YAXSHILAR
1.19K subscribers
291 photos
18 videos
58 links
YAXSHILAR kanali YAHSHILAR uchun. 🙃
Postlar kanal nomisiz tarqatilsa rozi emasmiz.
Download Telegram
- ассалому алайкум яхшимисиз ака, мен оддий ўқитувчиман, фейсбукда сизни кузатиб бораман, бир оилани далолат қилмоқчи эдим.

Мактабларда ўқишлар бошланди, бир ўқувчим бор эди, 7 - синфда ўқийди, ўзи аълочи, ўқиш бошланганидан бери мактабга келмаётганди, онасига қўнғироқ қилсам "боламни бир оз тоби йўқроқ, тузалса албатта ўқишга чиқади деди.

Мана, бир хафтадирки боладан дарак йўқ, кўнглим бўлмай ўзим уйига қидириб бордим, бола соғлом, аммо хомуш эди.

- Абдуллоҳ, нега мактабга бормаяпсан, онанг сени "касал эканингни айтганди" десам:

- "мен эмас, окам касал, қўли синиб қолди, шунга ... " дедида яна нигоҳини ерга қаратиб олди.

Шу пайт онаси уйдан чиқиб шошиб олдимга келди ва:

- синглим яхшимисиз, узр, сизга ёлғон гапиргандим, каттам (9 - синф ўғил) ишхонасида йиқилиб қўли синиб қолди, усталари каттамга мактаб учун кийимлар қилиб беришганди, у мактабга бораяпти, аммо кичигимга кийим, сумка ва дафтар - ручкаларга имконият қилолмадик, пенсия (боқувчисини йўқотганлиги учун бериладиган моддий ёрдам) пулимизни дори - дармон ва рўзғорга ишлатиб қўйгандик.

Энди яна пенсиямиз чиқса кийинтириб мактабга чиқараман, сиз хафа бўлмай турасизда энди" дедида боласидан кўз ёшларини яшириб юзини четга буриб кўзларидаги ёшларини артди.

Агар малол келмаса шу ўқувчимни мактабга бориши учун камчиликларини тўлдириб берсангиз дегандим"

Биз далолатни ўргандик, кенжаси икки ёш бўлганда ота вафот этган экан, 9 йилдан бери она уч фарзандини бир ўзи боқиб тарбиялабди, аёлим болаларни онаси билан гаплашиб эртасига бозор олдида кўришишликни келишиб хайрлашди.

Эрталабда она ўғлини етаклаб келишилган жойга келди, аёлим бева синглимиз билан гаплашиб аёллар кийимлари сотадиган бўлимга ўтиб кетишди, (онага ҳам нимадир олиб беришни режа қилди шекилли, одатда бу ишга мен аралашмайман)

Биз эса Абдуллоҳ билан болалар кийимлари сотиш жойига келиб "от и до" кийимлар харид қилдик, сотувчилар ҳам бизни соғинишган шекилли, кўриб хурсанд бўлиб, "битта кийимни ўз таннархида олсангиз иккинчиси бепул" дея "савобли аксия" тарзида ҳадялар қилишди.

Қайтишда уйларига рўзғорлик ҳам бердик, синглимиз хурсанд бўлса ҳам барибир йиғидан ўзини тўхтата олмасди ва "шуунча нарсаларни бизга текинга бераяпсизлар, биз хижолатдамиз, ўғилларим катта бўлишса албатта бу яхшиликларингизни ўн баробар қилиб қайтарамиз" дея йиғи аралаш миннатдорчилик билдирарди.

- "хижолат бўлманг қизим, бу сизларнинг хаққингиз эди, буларни сизни ва болаларингизни умуман танимайдиган мусулмон ака - опаларингиз бериб юборишган ва ўз мукофотларини Роббимдан умид қилишади, берилаётган ҳадяларни миннат ва озорсиз етказишга эса биз масъулмиз холос, Аллоҳ хўжайинингизни рахматига олган бўлсин, сизга эса бу машаққатларни енгиб ўтаётганингиз учун ажрларингизни кўпайтириб берсин, саломат бўлинг" дея уйларига кузатиб қўйдик.

Сиз эҳсон сохиблари ва дуода бизларни эслаб турган азизларга ҳам Аллоҳ ажрларингни берсин, саломат бўлинглар.

#Muhammad Ikrom

@yaxshiilar
- касаллигингиз тўғрисида бирор хужжат бўлса беринг, ёрдам ташкил қиламиз.

Аёл бир оз талмовсирадида:

- "ҳозир, ануу, битта справка бориди холосда, ўзим операция қилишларидан қўрқиб дўхтирга учрамай юргандим" дедида уйига кириб ушланаверганидан эскиб йиртилиш холатига келиб қолган маълумотномани қўлимга тутқазди.

**

"Воқеа ўзи нимадан бошланганди? " деб қизиқаяпсизми?

Келинг, бир бошдан айтиб бераман, йўғе, ёзаман демоқчи эдим.

Бир дўстимиз шахсийдан ёздилар:

- "ака бир аёл бор экан, қўшниси бозорга келиб у аёлни уч нафар фарзандлари борлиги, аёлни ўзи эса рак касали экани, қизини турмушга берган, эри Қозоғистонга кетворган, катта ўғли бесагон бола бўлгани, 11 ёш кенжа ўғли борлиги ҳақида йиғлаб далолат қилди, рахмим келиб бозордан майда - чуйда бозорлик олиб бериб қўлига озроқ пул ҳам бердим.

Мободо имконингиз бўлса шу оиладан бир хабар олиб ёрдам берсангиз, Аёлни телефон рақамини сизга ёзвордим" деб ёздилар.

"Хақиқатдан аёлни оиласи оғир холатда бўлса ёрдам қилиш керак" деган ҳаёл билан аёлга телефон қилдим, аёл уйида егуликлари қолмаганидан зорланиб гапирди, мободо қўшнилари сўраса "қариндошлариман" деб айтишимни тайинлади, манзилини аниқладим ва йўлга чиқдим.

Манзилга етиб боришим билан уйини кўрсатиш учун аёлни кенжа ўғли мени кутиб олди. Болакайни кўринишидан уйида овқати қолмаган болага ўхшамас, кийимлари жуда охорли, икки юзи қип - қизил, семизгина болакай экан.

- "катта акангиз ишга бормадими, уйдами" дея савол бердим.

- "акам иш тополмаяптилар, ҳозир уйдалар, ухлаяптилар" деди болакай.

Хонадон эшиги олдида тўхтадик, бола онасини чақириб мени келганимни айтди.

Эшикдан ёши 50 дан ўтган аёл чиқиб келди ва:

- "келинг ака, мана шу обшежитеяда турамиз, хокимият бизга яшаб туришимиз учун берган, беш йилдан бери кўкрак саратони билан беморман, операция қилдиришга қўрқиб дўхтиргаям бормаяпман.

Катта ўғлим "қирғизга" ишлагани бориб калтак еб келди, боши қаттиқ оғриб ишга ярамай қолди, фалончилар хабар олиб пул ва рўзғорлик бериб туришарди, улар ҳам анчадан бери келмай қолишди.

Қўшни аёл бозорларга бориб мени ахволимни айтиб пул ва озиқ - овқатлар йиғиб келади, аммо олиб келган нарсаларни ярмини ўзига олиб қолади. Шунинг учун мободо сиздан кимсиз деб сўраса қариндошиман ёки ўғилларини бошлиғиман денг деб айтинг деганим эди.

Биринчи эримдан икки фарзандим бор, қизимни турмушга бердим, иккинчи эримдан эса шу 11 ёш ўғлим бор, эрим "қозоққа" ишлагани кетган, баъзан келиб туради.

Эҳсонингиз бўлса берсангиз дуо қилардим, ахволимизни тушундингиз деб ўйлайман " деди.

- яхши, ўша сизга рўзғорлик бераётган фалончини исми ва телефонини беринг, кейин эса касаллигингиз ҳақида бирор хужжат бўлса кўрсатинг, ёрдам ҳақида кейин гаплашамиз.

Аёл бир оз талмовсирадида:

- "ҳозир, ануу, битта справка бориди холосда, ўзим операция қилишларидан қўрқиб дўхтирга учрамай юргандим" дедида уйига кириб ушланаверганидан эскиб йиртилиш холатига келиб қолган маълумотномани қўлимга тутқазди.

Маълумотномада аёлни касаллиги 2021 да аниқлангани, кўкрак саратонини 4 босқичи даврида экани ҳақида оддий ёзувлар билан ёзилганди (шифокорлар бундай оддий ёзувлар ёзмайдилар, уларнинг алфавитлари бошқача бўлади) ва яна маълумотнома 2023 - йили берилгани кўрсатилган эди.

- "охирги марта шифокорга 2021 - йилда, яъни уч йил аввал учраганмисиз ёки яқин орада учрадингизми" дея сўрадим.

Аёл иккиланиб:

- "ҳа, ҳа, ўша уч йил олдин учраганимча, кейин боришга қўрқдим, АСД деган хайвонларга бериладиган дори ичиб юрибман" деди.

- шу маълумотномадаги фамилия сизникими?

- "ишонмаяпсизми, мана паспортимниям кўрсатишим мумкин?" дея паспортини олиб чиқди.

Хужжатни солиштирдим, хақиқатдан ҳам паспортдаги исм фамилияга тўғри келди. Аммо аёл "дўхтирга 2021 - йилда борганман" деди, маълумотнома эса 2023 - йили берилгани кўрсатилган 😳.

- "майли, мен кейин келаман, дўхтирлар билан гаплашиб кўрайчи, бирор дори айтишса ёрдам қиламан" дедимда маълумотномани расмга олиб ортга қайтдим.

Телеграмдан маълумотномани таниш шифокорга жўнатдим ва шунга аниқлик киритиб беришни сўрадим.
Жавоб келди:

"ака, бу туфта қоғоз, бундаги диагноз билан бемор 3 йилдан бери даволанмай юриши асло мумкин эмас, мен шахсан бундай қалбаки хужжатга ишонмайман, яна ўзингиз билинг"

Таниш шифокорни жавоби қониқтирмади ва ССБ (Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси) даги ходимадан шу маълумотномани аниқлашни илтимос қилиб телеграмга юбордим.

Жавоб:

"ака, бу маълумотномадаги бемор онкологиядаги рўйхатда йўқ экан, маълумотнома поликлиникадан берилган, аммо поликлиникада ҳам рўйхатдан чиқмади, демак, касаллик ҳақидаги бланка асл эмас, қалбаки" тамом.

Шу оилага эҳсон берган кишига қўнғироқ қилдим:

- фалон манзилдаги оилага қачон рўзғорлик ва пул бергандингиз?

Жавоб:

- 15 кун ҳам бўлгани йўқ, бир ойлик рўзғорлик ва дори учун пул ҳам бергандим.

Тугади.

Хулоса!

Баъзи Вилоятларда "боқувчиси вафот этган"лиги ҳақидаги маълумотларни сохтасини ясаттириб ижтимоий тармоқлар орқали эҳсон сўраб пул ундираётган фирибгарлик, текинхўрлик ва боқимандаликни ўзларига "касб" қилиб олганлар ҳақида эшитгандим, баъзи нопок шифокорлар билан тил бириктириб 2 - 3 ва унданда кўпроқ дориларни ёздириб қалбаки рецептларни одамларга кўрсатиб ёлғондан йиғлаб пул ундираётган фирибгарларни тўғрисида эшитгандим ва ўзим ҳам гувоҳи бўлгандим.

Энди эса қўрқинчли касалликларни ёздириб қалбаки маълумотлар билан "тирикчилик" йўлига ўтадиганлар ҳам пайдо бўлишибди.

"ака, негатив ёзавериб одамоарни хайриядан "совутиб" юбормаяпсизми? " деб эътироз билдиришингиз мумкин.

Хайрия қилинг, эҳсондан тўхтаманг, буни ажри катта, аммо жаа содда ҳам бўлманг, ўзингиз бераётган эҳсонингизни шошилмасдан, мухтожни малоллантирмай, уялтирмай суриштириб кейин беринг.

Ахир бераётган эҳсон маблағингизни ердан супуриб топмаяпсизку, сизнинг кўнглингизни бўшлиги, савоб топишга бўлган ҳаракатингиздан маккорларча ҳийла қилиб эга бўлмоқчи бўлганларга топшириб қўйманг деган мақсадда уларни кирдикорларини ёзиб турамиз холос.

Муъмин киши зийрак ва хушёр бўлса бу ўзига фойда.

Хулоса ўзингиздан.

Саломат бўлинглар!

#Muhammad Ikrom

@yaxshiilar
ЯПОНИЯДА ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛАДИ?

Ассалому алайкум, бойвачча ўқирманлар. Бугун бир бой Япон кампир ўлиб, ҳамма мероси менга қолгани ҳақида айтиб бераман)
Кўпчилик, Японияда ҳаммаси чики-чики, ҳамма бой яшайди деб ўйлашади. Аммо, бу хато. Оддий хато десам, енгилроқ бўларкан. Урушиб қолганингизда, мияга келадиган турмуш ўртоқ танлаганингиздаги хато бор-ку, ундан ҳам хатороқ-да)

Японияда 80% га яқин аҳоли етар-етмас, у ойликдан бу ойликкача яшашади. Оилали бўлишса, умуман еткиза олмайдиганлари ҳам кўп. Шунинг учун, кўпчилиги, мен бу дунёдан, роҳиблардек бокир бўлиб ўтаман деб, ёлғизликни танлашади. Жуда кўпчилик аҳоли квартираларда яшашади. Ойлигининг деярли ярми шу кварплатага кетади. Уйи борлари ҳам деярли шунча пул тўлайди. Арзоооон уй топса бўлади. Аммо у уйлар, мени фикрлаш доирамдан ҳам торроқ-да. Биздаги тобут ҳам ундан кенгроқ)

Бой яшайдиганлари, ҳамма жойда бўлгани каби, бизнесменлар, қаердандир пул келиб турадиганлари. Хуллас, Японияда ҳам нимадир қўшимча иш қилмасангиз, фақат ойликка яшаш қийин. Солиқлар жуда қиммат. Аҳолини жуда кўп қисми, ҳукуматдан норози. Чет-элда пул оқиб келади деган фикр мутлақ нотўғри. Бир бойвачча кампир ўлиб қолиб ҳамма меросини сизга ташлаб кетади деган фантазиялар ўтмайди. Мен ҳам бир Япон кампирни кўз остимга олиб юрибман, аммо жуда соғлом экан, шум кампир. Кампирни бу соғломлигига қараганда, мен олдинроқ кетиб қоламан-ов))

"Унда нима қилаябсизлар Японияда" десангиз, комфортга кўникиш холос. Японияда ойликдан-ойликка яшаганингиз билан, қулайлик бойларникидек. БИЗДА БОЙЛАР ЎЗИГА ҚИЛИБ ОЛАДИГАН ШАРОИТНИ БУ ЕРДА ҲАММАГА ҚИЛИБ ҚЎЙИШГАН ва ТЕКИН! Сифатли таълим, ишончли тиббиёт, ҳуқуқлар кафолатланган, тоза оби-ҳаво, машина-уйларни сариқ чақалик ўрни йўқ, егингиз келганини ейсиз, кийгингиз келганини киясиз ва ҳар жабҳада ТЎҒРИ ТИЗИМ.

Баъзида йиғлагиларим келиб кетади. Нега Японни боласига бор шароит, бизни бечора халқимизда йўқ деб! Бир орзуйим бор: қанийди шу Япониядек шароитдаги давлат бўлса-ю, ичи тўла Ўзбеклар бўлса!

Эй, майли, эзилган юракни эзмай. Булбулдай ширали овозим бор. Келинг бир шингил ҳиргойи қилиб берай:

Дўстлар бир дилбари, телегром канолим бор мани:

#Bahodir Iskandarov

Орази гул қомати, инстагромим ҳам бор мани)

https://www.instagram.com/bahodir_iskandarov_?igsh=dHR1dTFoa3JkNnlw&utm_source=qr
@highlight

@yaxshiilar
Қўлимдеги оддий қалампур мунчоқ. Бу шунақа фойдали нарса экан. Инша Аллоҳ умрим охригача фойдаланаман ва сизларгаям тавсия қиламан.

Ўзим кўрган фойдаларни санаб ўтаман.

1- тишим умуман қонамаябди

2- овқат хазм қилишга қийналардим хозир зўр хазм қилиш.

3-ўтим димланарди ухам йўқолди.

4- жиғилдон қайнарди у хам йўқолди.

5- эркаклар қувватини оширар экан.

Алҳамдулиллаҳ Роббим ни изни билан шифо топябман.

Тахминимча аксар дорилар таркибида бор бу нарса сабаб менга тавсия қилган одам 3 махал оғзизга солиб шимиб юринг деди.

Шунга амал қилиб фойда кўрдим имкон қадар бўлишилар постни одамларга фойдаси тегсин.

Яна бир фойдаси эсдан чиқибди мошина ичида шунақа зўр хид беради экан жуда ёқимлиии 👍

#Хаётбек Обиджон Ўғли.

@yaxshiilar
Ёш келин -куёв оила қургандан кейин имкон қадар уларни холи қолдириш керак. Менимча, чилла анъанаси бежиз ўйлаб топилмаган. Икки ёш бир бирини яхшироқ таниши,ўртасида ҳиссий боғлиқлик вужудга келиши лозим. Икковининг ўртасига аралашув қанчалик кам бўлса муносабат шунчалик мустаҳкам бўлади.

Хорижда оила қуриб оёққа турган жуфтликларда муносабат мустаҳкам бўлишини, ўзаро тушуниш ва муроса қилиш кучли бўлишини кузатаман. Уларда ўзаро ҳурмат кучли, бир бирига ишонч мустаҳкам, муносабат соғлом.

Ватанда ота-она бағрида уйланиб келин-куёвлик гаштини суриш ҳам ўзгача завқли аммо икки ёш барибир эркин бўлолмайди, қимтиниб яшайди деб ўйлайман.

Лекин ёшлар оила қуриши билан алоҳида яшаши жуда оғир масъулият юклайди, айниқса улар ҳали 25дан ёшроқ бўлса. Ҳар томонлама ўзлари масъул бўлади, молиявий томонлама ҳам қийин. Бола кўрса уни катта қилиш ҳам қийин.

Ота-она билан яшаш анча осон аммо баъзи чекловларга чидаш керак. Ота-онаси уйлаб қўйган, қайнотасининг пулига келган диванда хотинидан баҳра олиб юрган, бола кўргач бешик тўйигача қайнонаси қилиб берган йигитларда масъулиятни ололмасликни кўриш мумкин.

Ҳа, ота-она билан яшаш одамни ялқов ва беғам қилиб қўяди,ана дадам борку,онам борку ёки қайнона қайнотам борку дейди.

Чет элда эса эр-хотин бир бирига суянишга мажбур, бошқа ҳечкими йўқ. Аёл ҳам аччиқ қилиб онасиникига кетиб қололмайди, икки томон ҳам ўзини босиб муроса қилишга,сабр билан яшашга мажбур. Бу жараён муносабатни мустаҳкамлайди, ишончни кучайтиради, икки томон ҳам шу жуфтидан яхшироғи тополмаслигига амин бўлади ва қаноат билан яшайди.

Ота-онаси уйлаб қўйган ва қайнонаси олиб берган ички кийимларни кийиб юрган ҳамма йигитлар ҳам масъулиятсиз демоқчимасман. Шунчаки эртароқ маъсулиятни тўлиқ ўз бўйнига олганлар барибир бошқачароқ бўлади демоқчиман.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar
Атрофимиздагиларни кузатганимда ; ёшлар турмуш қурибоқ алоҳида яшаган ва ота-онаси билан бирга яшайдиганларни солиштирилса , ота-она билан яшайдиганларнинг турмуши анча яхшидек. Чунки ҳозирда муҳожиротдаги қизлар анчагина ялқовлашиб қолган. Сабаби кўп ҳолларда оналар болам ўқиса бўлди деб уй ишларини умуман қилдирмайди. Еган овқатини йиғиштириб қўйишга ҳам фаросати етмайди. Бошқаларга ҳизмат қилишнику индамадим. Йигитларни ҳам оила масъулиятини юклаб тарбиялайдиган оилалар кам учрайди. Ҳа деса , ўқияпти чарчайди дейишади. Кун келиб турмуш қургач , алоҳида уйга уйлаб қўйишса, йигит оила бошқаришдан бехавар, қиз эса уй тутишдан. … илк икки уч ой ўзлари ёлғиз маза қилиб яшашлари мумкин, лекин ҳаёт фақат бир бирига термулиб ўтиришдан иборат эмаслигини англагач, муаммолар бирин кетин чиқиб келяпти. Натижа эса ажрашишгача боради афсуски. Ота онаси билан яшаётганларда ёшлар бир оз бемалоллиги чегараланиши мумкин , тўғри, бироқ бу яхши турмуш кечиришга халақит қилмайди. Ҳамма шундай демоқчи эмасман. Оиласини яхши бошқарадиган йигитлар кўп , аммо бурчини ўрганмай, фақатгина ҳақ ҳуқуқини яхши таниб қолган қизлар ҳам талайгина… оилада келин олингач, унга мархамат кўрсатиб, билмаганларини сабр билан яхши гапириб ўргатиб, камида 3-4 йил қайнона қайнота ёшлар билан бирга яшаса, қиз ҳам йигит ҳам турмушдаги тартиб қоидаларни ўзлаштиргач алоҳида бўлишса ҳаёт яхши давом этиши кафолатлироқ бўлади. Йигит қизларни турмушга тайёрлаб бориш жуда зарур. Нафсни , Оила, иш ва ўқишни ҳаёти давомида баробар олиб кетишга кўниктириш керак.

#Akile Abdulazim

@yaxshiilar
Қайнонали келин-қарқара келин, қайнонасиз келин-масхара келин деган нақл бор. Қайнона мактабини ўташ ҳам кўп фойдали. Келин-куёвларнинг ота-онасидан алоҳида яшашига ҳеч қаршилигим йўқ. Лекин келин келиши билан бошқа қилиб қўймасдан қайнона ўзининг оилавий тартибига солиб, билмаганини сабр билан ўргатиб, биринчи фарзандини биргаликда катта қилишига ёрдамлашиб кейин бошқа қилиб чиқарса яхшироқ бўлади деб ўйлайман. Катталар билан бирга яшашнинг фойдалари кўп. Фақат сабр керак келингаям, қайнонагаям. Онам келинга бирор ишни ўргатишда жуда сабрли бўлганлар, "Қизим, қилганингиз менга фойда, ўрганганингиз эса ўзингизга фойда бўлади" деб ҳар ишни эринмасдан ипидан игнасигача тушунтирардилар. Кўпчилик қиз чиқарса, қизининг тезроқ алоҳида яшашини хоҳлайди,
лекин қизини қайнонасидан алоҳида яшашига қарши аёллар ҳам бор экан. "Ўзи яшаса, бемалолхўжа бб қолади, қайнонаси йўлга солгани яхши" деб.

#Оминахон Ниязова

@yaxshiilar
🔥 “Новостройкачи”лар қандай қилиб оммани чалғитишяпти?

• Биринчидан – ҳаммасида бир хил касал: нарх айтмаслик! Ҳар қандай мулкка қизиқишнинг биринчи шарти нарх. Тўғри, алоҳида суҳбатда деталлар аниқланади. Лекин харидор нарх ориентирисиз қадам босмайди;
• Иккинчиси – тайёр макетни кўрсатиб, уйлардан бирини олиш иллюзияси. Аслида ҳали ҳатто котлован ҳам қазилмаган бўлади. Яна деярли ҳаммаси уйни кечикиб топширади;
• Учинчиси – аниқ манзилни кўрсатмаслик, “шаҳар маркази” деб алдаш. “Юнусободда” дегани билан боғланиб кўрсам, бетонкадан нарида, вилоят ҳудудида экан. “Юнусобод бизга жуда яқин” дейди яна;
• Тўртинчи ва энг жиддийси – “60-70 млн сўм тўланг ва хонадон соҳиби бўлинг!”, деган ҳавойи гаплар айтишади. Аслида бу бошланғич тўловлиги, яна икки-уч йил қурилиш давомида пул тўланиши ва кадастр чиққандан кейин катта тўлов бўлишини яширишади. Жаҳлни чиқаради бу!

Албатта, реклама қонунчилигида муболағага йўл берилган. Лекин интернетда очиқдан-очиқ чалғитиш ва ёлғонлар кетяпти. Ўзи “новостройка”лар бўйича биринчи бериладиган савол – “Мошенникмасми?”.

Шундай пайтда чалғитиш ўрнига максимал очиқ тушунтиринглар, барака топкурлар!

#Аброр Зоҳидов

@yaxshiilar
Баъзи ўринларда Аллоҳдан қўрқмаганига яраша ҳеч бўлмаса хотинидан қўрқиб ортга чекиниш эркакни кўп балолардан асрайди.
Тез-тез чет элга сафар қиладиган инглиз эркаклар муҳтамал ишқий саргузашт масаласида " эй йўқ, умуман арзимайди, уйингни болангни, итингни ва хотинингни йўқотишга арзимайди" дейди. Уйланган ёки доимий ҳамкори бўлса бошқа эркаклар билан холи қолганда ҳам аёлларни муҳокама қилмайди, спорт ёки шунга ўхшаш нейтрал мавзуларда гаплашади.

Аммо жуда ғалати парадокс бор. Кеча New York Post сайтида бир мақола ўқиб қолдим. Бўйдоқлигида умуман аёлларнинг эътиборини тортмаган эркаклар уйланиб бармоғига никоҳ узуги таққандан кейин аёллар учун жозибадор бўлиб кетаркан. Ёлғиз аёллар ўзига ўхшаган бўйдоқларга эмас айнан уйланганларни овлашга ҳаракат қиларкан. " Вой қўйинг, хотиним бор, уйимни бузмоқчимисиз?!" деб орқага тисарилаётган, маккорона жилмайиб флирт қилаётган аёлдан шахдам юриб кетиб юбораётган эркакларни кўз олдингизга келтиринг.)))

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar
Ҳуфтон намозига такбир айтилишини кутиб смартфондаги илова орқали жуда паст овозда Қуръон тиловат қилиб ўтиргандим, ёнимдаги окахоним қўлоғимга "Ичингизда ўқинг" дея танбеҳ берди, пичирлаб ўқишга ўтдим.

Шунда Масжидул-Ҳаромда Қуръон тиловат қилиб ўтирганимда ёнимдаги бир қори йигит АЗОН товуши янграгунига қадар хатоларимни тўғрилаб ўтирганини эсладим. Ҳеч кимга молол келган жойи бўлгани йўқ.

У ерда намоз бошланишидан аввал ҳам, намоздан кейин ҳам халқа-халқа бўлиб, илм ўргатаётган устоз ва шогирдларни кўриб ҳавас қилдим. Бизда қачон шунақа муҳит юзага келар экан, дея орзуларга берилдим.

Ҳолбуки, худди мана шу Фейсбукдаги Мессенжер орқали Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Афғонистон каби мусулмон мамлакатларидаги фойдаларувчилар бир неча бор менга мурожаат қилиб, Ўзбекистондаги Бухоро, Термиз, Ҳива ва Самарқанд каби шаҳарларда мадрасалар борми, у ерларга бориб ўқиса бўладими, деган саволлар билан мурожаат қилишган.

Ўшанда мамлакатимиз ҳукуматининг Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлари бесамар кетгани эсимга тушар, балки зиёрат эмас, илм-маърифат, ўрта ва олий таълим мадрасаларини ташкил этиб, Ислом шариати, Фикҳ билимларидан дарс беришни рағбатлантирилса, яхшироқ бўлармикан деган фикрлар хаёлга келди.

Ўшанда дунё бўйича одамлар фарзандларини Қуръон ва Ислом динига оид билимларни Миср ёки Туркияга эмас, балки "руйи замин сайқали СамарқандгаЙ ёки "Ислом дини қуввати Бухорога" юборган бўлармиди экан, дея фараз қилдим.

Хом хаёл эмас бу. 170 йиллик ўрис ва совет истибдодига қарамай юртимизда забардаст олимларимиз етарли. Ўзим неча бор эшитганман: Фалончихон домланинг илмига ҳатто Арабистонлик олимлар ҳам таъзим қиладилар, деган гапларни.

Хулласи калом, мамлакатда диний билимларни ўқитиш бўйича мавжуд чекловлар биринчи навбатда моддий манфаатларимизга зид. Қанчадан-қанча талабалар келиб таълим олиши мумкин бўларди.

Иншааллоҳи, "Қуръонни баландроқ ўқинг, биз ҳам эшитиб роҳатланайлик" дейдиган даврлар ҳам етиб келади ўшанда...

#Abbos Asad©️

@yaxshiilar
Закр Найкни бир маърузасини тингладим. Бир йигит, ҳозирги илм-фан асрида шаръий аҳкомларни татбиқ этилиши ҳақида сўради. Доктор Закр Найк бундай жавоб бера кетди:

"Мен сизни яшаб турган давлатингиз ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Аммо Аллоҳнинг шариъати ҳақида гапирадиган бўлсам, масалан, Исломда аёл кишини зўрлаган инсоннинг жазоси ўлим. Бу ҳукмни эштиб, кўпчилик "Ўххўў.. Илм-фан, технология асрида ҳам ўлм жазоси бўлар эканми?!", дейди. Кўп эшитганман шундай деганларини. Биродар, Аллоҳ бу ишни бошинга туширмасин, агар сени онангни кимдир зўрласа ва сен қозилик қилсанг, ўша кимсага қандай ҳукм берар эдинг?". (Савол берган кимса, " Ўлим" деб жавоб берди). Нега таажжубланишимиз керак? Сени онангни зўрласа ўлим жазоси, бошқасининг онасини зўрласа ўлим жазоси оғир-ми?!
Шунинг учун ҳам Исломда катта бузғунчиликларга ўлим жазоси тайин қилинган. Энди буёғига келсак, ушбу ўлим жазосидан олдин жорий қилинган бошқа ҳукмлар ҳам бор. Улар - Аёл киши ҳижобланиши ва эркаклар кўзларини тийишидир. Бу Нур сурасининг 34-35-оятларида зикр қилинган. Ана шундан кейин ҳам кимдир аёл кишини зўрласа, сўзсиз ўлдирилади. Одамлар, жуда ривожланган, дея Америкага боқади кўпинча. Агар билсангиз, дунё бўйича Америка энг кўп аёллари зўрланадиган давлат ҳисобланади. Американинг 1990-йилдаги расмий баёонотига кўра, кунига 1756 аёл зўрланар экан. 1996-йилга келиб, кунига, 2713 та жинсий тажоввукорлик ҳолатлари рўй бериши аниқланган. Бу дегани - ҳар 32 сонияда бир зўрланиш ҳолати рўй беради, деганидир. Маълумки, ушбу залда сал кам уч ярим соатдан буён ўтирибмиз. Бу вақт ичида 350 та Америкалик аёл зўрланди, дегани.
Энди ўзингиз холис жавоб беринг, агар, Америкада шариъатни татбиқ этсак, аёллар ҳижобланса, эркаклар кўзини номаҳрамдан тийса, аёлни зўрлаган ҳар кимса ўлдирилса, Америкада зўрлашлар сони камаядими ё кўпаядими? (Савол берган "Албатта камаяди", деб жавоб берди"). Ҳа, шундай, Ислом қўйган жазо-чоралар сўзсиз натижалар туҳфа этади. Шунинг учун ҳам муайян жиноятларга ўлим жазоси тайин қилинган. Бу ҳадларни татбиқ этиш вожибдир. Дунёнинг исталган давлатига бориб Ислом қонунларини татбиқ этиб кўринг, ишонинг, жиноятлар кескин камайди. Шунинг учун ҳам Ислом соғлом турмуш учун энг афзал чорадир. Шунинг учун ҳам Саудия арабистони зўрлаш жинояти бўйича дунё давлатлари орасидаги энг охирги ўринни эгаллайди".

(с) Таржима
#Mamur Mukhtor

@yaxshiilar
Бугун Шайҳонтаҳур туманида туман мактаб ва боғча раҳбарлари билан тадбир ўтказилган. Мажлисни Диний Қўмитадан вакил олиб борган.

Мавзу даҳшат: "Жаҳолатга қарши маърифат".

Тадбир мавзусини эшитган директорларимиз таълим сохасидаги энг оғриқли нуқталар:
– коррупция,
– гиёҳвандлик,
–безорилик,
– таълим сифатининг ўта пастлиги,
– ўқувчиларнинг илм олишга интилмаслиги ва шунга ўхшаш муҳим масалалар кўтарилади, деб ўйлаб чучварани хом санашган экан.

"Жаҳолатга қарши маърифат"ни йўлга қўйиш борасида айтилган чўпчаклар:

– Ўзбекистон диний эмас, дунёвий давлат, Ислом дини амалларини бажаришда "оширвормаслик" керак;
–ҳижоб бу арабларнинг миллий кийими, қадимги оналаримизга ўхшаб (кўчада паранжи-чачвон), уйда рўмолни чиройли қилиб ўраб юрса бўлади-ку;
– мактабларда табиий равишда йўқолиб бораётган "Янги йил" ва "туғилган кун" каби тадбирларни амаллаб тирилтириш керак, чунки бу ҳам динда чуқур кетишнинг оқибати;
– соқол; пайғамбаримиз даврларида бошқа дин вакиллари ҳам соқол қўйган, ўшаларга қараб пайғамбаримиз соқолларини олиб ташламаганлар-ку, яъни, жамиятдан ажралиб қолмаганлар (нега унда бизнинг жамиятда ҳам анча-мунча ўринга эга соқолли кишиларнинг соқолини қиришяпти, ҳайронман);
– ва яна бир нарсалар...

Ана сизга диний соҳа вакилининг жаҳолатга қарши маърифати...

Аслида Исломнинг ўзи маърифат эмасмиди?!

Хуллас, буёғи "Онангни қози зўрласа, додингни кимга айтасан!?"

Ҳеч ким эшитмаса ҳам ёзиб қўяверамиз...

#Бахтиёр Султонов

@yaxshiilar
Кўпинча ишдан қайтишда қизларимга арзимас бўлсаям қўққисдан нимадир олиб хурсанд қилгим келади.
Совғалар олиб турган қизлар катта бўлса назари тўқ бўлади, эри билан бўлар-бўлмас нарса устида талашмайди.

Бу галги совғалари....

#Abdulloh Nurxanov

@yaxshiilar
18+
ЯПОНИЯДА ТУҒИЛИШ ЖАР ЁҚАСИДА!

Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар!
Сиз расмда кўриб турган ҳар хил рангдаги устунчалар, сўровнома натижалари. Сўровномадаги савол қуйидагича:
"Япониядаги 5 кунлик иш кунларини 4 кунга қисқартирсак, жарга қулаётган туғилишга фойдаси борми, йўқми?"
Кўриб турганингиздек, 43 фоиз Японлар "Ҳа" дейишган. 46 % "Йўқ" дейишган. 11 фоизи "Мен қайдан биламан, бошимни оғритма" деган)

Шу десангиз, Японияда, расмий иш кунлари 5 кун. Душанбадан Жумагача. Шанба Якшанба дам олиш. Аммо, шу дам олишлар ҳам етмаябди, Японларга. Япон ҳукумати, болалар туғилиши учун, одамларни турмуш қуришлари учун ҳар нима қилиб кўришаябди фойдаси бўлмаябди.

Ҳаттоки, иккита ёшни таништириб қўйиш учун, оила қуриши учун, биздаги "Совчилар" гурухига ўхшаган расмий ҳукумат порталини ҳам яратишди. Барибир, натижа яхши эмас. Уйланмаябди, шўртумшуқлар. Уйланса ҳам, фарзанд кўришмаябди. Сабабини сўрасангиз, жуда банд эмиш. Банд бўлсангиз, иш кунларини қисқартирамиз, 5 кун эмас, 4 кун ишланглар, 3 кун эри-хотин шакаргуфторлик қилиб, жамиятга насл қолдиринглар деб куюниб муҳокама қилишаябди.

Турмуш қурганларида ҳам эри-хотин ўртасида яқинлик жуда кам. Ойлаб бир-бирини висолига етмай юраверишади. Шунинг учун, бизни эркаклардаги шижоатдан хурсанд бўлаверинг) Аёлга ҳам эркакка ҳам қарши жинс вакилидан эътибор бўлмаслиги жуда тахқирли. Жуда аянчли.
Фикри ноожозимча, иш кунларини қисқартиришни фойдаси йўқ. Мана бизни шунқорлар, Россияга, Кореяга, бошқа давлатларга йиллаб, ойлаб кетишса ҳам, йилда бир уйга келишса ҳам натижа аъло) Бизни матонатли аёлларимизда Япон аёлларида бор шароитни, 100 дан бири бўлмаса ҳам натижа аъло.

Яқинда бир Япон профессори менга: Одамзоддан бу дунёга боладан бошқа ҳеч қандай фойдали нарса қолмайди. Фарзандсиз ўтаётган одам, шунчаки кислородни увол қилиб, табиатга зарар келтирадиган биологик чиқинди холос. Иложи бўлса, 10 та фарзанд кўриш керак дедилар. Мен ҳайрон қолдим. Бизни ота-боболаримиз, момоларимиз оддий, ўзларини тилларида айтишса ҳам, профессор-олимларни гапларини айтиб юришган экан.

Кейин, яна битта гап. "Пақиллатиб туғиб ташламанглар", "Организм тикланиши керак" деган гаплар ҳам ёлғон экан. Япон шифокоридан фарзандларни ораси қанча бўлиш керак деб сўраганимда, 9 ой 1 ёш ҳам бўлаверади. Аёлнинг организми туғруқдан кейин 2 ойда тикланади. Организм тикланмаса, ҳомиладор бўлмайди деб айтди.

Хулосайи калом, ҳаёти психологик травмада ўтиб, травмаларни замонавийликни ортига беркитаётганлар, фарзанд кўришни хоҳламаётган бўлсангиз, "пажалиста" кўрманг. Бу дунёдан роҳибалардек пок ўтинг) Аммо, бошқаларга, бизни қадриятларга чанг солманг.

Оила қуришга, фарзанд кўришга тарғиб қиладиган динимиз, оилапарвар миллатимиз борлигидан фахрланаман. Яна, ўша гап. Келажакда ТУҒАРМАНЛИГИМИЗ бизни қутқаради. Фарзандларингиз кўп бўлсин, кўзларингизни қувонтириб юрсин.
ЁҚТИРМАНИ босинг ва навбатдагисига ҳаракатни бошланг)

#Bahodir Iskandarov

@yaxshiilar
60 ёшлардаги бир инглиз билан гаплашиб қолдим. Хусусий шифохонадаги онкологиядан олдим, уйи 50 километр нарида. Ногиронлар аравасида ўтирибди, шифохона ходими чиқиб мошинага ўтирғазишга ёрдам берди, 10 минутдан ошиқ кетди жойлашиб олишига, ўзи оёғида туролмас экан.

Ўша айтмоқда:
— 35 ёшимда бир кечада шол бўлиб қолдим, юролмайман, қўлимни яхши ишлатолмайман. Бир марта ракдан тузалдим, 8 йил бўлди, мана энди иккинчи марта ракка чалинибман, бир ҳафта бўлди муолажа бошлаганимга. Ундан ташқари икки марта инфаркт бўлганман, бир марта сепсис ( ниҳоятда хавфли касаллик, тезда даволанмаса бир суткага бормай ўлади) ,ўпка раки бўлганимда ўсимта теннис тўпича бўлган экан, ўшани кичрайтиришган.

Бу одамни эшитиб ҳайрон қолдим. Шунча касалликлар билан қандай қилиб яшаяпти? Мияси соғлом эди, ҳалигача уйидан туриб ишларкан, давлат унга махсус мосланган квартира берган, ювиниш овқат қилишгача ўзи амалларкан, махсус мосланган мошина ҳам берган ўзи мошина ҳайдайди аммо кимё ва радиотерапия олаётгани учун ўзи ҳайдаб келмаган. Ишхонаси бунга тиббий суғурта берган, таксига ҳам суғурта тўлайди, даволанишга ҳам тўлиқ тўлайди. Шу даражада ногирон ва касал одам худди ҳеч нарса бўлмагандек яшашда давом этаётганига, нолимаётганига, ижобий кайфиятда эканига ҳайрон қолдим. Биз соғлом инсонлар умуман нолимасдан фақат шукр қилиб яшашимиз вожиб эканига амин бўлдим. Уйига борганда бир дўсти кутиб турган экан аравачага ўтиришига ёрдамлашиб юборди. Тўғриси бу одамни кўриб инсон жони нақадар нозик ва айни пайтда нақадар қаттиқ эканига ҳайрон қолдим. Бунча касалликлар билан аллақачон ўлиб кетиши керак эди деб ўйлайсиз.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar
1 октябрдан ўқитувчилар маоши 15 фоизга оширилибди. Ошган ойликлар шунақа экан:(((

@yaxshiilar
- амма, якшанба куни ўғилларингизга пишириқлар таёрлаб беринг, бозорда сотишсин, биз ҳам ёрдам берамиз.

Аммасининг тирикчилик қийин бўлиб кетаётганидан, эрининг бир ўзи ишлаб етказа олмаётганидан тўлиб тошиб хасрат қилаётганини эшитиб ўғлим шу маслаҳатни берди, бошқа ўғилларим ҳам акасини таклифларини қувватлаб "иншааллох зўр бўлади, ахир сиз сомса, манти ва блинчикларни жуда маззали таёрлайсизку" дея мақтаб ҳам қўйишди.

- "қандоқ бўларкин, болаларим савдони эплай олишармикан, одамлар пишириқларни харид қилишармикан?" дея уйчан жавоб берди амма.

Сухбатларини кузатиб туриб мен ҳам бу таклифни қўлладим ва:

- "бориб куёв билан маслаҳат қил, агар қарши бўлмаса ишни 100 дона блинчик таёрлашдан бошла, гўштли, картошкали ва творогли қилиб уч хил таёрла, сотилмай қолишидан қўрқма, агар одамлар сотиб олишмаса бизга қолаверади" дедим.

Якшанба куни эрталабда мошина сотиш бозорига жиянлар 100 дона блинчик билан чиқиб боришди, аввалига сотишга бир оз уялгандай ийманиб туришарди, шунда катта ўғлим атрофдаги одамларга қараб:

- "хой окалар, мободо уйда покиза қилиб таёрланган гўштли, картошкали ва творогли блинчик егинглар келса мархамат, ўзимни аммажоним таёрлаганлар, енглар, мободо таъми ёқмаса пул бермайсизлар" дея эълон қилди.

Одамлар қизиқиб келиб бир донадан еб кўриб маззаси ёқди шекилли, икки, уч ва ҳатто тўрт донадан олиб ейишди, бир соатга қолмай блинчиклар тугади.

Кейинги бозор 150 дона, ундан кейин 200 дона, ҳозир эса 250 - 300 дона таёрлаб бераяпти, ўғиллари (8 ва 6 - синф) ҳам анчагина савдо қилишга чаққон бўлиб қолишди.

Синглимни ҳам тушкунлик кайфияти тарк этди, нигоҳларидаги хорғинлик ва чарчоқ ўрнини умид учқунлари эгаллаганди.

- "қўшнимизни келинларини ҳам ёнимга ёрдамчи қилиб олдим, энди якшанбадан ташқари ҳар куни 100 донадан кўчадаги дўконларга ҳам тарқатаяпмиз, кенжа ўғлим "нимага акаларим савдо қилишаяптию, менга савдо қилдирмаяпсиз, менга ҳам таёрлаб беринг, дўконларга сотаман" деб холу жонимга қўймади, биринчи кун 20 дона таёрлаб берувдим, бир соатда сотиб келди, иккинчи кун 40 та бўлди, энди эса 100 тага чиқдик, эпласа бўларкан, баракали иш экан, эртароқ билмабманда" дейди табассум билан.

Ашнақа гаплар, (Наманганда) мободо маззали блинчиклар егиларинг келса бир кун олдиндан буюртма бераверасизлар энди😊.

Саломат бўлинглар.

#Muhammad Ikrom

@yaxshiilar
Электр энергиясини тежаш ва танқислигини олдини олиш учун қуёш панелларини ўрнатишга мажбурлаш бу аввало энергосистемага зарар. Шунча энергияни системага қўшиш ва уни бошқариш ўта мураккаб ва ишончлиликни камайтиради.
Электр токини ўчириш орқали тадбиркорликни томирига болта уриш билан тенг. Шундоқ ҳам энергия ресурслар нархи қимматлаган сари одамлар ўзлари энерготэжамкорликка интилишни бошлайди.
Маъсул ходимлар чора кўриб бундай мажбурлашларни тўхтатиши керак.
Мен билган бир катта корхона энергия ресурслари қимматлагани боис маюсулот тан нархи ортиб кетгани ва ишлаб чиқаришни пул тикканлар тўхтатишмоқчилигини айтди. У ерда 400 дан ошиқ одам ишлайди.

Хулоса ўзингиздан.

#Sarvar Qurbonov
(электрик)

@yaxshiilar
Саҳобалар авлодининг тугашидан 22 йил олдин, аниқроғи 80-ҳижрий йилда Имом Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит Куфа шаҳрида туғилди. У 93-ҳижрий йилда 13 ёшга тўлганида, Мадина шаҳрида Имом Молик ибн Анас дунёга келди.

118-ҳижрий йилда Имом Молик ибн Анас 25 ёшга етмасидан олдин Мадинада фатво бера бошлади. Ўша пайтда Имом Абу Ҳанифа 38 ёшда эди ва ҳали фатво беришга ўтирмаган эди.

120-ҳижрий йилда Имом Абу Ҳанифа 40 ёшида Куфада фатво бера бошлади. Шу тариқа, Имом Абу Ҳанифа тўрт имомнинг энг аввали туғилгани, Имом Молик эса уларнинг биринчи бўлиб мазҳаб асосчиси бўлган имоми сифатида эътироф этилди.

128-ҳижрий йилда Имом Абу Ҳанифа Маккага сафар қилди ва у ерда Имом Абу Ҳанифа ва Имом Молик учрашдилар.

150-ҳижрий йилда Имом Абу Ҳанифа вафот этди ва Бағдодда дафн қилинди. Шу йили Фаластинда Муҳаммад ибн Идрис Шофеий туғилди. 164-ҳижрий йилда ёш Шофеий Мадинага Имом Моликдан таълим олиш учун ҳижрат қилди. Шу йили Бағдодда Аҳмад ибн Ҳанбал дунёга келди.

170-ҳижрий йилда Имом Шофеий Маккада фатво беришга бошлади, унинг бу фаолияти Макка муфтии томонидан тасдиқланган эди.

179-ҳижрий йилда Имом Молик Мадинада вафот этди ва Бақиъ қабристонига дафн қилинди.

187-ҳижрий йилда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал 23 ёшида Маккага сафар қилди ва у ерда Имом Шофеийдан таълим олди. 195-ҳижрий йилда Имом Шофеий Бағдодга кўчиб ўтди ва у ерда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал уни кутиб олди.

204-ҳижрий йилда Имом Шофеий Мисрда вафот этди ва шу ерга дафн қилинди. Шу йили Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Бағдодда фатво беришга ўтирди.

241-ҳижрий йилда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Бағдодда вафот этди.

Тўрт имом инсонлар оламида ёрқин нур сифатида порлаган тўрт юлдуздир. Уларнинг ҳар бири ноёб дурдоналардан иборат бўлган зеб-зинотли дур ғунчасини ташкил этади: уларнинг биринчиси Молик ибн Анас, энг каттаси Абу Ҳанифа, энг ёрқин нур сочувчиси Шофеий, ва энг мустаҳками Аҳмад ибн Ҳанбалдир. Нурлари бир-биридан ажраб чиққандек.

Аллоҳ таоло тўрт имомга раҳмат қилсин ва улардан рози бўлсин!

#Жаноб Камина ©

@yaxshiilar
Тушунмайман. Ҳайрон бўлавераман. Икки ойлаб иссиқ овқат емаган, хурмо шохидан қилинган бўйрада ётгани учун баданида шох излари кўринадиган, жун матодан қилинган либос кийган пайғамбарнинг уммати бугунга келиб нега бунчалик ҳашаматга бу даражада ружуъ қўйганини тушунмайман.

Яхшиям энг ишончли ҳадис тўпламлари бор, улар ўзбекчага таржима қилинган. Нега энди уммул мўъминийн ҳақидаги ривоятларни эшитган умматнинг аёллари бу даражада иффатига енгил қарайдиган, дарвозасини дуч келган касга очиб берадиган бўлиб қолди?

Узоққа бормайлик 50-60 йил олдингилар қандай эди? 20-30 йил олдин ҳам ҳозирги ишларни тасаввур қилиб бўлмасди.

Шуни тушундимки, матога ўралиш ва юз терисидан чиқадиган тукни ўз ҳолича қолдириш диннинг энг осон қисми экан.

Диний калималарни бот-бот такрорлаш динга амал қилишнинг энг енгил қисми экан.

Диндор бўлиб кўриниш диёнатли бўлишдан миллион марта осон экан.

Диндорлик имижи ижтимоий ва моддий капитал олиб келадиган жойда зоҳирий диндорлик авж оларкан.

Кечагина дўпписида шўрва ичиб юрган ўзбекнинг болалари бугунга келиб бу қадар олифта бўлиб кетгани жиғимга тегмоқда.

Отанг киму, энанг киму, сен кимсан дегим келяпти.

#Faiziddin Mo'min

@yaxshiilar