Бугун дўстим билан, “Республика Қон Қуйиш Маркази”га бориб, донорлик қонини топширдик. Ростини айтсам, бу биринчи қон беришим. У ердаги муҳитни кўриб бефарқлигимдан, лоқайдлигимдан уялдим, ўзимдан хафа бўлдим.
Марказ ходимлари билан гаплашганимизда, хозирда соғлом қонга эхтиёж жуда катта эканлигини айтишди. Қанчадан қанча оқ қон ва бошқа касалликка чалинган беморлар, биздаги “қизил суюқлик”ка интизор экан.
Ўзимиз ҳам ўша ерда ҳам қанча одам қон кутиб турганини кўрдик.
Ният қилдим, қон тахлилим яхши чиқса, ҳар уч ойда донорлик қиламан.
Тармоқдаги дўстларимни ҳам, беморлар учун ихтиёрий равишда ҚОН топширишга чақираман..
Бор йўғи 15-20 дақиқа вақтингиз кетади. Бефарқ бўлманг!
#Бахтиёр Султонов
@yaxshiilar

Бугун Шайҳонтаҳур туманида туман мактаб ва боғча раҳбарлари билан тадбир ўтказилган. Мажлисни Диний Қўмитадан вакил олиб борган.
Мавзу даҳшат: "Жаҳолатга қарши маърифат".
Тадбир мавзусини эшитган директорларимиз таълим сохасидаги энг оғриқли нуқталар:
– коррупция,
– гиёҳвандлик,
–безорилик,
– таълим сифатининг ўта пастлиги,
– ўқувчиларнинг илм олишга интилмаслиги ва шунга ўхшаш муҳим масалалар кўтарилади, деб ўйлаб чучварани хом санашган экан.
"Жаҳолатга қарши маърифат"ни йўлга қўйиш борасида айтилган чўпчаклар:
– Ўзбекистон диний эмас, дунёвий давлат, Ислом дини амалларини бажаришда "оширвормаслик" керак;
–ҳижоб бу арабларнинг миллий кийими, қадимги оналаримизга ўхшаб (кўчада паранжи-чачвон), уйда рўмолни чиройли қилиб ўраб юрса бўлади-ку;
– мактабларда табиий равишда йўқолиб бораётган "Янги йил" ва "туғилган кун" каби тадбирларни амаллаб тирилтириш керак, чунки бу ҳам динда чуқур кетишнинг оқибати;
– соқол; пайғамбаримиз даврларида бошқа дин вакиллари ҳам соқол қўйган, ўшаларга қараб пайғамбаримиз соқолларини олиб ташламаганлар-ку, яъни, жамиятдан ажралиб қолмаганлар (нега унда бизнинг жамиятда ҳам анча-мунча ўринга эга соқолли кишиларнинг соқолини қиришяпти, ҳайронман);
– ва яна бир нарсалар...
Ана сизга диний соҳа вакилининг жаҳолатга қарши маърифати...
Аслида Исломнинг ўзи маърифат эмасмиди?!
Хуллас, буёғи "Онангни қози зўрласа, додингни кимга айтасан!?"
Ҳеч ким эшитмаса ҳам ёзиб қўяверамиз...