 22 нафар қаламкашнинг “Наврўз” нашриётида чоп этилган илк тўпламлари етиб келгани кўнгилларни шод этди. “Ижод” жамоат фонди маблағи ҳисобидан чиқарилган бу китоблардан навқирон авлод вакилларининг энг сара асарлари ўрин олибди.
Китобларнинг тақдимот маросимида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва публицист Содиқ Сайҳун сўзга чиқиб тўпламлар муаллифлари ҳақида, уларнинг турли жанрлардаги асарлари хусусида гапирди. Айниқса, асарлардан парчалар ўқиб ўз фикрини аниқ мисоллар билан далиллади. Бу эса болаларда янги китобларни ўқишга бўлган иштиёқни уйғотди.
Тақдимот маросими сўнгида мактабнинг иқтидорли ўқувчилари ўзлари ёзган шеърларни ўқишиб, ўзига хос мушоира ҳам уюштиришди. Ижод мактабида чинакамига ижодий муҳит ҳукмронлиги тақдимот тантанасида яна бир бор ёрқин намоён бўлди.
Мактабимиз кутубхонаси яна 300 дона янги китоб билан бойиди. Улар тақдимотдан кейиноқ қўлма-қўл ўқилмоқда. Энг муҳими, ёш китобсевар, айни пайтда иқтидорли йигит-қизларда ижодкор ака ва опаларига ўхшаб адабиётнинг турли жанрларида асарлар яратишга бўлган иштиёқ ва ҳавас кундан-кунга кучайиб бормоқда.
Шодия Йўлдошева, Шокиржон Кўкибоев, Дилшода Алешерова, Дилёра Абдуллаева сингари ўқувчиларимиз янги китобларни кутубхонадан биринчилардан бўлиб олиб ўқишгани, улар бой таассуротлар уйғотгани тўғрисида мароқ билан гапиришди. Чунончи, Фурқат Алимардоннинг “Қуёш кулиб боқади”, Алишер Боймуродовнинг “Соябон”, Муслим Мусалламнинг “Ёруғ дарича", Олимжон Суяровнинг "Орзу соҳили", Нозима Ҳабибуллаеванинг "Мовий қўшиқ" номли китобларини зўр қизиқиш билан ўқишганини алоҳида таъкидлашди.
– Ёзувчилар уюшмасининг янги китоблар жамланмаси кутубхонамизга бебаҳо совға бўлди, – дейди мамнуният билан мактаб директори Гулчеҳра Қаюмова. – Ўйлаймизки, ўқувчиларимиз шеър, ҳикоя, қисса ва бадиий публицистикадан иборат тўпламларнинг барчасини ғоят қизиқиш билан ўқиб чиқишади. Опалари ва акаларининг асарларида илгари сурилган ғояларни таҳлил этиб, ўзлари учун қимматли ҳаётий хулосалар чиқаради, сабоқлар олади. Адабиётнинг тарбиявий кучи ана шунда.
– Мен “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида чоп этилган китобларни навбатма-навбат ўқияпман, – дейди мактабимиз ўқувчиси Муслима Эргашева. – Айниқса, Ҳусан Мақсуд, Башорат Отажонова, Маҳфуза Иброҳимова, Наима Анварова, Фурқат Алимардон, Муслим Мусаллам, Жавлон Жовлиевнинг халқимиз руҳиятини, қалб кечинмаларини бадиий жиҳатдан жозибали ифодаланган шеър ва ҳикоялари манзур бўлди. Улар адабиётга дастлабки қадамлариданоқ ўзига хос овоз ва услуб қидириб кириб келишаётгани ғоят қувончи ва ибратли.
Ўқувчиларимиз юртимизнинг турли вилоятларида яшаб қалам тебратаётган бошқа ёш ёзувчи ва шоирларнинг китобларига ҳам худди шундай эътирофларни билдиришяпти.
Яхши китоблар тезда ўз мухлисини топади. Билим даргоҳимиз кутубхонасини бойитган биринчи китобларнинг муаллифларини бемалол қутлашимиз мумкин. Тўпламлар қувчиларини топди. Айни пайтда шундай қимматли китобларни туҳфа этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоасига наманганлик китобхонлар номидан беҳад миннатдорчилик билдирамиз.

Манзура АБДУЛЛАЕВА,
Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси



Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
https://t.me/yozuvchilar_uz
АДАБИЁТ ХАЛҚЛАРНИ БИРЛАШТИРАДИ

22 октябрь куни Афғонистон Республикаси, Балх вилоятининг бир гуруҳ ижодкорлари юртимизга келганди. Улар 27-28 октябрь кунлари Бухорои шарифда бўлиб, қадим кентнинг тарихи, муқаддас қадамжолари ва меъморий обидалари билан яқиндан танишди, адабий учрашувларда қатнашди.
28 октябрь куни Бухоро давлат университетида афғон ижодкорлари ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бухоро вилоятидаги аъзолари, тилшунос, адабиётшунос, тарихчи ва файласуф олимлар, талаба-ёшлар иштирокида адабий-маърифий анжуман ташкил этилди.
Унда ўзбек, тожик ҳамда афғон халқлари адабиёти, маданияти, урф-одат ва анъаналаридаги муштарак жиҳатлар, ўзаро таъсир ҳамда ижодий ўрганишлар, асрлар оша давом этиб келаётган адабий алоқалар, уларни янгича руҳда давом эттириш, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш истиқболлари хусусидаги мулоҳазалар ўртага ташланди.
Уч тилда янграган шеър ва қўшиқлар уч халқнинг адабиёти орасида ғоявий ҳамда маърифий муштаракликлар мавжудлигини яққол намоён этди.
Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ бобокалонларимиз мангу қўним топган юрт зиёлилари университет тарихи музейи билан ҳам яқиндан танишишди.
Шундан сўнг меҳмонлар Соҳибқирон Амир Темурга бешик бўлган яна бир муқаддас маскан – Шаҳрисабз шаҳрига жўнаб кетишди.
Афғон ижодкорлари 31 октябрга қадар юртимизда бўлишади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
https://t.me/yozuvchilar_uz
#Sirojiddin_Sayyid_61_yoshda

Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Халқ шоири

ВАТАН

Дил пораси, кўз қораси
сен ўзингдирсан,
Менинг кўнглим сен аслида,
сен кўзимдирсан.
Томиримда томир ёйган
илк сўзимдирсан,
Илк оғриғим, илк ёмғирим,
найсоним, Ватан.

Қир устида ёнбошлаган
бобом чайласи
Бу дунёда кимларнингдир
орзу-ҳаваси.
Димоғимда — юлдуз иси,
шабнамлар иси,
Момом экиб кетган кашнич,
райҳоним, Ватан.

Қулоқ солсам шивирлагай
ҳатто тошларинг,
Ою қуёш, камалаклар
кўзу қошларинг.
Бешигимни тебратгандир
қалдирғочларинг,
Ою қуёш кўрпа солган
айвоним, Ватан.

Бўронлари тулпорларга
тунлар ёл бўлган,
Бир ўғлони чинор, бири
мажнунтол бўлган.
Темурлари отдан тушмай
жаҳон лол бўлган,
Жаҳонларга тўлуғ
шоҳу султоним, Ватан.

Валилардан ибрат сўйлар
жулдур саҳролар,
Сўнди қанча салтанатлар,
қанча туғролар.

Мақбаралар айтсин лекин,
айтсин Зуҳролар:
Ер остидан суҳбат айлар
ҳануз Кубролар,
Термизийлар бедор ётган
қўрғоним, Ватан.

Не тонг эди — изғиринлар
заҳрини тотдинг,
Дастурхонда музтар қолди
қанду наботинг.
Шаҳидларнинг руҳларидир
ҳар бир работинг,
Абадий ёд эрур асли
адабиётинг,
Чўлпон, Фитрат, Қодирий ҳам
Усмоним, Ватан.

Мен дунёни не деб айтай?
Бу бир кўҳна боғ,
Ўз билганин сайрар бунда
ҳар қумри, ҳар зоғ.
Асло сенинг бағирларинг
кўрмайин мен доғ,
Юлдузларга осмон бўлган
эй нурли тупроқ,
Осмонлари еру ери
осмоним, Ватан.

Сўқмоғингда мен бир эпкин
ё бир насимман,
Япроқ сенинг, хас бўлсам гар
сенинг хасингман.
Жайронларинг кўзларида
қолар сўзингман,
Менинг борим сен биландир,
йўғим сен билан,
Катта йўлга чиққан улуғ
карвоним, Ватан.

1994

Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
https://t.me/yozuvchilar_uz