O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.44K subscribers
24.1K photos
2.91K videos
346 files
7.13K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, педагогика фанлари доктори, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Қозоқбой Йўлдошевнинг "Жиловланмаган тафаккур маҳсули" номли монографияси тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирдан фотоларни эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.
Муаллиф – Аҳмад Тўра.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Таъзия

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси уюшма аъзоси, таниқли адабиётшунос олим, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Ҳомиджон Ҳомидийнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Янги китоб

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР

Академик Ботирхон Валихўжаев «Танланган асарлар»ининг 1-жилдида унинг «Мумтоз сиймолар» туркумида яратган бир қатор тадқиқот-асарлари жамланган. Жумладан, «Ҳусайний шеърияти» номли асарида Хуросон ҳукмдори (1469-1506), темурийзода Султон Ҳусайн Бойқаронинг нафақат илм-фан ва маданиятнинг улкан ҳомийси, балки хассос шоир, теран мушоҳадали адабиётшунос ҳам экани борасида сўз юритилса, муаллифнинг «Малик ул-калом – Мавлоно Лутфий» асари туркий адабиётнинг Алишер Навоийгача бўлган энг йирик вакили, беназир шоир Мавлоно Лутфий ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишлангандир.
Маълумки, нақшбандиянинг улкан намояндаси Ҳожа Аҳрор Валий шахсияти узоқ йиллар, аниқроғи, шўро мафкураси ҳукм сурган даврда илм-маърифатнинг ашаддий душмани сифатида қораланиб келинди. Албатта, бундай муносабат мазкур авлиё зотга нисбатан жуда катта ноҳақлик эди. Ботирхон Валихўжаевнинг тўпламдан ўрин олган «Буюк маънавий муршид» рисоласи ана шу ноҳақлик, нохолис муносабат илдизларини очиб ташлаган, илмий далиллар билан фош қилган дастлабки мукаммал тадқиқот-асар сифатида дунёга келган эди.
«Танланган асарлар»нинг 2-жилдида унинг «Мумтоз сиймолар» туркумида яратган Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган тадқиқот асарлари ўрин олган. Мазкур асарларда туркий-ўзбек шеърияти забардаст намоёндаларининг халқимиз маданияти ва маънавияти шаклланишидаги буюк хизматлари, уларнинг ибратли ҳаёти, бетакрор ижодий мероси ҳамда сермазмун ижтимоий фаолиятидаги ёрқин нуқталарга таянилган ҳолда теран таҳлилий хулосалар орқали очиб берилади.
«Танланган асарлар»нинг 3-жилдидан олимнинг «Ўзбек эпик поэзияси тарихидан» ҳамда «Ўзбек адабиётшунослиги тарихи» номли иккита муҳим ва салмоқли тадқиқот-асари ўрин олган. Асарларнинг бирида ўзбек эпик поэзиясининг келиб чиқиш ва ривожланиш манбалари, унинг туркий, форс-тожик, ҳинд, араб халқлари ёзма адабиёти ҳамда халқ оғзаки ижоди билан муносабати, тараққиёт босқичлари ва шу жараёндаги ғоявий кураш каби масалалар борасида сўз юритилса, иккинчисида ўзбек адабиётшунослиги тарихи ишончли манбаълар, илмий далиллар асосида ёритиб берилади.
Ўйлаймизки, атоқли алломанинг узоқ йиллик самарали изланишлари натижасида дунёга келган ушбу тадқиқот-асарлар сиз азизларни бефарқ қолдирмайди.
Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида чоп этилган.

Масъул муҳаррир: Орзиқул Эргаш
Нашриёт: «Zilol buloq»
Тўплаб, нашрга тайёрловчи: Дилором Салоҳий


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
ВАТАН

Ватан – қўлда қурол тутганникимас,
Қалбларда ўчмас ўт ёқолганники.
Ватан – нафсига қул ўтганникимас,
Онасин оқ сутин оқлолганники.

Озодлик – кўкка бўй чўзганникимас,
Бўронда қанотин ёзолганники.
Буюклик – шон истаб, тўзганникимас,
Жон тикиб, халқ меҳрин қозонганники.

Фароғат, то сен ҳам бошинг силаган,
Шу элнинг забтига боғлагин жонинг.
Юракдан юракка битиб ёниқ Сўз,
Байроқдори бўлгин Ўзбекистоннинг.

Фароғат Худойқулова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Янги китоб

МАЪНАВИЯТ ЧАШМАЛАРИ

(Ривоятлар, ўгитлар)


Муаллиф Мурод Калонхоннинг ушбу китобида қадимий ривоят ва ҳикматларга шеърий шакл ва замонавий руҳ бағишлаб, мустақил асар даражасига кўтаришга эришган. Асар ёш авлодни ватанпарвар, халқпарвар, миллий қадриятларимизга содиқ бўлган маънавий жиҳатдан ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Нашриёт: “Қақнус медиа”

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
ХС 12-01-24.pdf
1.1 MB
«Халқ сўзи» газетасининг 2024 йил 12 январь кунги 8 (8631)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмоннинг "Маданий алоқалар, дўстлик ришталари мустаҳкамланади" сарлавҳали мақоласи чоп этилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Forwarded from “Yoshlik” jurnali
#Adib_ijodxonasi

Yoshlik bu – dunyoning ozodlik fasli

Odam bolasining tushlari ham umr fasllariga qarab o‘zgarib turarkan. Bolaligimda nuqul ulg‘aygan paytlarimni tush ko‘rardim. Razvedkachi bo‘lib xatarlar ichida yurardim. “Hozir fosh bo‘laman”, degan qo‘rquv ichida uyg‘onib ketardim. Bu – albatta, bolalikdagi orzularim bilan bog‘liq tushlar edi. Bu orzu o‘qigan kitob­larim, tomosha qilgan kinolarim ta’sirida shakllangan. Chunki onam bizga hamisha vatanparvarlik mavzusidagi kitoblarni olib berardilar.

👉Davomi...

@yoshlikjurnali
Янги журнал

ХАЛҚ БИЛАН АРМИЯ – БИР ТАНУ БИР ЖОН

Президентимиз томонидан 2023 йил 14 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишида ҳамда давлат раҳбаримизнинг 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқида бугунги сертаҳлика замонда юртимиз тинчлигини асраш, фарзандларимизнинг бахтли келажагини таъминлаш, мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш борасида долзарб вазифалар кун тартибига қўйилганди.
Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси томонидан “Халқ билан армия – бир тану бир жон” номли янги журнал ташкил этилди ва ушбу нашрнинг биринчи сони босмадан чиқди.
Журналнинг илк саҳифаси Президентимизнинг: “Барчамиз Ватан, халқ ва армия бир-бирига яқин ва муштарак эканини ҳар қачонгидан ҳам теран ҳис этмоқдамиз. Бу борада армия ва халқ бирлигини таъминлашга қаратилган мутлақо янги тузилма – ҳарбий-маъмурий секторлар барча ҳудудларда самарали фаолият кўрсатаётгани ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда” – деган сўзлари билан очилади.
Журналнинг илк сонида Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси матни чоп этилган.
Ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилган мазкур илмий-амалий ва оммабоп журналда мамлакатимизда Мудофаа ва Қуролли Кучлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича ёритилган.
Журналнинг дастлабки саҳифаларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Миллий армия – маънавий армия” номли мақоласи эълон қилинган. Мақолада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Миллий армиямизни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида яратилаётган асарлар, нашр этилаётган китоблар ва уларнинг ҳарбий қисмларга беғараз ҳадя этилаётгани ҳақида кенг маълумот берилган. Мақола якунида севимли шоиримизнинг “Посбонлар” номли шеъри берилган.
Журналда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов ва давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларининг табриклари чоп этилган.
Турли хил ижтимоий ва бадиий рукнларда берилган долзарб мавзулардаги мақолалар, шеърлар, қисқа-қисқа ҳикматли сўзлар, ҳарбий соҳани ислоҳ қилиш борасида амалган оширилаётган ишлар ҳақидаги ҳужжатли маълумотлар журнал мазмун-мундарижасини бойитган.
Журналнинг ўзига хос дизайни ва ноширлик санъати билан безатилгани ўқувчиларга эстетик завқ бағишлайди.
“Халқ билан армия – бир тану бир жон” номли янги журналнинг 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида нашр этилгани Ватан ҳимоячилари байрамига муносиб совға бўлди.
“Миллий Армия – халқ билан бир жону бир тан!” журналига қутлов

МИЛЛИЙ АРМИЯ – МАЪНАВИЙ АРМИЯ

Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида – Қуролли кучларимиз Олий Бош қўмондони, муҳтарам Президентимиз бугунги сертаҳлика дунёда огоҳ бўлишимиз ҳақида ташвишли фикрларни айтди.
Ўз истеъдоди, билими ва меҳнати сабабли омади келаётган, кетма-кет муваффақиятга эришаётган одамни кўролмайдиган, унга ҳасад қилгувчи кишилар бўлгани каби ривожланаётган, эл-юрти тинч, халқи тўкин ва фаровон яшаётган мамлакатларни ҳам кўролмайдиган, оламшумул ислоҳотлари ва ютуқларига ҳасад кўзи билан қарайдиган давлатлар ҳам минг афсуски, мавжуддир.
Душманларнинг баъзан зимдан, баъзан ошкора босими сезилиб турган бугунги замонда Қуролли кучларимиз ҳар қандай ташқи таҳдид ва тазйиқларни қайтариш қудратига эга. Бугунги Миллий армиямиз сафларида Амир Темур бобомизнинг жасорати ва маърифатини мерос қилиб олган, қонида шижоат ва матонат жўш ураётган қўмондонлар ва аскарлар хизмат қилади.

Давоми...
Янги китоб

ПИЧИРЛАНГАН СИРЛАР

Китобда бутун инсониятни ташвишга солаётган муаммо – сув муаммоси ҳаётнинг ҳар турли жабҳалари ва шахслари тақдирига боғланган ҳолда баён этилган. Унда воқеалар ва тақдирларнинг кескин ҳолатлари ҳақида сўз боради.

Нашриёт: “Академнашр”

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Янги китоб

ЖОНИМ ФИДО БЎЛСИН СЕНГА, ЭЛИМ!

Таниқли давлат арбоби, камтар ва халқпарвар инсон, юртини гуллаб-яшнатишни, бу йўлда куч-ғайрати, таъбир жоиз бўлса, сиҳат-саломатлигини, жонини ҳам аямаган беназир раҳбар ва жонфидо инсон Аъзамхон Баҳромовнинг ибратли умри, эзгу ишлари ва жўшқин меҳнат фао­лияти ҳақида хотиралар ушбу китобга жамланди.

Нашриёт: "Адабиёт"


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 19:00да "Маданият ва маърифат" телеканалида "Жадид" газетасининг 3-сони нашр этилиши муносабати билан махсус кўрсатув жонли тарзда эфирга узатилади. Унда фикр, мулоҳаза ва саволлар билан иштирок этишингиз мумкин!
Мурожаат учун телефон: +998 77 076 76 33.
LOBAR RUSTAMOVA BEDORLIK 07.12.23
Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Лобар Рустамова ҳаёти ва ижоди ҳақида "Ўзбекистон" радиоканалида "Бедорлик" эшиттириши эфирга узатилди. Қуйида ушбу дастурни ҳавола этамиз.