Young doctors
2 subscribers
35 photos
7 videos
1 link
Salom 👋🏻 💁🏻‍♀️Men salomatlik haqida kanal yuritaman🌿
tibbiyot instituti talabasi 6|6👩🏻‍⚕️
Oilaviy shifokor 🩺
Bo'lajak ginekolog 🎀
Yosh ona 🤱
Ilmiydan tushunarliga tarjima qilaman🔎
Download Telegram
⚠️Эслатма:
— Фақат шифокор назоратида қўлланилади
— Юборишда юрак ритми ва АД назорати муҳим
— Тез юборишда брадикардия ёки бошқа аритмиялар кузатилиши мумкин

🫀АТФ эритмасини ёш болалар учун дозалаш

📌Кўрсатмалар:
— Тахикардия
— Юракдаги метаболик ўзгаришлар
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

💉Қўлланилиши:
АТФ 1% – 1 мл ампула
0,9% натрий хлорид эритмасида (100 мл) эритилиб, вена ичига (в/в) томчилатиб юборилади.
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

📊Дозалаш (ёшга қараб):

— 6 ойгача ➝ 0,5 мл
— 6 ойдан 12 ойгача ➝ 0,7 мл
— 1 ёшдан 7 ёшгача ➝ 1 мл
— 7 ёшдан 14 ёшгача ➝ 1,5 мл
— 14 ёшдан катталар ➝ 2 мл

👩‍⚕ @medic_academy ⚡️
⚠️Эслатма:
— Диклофенак НПВС гуруҳига киради
— Узоқ вақт қабул қилишда гастрит, яра ва қон кетиш хавфи бор
— Фақат шифокор тавсияси билан қўллаш керак


ДИКЛОФЕНАК НАТРИЙ
— кучли яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи дори ҳисобланади.

💉Диклофенак натрий — 75 мг / 3 мл
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

➡️Асосий қўлланилиши:
Яллиғланиш касалликларида
Ревматоид ва псориатик артритларда
Миалгия
Невралгия
Артралгия
Отит
Тиш оғриғи
Иситма ҳолатларида



📝Қўллаш усули:

💊Таблеткалар: кунига 1–2 марта 25–50 мг
💉Инъекция (i/m): 1 ампула кунига 1 марта (максимал 2 кун)
🌡Свечалар: кунига 1 марта (100 мг) ёки 2 марта (50 мг)
Гель: кунига 2–3 марта оғриқли жойга суртилади

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

Қўллаш мумкин эмас:
12 ёшгача бўлган болаларда
Ошқозон-ичак тизими яра касалликларида
Ичак яллиғланиш касалликларида

👩‍⚕ @medic_academy ⚡️
⚠️Эслатма:
— Катта дозада қабул қилиш меъда безовталиги ва диарея чақириши мумкин
— Узоқ муддат юқори дозада қабул қилиш буйракка салбий таъсир қилади


АСКОРБИН КИСЛОТА (Vitamin C)
— иммунитетни оширувчи, антиоксидант ва умумий мустаҳкамловчи дори ҳисобланади.

💉Аскорбин кислотаси — 5% / 2 мл

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

➡️Асосий қўлланилиши:
Витамин C етишмовчилигида (гиповитаминоз)
Иммунитет пасайганда
Инфекцион касалликларда (ОРВИ, грипп)
Қон кетишга мойилликда
Яра ва жароҳатлар тез битишида
Ҳомиладорлик ва лактация даврида (шифокор назоратида)
Организм заифлашганда

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

📝Қўллаш усули:
💊Таблеткалар: кунига 50–100 мг (профилактика)
💉Инъекция (в/в ёки в/м): 1–2 мл кунига 1 марта
💧Капельница: 0,9% NaCl ёки глюкоза эритмасига қўшиб юборилади

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

Қўллаш мумкин эмас:
Индивидуал сезувчанликда
Тромбозга мойилликда
Қандли диабетда эҳтиётлик билан
Буйрак тош касаллигида (оксалатлар)

👩‍⚕ @medic_academy ⚡️
⚠️
Эслатма:
— Лидокаин билан фақат в/м учун аралаштирилади (в/в мумкин эмас)
— Даволаш курсини ярим йўлда тўхтатиш мумкин эмас
— Дисбактериоз ва аллергик реакциялар бўлиши мумкин

ЦЕФТРИАКСОН
— кенг таъсир доирасига эга бўлган кучли антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи). ⚠️

💉Цефтриаксон — 1 г (флакон)



➡️Асосий қўлланилиши:
Пневмония, бронхит
Менингит
Сепсис
Сийдик йўллари инфекциялари
Қорин бўшлиғи инфекциялари
Гинекологик инфекциялар
Тери ва юмшоқ тўқима инфекциялари
ОРЛ инфекциялари (отит, синусит)

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

📝Қўллаш усули:

💉Инъекция:
— в/м (мушак ичига) ёки в/в (вена ичига)
— Одатда 1–2 г кунига 1 марта (ёки 2 марта бўлиб)

💧Капельница (в/в):
— 1–2 г препарат 0,9% NaCl ёки глюкоза эритмасида эритилиб
— 20–30 дақиқа давомида томчилатиб юборилади

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

Қўллаш мумкин эмас:
Антибиотикларга аллергия (айниқса цефалоспоринларга)
Янги туғилган чақалоқларда эҳтиётлик билан
Жигар ва буйрак етишмовчилигида эҳтиётлик билан


👩‍⚕ @medic_academy ⚡️
⚠️Эслатма:
— Витамин B12 фолий кислота билан бирга самарали
— Узоқ муддат назоратсиз қабул қилиш тавсия этилмайди

ВИТАМИН B12 (Цианокобаламин) — қон ҳосил бўлиши ва асаб тизими учун муҳим витамин ҳисобланади⚠️

💉Витамин B12 — 500 мкг / 1 мл (ёки 1000 мкг)

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

➡️Асосий қўлланилиши:
В12-дефицит анемия
Неврологик касалликлар (неврит, невралгия)
Полинейропатия
Радикулит
Жигар касалликлари
Организм заифлашганда

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

📝Қўллаш усули:

💉Инъекция (в/м, в/в):
— Одатда 200–500 мкг кунига 1 марта
— Оғир ҳолатларда 1000 мкг гача

💊Таблетка шакли:
— Камроқ қўлланилади, асосан профилактика учун

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

👶Болалар учун:
— 100–200 мкг кунига (шифокор назоратида)

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

Қўллаш мумкин эмас:
Индивидуал аллергия
Эритроцитлар ортиқча кўпайган ҳолатларда
Онкологик касалликларда эҳтиётлик билан

✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

⚠️Нохуш таъсирлар:
— Аллергик реакциялар
— Бош айланиши
— Тахикардия

👩‍⚕ @medic_academy ⚡️