Абдулла Қаҳҳор таваллудига 115 йил
ЭЛ СЕВГАН АДИБ
Шу кунларда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 115 йиллиги бутун юртимизда кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ва вилоят Кўзи ожизлар кутубхонаси билан ҳамкорликда адиб таваллудига бағишланган “Эл севган адиб” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Кўзи ожизлар кутубхонаси директори Зарифбой Собиров сўзга чиқиб, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида юрт ободлиги, халқимиз фаровонлиги учун яратилаётган шароит ва имкониятлар хусусида гапирди. Ушбу маърифат маскани ҳам вилоятда ногиронлар учун яратилаётган шароит ва қулайликларнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлади.
Тадбирда шоир ва таржимон Болтабой Бекматов, “Гулшан” маданият маркази мудири Эркин Рўзибоев, кутубхона ходими Аллаберган Султонов, фаол китобхонлар Қудрат Исломов, Қўшназар Ҳайитовнинг Абдулла Қаҳҳор ижоди ҳақидаги маърузалари, мулоҳазалари тингланди.
– Адибнинг ижодий меросининг миллий адабиётимизда тутган ўрни беқиёсдир, – деди уюшманинг вилоят бўлими раҳбари Гавҳар Ибодуллаева. – Ёзувчининг маҳорати, ўзига хос қирралари, у яратган ҳаётий қаҳрамонларнинг характер хусусиятлари ёш авлодни бугунги давр талаблари даражасида тарбиялашдаги аҳамияти каттадир.
Давра суҳбатида Абдулла Қаҳҳор яратган асарларида халқнинг руҳи, орзу истаклари, дарду аламларини юракдан ўтказиб тасвирлагани боис ҳам абадийликка дахлдор экани таъкидланди. Шоирлар ёшларга ўз ижод намуналаридан ўқиб берди.
Зулайҳо Аҳмаджонова

КЎЧА ҲАҚИДА ЭРТАК
Бу кўчанинг йўллари тоза,
бу кўчага қўнмас ҳеч ғубор,
олиб келиб тоғдан андоза,
рангин ифор пуркайди баҳор.
Бу кўчада кулар атиргул,
бу кўчада йиғлар андалиб;
бу кўчадан кетарман нуқул
ва қайтаман нуқул алданиб.
Кўнгил тўла майга ўхшайди,
сипқораман севги жомини:
бу кўчада бир қиз яшайди —
мен билмайман унинг номини.
Ёрлақарми ё қисмат алқаб,
тутқизарми оппоқ қўлчани?..
Ажаб савдо: бир инсон сабаб,
севиш мумкин экан кўчани!
Мансур Жумаев,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Бу кўчанинг йўллари тоза,
бу кўчага қўнмас ҳеч ғубор,
олиб келиб тоғдан андоза,
рангин ифор пуркайди баҳор.
Бу кўчада кулар атиргул,
бу кўчада йиғлар андалиб;
бу кўчадан кетарман нуқул
ва қайтаман нуқул алданиб.
Кўнгил тўла майга ўхшайди,
сипқораман севги жомини:
бу кўчада бир қиз яшайди —
мен билмайман унинг номини.
Ёрлақарми ё қисмат алқаб,
тутқизарми оппоқ қўлчани?..
Ажаб савдо: бир инсон сабаб,
севиш мумкин экан кўчани!
Мансур Жумаев,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Кузак қўшиғи
Кузак япроқларин тўкар басма-бас,
Улар заҳим тортган ишқ номалари,
Дарахтда ўтирган шум қарға эмас,
Қарғалган тақдирнинг гунг нолалари.
Сарғайган номалар ориқ йўлакка,
Ташландиқ қоғоздай йиртиб отилган,
Хиёнат заҳридир зада юракка,
Ҳайқирдим: “қотилсан, юрак қотилсан”.
О, аммо қизалоқ, мезон баргларин
Завқ билан авайлаб терар йўлакда,
Эгасиз номалар шивирлаб сирин,
Сўйлайди беғубор, тоза юракка.
Бу йўлдан гумроҳ ишқ бўлган бадарға
Сен уни излаб топ, токи айрилма,
Қизгина тепангда турар шум қарға,
Кетавер, қайрилма... қайрилма.
Зилола Хўжаниёзова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Кузак япроқларин тўкар басма-бас,
Улар заҳим тортган ишқ номалари,
Дарахтда ўтирган шум қарға эмас,
Қарғалган тақдирнинг гунг нолалари.
Сарғайган номалар ориқ йўлакка,
Ташландиқ қоғоздай йиртиб отилган,
Хиёнат заҳридир зада юракка,
Ҳайқирдим: “қотилсан, юрак қотилсан”.
О, аммо қизалоқ, мезон баргларин
Завқ билан авайлаб терар йўлакда,
Эгасиз номалар шивирлаб сирин,
Сўйлайди беғубор, тоза юракка.
Бу йўлдан гумроҳ ишқ бўлган бадарға
Сен уни излаб топ, токи айрилма,
Қизгина тепангда турар шум қарға,
Кетавер, қайрилма... қайрилма.
Зилола Хўжаниёзова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
БУ ДУНЁ...
Ўхшар учаётган қушга бу дунё,
Ё ўхшар лаҳзалик тушга бу дунё.
Ташвишлар халтаси қўлтиғидадир,
Кетмоқдадир қайси ишга бу дунё.
Қанча бекатлардан тўхтамай ўтди,
Қайгадир шошгани шошган бу дунё.
Биламан, азобин ичга ютадир,
Қўймоқда тишини тишга бу дунё.
Қанча сири бўлса, шунча яширин,
Айтмайди, ичидан пишган бу дунё.
Ёйилиб ётар у бармоқларимдек,
Айланса яхшийди муштга бу дунё.
Чанқаган савобнинг боғига етмай,
Гуноҳ қирғоғидан тошган бу дунё.
Синовда топширар неча баҳога,
Иккигами ёки бешга бу дунё.
Жилваси бизларни ром этган сари,
Баъзида ҳаддидан ошган бу дунё.
Киприк орасида омонатдир у,
Ўхшайди кўздаги ёшга бу дунё.
Мен-ку ўз ҳолимни англарман, аммо
Билмайман, не кўйга тушган бу дунё...
Шоди ОТАМУРОД,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Ўхшар учаётган қушга бу дунё,
Ё ўхшар лаҳзалик тушга бу дунё.
Ташвишлар халтаси қўлтиғидадир,
Кетмоқдадир қайси ишга бу дунё.
Қанча бекатлардан тўхтамай ўтди,
Қайгадир шошгани шошган бу дунё.
Биламан, азобин ичга ютадир,
Қўймоқда тишини тишга бу дунё.
Қанча сири бўлса, шунча яширин,
Айтмайди, ичидан пишган бу дунё.
Ёйилиб ётар у бармоқларимдек,
Айланса яхшийди муштга бу дунё.
Чанқаган савобнинг боғига етмай,
Гуноҳ қирғоғидан тошган бу дунё.
Синовда топширар неча баҳога,
Иккигами ёки бешга бу дунё.
Жилваси бизларни ром этган сари,
Баъзида ҳаддидан ошган бу дунё.
Киприк орасида омонатдир у,
Ўхшайди кўздаги ёшга бу дунё.
Мен-ку ўз ҳолимни англарман, аммо
Билмайман, не кўйга тушган бу дунё...
Шоди ОТАМУРОД,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Хоразм
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан ташкил этилган уч қисмдан иборат адабий анжуманда шоирлар, адиблар, журналистлар, ёш қаламкашлар, УрДУ талабалари ва университет қошидаги 2-сон академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирниинг "Эътироф" рукнида "Шуҳрат" медали соҳибаси шоира Сайёра Самандарова ҳамда "Ватан учун яшайлик!" республика танлови ғолиби Эрпўлат Бахтга гулдаста тақдим этилди.
Ижодкор меҳнатининг давлатимиз муҳофазасида, қаламкашнинг ижодий манфаатлари юртимизда устувор экани давра суҳбати иштирокчиларига чинакам фахр, ғурур бахш этди.
Шундан сўнг, хоразмлик қаламкашларнинг Туркия давлатида чоп этилган "Янги нафас-1" шеърлар тўплами тақдимоти ўтказилди. Китоб Туркиянинг Истамбул шаҳридаги “Арслан Баййин” нашриёти томонидан чоп этилган бўлиб, унда воҳада яшаб ижод қилаётгар ўттиз беш нафар шоирнинг ижод намуналари ўрин олган. Шеърларни ёш шоир ва таржимон Раҳмат Бобожон нашрга тайёрлаган.
Унда адабиёт ва шеърият гўшаси бўлган Хоразм заминидан етишиб чиқаётган соҳир овозлар бугун Ўзбекистонимиз сарҳадларидан ошиб туркий дунёни забт этаётгани қувончли экани айтилди. Қалам ва китоб, сўз ва соз, назм ва наво уйғунлиги Янги Ўзбекистонда ижод қилишнинг завқу сурурини фахру ифтихорини яна бир бор дилларга муҳрлади. Тадбир мушоира билан давом этди.

Ёшлар билан юзма-юз
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 101-сонли умумтаълим мактабида ижодкорлар ва ёшлар ўртасида адабий учрашув ташкил этилди. Юзма-юз суҳбатда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зилола Хўжаниёзова, журналист Нурхон Элмирзаева, санъаткорлар, педагоглар иштирок этди.
Мулоқот чоғида адиблар ўқувчиларга китоб мутолаа қилишнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида мулоҳазалар билдирди. Ижод намуналаридан ўқиб берди. Шеърий машқлари жаранг сочган ёш қаламкашларга ижодкорлар томонидан бадиий адабиётлар совға қилинди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол вафот этди
Ўзбекистон халқ шоири, таниқли таржимон Жамол Камол бугун 84 ёшида вафот этди.
Жамол Камол 1938 йили Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидаги Читкарон қишлоғида туғилган. Ота-онадан эрта айрилгач, тоғаси қўлида тарбия кўрди. Бухоро педагогика институтининг тарих-филология факультетида таҳсил олди. Ўқишни тугаллаб, шу ерда ўқитувчилик қилди. “Бухоро ҳақиқати” вилоят газетасида (1965-1969) ишлади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида аспирант бўлиб, “Лирик шеъриятда композиция” деган мавзуда номзодлик диссертациясини ёқлади (1969-1972). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бухоро вилояти бўлими масъул котиби (1970-1972), кейинчалик Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси лавозимларида фаолият олиб борди.
Унинг “Олам кирар юрагимга” номли биринчи шеърий тўплами 1968 йилда чоп этилди. Шундан сўнг “Чўққиларга ёғилди ёғду” (1971), “Тош туғён” (1973), “Ҳасан ва ой” (1974), “Қуёш чашмаси” (1975), “Достонлар” (1978), “Тафаккур” (1979), “Сувайдо” (1983), “Умидли дунё” (1988) тўпламлари, 6 жилдлик танланган асарлар тўплами, “Армон”, “Варахша”, “Эшикдаги ой тўлқини”, “Тош туғён”, “Шаҳрибону” каби достонлари нашр этилди.
Уильям Шекспирнинг “Ҳамлет”, “Отелло”, “Антоний ва Клеопатра”, “Қиш эртаги”, “Венеция савдогари”, “Қирол Генрих IV”, “Макбет” каби ўндан ортиқ драмаларини бевосита инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилди.
Сўнгги йилларда унинг “Аср билан видолашув” (Сайланма, 2007), “Яна кўнглимда уч ой” (2010), “Сафар дафтари” (2012), “Бош устина, бош устина” (2016) сингари бир қатор асарлари чоп этилди. Жалолиддин Румийнинг “Маснавий маънавий” (2002-2004), Ҳазрати Алининг “Девон”и (2006), Фаридиддин Атторнинг ‘Мантиқ ут тайр” (2006) ҳамда “Илоҳийнома”, “Асрорнома”, “Панднома ва булбулнома”, “Ҳикматлар” (2007-7012), Абдураҳмон Жомийнинг “Гулшанингда сўлмасин Гул” (2008), Вильям Шекспирнинг “Сонетлар” (2009), Алишер Навоийнинг “Фоний гулшани” (2011) каби жами йигирма еттита асарни она тилимизга ўгирди. Шунингдек, Радий Фишнинг “Жалолиддин Румий”, Сотим Улуғзоданинг “Фирдавсий” каби романлари таржимаси ҳам Жамол Камол қалами билан ўзбек тилига ўгирилган.
У публицист сифатида “Маккайи Мукаррама, Мадинайи Мунаввара” (1992), “Буюклардан буюк Муҳаммад алайҳиссалом” (2017) асарини яратиб, исломий маърифат ва маънавиятнинг ривожига ҳисса қўшди.
Жамол Камол адабиётимиз ривожига қўшган муносиб хизматлари учун 1992 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвонига сазовор бўлган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Марҳум бугун – 2022 йил 27 сентябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 17-даҳа 21-уй 27-хонадондан сўнгги манзилга кузатилади. Жаноза аср намозидан сўнг Юнусобод туманидаги Оқтепа масжидида ўқилади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Янги истеъдодлар анжумани
Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон тумани бўлими билан ҳамкорликда ҳудуддаги Маданият марказида "Янги Ўзбекистоннинг янги истеъдодлари" шиори остида ижодий анжуман бўлиб ўтди. Унда уюшма аъзолари, журналистлар, ёш ижодкорлар иштирок етди. Тадбирни уюшманинг вилоят бўлими раҳбари Менгнор Олломуродов олиб борди. Тадбир ҳақиқий шеърият мушоирасига айланди. Қалблардан таралган гўзал сатрлар қалбларга жо бўлди.
Тадбир давомида Жарқўрғон туманидан янги истеъдодлар кашф этилди. Фаол иштирок этган ёшларга Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими томонидан бадиий китоблар билан тақдим этилди.
Донохол Жумаева,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилояти бўлими бош мутахассиси

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Location
Жамол Камол уйининг жойлашуви.
«O‘ZBEKISTON ADABIYOTI VA SAN’ATI» газетасининг 2022 йил 28 сентябрь кунги 34-сони мутолаа учун ҳавола этилмоқда.
НАШРНИНГ БУГУНГИ СОНИДА:
👉 ТИНЧЛИКНИ АСРАНГ...;
👉 «ҚУЛ СУЛАЙМОН ҲИКМАТИ ТУРКОНАДУР...»;
👉 ТАРЖИМА МЎЪЖИЗАСИ;
👉 ДЎСТЛИК ЙЎЛИ;
👉 ЮРАГИ ШОИР ЭЛ;
👉 МЕҲРГА ЙЎЛЛАЙМАН САБРИМНИ;
шеър Икром ОТАМУРОД
👉 ВАТАН, УНУТМАДИМ БИРОР ЙЎЛИНГНИ;
шеър Фароғат КАМОЛ
👉ИЗЛАРИНИ ИЗЛАБ...;
👉ҲАҚИҚИЙ УСТОЗ ҚАЛБДА ЯШАЙДИ;
👉«ИЗЛАГАНИМ» СЕРИАЛИНИ КЎРИБ...;
каби долзарб ва қизиқарли мақолаларни ўқишингиз мумкин.

Ижодкор ўқувчилар тақдирланди
Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда китоб мутолаасига, китобхонлик маданиятини оширишга, уни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Республика болалар кутубхонаси ҳамда Халқ таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган китобхонлик кўрик-танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ана шу эзгу амалларнинг намунасидир.
Айтиш жоизки, ёшларни китобхонликка жалб қилиш мақсадида Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги ва Республика болалар кутубхонаси ўртасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ижодий мулоқотлар, китобхонлик байрамлари, китоб кўргазмалари шулар жумласидан. Бу жараёнда ҳамкорликда ташкиллаштирилаётган “Китоб тақдимоти”, “Адабиёт кунлари”, “Китобим-офтобим”, “Энг яхши китобхон ўқувчи”, “Китобхонлик фестивали”, “Китобхонлик ҳафталиги” каби лойиҳалар мутолаа маданиятини оширишда аҳамиятлидир. Учрашувларда устоз ижодкорларнинг маҳорат сабоқлари, суҳбатлари ўқувчиларга катта мактаб вазифасини ўтамоқда.
– Бугунги кунда ёшлар ўртасида китобхонлик тадбирлари кенг оммалашиб бормоқда, – деди Республика болалар кутубхонаси директори Дониёр Ўролов. – Ушбу танловлар ўқувчиларнинг таътил вақтида онлайн тарзда ўтказилди. Бунда республикамиздаги умумтаълим мактабларининг 1-11синфгача бўлган истеъдодлар иштирок этиб, фаоллик кўрсатди.
Республика болалар кутубхонаси томонидан ёзги таътил вақтида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Йил ҳикояси”, “Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири”, “Энг истеъдодли ёш китобхон”, “Мустақиллик мадҳи – болалар ижодида” каби мавзуларда 10та кўрик-танлов ташкил этилди. Мазкур танловлар орқали 100минг нафарга яқин ўқувчи қамраб олинди. Ёшларнинг ижодий ишлари ёзувчилар, шоирлар томонидан саралаб олинди ва ғолиблар аниқланди. Тантанали тадбирда ушбу танловлар ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.
Зулайҳо Аҳмаджонова,
журналист