Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
2.92K subscribers
6.93K photos
1.74K videos
3.32K links
Toshkent viloyatida sodir bo'layotgan yo'l transport hodisalari, tizimga kiritilayotgan yangiliklar, olib borilayotgan ishlar ushbu kanalga YHXB Axborot xizmati tomonidan joylanib boriladi
Download Telegram
#профилактика

🔆 "Ёғду тарат ва эътиборни торт"

Бекобод шаҳрида тунги вақтда пиёдалар иштирокида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида тунги вақтда ҳаракатланаётган велосипедчилар ва пиёдаларга нур қайтарувчи тасмалар тарқатилди.

Телеграм 📸 Instagram
#муносабат

‼️ Паркент туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 2-апрель куни соат таҳминан 05:45 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р15 “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобиль йўлининг 60-километрида 1978 йилда туғилган Паркент туманида яшовчи ҳайдовчи Р.Қ бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситаси иккинчи даражали йўлдан чиқиб, асосий йўлга қўшилаётган вақтида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Паркент туманида яшовчи 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Ж бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада иккала ҳайдовчи олган тан жароҳатлари натижасида туман марказий шифоҳонасига ёткизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Телеграм 📸 Instagram
#яшил_чироқ

🎗 Пискент туманида жойлашган бир неча мактабларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йилдаги 212 сонли қарори асосида ташкил этилган "Яшил чироқ 2024" мусобақасининг 1-босқичи ўтказилди.

Телеграм 📸 Instagram
#мактаб

🏫 Эрта тонгдан Автомобиль йўллари ёқасида жойлашган мактаблар олдида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳодимлари томонидан ўқувчиларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминланди.

Телеграм 📸 Instagram
#профилактика

Куни кеча ўтказилган Тарғибот куни доирасида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳодимлари томонидан барча аҳоли гавжум жойларда профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Телеграм 📸 Instagram