O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.47K subscribers
21.3K photos
2.49K videos
318 files
6.63K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
​​Таассурот

ДИЙДОР – ШЕЪР ЁДЛАГАН ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН БЎЛДИ

Байрамларнинг бори яхши. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг йўлланмаси сабаб, шоира Ойгул Убайдулло қизи билан Янгийўл тумани сари отландик.
Бизни кутган маскан, биздан бир ҳовуч илиқ сўз илинжида бўлган даргоҳ – мактаб. Карантин муносабати билан кам сонли ўқувчилар билан иш фаолиятини бошлаган ўқув масканида ўқитувчилар қатори ўқувчиларнинг кайфияти ҳам кўтаринки. Зеро, ойлаб давом этган диқиқ бу йилда синфхоналарини, жонажон устозларини соғинган ёшларнинг қувончини ҳис этиш қийин эмасди.
Янгийўл туманидаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисига кириб борарканмиз, йўл-йўлакай олтин куз тароватидан завқланган кўнглимиз, илм масканидаги кузги гуллар, айниқса, мезбонларнинг самимийлигидан янада ёришди. Қалбидаги софлик, меҳр кўзларидан сезилиб турган ўқитувчи опалар, нигоҳлари чақнаб турган ўқувчилар билан дийдоримиз она тилимизнинг байрамига бағишланди.
Меҳмонларнинг сўзларини жон қулоғи билан тинглаётган болалар, қўлларидаги буклоғлик шеър қоғозларига сезилар-сезилмас ҳаяжон билан қараб қўяётган қизлар, адабиёт муаллимларининг ўзбек тили ҳақидаги шеърлари, дўстона, самимий кечган суҳбат, бари-бариси бугунги кунимизни безади. Қолаверса, ўқув йилини янги мактаб биносида бошлаган жамоа учун учрашув байрамона тус олди.
– Ўқувчиларимиз байрам тадбирини жуда интиқиб кутишди, – дейди мактаб директори Мақсуда Тожибоева. – Адабиёт устозлари ўқувчиларга ким энг кўп шеър ёдласа, учрашувга киради, деб шарт қўйишди. Шу боис, бугун даврадаги барча ўғил-қизларимиз энг зукко, шеърсевар, адабиёт шайдоларидир.
Биз ана шундай шеърсевар ўқувчиларга ёруғ тилаклар ва китоблар қолдирдик.

Наргиза Асадова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Аъзо бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
750 ДОНА КИТОБ СОВҒА ҚИЛИНДИ

Юнусобод туманидаги 260-мактабда 21 октябр – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Жўрабек Жаҳон иштирок этди ва ўзбек тилига бағишланган шеърлардан ўқиб берди. 7- ва 10-синф ўқувчилари – Муслим Мухторов, Рухсора Муҳаммадаминова, Лола Йўлдошова, Лазокат Абидова ҳам устозлар ва ўзлари томонидан ўзбек тилига бағишлаб ёзилган шеърлардан айтишди. Ўзбек тили фани ўқитувчиси Диёра Раҳматуллаеванинг Она тилига бағишланган маърузаси эса ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир давомида мактаб кутубхонасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсияси билан “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 103 номда чоп этилган 750 дона китоб совға қилинди. Бу эса мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини икки карра хурсанд қилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
ахборот хизмати

Аъзо бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
​​АДИБНИНГ НУРЛИ ХОТИРАСИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) оламдан ўтди. Бу жудоликдан ўзбек ёзувчилари, шоирлари, адибнинг ижодкор ҳамкасбларининг кўнгли азадор бўлди. Адабиётимиз мухлислари, кенг китобхонлар оммаси юраги қайғуга тўлди.
Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) вафоти муносабати билан адибнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари, дўсти биродарларига ҳамдардлик билдирамиз.
Мамадали Маҳмудов 1943 йилнинг 12 декабрида Жиззах вилояти Фориш тумани Боғдон қишлоғида туғилган.
У истеъдодли ёзувчи ва етук шахс сифатида шаклланиш жараёнида олис ва заҳматли, айни пайтда саодатли ҳаёт ва ижод йўлини босиб ўтган, ўз умри давомида меҳнат ва ижодни тенг олиб борган.
Болалигида Боғдонда бошланғич мактабнинг 4-синф битириб, сўнг Учқулочдаги мактабда ўқишни давом эттирган. Бўлажак адиб ўқувчилик даврларидаёқ Шекспир, Байрон, Ҳёте, Виктор Гюго, Валтер Скот романларини қўлдан қўймай қизиқиб мутолаа қилган.
Ёшлик йиллари (1959 – 1961) ҳарбий хизмат тақозоси билан Тула вилоятининг Ефремов шаҳрида кимё комбинати қурилишида ишлаган, Воронеж шаҳридаги кимё – машина қурилиш курсида ўқиган, сўнг кимё заводида машинист ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Юртга қайтгач Чирчиқ Кимё комбинатида деярли (1964-1967) машинист бўлиб ишлаган шу билан бирга кечки ишчи ёшлар мактабида 10-, 11-синфларда таҳсил олган. Адабиётга, бадиий ижодга муҳаббат уни Тошкент Давлат Университетининг журналистика факултетида ўқишга етаклаган, сиртдан ўқиб, Гулистон, Фориш, Пахтакор туман газеталарида корректор, адабий ходим, бўлим бошлиғи, масъул котиб вазифаларида фаолият юритган.
1968 йилда “Саодат” журналининг бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним Мамадали Маҳмудовни таҳририятга ишга таклиф этган. Ўшандан буён адибнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти Тошкент билан боғланган.
Ҳамюртларидан ота-боболари Жиззах халқ қўзғолонида иштирок этгани, ушбу миллий озодлик ҳаракатининг шафқатсиз бостирилгани ҳақидаги тарихий воқеаларни тинглаб вояга етган Мамадали Маҳмудов Алп Эр Тўнга – Афросиёбдек ёвқур боболаримиз шарафига Эврил Турон тахаллусини олиб, истибдодга қарши эрк ва озодлик мавзусида ҳикоялар ёза бошлаган. Илк бор газета ва журналларда эълон қилинган “Ариқ ва терак”, “От”, “Дўлана”, “Эртам яхши бўлади” каби ҳикоялари кенг адабий жамоатчилик назарига тушади ва “Боғдоним” номли китоби ( 1971), сўнгра “Туманли кунлар” (“Боғдон қашқири”) қиссаси, “Шарқ юлдузи” журнали “Ўлмас қоялар” (1981) романи нашр этилган.
Фаол ижод қилиш билан бирга жамоатчилик ишларида, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси котиби, Адабиёт жамғармаси раиси лавозимларида хизмат қилган.
Адиб умрининг охиригача қизғин ижод қилди, кўплаб кичик ҳикоялар, “Ойнур”, “Оқ гул”, “Бўз бўри” романлари ёзди ва оммавий ахборот воситалари ва матбаа нашрларида эълон қилди.
Эврил Турон яратган бадиий асарлар, ҳикоя, қисса ва романлар халқимизнинг маънавий хазинасига айланди, китобхонлар кўнглидан муносиб ўрин олди.
Таниқли адиб хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди.
Охирати обод бўлсин.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Абдулла Қодирий ижод мактаби жамоаси «Она тилим, сенсиз жоним руҳсиздур» номли маънавий-маърифий тадбир ўтказди
#16oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
ЎзАС 16-10.pdf
3.9 MB
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг 2020 йил 16 октябр кунги сони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси телеграм канали ўқувчилари учун ҳавола қилинади.

Ушбу pdf файл таҳририят томонидан тақдим этилди.

Аъзо бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Адиблар хиёбонида ўтказилаётган маънавий-маърифий учрашувлар
#16oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Сирожиддин Саййид - Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири билан суҳбат
#17oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
«Ватан учун яшайлик!»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекис­тон!” шиори остида бадиий-публицис­тик мақолалар, очерклар, насрий ва шеърий йўналишдаги энг сара асарларнинг “Ватан учун яшайлик!” IХ республика кўрик-танлови эълон қилинган эди.
Куни кеча кўрик-танловга тақдим этилган асарлар баҳоланиб, фаол ижодкорлар муносиб тақдирланди.
Ҳайъат қарорига кўра, адабиёт­шунос олим Нурбой Жабборов – мамлакатимиз ва хорижий нашрларда чоп этилган “Адабиёт ва миллий маърифат” мавзуидаги туркум адабий-публицистик мақолалари учун 1-ўрин, шоир Абдумажид Азим – “Тонг табассуми” шеърлар тўплами учун 2-ўрин, шоир ва таржимон Асрор Мўмин – “Ўзбекистон фарзандиман” ҳамда “Орзу ва оҳу” тўпламлари учун 3-ўринга лойиқ топилди.
Шунингдек, Аҳмаджон Мелибоев, Фароғат Худойқулова, Мирзапўлат Тошпўлатов, Муқаддас Абдусаматова, Маъмура Зоҳидова, Отабек Исмоилов сингари ижодкорлар танловнинг рағбатлантирувчи мукофотларига сазовор бўлишди.
Танлов ғолибларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” ­жамоат фонди томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Барча ғолибларни табриклаймиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
ахборот хизмати
➡️https://uzas.uz/articles/4731/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Адиблар хиёбонида олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва талаба ёшлари учун маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда
#17oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Qadring baland bo'lsin, ona tilim!"

#onatilimfaxrim

☝️ONA TILIMIZNI TARG'IB QILISHDA SIZ HAM FAOL ISHTIROK ETING!

Bizning manzil:👇
http://til.gov.uz/uz/
https://t.me/dtrdep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Qadring baland bo'lsin, ona tilim!"

#onatilimfaxrim

ONA TILIGA QASIDA

✍🏻 Zebo MIRZO she'ri

Bizning manzil:👇🏻
http://til.gov.uz/uz/
https://t.me/dtrdep
​​#onatilimfaxrim

Ижтимоий тармоқларни кузатаётган бўлсангиз, "Qadring baland bo'lsin, ona tilim!" шиори ҳамда #onatilimfaxrim ҳештеги остида юртдошларимиз ўртасида чақириқ — челленж ўтказилмоқда. Ўзбек тили улуғланган шеър, фикр, мақол, ибора ёки умуман тилимизни тарғиб қилишга оид бирор жумла билан ушбу чақириқда фаол иштирок этинг, ҳурматли ижодкорлар.

Келаётган 21 октябр — Ўзбек тили байрами куни ҳаммамизга муборак бўлсин!

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
ахборот хизмати


Аъзо бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw