O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.72K subscribers
28.1K photos
3.36K videos
376 files
7.71K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
Янги китоб

ХАМСА: ҲАЙРАТ УЛ-АБРОР

Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.
Алишер Навоий “Хамса”сидаги биринчи достон – “Ҳайрат ул-аброр” (“Яхши кишиларнинг ҳайратланиши”) 1483 йилда яратилган. Достон 3988 байтдан иборат бўлиб, у 63 боб, 20 мақолат ва 20 ҳикоятдан ташкил топган. Шундан муқаддима 21 бобни ўз ичига олади.

Нашриёт – “Тамаддун”
Aдади – 1000 нусха

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Янги китоб

ХАМСА: ФАРҲОД ВА ШИРИН

Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.
“Хамса” таркибига кирувчи иккинчи достоннинг бош қаҳрамони Хусрав Парвез тарихий шахс бўлиб, милодий 590-йилда тахтга чиқиб, 628-йилда ўз ўғли Шеруянинг буйруғи билан ўлдирилган Эрон шоҳидир. Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони 1484-йилда ёзиб тугалланган бўлиб, 54 боб, 5782 байтдан иборат. Шундан муқаддима 11 бобни ўз ичига олади. Достоннинг асосий қисми 12-бобдан бошланади.

Нашриёт – “Тамаддун”
Aдади – 1000 нусха

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Янги китоб

ХАМСА: ЛАЙЛИ ВА МАЖНУН

Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.
Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонида ифодаланган бош ғоя шуки, бу дунёда яшовчи ҳар бир инсон ошиқлик йўлини тутиб, ўзини ўлимга эмас, балки васл майини ичишга тайёрлаши керак, зеро, бу дунёнинг бирдан бир мазмуни ҳам шу. Руҳи мутлақни тасаввур қилишда инсон ақли ва онги ожизлик қилади, шу сабабли Навоий уни мазҳар – Лайли тимсолида яратади.
Достон матни илк маротаба замонавий ўзбек тилидаги табдили билан байтлар кесимида тақдим қилинди.

Нашриёт – “Тамаддун”
Aдади – 1000 нусха

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Янги китоб

ХАМСА: САБЪАИ САЙЁР

Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.
“Хамса” таркибига кирувчи тўртинчи достон Баҳром исмли шоҳнинг саргузаштларига бағишланиб, унинг бош қаҳрамони тарихий шахс сифатида Эроннинг сосоний ҳукмдори Варахран V (420-438 йилларда подшоҳлик қилган)га бориб тақалади. Бу подшо қулон (ёввойи кийик)ни овлашга ниҳоятда ўч бўлганлиги учун халқ орасида Баҳром гўр (қулон) лақаби билан шуҳрат топган. Шарқ мамлакатларида Марс (Миррих) юлдузи Баҳром деб аталиб, жанг-у жаддалар ҳомийси сифатида келади.

Нашриёт – “Тамаддун”
Aдади – 1000 нусха

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Янги китоб

ХАМСА: САДДИ ИСКАНДАРИЙ

Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.
Бу асар дунёдаги буюк сиймолардан бири, уч соҳибқироннинг энг машҳури жаҳонгир Искандарга бағишланган бўлиб, “Хамса”нинг якунловчи достонидир. Шарқда у Искандар Зулқарнайн номи билан машҳур. Искандар ҳақида Х аср тарихчилари Ҳамза ибн Ҳасан ал-Исфаҳоний ва ал-Табарийнинг асарларида, Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китобида маълумот берилган. Ислом адабиётида Искандар образига илк дафъа “Шоҳнома” асарида дуч келамиз. Достонда Искандар саргузаштлари Дороб ва Доро подшоҳлиги даври билан боғлиқ ҳолда келтирилади.

Нашриёт – “Тамаддун”
Aдади – 1000 нусха

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
4-noyabr kuni soat 17:00da Adiblar xiyobonida "XIYOBON OQSHOMLARI" she'riyat kechasi o'tkaziladi.
“Себзор”да Ватан сурати

“Мағрура”, “Карантин” қиссалари, “Жавзо” тарихий романи, “Ғурғуртепада саратон” каби асарлар муаллифи, таниқли адиба Рисолат Ҳайдарова китобхонларга “Себзор” номли янги тўпламини туҳфа этди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган тақдимотда ёзувчилар, шоирлар, ёш ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари иштирок этди.
Унда уюшма раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Мелибоев, “Ўзбекистон” нашриёт матбаа уйи таҳририят мудири Баҳром Акбаров сўзга чиқди.
Таниқли адиба Рисолат Ҳайдарованинг “Себзор” эссеси Тошкентнинг қадим тарихий масканлари, тошкентча урф-одатлар, удумлар, анъаналар ҳақида ҳикоя қилади. Мамлакатимиз тарихида рўй берган воқеаларнинг оддий кишилар ҳаётида қолдирган изи тўғрисида сўз юритади. Зеро, Себзор пойтахтимиз миллий қиёфасининг ажралмас қисми, қадриятлар авайлаб-асралган маскан сифатида ардоқлидир.
– Ушбу тўпламни Тошкент ҳақидаги энг яхши асарлардан бири дейиш мумкин, - дейди профессор Адҳамбек Алимбеков. – Муаллиф битта Себзор даҳаси орқали Тошкентнинг бутун бир қиёфасини яратиб берган. Китобни ўқиркансиз, ўша даврдаги Тошкент ҳаёти кўз олдингизда гавдаланади. Ундаги воқеаларда ёзувчи усталик билан тарихий фактлардан фойдалана олган.
Китобдан, шунингдек, адибанинг қатор эсселари, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Муҳаммад Али, Анвар Обиджон каби адабиётимиз дарғалари билан бирга, жаҳон адабиётининг йирик вакиллари – Иво Андрич, Воле Шойинка, Александр Солженицин, Александр Беляев ижодининг баъзи қирралари таҳлил қилинган мақолалар ўрин олган.
– Ушбу китоб биргина Себзор маҳалласи ҳақидагина эмас, балки Тошкент ҳақидадир, - дейди муаллиф Рисолат Ҳайдарова. – Пойтахтимизнинг бугуни ва унинг истиқболи борасида сўз боради. Себзор менинг назаримда Ватанимнинг остонаси бўсағасидир. Болалигим унинг урф-одатларию, ҳавосида ўтди. Себзорда Ўзбекистон суратини яратишга ҳаракат қилдим.
Тадбирда “Тошкент 1956 йилда”, “Тошкент тилсимлари”, “Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал”, “Тошкентим - онам” номли видеороликлар намойиш этилди.
Тақдимотда сўзга чиққанлар тўпламнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. Тадбир сўнггида муаллиф сўзга чиққанларга фикр-мулоҳазалар учун миннатдорлик билдирди ва барчага янги китобини улашди.

Зулайҳо Аҳмаджонова,
журналист
“Себзор” номли янги китоб тақдимотидан суратлар.
Муаллиф - Аҳмад Тўра
“Себзор” номли янги китоб тақдимотидан суратлар.
Муаллиф - Аҳмад Тўра