КИТОБЛАРИМИЗ “ОЛИМПИЯ” МАҲАЛЛАСИГА ҲАМ ЕТИБ БОРДИ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг #КИТОБ_ОЛИНГ_УЙДА_ҚОЛИНГ! челленжи давом этмоқда. Навбатдаги манзил Олмазор туманидаги “Олимпия” маҳалласи бўлди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Саидғани Насриддинов маҳалла раиси ва котиби билан бирга юриб, “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобига, “Адиб ва жамият”, “Танланган асарлар” рукнларида чоп этилган 70 дона китобни уйда ўтирганларга совға қилди. Мақсадимиз ёруғ: карантин даврида юртдошларимизни уйда ўтиришга, китоб ўқишга ундаш!
Инсон ўқишдан тўхтаса, фикрлашдан тўхтайди, дейди Дени Дидро. Ўқинг ва фикрлашдан тўхтаманг! Зеро фикрлаган инсонни ҳеч ким енга олмайди ва у бировга қул бўлмайди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi

Челленжининг навбатдаги манзили Мирзо Улуғбек тумани “Ал-Фаробий” маҳалласи бўлди. Уюшманинг масъул ходимлари Абдурауф Эшимқулов ва Иброҳим Саримсоқов маҳалла раиси билан бирга юриб, уюшма томонидан чоп эттирилган 50 дона китобни маҳалла аҳлига совға қилди. Улар орасида Ҳалима Худойбердиева, Матёқуб Қўшжонов, Ҳамид Ғуломнинг “Танланган асарлар”и, Ўзбекистон халқ ёшувчиси Эркин Аъзамнинг “Ёзувчининг боғи”, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг Абдулла Қодирий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Ёлғиз” номли китоблари ҳам бор эди. Бу асарлар, табиийки, вақт синовидан ўтган, ўқувчилар эътирофини қозонган дурдоналардир. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида чоп этилган китоблар ҳам ўз ўқувчиларига етказилди.
Маҳалла ҳудудидаги тиббиёт муассасаси ходимлари – оқ ҳалатли ҳамшираларга-да китоблар улашилди. Бугунги оғир вазиятда беморлар мушкулини осон қилаётган ушбу касб эгаларига Аллоҳдан куч-қувват сўраймиз! Халқимизни эса уйда ўтириб, китоб ўқишга чақирамиз!
ЎЁУ Ахборот хизмати

Forwarded from Muhammadiyeva Dilafruz
uza.uz
ЭГАСИ БОР ЮРТ ёхуд бугуннинг сабоқлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МИННАТДОРЛИК ВИДЕОМАКТУБИ КЕЛДИ
Хабар берганимиздай, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг #КИТОБ_ОЛИНГ_УЙДА_ҚОЛИНГ! челленжи доирасида Олмазор тумани “Олимпия” маҳалласи аҳлига ҳам китоблар улашган эдик. Шундан сўнг маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Раҳимжоновдан миннатдорлик видеомактуби олдик. Сиз ҳам томоша қилинг!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
Хабар берганимиздай, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг #КИТОБ_ОЛИНГ_УЙДА_ҚОЛИНГ! челленжи доирасида Олмазор тумани “Олимпия” маҳалласи аҳлига ҳам китоблар улашган эдик. Шундан сўнг маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Раҳимжоновдан миннатдорлик видеомактуби олдик. Сиз ҳам томоша қилинг!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг #КИТОБ_ОЛИНГ_УЙДА_ҚОЛИНГ челленжи эртага пойтахтимизнинг бошқа маҳаллаларида давом этади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
Россиядан хушхабар олдик. Ёш ёзувчиси Бахтиёр Абдуғафурнинг “Узбечка” номли романи Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаббат Йўлдошева таржимасида Москва шаҳридаги “Вече” нашриётида чоп этилди. Иккинчи Жаҳон уруши йилларида “Узбечка” номи остида қаҳрамонларча жанг қилган мерган қиз Жамила Қодирова ҳаёти ҳақидаги ушбу асар ёзувчининг рус тилида дунё юзини кўрган иккинчи китобидир.
Биз муаллиф, таржимон ва ўзбек адабиёти аҳлини ушбу ютуқ билан табриклаймиз!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
Биз муаллиф, таржимон ва ўзбек адабиёти аҳлини ушбу ютуқ билан табриклаймиз!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
Aks-sado
“O‘ldir, ichingdagi xoinni o‘ldir”.
Shavkat Rahmon
Yeldir, bu joningni yo‘llarda yeldir,
Qaldiroq dod etar guldir va guldir,
Bulutlar o‘tinchi seldir va seldir,
Borliq bir iltijo etgani shuldir:
O‘ldir, ichingdagi xoinni o‘ldir.
Tilsiz yer-samoning rozini tushun,
Odamsan, odamning so‘zini tushun,
Termilib bolangning ko‘zini tushun -
Bu ko‘zlar padarni poklovchi ko‘ldir:
O‘ldir, ichingdagi xoinni o‘ldir.
Yo do‘stdek xilma-xil tuslarga kirgin,
Dilni sot, yo‘lni sot, so‘zlarga kirgin,
Vaqtida o‘lmagin - yuzlarga kirgin,
Dushmanni ham kuldir, do‘stni ham kuldir!..
O‘ldir, ichingdagi xoinni o‘ldir.
Ko‘z och-ey hayotning yozig‘ini buz,
Insonning insonga taztiqini buz,
Tikanli simlardek chizig‘ini buz,
Sen-da bu joningni tig‘larda tildir.
O‘ldir, ichingdagi xoinni o‘ldir!
Ko‘rding, uchib turgan otlar quladi,
Tirik qulamagan zotlar quladi,
Ko‘ksimdan bu yanglig‘ dodlar quladi
Mansab-u unvonlar bari bir puldir!
O‘ldir, ichingdagi xoinni o‘ldir.
Xoin jaholatdir, ilinj, ta’madir,
Xoin qo‘rqoqlikdan boshqa nimadir!
Tobakay yuragim qiyma-qiymadir:
Haqiqat, adl-u erk muqaddas yo‘ldir,
O‘ldir, ichingdagi xoinni o‘ldir.
1987
©Mirzo Kenjabek
@mirzo_kenjabek

БИЛДИРИШ
Бугун – 2020 йилнинг 26 март куни Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Охунжон Ҳакимов 86 ёшида оламдан ўтди. Адибнинг оила-аъзоларига, яқинларига таъзия билдирамиз. Марҳумни Аллоҳ раҳматига олсин!
Охунжон Ҳакимовнинг биринчи шеърий китоби “Илҳом водийси” 1961 йилда нашр этилиб, китобхонлар ва адабий жамоатчилик ўртасида шов-шувларга сабаб бўлган. Машҳур адабиётшунос олим, Ўзбекистон Қахрамони Озод Шарафиддинов ўша йилдаёқ шоирнинг ушбу китоби ҳақида фикр юритар экан – “Адабиётимизга янги нафас билан истеъдодли шоир кириб келди”, – деб ёзган эди.
Унинг “Достонлар” (1970), “Қўлларим кўксимда” (1976), “Тафаккур боқий” (1982), “Ватан қасидаси” (1984), “Ўшал кун келур” (1990), “Кўзларингни ўзи қаро” (1992), “Қизлар хаёл сурсалар” (1995), “Муҳаббатни кўзлардан изланг” (1996), “Малаклар сурати” (2004), “Дунё, дунё…” (2005), “Олам ғалат, одам ғалат” (2009), “Кўксингизда яшасам дейман” (2010), “Дардингизга малҳам бор” (2010), “Уйингизга совчи боради” (2013), “Бир диёр бор” (2013) шеърий тўпламлари нашр этилган.
Охунжон Ҳакимов қўшиқнавис шоир сифатида ҳам ҳурмат эҳтиромга сазовор бўлди. Унинг юзлаб шеър ва ғазаллари қўшиқларга айланди. Республикадаги энг таниқли ҳофизлар, ёш ижрочилар унинг шеър ва ғазалларига басталанган қўшиқларини ижро этиб шуҳрат топдилар. Унинг бир туркум шеърлари инглиз тилига ўгирилиб машҳур хонандалар ижросида дунёнинг кўпгина мамлакат халқига тортиқ қилинди.
Истиқлол йилларида унинг ўндан зиёд шеърий ва насрий китоблари нашр этилди. Замонавий мавзуларда ўнга яқин пьесалари дунёга келди. “Шарқ” нашриётида адибнинг бир неча сайланмалар ва уч томлик танланган асарлари нашр этилди. Булар адибнинг “Кўксингизда яшасам дейман”, “Бир диёр бор”, “Ғалати дунё” китобларидир.
Охунжон Ҳакимов драматургия жанрида ҳам томошабинлар учун манзур саҳна асарлари яратди. Бу асарлар орасида “Бу чоллар ёмон чоллар”, “Тикон супурги”, “Бақироқ туянинг тушлари”, “Хайдар хўроз” сингари саҳна асарлари кўп сонли томошабинлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Унинг қаламига мансуб айрим комедиялар баъзи хорижий мамлакатлар театрлари томонидан хам мувофаққиятли саҳналаштирилди.
Охунжон Ҳакимов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими қошидаги “Олтин қалам” тўгарагида ҳам бир неча йиллар давомида бошловчи шоир ва ёзувчилар билан изчил машғулотлар ўтказиб, янги истеъдодларни кашф этишга муносиб ҳисса қўшди.
Охунжон Ҳакимовнинг адабиётга қўшган ҳиссаси муносиб қадрланиб, 1998 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва 2006 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвонлари билан мукофотланган.

Forwarded from Guljamol Asqarova
ОДАМЗОТ
Ёзга, қишга кўникади одамзот,
Ҳар не ишга кўникади одамзот,
Садафдек оқ тишлари ташлаб кетса,
Темир тишга кўникади одамзот.
Йўққа, камга кўникади одамзот,
Ҳар не дамга кўникади одамзот.
Гуриллаган қувончи ташлаб кетса,
Ҳатто ғамга кўникади одамзот.
Бахтин олсанг кўникади одамзот,
Тахтин олсанг кўникади одамзот,
Суякларин битта-битта синдириб,
Шахтин олсанг, кўникади одамзот.
Солганига кўникади одамзот,
Олганига кўникади одамзот.
Фақатгина....фақатгина ... боласи ўлмаса бас,
Қолганига кўникади одамзот.
2002 йил
@Guljamol_Asqarova

Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири
ЭЛДОШЛАРИМ, ДИЛДОШЛАРИМ
Олам яшолмагай кўклам, яшилликсиз,
Одам зоти ҳеч нарсадир аҳилликсиз.
Яшасайди разилликсиз, бахилликсиз –
Бир кам дунё бут бўларди тақчилликсиз.
Бу дунёда шундай юрт бор – Меҳрдиёр,
Одамлари яшолмайди яхшиликсиз.
Меҳрдиёр дедим, асли меҳри дарё,
Бир-бирига меҳру сеҳри дарё-дарё.
Шаҳарларим, қишлоқларим, дашту саҳро,
Оғамдирсиз, инимдирсиз, опам, синглим –
Номингизни тутиб бўлмас айро-айро.
Матонатни жонга жойлаб келган халқмиз,
Оғир кунни сабр билан енгган халқмиз.
Бир майизни қирққа бўлиб еган халқмиз,
Тарих гувоҳ, жамлаб илму маърифатни,
Пешонаси юлдузларга теккан халқмиз.
Таскин учун қамишдан ҳам куй чиқарган,
Хуш хабарнинг пешвозига қўй чиқарган.
Пок ниятдан қанча фикру ўй чиқарган:
Ўйлаб-ўйлаб, ҳажга йиққан пулига ҳам
Қақраб ётган қишлоғига сув чиқарган.
Элдошларим, дилдошларим, тилдошларим,
Ҳажга бормай ҳожи бўлган элдошларим,
Дилдошларим, тилдошларим, йўлдошларим,
Бу синовли кунлар ҳам тез ўтар-кетар,
Бу синовли йилда азиз йилдошларим.
Арбобдирсиз, вазирдирсиз савоб ишга,
Табибдирсиз, ҳабибдирсиз савоб ишга.
Ўз дардингиз, ташвишингиз ютиб ичга,
Кеча демай, кундуз демай эл-улус-чун
Сиз ҳозиру нозирдирсиз савоб ишга.
Эзгуликдан инсон умри фируз бўлгай,
Токи одам бир-бирига дилсўз бўлгай,
Оқ дастурхон тўшар ҳаёт – ризқ-рўз бўлгай,
Мир Алишер бобомиз лутф этган мисол –
Ҳар кунимиз Наврўз бўлгай, Наврўз бўлгай!
Олам аҳли билан букун дарддошдирмиз,
Дарддошдирмиз, демак бирмиз, қардошдирмиз,
Қардошдирмиз, демакким биз қалбдошдирмиз.
Қалбдошликдир бирдамликнинг бошланиши,
Бирдам бўлсак, бизлар буюк бардошдирмиз.
Меҳрда ҳам шавкатлисан, она юртим,
Битмас меҳру шафқатлисан, она юртим,
Эзгу шиор-даъватлисан, она юртим,
Меҳринг билан бағринг очиб, олам аро
Давлатлисан, давлатлисан, она юртим.
“Янги Ўзбекистон” газетасининг 2020 йил 26 март (45№) сонидан олинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ҳайрия акцияси, #КИТОБ_ОЛИНГ_УЙДА_ҚОЛИНГ “ҳэштег”и остидаги челленжи Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани “Авайхон” маҳалласига етиб борди. Уюшманинг масъул ходимлари Абдурауф Эшимқулов, Миркомил Мирсагатов маҳалла раиси ва ходимлари билан биргаликда “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобига чоп этилган 50 дона китобни маҳалла аҳлига улашди. Китоблар орасида Алишер Навоийнинг “Назм ул-жавоҳир”, Абдулла Қодирий, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, Ҳамид Ғуломнинг “Танланган асарлар”и, “Носир Фозилов замондошлари хотирасида”, “Турсунбой Адашбоев замондошлари хотирасида” тўпламлари, “Хуршид Дўстмуҳаммаднинг Абдулла Қодирий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Ёлғиз” қиссаси, “Биринчи китобим” лойиҳасида чоп этилган асарлар ҳам бор.
Челленж давом этмоқда.