Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BYD суперкари
BYDнинг Хитойдаги заводида келажакда ишлаб чиқариш кўзда тутилган автомобил модели кўргазма учун қўйилган бўлиб, компания анча вақтдан буён ушбу моделни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Аввалига 2019 йилда E-Seed ишчи номи билан лойиҳалар қаторига киритилган, 2021 йилда BYD R2 номи билан чиқиши айтилган ушбу суперкарни ишлаб чиқариш ҳамон ортга сурилмоқда.
Олди томонидан BYD Han моделини эслатиб юборадиган аммо тузилиши, эшиклар очилиши бутунлай ўзгача бўлган бу суперкар дунё бозорида инқилоб ясаши айтилган. Фақат унинг қачон ишлаб чиқарилиши ҳамон сўроқ остида турибди.
@yashiltulpor

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда технологиялар нафақат машиналарга балки йўлларга ҳам етиб борган
Кўчаларда сунъий интелект бошқарадиган мослама йўлни қайси томонида автомобил кўп бўлса ўша томонни катталаштириб туради.
Биз битта йўлдаги чуқурларни йўқотиб, тайинли асфальт ётқиза олмаётган пайтимиз хитойликлар қандайдир параллел оламни янада ўзгартиришда давом этмоқда.

YangWang U7 суперкарининг яширин суратлари эълон қилинди
BYD суббренди YangWang томонидан ишлаб чиқариладиган U7 электромобили хитойлик фотожосуслар камерасига тушиб қолди.
Автомобилнинг ҳажми 5265х1998х1517 мм.ни, ғилдирак ўқлари оралиғи 3160 мм.ни ташкил этиши кўзда тутилган. YangWang U7 ҳар бири 239 кВт кучга эга бўлган тўртта электромотор билан бўлади умумий двигатель кучи 956 кВтга (1300 от кучи) етади. Седаннинг максимал тезлиги 270 км/соатгача чиқади. Унга темир фосфатли батарея ўрнатилиши маълум, аммо унинг сиғими борасида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ.
Электрокар нархи тахминан — 1 млн юанни (140 минг доллар) ташкил этади. Сотув учун олдиндан буюртмалар 2024 йилнинг апрел ойидан бошланиши кутилмоқда.

#offtop
Ўзбекистон 2025 йилда AI-80 бензиндан узил-кесил воз кечади
Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан АI-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистонда электромобил сотиб олган аҳоли рағбатлантирилади
«Яшил энергетика»ни қўллаб-қувватлаш, экологик муаммоларнинг олдини олиш ва зарарли оқибатларни камайтириш мақсадида аҳолини электромобилларга ўтишини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.
Бу рағбатлантириш солиқлардан имтиёзлар, турли чегирмалар кўринишида бўлиши мумкин. Ҳозирча бу тизим қандай ишлаши аниқ эмас.

Ўзбекистонда электромобиллар савдоси салкам 5 баравар ўсди
2023 йилда Ўзбекистонда енгил электромобиллар савдоси 4,3 борабарга ошди. Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, бир йилда Ўзбекистон бозорида 25,7 мингта электрокар савдоси рўйхатга олинди.
Таққослаш учун 2022 йилда Ўзбекистонда 5 минг донага яқин электромобиллар савдоси қайд қилинганди.
Энг кўп электромобиллар Тошкентда сотилган — қарийб 71 фоиз, Сурхондарё вилояти эса, энг кам 123 та электрокар сотилди.

BYD Ўзбекистонда яна бир янги модел сотувини йўлга қўяди
Ўзбекистонда BYD Song Pro гибрид автомобили расмий дилер томонидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Yashil tulpor манбалари хабар бермоқда.
Тасдиқланмаган хабарга кўра, Ўзбекистонда тез орада фаолиятини бошлайдиган заводда йиғиладиган навбатдаги модел BYD Song Pro DM-i автомобилининг Champion Edition варианти бўлади. Хитойда 2023 йил май ойидан бошлаб сотувга чиқарилган ушбу автомобил 2024 йилдан эътиборан Ўзбекистонда ҳам расмий дилер томонидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.
Айни вақтда BYD Song Pro DM-i автомобили Хитойда уч хил комплектацияда сотилмоқда. Май ойида илк марта сотувга чиққанида автомобилнинг энг арзон комплектацияси 19 200 АҚШ долларидан таклиф қилинган. Максимал комплектация нархи 22 500 долларгача нархда сотувга қўйилган.
Автомобил ўлчами 4738/1860/1710 мм.ни, ғилдирак ўқлари оралиғи 2712 мм.ни ташкил қилади. Song Pro DM-i автомобилига 110 от кучига эга 1,5 литрлик атмосферали двигател ва 197 от кучига эга электр мотор ўрнатилган. Автомобилга икки хил сиғимдаги литий темир-фосфатли батарея ўрнатилган.
Дастлабки иккита комплектациясида — 12,9 кВт/с батарея ўрнатилган бўлиб, тўлиқ электрда автомобил NEDC бўйича 71 км масофа босиб ўта олади. Максимал комплектацияда эса — 18,3 кВт/с батарея ўрнатилган бўлиб, у 110 км (NEDC) масофа босиб ўта олади. Бензин сарфи аралаш циклда 100 кмга 4,4 литр экани ёзилган. Бу тўлиқ қувват ва тўлиқ бакда 1090 км масофа босиб ўтиш имкониятини беради, дегани. Автомобил 7,9 сонияда 100 км/с тезликка чиқа олади.
Шунингдек, иккита оддий комплектацияда 18 дюймли диск ва шиналар, максимал комплектацияда эса 19 дюймли диск ва шиналар ўрнатилган бўлади.
BYD Song Pro DM-i Champion Edition автомобили Ўзбекистонда тахминан март ойларида сотувга чиқиши кутилмоқда.

Энди Tracker савдоси ҳам ўлади. BYD 15 минг доллардан арзонроқ янги Yuan моделини тақдим этди
Хитой автогиганти BYD компанияси Yuan моделининг бюджет варианти Yuan UP электромобили суратларини тақдим этди.
Yuan UP автомобилининг ўлчамлари узунлиги 4310мм, кенглиги 1830мм, баландлиги 1675 мм.ни, ғилдирак ўқлари базаси 2620 мм.ни ташкил этади. Солиштириш учун Tracker ва Hyundai Creta автомобилларидан барча параметрлар бўйича каттароқ бўлади. Кенглиги ва баландлиги бўйича эса Kia Seltosни ҳам ортда қолдиради.
Yuan UP моделига худди BYD Dolphin моделида бўлгани каби қуввати 70 кВт ва 130 кВтлик иккита электр мотор ўрнатилади. Унинг максимал тезлиги 160 км/соатгача бўлади. BYD Yuan UP литий темир фосфатли икки хил батарея билан жиҳозланади. Арзонроқ комплектациясига сиғими 32 кВт/с бўлган, максимал комплектациясига эса сиғими 45,1 кВт/с.лик батарея ўрнатилади. Бу унга тўлиқ қувват билан 401 км.гача (оддий комплектация 301 км) масофа босиб ўтиш имкониятини беради.
Yuan UP электромобили Хитойда 100 минг юандан (14 085 АҚШ доллари) сотувга чиқиши режалаштирилмоқда. Агар шундай бўлса, Ўзбекистонга келгунига қадар унинг нархи тахминан 17-18 минг долларга айланади. Электромобилда панорама том ва люк борлигини (айнан Е2га етишмаган жиҳат) ҳисобга олсак, бундай нарх билан у Ўзбекистонда Tracker савдосини синдиришини тахмин қилиш мумкин.

Электромобиллар қишнинг совуқ кунида қанча масофа босиб ўтиши текширилди. Tesla Model 3 ва Toyota bZ4X совуқда юриш масофаси энг кўп камайиб кетган моделлар қаторидан ўрин олди. BYD моделида ҳам кўрсаткич яхши эмас.
Норвегияда электромобиллар -5 даражагача совуқда юриш масофаси қанчага камайиши бўйича тестдан ўтказилди. Барча автомобиллар батарея қуввати тугаб, тўлиқ ўчиб қолгунча ҳаракатланишди. Якуний натижаларга кўра, энг яхши натижани HiPhi Z модели қайд этди. Йўриқномада 555 км юриши кўрсатилган автомобил Норвегия совуғида 522 км масофа босиб ўта олди. Йўқотиш — бор-йўғи 5,9 фоиз. BMW i5 ва Lotus Eletre моделлари кейинги яхши кўрсаткичларни қайд этишди. Совуқда ушбу моделларда юриш масофаси 12 фоизга камайган холос.
Tesla Model 3 ва Toyota bZ4X каби машҳур моделлар энг ёмон кўрсаткич қайд этганлар қаторидан жой олишди. Улар 30 фоиз ва ундан кўпроқ йўқотишларга дуч келган. BYD номидан тестда қатнашган Dolphin модели эса тўлиқ қувват билан 339 км масофа босиб ўтган — 20,6 фоиз йўқотиш.
Юқоридаги жадвалда қайси моделлар йўриқнома бўйича қанча юриш кераклиги ва амалда қанча масофа босиб ўтганини кўришингиз мумкин.

100 долларлик ишни 10 долларга қилиб бераман деган электр уста топганингизда.
Бечора дарахт. Бечора машина
@yashiltulpor
Бечора дарахт. Бечора машина
@yashiltulpor