АЗИЗ ДЎСТЛАРИМ!
Раҳматли Эркин Воҳидов сиймосида ҳам улуғ Шоир, ҳам улуғ Инсон мужассамлашган эди. Бир хил одамларнинг ёнида юрсанг, хушбўй атр ҳидини туясан. Бу яхши, Ҳазрати Пайғамбаримиздан суннат. Эркин ака билан суҳбатлашганингда эса, ўзингни жаннатнинг хушбўйини ҳис қилгандек сезасан. Эркин ака билан биз 1982 йили раҳматли Сарвар Азимовнинг топшириғи билан “Ёшлик” журналини ташкил этдик. У киши – бош муҳаррир, мен – масъул котиб. Эркин ака кадрлар масаласини менга топширди. Мен бир пайтлар ўзим 10 йил ишлаган афсонавий “Гулистон” журналининг собиқ ходимларини йиғдим: Саъдулла Сиёев, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Сулаймон Раҳмон...
Кечалари соат 12 дан кейин, баъзан ундан ҳам кеч уйга қайтардик. Эркин акани ҳамма яхши кўрарди. Ажойиб ва қизғин дамлар эди... Насиб этса, бу ҳақда хотираларимда бафуржа тўхталаман.
Ҳозир мен анча йиллар аввал ёзилган ва менга устоз мақомидаги буюк шоиримизга бағишланган шеъримни эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.
Илоё, Тангримнинг азиз бандаси Эркин аканинг жойи жаннатдан бўлсин! Омийн!
ШОИРЛАР
(Эркин Воҳидовга)
Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Ҳайиқмай тутдик биз Тақдир қўлидан;
Юлдузлар жунжиккан кечаларида
Ловуллаб қайтдик биз Сомон Йўлидан.
Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Тонггача кезарди бизга ҳамқадам
Дўстларнинг ижара ҳужраларида
Ижара ҳақисиз яшаган олам.
Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Шеър билан шом қўнди, ёришди осмон;
Миртемир ташбеҳин инжаларида
Яқинлаб куйлади олис Туркистон.
Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Биз тирик ишқ бўлиб умрбод қолдик.
Бир қизнинг чўғ каби муччиларида
Йигит ёшимизни куйдириб олдик.
Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Бизни тарк этмади кўсаклар ўйи:
Дунёнинг энг хушбўй ғунчаларида
Бу қадар ўткирмас Ватаннинг бўйи!
Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Анграйиб мозийнинг Кўкалдошига,
Бугун, шўх ёшликдан андак нарида,
Не тонг, биз қоқилсак хотир тошига;
Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Қадримиз гоҳ қиммат, гоҳида арзон –
Шу бедор замоннинг мижжаларида
Бир зийрак мардумдек яшаймиз ҳамон.
Абдулла Шер, Тошкент, 1985 йил

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Биринчи китобим"
Ҳеч кимга сир эмаски, китоб ёзишдан кўра ҳам уни чоп эттириш мураккаб жараён саналади. Айниқса, адабиётнинг драматургия йўналишида қалам тебратаётган мен каби ёш ижодкорлар учун китоб нашр эттириш камёб ҳодиса, десак ҳам бўлади. Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси томонидан "Биринчи китобим" лойиҳасида "Маликанинг туши" номли пьесалар тўпламимнинг чоп қилиниши, мени жудаям шодлантирди. Ва бир пайтнинг ўзида катта масъулият ҳам юклади. Китоб чиқиши бир ёну унинг тақдимоти эса бизни ғоятда қувонтирди. Ҳудди машҳур юлдузлардек алвон йўлаклардан юриб китоб тақдимотига келиш, ростдан ҳам сурурли бўлар экан.
Юксак даражада ташкил этилган тақдимот маросими учун Ёзувчилар уюшмаси жамоасига, устозларга чин кўнгилдан раҳмат, деймиз.
Моҳларойим Аҳмедова,
ёш ижодкор

«Биринчи китобим» лойиҳаси доирасида ўтказилган китоблар тақдимоти "Маданият ва маърифат" телеканалининг "Бугун" информацион дастурида ёритилди.
ИЗҲОР
Ҳар қандайин шеъру ғазал девон бўлолмагай,
Ёинки ҳар эсган шамол тўфон бўлолмагай.
Хору хазон бисёр эрур бу даҳри дун аро,
Дон бўлмагай бирортаси, сомон бўлолмагай.
Олам туни ичра нурсиз чироғ эрур магар,
Умрки, ул сарфи илму урфон бўлолмагай.
На хуш эрур Истанбулу Эрону Қоҳира,
Сурхон бўлолмагай бири, Қўқон бўлолмагай.
Ҳар элатнинг ўз суянган қўшиғи бор, валек
“Ўзбегим”дай қасидаю достон бўлолмагай.
Асрлардан юзиб келар назм карвониким,
Мир Алишер Навоийдек сарбон бўлолмагай.
Эврилса гар неча фалак, неча давру замон,
Шоир шоир бўлиб қолар, чўпон бўлолмагай.
Матоҳ қилсалар юз Сирожиддин Сайид шеъридан,
Устоз Эркин Воҳидга бир чопон бўлолмагай.
Сирожиддин Саййид,
Ўзбекистон халқ шоири

OLAMNING QALBI
VAFO FAYZULLOH
23.12.2023
VAFO FAYZULLOH
23.12.2023
Александр ФАЙНБЕРГ,
Ўзбекистон халқ шоири
ЖАЛА ЮРАГИМГА ТОШИБ КЕЛАДИ
Тонг асло отмади. Ёмғир ёғди мўл.
Йўлдан машиналар ўтади ғиз-ғиз.
– Олиб кетинглар, – деб кўтараман қўл.
– Ҳой, ҳайдовчи, тўхта, ахир, мен ёлғиз!
– Ахир, кимдир... Тўхтанг... Инсонман мен ҳам,
Ўрмонда саргардон қолиб кетмай, ҳой!.. –
Шилта ғилдираклар бепарво, беғам,
Юзимга сачратиб кетар балчиқ, лой.
Дод дедим! Шамоллаб аҳволим забун.
Сўкиниб юбордим, кечирсин Худо.
Мен ҳеч кимга керак бўлмасам бугун,
Эрта йўлда зарур бўламан жуда.
Чироқлар нуридан қамашар кўзим,
Машиналар гудок босиб елади.
Шамол юрагимга уради ўзин,
Жала юрагимга тошиб келади.
Бошимда совуқ тер, эгним жиққа ҳўл,
Ёмғир тинмай ёғар гоҳ қия, гоҳ тик.
Машиналар елиб ўтаётган йўл –
Тақдир пешанамга битилган битик.
Тонг асло отмади, Ёмғир бўлди кўл.
Рус тилидан Рустам МУСУРМОН таржимаси.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#reportyor
Yosh ijodkorlarning ilk kitobi chop etildi.
🗓 28.12.2023
✅ @reportyor_mahalla_tv
📺 Bizning mahalla:
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube | Uztv.tv
Yosh ijodkorlarning ilk kitobi chop etildi.
🗓 28.12.2023
✅ @reportyor_mahalla_tv
📺 Bizning mahalla:
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube | Uztv.tv
Ўзбек адибининг ҳикоялари Беларусь ва Санкт-Петербургда чоп этилди
Ўзекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Қўчқор Норқобилнинг "Чингачгук бобо" ҳикояси Беларусда чоп этилаётган "Новая Немига литературная" адабий – бадиий журналида, "Бизни оқибат асрайди" деб номланган ҳикояси эса Санкт Петербургдаги "На наш взгляд" газетасида чоп этилди. Ҳар иккала ҳикояда ҳам ўзбекона меҳр-оқибат, жумардлик, эзгулик туйғуси, энг муҳими, ўзбекона характер бадиий буёқларда ёрқин ифодаланган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Ijodkorlar, madaniyat va sanʼat sohasi vakillari poytaxtimizdagi IT-park majmuasida bo‘ldi va u yerdi qilingan ilshar bilan tanishdi.
Tadbirdan fotolar.
Muallif – Ahmad To'ra.
Tadbirdan fotolar.
Muallif – Ahmad To'ra.