O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.74K subscribers
28.3K photos
3.38K videos
376 files
7.73K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги рамзи тақдимот маросимидан фотолар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Аъзо бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
​​“Сўз чамани”дан учинчи тақдимот

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Сўз чамани” рукни остидаги китобларнинг галдаги – учинчи тақдимотини ўтказди.
Адиблар хиёбонининг Алишер Навоий ҳайкали пойида ўтказилган тадбирда ёзувчи-шоирлар, адабиётшунослар, педагоглар, Абдулла Қодирий ижод мактаби ўқувчилари жам бўлишди.
Мазкур тақдимот Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Қаҳрамонлари, халқ шоирлари Ибройим Юсупов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг “Сўз чамани” рукнида чоп этилган асарлари тақдимотига бағишланди.
Китобларга адибларнинг турли йиллардаги ижод намуналари – шеърлар, достонлар, бадиий таржималаридан саралаб олинган. Айтиш жоизки, улардаги бир қатор шеърлар адабиёт ихлосмандларига илк бора ҳавола этилган. Ундаги асарлар бетакрор гўзаллиги ва фалсафий теранлиги билан аҳамиятлидир.
– Етти ёшимдан Ибройим Юсуповни шеърларини ёдлаб, қўшиқларини ўрганиб катта бўлганман, – дейди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ўқитувчиси Бибиайша Кудайберганова. – Унинг шеърлари инсон руҳиятига таъсир қилади. Ҳар бир ўқувчи руҳан куч олади. Ҳозирги кунда институт талабаларига Ибройим Юсуповнинг ижодий меросини ўргатиб келмоқдаман. Албатта, бугунги тақдимот адибнинг бизга етиб келмаган намуналаридан бахраманд бўлишимизда аҳамиятлидир.
Туркумга кирган яна бир китобни варақлар экансиз, унда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг ватанпарварлик, одамийлик, муҳаббат сингари туйғулар, ўзига хос ҳаётий ва фалсафий мушоҳадалар билан йўғрилган энг сара шеърларига гувоҳ бўласиз.
Эслатиб ўтамиз, “Сўз чамани” лойиҳаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси ва “Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида амалга ошириб келинмоқда. Мазкур лойиҳа доирасидаги китоблар "Akademnashr"да чоп этилмоқда. Нашрга тайёрловчилар Рустам Мусурмон, Ғайрат Мажид. Китобларнинг ҳар бири жорий йилда 4000 нусхада нашрдан чиқди.
Тақдимот сўнг, иштирокчиларга китоблар улашилди.

Зулайҳо Аҳмаджонова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
ахборот хизмати етакчи мутахассиси

Аъзо бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
Абдулла Орипов, Ибройим Юсупов, Эркин Воҳидов ҳамда Ҳалима Худойбердиеванинг "Сўз чамани" рукнида чоп этилган китоблари тақдимотидан фотолар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Аъзо бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг рамзи ўзгарди

➡️ https://bit.ly/2SyapVp

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
"Маърифат"тарғиботчилар жамияти аъзоси, публицист олим Аҳмаджон Мелибоев мактаб тизимининг камчиликлари ҳақида гапирди.

Batafsil: https://korrespondent.uz/39293

Facebook | Instagram | Telegram | Twitter
Channel name was changed to «O‘ZBEKISTON YOZUVCHILAR UYUSHMASI»
​​Абдулла Орипов ижоди эътибор ва эътирофда

Абдулла Орипов ҳақида сўз кетганда, ўзбекнинг танти ва жайдари фарзанди кўз олдимизда гавдаланади. Шоир ўз халқининг овози, унинг орзу-умидлари ва инсон қалби изтиробларининг ифодачиси эди.
Адиблар хиёбонида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти томонидан ўтказилган тадбир Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ижодий меросига бағишланди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган учрашувни мазкур институт проректори Рўзимурод Чориев ва Уюшма раиси Сирожиддин Саййид очиб берди. Улар ўз нутқида Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодига ўзбекларга хос донишмандлик, бағрикенглик, ҳокисорлик ва андиша сингиб кетганини айтиб ўтишди.
У ўзбекнинг рамзи бўлган ижодкор. Бундай эътирофлар ўз-ўзидан дунёга келган эмас. Шоирнинг асарлари дунё миқёсида эътибор ва эътирофда экани ҳам таъкидланди.
Бугунги кунда институтда педагоглар ва талаба-ёшлар ўртасида адибнинг ижодини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Учрашувда сўзга чиққанлар шоир адабий меросининг энг нозик нуқталарига эътибор қаратишди. Талабалар томонидан ўқилган Абдулла Орипов шеърлари эса йиғилганларга ўзгача завқ улашди.
Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган ёзувчи-шоирларнинг ижодини ўрганишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Зулайҳо Аҳмаджонова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати мутахассиси

Аъзо бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Ёзувчилар уюшмасининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари Гавҳар Ибодуллаевага турмуш ўртоғи Саъдулла Саидовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди жамоаси ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Аъзо бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг "Сўз чамани" рукни остида чоп этилган китоблари тақдимоти "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Янгиликлар 24" дастурида ёритилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Аъзо бўлинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.me/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Адиблар хиёбонида улуғ ёзувчи ва шоирларимизнинг ижодий меросини ўрганишга бағишланган маънавий-маърифий учрашувлар
#7oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram