Yangiyo'l shahar tibbiyot birlashmasi axborot xizmati
496 subscribers
5.42K photos
1.52K videos
22 files
2.54K links
Ҳурматли каналимиз аъзолари, агар сизда канал админларига мурожаатларингиз бўлса
@yangiyol_shtb_feedback_bot ботига хабар юборинг. Биз сиз билан қисқа муддатларда боғланамиз.
Download Telegram
Биласизми?

❗️Қандай одатлар саратонни келтириб чиқариши мумкин?

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, саратон дунёдаги ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири бўлиб, 2020 йилда ундан деярли 10 миллион нафар инсон оламдан ўтган, бу ҳар олти ўлимдан биттаси дегани.

Ҳўш, ушбу касалликнинг келиб чиқишига нима сабаб бўлади ва уларнинг олдини олиш мумкинми?

Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Олимжон Имомов гапириб берди:

🔷 — Касаллик сабаблардан бири — саратон келтириб чиқарувчи канцероген моддалар. Истеъмол қиладиган овқат ва ичимликлар таркибида, нафас оладиган ҳавода ёки тамаки тутунида кўплаб заҳарли канцероген моддалар мавжуд. Шу сабабли, табиий, соғлом овқатланиш, зарарли одатлар, яъни тамаки, нос ва чилим чекишдан воз кечиш, атроф муҳитни, ҳавони озода сақлаш — онкологик касалликлар билан касалланиш эҳтимолини бир неча 10 баробарга камайтиради.

📋 Кейинги сабаб — инсон танасидаги ўсма олди касалликлари ва турли сурункали хасталиклардир. Агар биз ўз вақтида профилактик кўриклардан ўтиб турсак, ва аниқланган ўсма олди касалликлари ҳамда сурункали хасталикларни самарали даволаб, уларни бартараф қилсак, албатта, кейинчалик саратон билан касалланиш эҳтимолининг олдини олган бўламиз.

🦠 Шунингдек, турли вирусли ва бактериал касалликлар ҳам баъзи саратон турларининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Масалан, гепатит В ва С вируслари жигар саратонига, Эпштейн-Барр вируси лимфомаларга, Хеликобактер пилори бактерияси меъда саратонига, Одам папилломаси вируси бачадон бўйни саратонига сабабчи бўлади. Шу сабабли, ушбу инфекцион касалликларга қарши кураш, шу жумладан, уларга қарши эмланиш, бу саратон турларини каррасига камайишига олиб келади.

🤦🏻‍♀️ Стресс ҳам турли онкологик касалликларга олиб келувчи сабаблардан бири бўлиб, тўғри турмуш тарзини кечириш, яхши ҳордиқ чиқариш, ҳаёт ритмини тартибга солиш орқали онкологик касалликларга чалинишнинг олдини олиш мумкин.

🏃🏻 Кам ҳаракатлилик ва семириш ҳам кўпчилик онкологик касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун соғлом турмуш тарзини кечириш, соғлом овқатланиш, бадантарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш саратон касаллиги профилактикаси ҳисобланади.

🥙 Бундан ташқари, соғлом овқатланишга эътибор бериш турли ошқозон-ичак онкологик касалликлари, эндокрин аъзолар ўсмаларининг олдини олади. Жуда аччиқ, шўр, ўта ширин ва турли кимёвий моддалар билан ишлов берилган таомлар истеъмолини чеклаш, меъёрга риоя қилиш тавсия этилади.

📌 Умуман олганда, соғлом овқатланиш, атмосфера ҳавоси тозалигига эътибор бериш, соғлом турмуш тарзини кечириш, зарарли одатлардан воз кечиш, жисмоний фаоллик, юқори тиббий маданият, руҳий хотиржамлик каби фазилатларга бой ҳаёт кечириш инсонни онкологик касалликлар билан оғриш эҳтимолини бир неча 10 баробарга камайтиради
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Аслида гап сен қанчалик кўп одамга керак бўлишингда эмас, гап сенга керакли инсонга керак бўлишингда.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

"Матонат мадҳияси" мангу куйланажак

💫Президентимиз ташаббуслари билан Нурафшон шаҳрида бугун яна бир сўлим маскан қад ростлади — Зулфия Зокирова ва унинг урушдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келинларига атаб муҳташам ва салобатли ҳайкал ўрнатилиб, унга "Матонат мадҳияси" номи берилди.

💐Тадбир давомида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва бир қанча жамоат арбоблари сўзга чиқиб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Сўнгда монумент пойига гулчамбарлар қўйилди.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Пойтахтимизда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан “Неонатологияда янги уфқлар” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокида I Республика неонаталогия анжумани бўлиб ўтмоқда.

📎 Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди.

Унда етук соҳа вакиллари, жумладан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика перинатал маркази, юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари вакиллари иштирок этмоқда.

🔷 Анжуман доирасида маҳаллий мутахасислар Германия, Испания, Россия Федерацияси, Польша, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистондан келган экспертлар билан неонаталогия соҳасидаги ютуқлар, муаммоларни ечиш усуллари, илмий изланишлар ва уларни амалиётга жорий қилиш борасида фикр алмашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент фармони билан пилла харид қилиш нархи 25% оширилди.

Шунингдек, пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@yangiyolliklar