Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!
Фаровонлик ва юксалиш сари
Маҳалла обод бўлса, бутун мамлакат обод бўлади. Бугун Ёзёвон туманининг Тегирмонбоши маҳалласи янгича қиёфа касб этди.
Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонлари жорий этилаётган "Тегирмонбоши» маҳалласида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ва кенг жамоатчилик вакиллари, пойтахтдан келган ижодкорлар - Ўзбекистон халқ артисти Одина Нарзуллаева, доцент Дилмурод Узоқов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Олим Тошбоев, «Ниҳол» мукофоти совриндори Адолат Исмоилова иштирок этди.
Байрам шодиёнаси йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими

Таклифнома
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрамига бағишлаб ўтказилган “Ватан учун яшайлик!” республика танлови ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими 2023 йил 30 август куни соат 11:00 да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси анжуманлар залида бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирга барча қизиққанларни таклиф этамиз.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизсиз ўтган умрим бекор, ёрижон!
Не бахтким, юрагим бемор, ёрижон!
Усмон Азим шеъри
Дилноза Кубаева ўқиди
"Қақнус"
Не бахтким, юрагим бемор, ёрижон!
Усмон Азим шеъри
Дилноза Кубаева ўқиди
"Қақнус"
28 август - Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова таваллуд топган кун
ЭШИК ЧЕРТИЛАДИ…
Эшик чертилади…
Ҳапқирар юрак.
Ҳаяллаб бўлса ҳам келдимикан
Бахт?!
Балки олиб тушган кўкдан фаришта
Кўнглимга бир ёрлиқ, Ҳақдан иноят.
Эшик чертилади…
Балки бу хаёл?!
Хазонлар товшидир қулоққа инган.
Балки ҳасратидир дарбадар шамол
Рангсиз умидлари шохларда синган.
Эшик чертилади…
Вақтдир бу балки,
Бевақт юрагимни тақиллатаётган.
Бесамар йилларнинг армони каби
Кўнгилни занглатиб, зил босиб ётган.
Эшик чертилади…
Тураман беҳол,
Балки олма отаётир дов-дарахт.
Балки удир ишқимни қилган увол,
Айро йўлда ташлаб кетган
Муҳаббат!
Эшик чертилади…
Узоқ куттирмай,
Балки дўст келгандир ўзи чопарга.
Кўнгил билан ҳеч кимга айтмай,
Отланамиз ёруғ сафарга.
Эшик чертилади…
Англатгил, ё Раб,
Мени уйғотгучи сирли лаҳзадир.
Кимни рози қилдим дунёда яшаб?
Шу савол олдида юрак лағчадир.
Балки эшик қоқар… қилади исён,
Бўғзимга қадалиб йиғлаётган сўз.
Кўкрак қафасимда хўрланган виждон,
Балки қишдан огоҳ қилмоқчидир куз.
Эшик чертилади…
Очаман аста,
Қароғимда сизиб, қотиб қолар ёш.
Остонамда турар ҳорғин, хижолат –
Мен кутмаган дўстдай кулиб
Олтмиш ёш.
Эшик чертилади…
Энахон Сиддиқова
ЭШИК ЧЕРТИЛАДИ…
Эшик чертилади…
Ҳапқирар юрак.
Ҳаяллаб бўлса ҳам келдимикан
Бахт?!
Балки олиб тушган кўкдан фаришта
Кўнглимга бир ёрлиқ, Ҳақдан иноят.
Эшик чертилади…
Балки бу хаёл?!
Хазонлар товшидир қулоққа инган.
Балки ҳасратидир дарбадар шамол
Рангсиз умидлари шохларда синган.
Эшик чертилади…
Вақтдир бу балки,
Бевақт юрагимни тақиллатаётган.
Бесамар йилларнинг армони каби
Кўнгилни занглатиб, зил босиб ётган.
Эшик чертилади…
Тураман беҳол,
Балки олма отаётир дов-дарахт.
Балки удир ишқимни қилган увол,
Айро йўлда ташлаб кетган
Муҳаббат!
Эшик чертилади…
Узоқ куттирмай,
Балки дўст келгандир ўзи чопарга.
Кўнгил билан ҳеч кимга айтмай,
Отланамиз ёруғ сафарга.
Эшик чертилади…
Англатгил, ё Раб,
Мени уйғотгучи сирли лаҳзадир.
Кимни рози қилдим дунёда яшаб?
Шу савол олдида юрак лағчадир.
Балки эшик қоқар… қилади исён,
Бўғзимга қадалиб йиғлаётган сўз.
Кўкрак қафасимда хўрланган виждон,
Балки қишдан огоҳ қилмоқчидир куз.
Эшик чертилади…
Очаман аста,
Қароғимда сизиб, қотиб қолар ёш.
Остонамда турар ҳорғин, хижолат –
Мен кутмаган дўстдай кулиб
Олтмиш ёш.
Эшик чертилади…
Энахон Сиддиқова
Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!
САМАРҚАНДДА "ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ" КЎРИК - ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоятда фаолият олиб бораётган 17 нафар шоир, ёзувчи, журналистлар, тасвирий санъат намояндалари, қўшиқчи, фото ва дизайн усталари "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун! " деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган асарлари билан иштирок этди.
Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, журналистларнинг публицистик нашрлари номинацияси бўйича Норхўжа Чориев - "Аз ишқи ту то ишқи Ҳақ" шеърий китоби учун, Тозагул Жуманова- "Мумкинистон мамлакатига саёҳат" насрий эртаклар китоби учун, Абдуалим Сулаймонов -"Зулмат ва зиё" қиссаси учун тақдирланди.
Ғолибларга вилоят ҳокимлигининг совға ва дипломлари топширилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими

Forwarded from OYINA.UZ
Oʻzbekistonlik shoira Xosiyat Rustamovaning uchta kitobi AQSHning amazon.com saytida sotuvga qoʻyildi
Batafsil: https://oyina.uz/uz/posts/18697
Rasmiy sahifalarimiz👇
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Batafsil: https://oyina.uz/uz/posts/18697
Rasmiy sahifalarimiz👇
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube