O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.44K subscribers
24K photos
2.88K videos
346 files
7.11K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
​​Бугун туғилган кун

27 февраль – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод таваллуд топган кун. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди жамоалари шоирни ушбу сана билан муборакбод этади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

ВАТАН БУ

Момолари, боболари, ўғил-қизлари,
Қош-кўзимга ўхшаб кетар қошу кўзлари.
Бешигимнинг чизилдилар шунда излари,
Юрагимнинг тубларида қолган Ватан бу.

Улкан халқ бу, бир тупроқда уруғ-аймоқдай,
Минг йилларким, яшаб келар, жони ўймоқдай.
Тақдири гоҳ тўзғиб кетган момоқаймоқдай,
Гиёҳларнинг чўпларида қолган Ватан бу.

Ул ҳам бизни “фарзандим” дер, дардлари ўлиб,
Бир кўз билан боқар бизга, меҳрга тўлиб.
Атрофида тизилишдик мижгондай бўлиб,
Киприкларнинг тўпларида қолган Ватан бу.

Бир элки бу, ғайратидан Қуёш ҳам шошган,
Қумни титса – тилла топган, шуҳрати ошган.
Таёқ суқса – ҳосил олган, ризқ-рўзи тошган,
Деҳқонларнинг “хўп”ларида қолган Ватан бу.

Ай оғалар, балки ҳали ёшман, ғўраман,
Лекин фақат “юрт” деганга элман, жўраман.
Ким бўлсам ҳам ўз еримда бекман, тўраман,
Шажарамнинг тупларида қолган Ватан бу!

Бобур Бобомурод, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Сайт I Телеграм I Фейсбук
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида Бадиий таржима кенгашининг 2020 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Йиғин "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Янгиликлар 24" дастурида ёритилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт I Телеграм I Фейсбук
ТАКЛИФНОМА

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан 2021 йил 1 март куни соат 10:00да Адиблар хиёбонида давлат ва жамоат арбоблари, зиёлилар, ёзувчилар, шоирлар, ёш ижодкорлар, кенг жамоатчилик ва оила аъзолари иштирокида шоира ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ҳамда “Сени куйлайман, ҳаёт!” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
Барча қизиққанларни таклиф этамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт I Телеграм I Фейсбук
ТАКЛИФНОМА

Ҳурматли ижодкорлар!
2021 йилнинг 2 марти – сешанба куни соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Наср кенгашининг 2020 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтади.
Барча қизиққанларни таклиф этамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт I Телеграм I Фейсбук
ТАНҚИД МАДАНИЯТИ ҲАҚИДА
Агар маданият деганда биз одоблиликни, сертавозеликни фаҳмласак, унда бу тушунча хийла тор талқин қилинган бўлади. Билим ва савиянинг баландлиги, инсоф ва одиллик керакли гапни керакли ўринда айтиш, айтганда ҳам қўр устига сув сочгандай тўзғитиб эмас, чанқоқ ернинг ташналигини қондиргандай қилиб сингишарли тарзда айта олиш ҳам маданиятга киради.
➡️ http://uzas.uz/articles/5480/
UzAS 9-сон 2021.pdf
2.9 MB
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг 2021 йил 26 февраль кунги 9-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу pdf файл таҳририят томонидан тақдим этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж

Адабиёт оламига илк қадам



"Ўзбекистон 24" телеканалида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг "Биринчи китобим" лойиҳасида "Ижод" жамоат фонди маблағлари ҳисобидан чоп этилаётган китоблар ҳақида махсус репортаж эфирга узатилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
​​​​Бугун туғилган кун

ҚУТЛАЙМИЗ

28 февраль – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир ва ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев таваллуд топган кун. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди жамоалари адибни ушбу сана билан муборакбод этади.
Абдуқаюм Турғунбоевич Йўлдошев 1962 йили Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. Унинг “Сумбуланинг илк шанбаси”, “Тимсоҳнинг кўз ёшлари”, “Парвоз”, “Бир тун ва бир умр”, “Алвидо, гўзаллик” каби қатор насрий асарлари чоп этилган. Ёзувчининг асарларида инсон ҳаётида турли сабаблар билан рўй берадиган воқеа-ҳодисалар ва уларнинг киши руҳиятига таъсирини таҳлил этиш марказий ўринларни эгаллайди. Инсон ва уни ўраб турган муҳит, жамият ва инсон ўртасидаги муносабатлар унинг кўпгина асарларида, жумладан, “Пуанкаре”, “Мубтало”, “Қотил” каби ҳикояларида акс этган бўлиб, одам табиятидаги ожиз томонлар бўлиб туюладиган кўникувчанлик, рад эта олмаслик каби жиҳатлар бора-бора иллатга айланиши ва охир оқибат инсон фожиасини келтириб чиқариши ишонарли тасвирланган.
Унинг “Ўзбековул ҳангомалари”, “Дарё” сингари қатор асарларида Сирдарё одамлари, Мирзачўл, дарё табиати акс этади.
Абдуқаюм Йўлдошев киномотография соҳасида ҳам самарали ижод қилиб келмоқда. У “Кичкина одамлар”, “Уқубат”, “Иқтидор” каби бадиий фильмлар, “Ҳаёт жилғалари”, “Синов”, “Одамлар орасида”, “Она дарё” каби телесериаллар сценарийларининг муаллифидир. Кўпгина ҳикоялари хориж тилларига таржима қилинган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
ФЕВРАЛДА ТУҒИЛГАНЛАР
(Ҳужжатларда февраль ойида туғилган деб қайд этилган ижодкор шахслар)

9 февраль – башариятнинг буюк адиби,
тенгсиз шоир ва қомусий аллома ҳазрати
АМИР НИЗОМУДДИН АЛИШЕР НАВОИЙ.

14 февраль – буюк шоир, шоҳ, саркарда,
қомусий аллома ҳазрати
ЗАҲИРУДДИН МУҲАММАД БОБУР.

20–21-асрдаги шоир-ёзувчилар:

1 февраль – Маматқул Ҳазратқулов (ёзувчи, муҳаррир, жамоат арбоби).
2 февраль – буюк адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод.
5 февраль – таниқли шоир Турсун Али.
7 февраль – рус тилида ижод қилувчи шоир ва таржимон Антонина Иплина.
8 февраль – Қорақалпоқ халқ ёзувчиси Муратбой Назанов.
8 февраль – болалар ёзувчиси, таржимон, кинотаржимон, сценарийчи Гулноз Тожибоева.
9 февраль – таниқли шоира Қутлибека Раҳимбоева.
14 февраль – Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон.
15 февраль – таниқли ёзувчи Луқмон Бўрихон.
17 февраль – истеъдодли шоир Мансур Жумаев.
18 февраль – марҳум шоир Исмоил Тўхтамиш.
20 февраль – таниқли улкан шоир Матназар Абдулҳаким.
20 февраль – Мирзо Кенжабек.
22 февраль – таниқли шоир Азим Суюн.
25 февраль – таниқли ёзувчи Собир Ўнар.
27 февраль – шоир Бобур Бобомурод.
28 февраль – шоир ва ёзувчи Абдуқаюм Йўлдош.

(Яна рўйхатга кирмай қолганлар бўлиши мумкин.
Бу маълумот, холос. Февралда туғилганимиз бизга ҳеч қандай имтиёз бермайди.
Балки, уялишимиз керакдир...)

Тадқиқот соҳиби:
М.Кенжабек
ТАЪЗИЯ

Бугун Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидовнинг турмуш ўртоғи Гулчеҳра ая Воҳидова вафот этди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва "Ижод" жамоат фонди жамоалари марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Зулфияга муносиб издошлар
#1mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Адиблар ҳиёбонида Зулфия таваллудига бағишланган тантанали тадбирдан
#1mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Адиблар хиёбонида Озод Шарофиддинов таваллудига бағишланган тантанали тадбирдан
#1mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Audio
#tugilgankun

1-mart📌 O‘zbekiston xalq shoiri Zulfiya tavalludiga bag‘ishlanadi.
Respondent-Shoiraning nabirasi Lola Muhiddinova.
📻 "O'zbekiston-24" radiokanali Fm 87.9да har kuni soat 08:35, 20:35 da "Bugun" dasturi. 📆Muallif-Durdona Ma'diyeva.
@DurdonaDilshod
ТАКЛИФНОМА

Ҳурматли ижодкорлар!
2021 йилнинг 2 марти – сешанба куни соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Наср кенгашининг 2020 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтади.
Барча қизиққанларни таклиф этамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт I Телеграм I Фейсбук
БУ БОҒЛАР

Бу боғлар – бир боғлар бўлади ҳали...
Зулфия

Бу боғлар – бир боғлар бўлдики, мана,
Назм бўстонида нурли баётсиз.
Баҳорлар келади, кетади яна,
Сиз кетмас баҳорсиз, мангу ҳаётсиз.

Айтган сўзингиздан чирой, жон олиб,
Ёруғ изингизда гулзорлар унди.
Барибир танҳосиз, соғиниб, тўлиб,
Сизни сўроқлайди баҳорлар энди.

Кўнгил либосингиз исми номус-ор,
Андиша нақшлари қарашингизда.
Миллат аёлининг кўркамлиги бор
Ҳаттоки сочингиз тарашингизда.

Ибратим, ҳайратим, дилим, дилхоҳим,
Ҳижрон юкин ортган улуғ карвоним.
Вафо байроғидек юксалган моҳим,
Сиз миллат фахрисиз, Зулфияхоним.

Мунаввара Усмонова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

👇
@Munavvarausmonovaijodlari

Сайт I Телеграм I Фейсбук
​​1 март – Муҳаммад Али туғилган кун

ҚУТЛОВ

Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси, таржимон ва олим Муҳаммад Али таваллуд топган кун. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди уни ушбу айём билан самимий муборакбод этади.
Муҳаммад Али 1942 йилнинг 1 мартида Андижон вилоятининг Бўз туманидаги Бешкал қишлоғида туғилган. У Горкий номидаги Адабиёт институтида таҳсил олган (1960–1966).
Унинг илк шеъри ўн беш ёшида – 1957 йил 17 февралда ҳозирги «Ўзбекистон овози» газетасида босилган. Адибнинг 40 дан ортиқ китоби чоп этилган. Булар орасида «Фазодаги ҳислар» (1967), «Шафақ» (1968), «Оталар юрти» (1970), «Оқ нур» (1977), «Илҳом париси» (1980), «Севсам, севилсам» (1983), « Вечный мир» (шеърий роман, 1984), «Саз» (рус тилида, 1984), «Сен бир гулсан» (1989), «Она дуоси» (1994), «Сайланма» (1997) «Мен ўзим, ўзим» (2011) сингари шеърий китоблари бор.
Адиб ижодида «Машраб» (1966), «Гумбаздаги нур» (1967), «Бешгул» (1969), «Ошиқлар эртаги» (1975) достонлари, «Боқий дунё» (1979) шеърий романи салмоқли ўрин эгаллайди. «Сарбадорлар» (1989) роман-дилогияси, «Улуғ салтанат» эпопеяси ‒ «Жаҳонгир Мирзо» (2003), «Умаршайх Мирзо» (2006), «Мироншоҳ Мирзо» (2010), «Шоҳруҳ Мирзо» (2013), «Абадий соғинчлар» (2005), «Улуғбек Мирзонинг сўнгги куни» (2001), «Маспошшо ва Ойпарча» (2002), «Ҳиндиёна афсона» (2006), «Навоий ва Бойқаро» (2015) пьесалари адиб ижодининг чўққиси саналади.
Муҳаммад Али болалар учун ҳам ижод қилади. Унинг «Ниначи ҳақида эртак» (1976), «Уч олтин ғишт» (2015) китоблари нашр этилган.
Адибнинг «Ўз-ўзингни англаб ет» (1988), «Ҳақиқатдан чекинма, тарих!» (1990), «Қафасдаги булбуллар» (1996), «Амир Темур чамани» (2003), «Амир Темур ва Йилдирим Боязид» (2007), «Тарих сабоқларидан хулосалар чиқариб яшайлик» (2014) номли эсселари. «Ошиқ бўлмай, Ҳақ дийдорин кўрса бўлмас» (1992), «Мен кўрган Америка» (2000), «Амир Темур чамани» (2006), «Замондошим портретига чизгилар» (2012,) «Оқ лайлак» (2015) каби публицистик руҳдаги китоблари ўқувчилар томонидан қизғин кутиб олинди.
Ёзувчи «Танланган асарлар»ининг ҳозиргача 3 жилди босилиб чиқди (2011–2016).
Бадиий таржимада ҳам адиб фаоллардан ҳисобланади. Ҳинд эпоси «Рамаяна» (1978), қорақалпоқ эпослари «Шаҳриёр» (1977), «Маспошшо» (1985), шунингдек, Ҳоқоний, Гёте, Бёрнс, Шиллер, Байрон, Пушкин, Лермонтов, Махтумқули, Бердақ, Абай, Тагор, Ҳамзатов асарларидан намуналар ҳам Муҳаммад Али томонидан ўзбек тилига ўгирилган. У «Шаҳриёр» эпоси таржимаси учун Бердақ номидаги мукофотга лойиқ кўрилган (1984).
Адиб – филология фанлари номзоди (1992). Унинг асарлари жаҳоннинг йигирма бешдан ортиқ тилларига таржима қилинган. Унинг «Абадий соғинчлар» роман-хроникаси инглиз тилида (2006), «Жаҳонгир Мирзо» ва «Умаршайх Мирзо» романлари рус тилида (2015–2016), «Жаҳонгир Мирзо» романи эса турк тилида нашр этилган (Истанбул, 2008).
Муҳаммад Алининг педагогик фаолияти ҳам диққатга сазовор. У ўн уч йил давомида (1992–2005) АҚШнинг Вашингтон университети талабаларига ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али «Меҳнат шуҳрати» (1999), «Эл-юрт ҳурмати» (2014) орденлари билан мукофотланган. «Улуғ салтанат» тарихий роман-дилогияси учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлган (2007).

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт I Телеграм I Фейсбук
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбонидаги шоира ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ҳамда “Сени куйлайман, ҳаёт!” номли маънавий-маърифий тадбирдан фото лавҳалар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт I Телеграм I Фейсбук