Yangiyo'l shahar tibbiyot birlashmasi axborot xizmati
486 subscribers
6.01K photos
1.64K videos
22 files
2.8K links
Ҳурматли каналимиз аъзолари, агар сизда канал админларига мурожаатларингиз бўлса
@yangiyol_shtb_feedback_bot ботига хабар юборинг. Биз сиз билан қисқа муддатларда боғланамиз.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

📌 Ўткир аппендицит жарроҳлик йўли билан даволашни талаб қиладиган энг кенг тарқалган қорин бўшлиғи касалликларидан биридир.

📎 Ушбу хасталикнинг долзарблиги шундаки, замонавий жарроҳликдаги ҳолатларнинг сезиларли улушини ташкил қилади, яъни жарроҳлик бўлимларида беморларнинг 40-50 фоизи, қорин бўшлиғи аъзоларида шошилинч операцияларнинг 30 фоизигача бўлган қисми ўткир аппендицит ҳолатларига тўғри келади.

🧑🏻‍⚕️ Бу хасталик ҳақида Миллий тиббиёт маркази Эндовизуал хирургия бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Ўринбой Абдуллаев батафсил маълумот беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Эртага Ўзбекистондаги барча музейларга кириш бепул бўлади

🏛 18 май куни Халқаро музейлар куни нишонланади ва шу куни Ўзбекистон музейларида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтади, яъни кириш текин бўлади. Музейларда ўнлаб байрам дастурлари, янги кўргазмалар очилиши режалаштирилган.

Yoshlar kundaligi
#online

❗️Ҳозиргина пойтахтимизда Туркиянинг етакчи клиника ва марказлари раҳбарлари билан ҳамкорликда "Ўзбекистон ва Туркия: Замонавий тиббиёт ва янги чақирувлар" мавзусидаги  анжуман бошланди.

🔹Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров кириш сўзи билан очиб берди.

Анжуманда машҳур шифокор  ва профессор-ўқитувчилардан ташқари нуфузли  клиникалар менежерлари, маркетологлар ва халқаро алоқалар бўйича мутахассислар ҳам иштирок этмоқда. Тадбир нафақат фикр алмашинуви учун имконият, балки Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун платформа ҳамдир.

♻️ Ҳозиргача икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли меморандум ва келишувлар имзоланган.

👨‍⚕️ Мамлакатларимиз етакчи тиббиёт марказ ва клиникалари мутахассислари, тиббиёт олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари ўртасидаги алмашинувлар ҳам ўзаро алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

📎 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқ билимлари университети ўртасида имзоланган шартнома доирасида Бухоро давлат тиббиёт институти негизида тиббиёт фанлари факультети ва Малакали тиббий хизматлар олий мактаби фаолияти йўлга қўйилди.

🏥 Ҳамширалар академиясида Соғлиқ билимлари университетининг “Ҳамширалик иши” факультети фаолият юритмоқда.

📌Анжуманда таъкидланганидек, ушбу ҳамкорлик янги тадқиқотлар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, натижада халқларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга янги эшикларни очади. Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг қўшма фаолияти инновацияларнинг янги истиқболларини яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
АҚШ, Францияни ҳам ортда қолдириб

Талабалари хорижда ўқиётган давлатлар орасида Ўзбекистон 5-ўринда қайд этилди

Ўзбекистоннинг қарийб 110 минг талабаси чет элда таҳсил оляпти. Дунё миқёсида охирги 20 йилда ўқиш учун хорижга кетганлар сони 2,2 миллиондан 6,39 миллионга етган.

Ўқиш, ўрганиш йўлида, мана шундай илдам, олға юринг, ёшлар!..

@yangiyolliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏞 Бухоро шаҳрида "Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси" мавзусида Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференцияси бўлиб ўтди.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда 300 дан ортиқ делегатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия, Туркия каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи экспертлари ўз маърузалари билан иштирок этди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏞 В городе Бухаре состоялась ХХ конференция онкологов и радиологов Узбекистана на тему «Женское здоровье: скрининг и профилактика рака молочной железы и шейки матки».

🏢 В этой престижной конференции, проведенной по инициативе Министерства здравоохранения и Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра онкологии и медицинской радиологии, приняли участие отечественные специалисты, а также свыше 300 международных делегатов, в том числе ведущие эксперты из более чем 10 зарубежных стран, таких как США, Великобритания, Франция, Дания, Российская Федерация, Турция, Индия.

📹 О подробностях мероприятия рассказывается в данном видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: 2019 йилда дунёда астма касаллигидан 455 минг нафар киши вафот этган

🌐Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан астма касаллиги билан боғлиқ янги ҳисобот эълон қилинди.

📊Унга кўра, 2019 йилда дунёда астма билан касалланганлар сони 262 миллион нафарни ташкил қилган ва бу хасталикдан вафот этганлар 455 минг нафарга етган.

🗂Астма билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг аксарияти даромад даражаси паст ва ўрта бўлган мамлакатларга тўғри келади, бу давлатларда астмани аниқлаш ва даволаш кўрсаткичлари етарли даражада эмас.

🔗Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин.

🔻Агар оилада астматиклар бўлса, бу хасталик билан касалланиш эҳтимоли ортади. Одатда астма бошқа аллергик касалликларга чалинган одамларда ривожланиши мумкин.

📈 Болалар ва ортиқча вазнга эга бўлган катта ёшдаги одамларда астма ривожланиш хавфи юқори бўлади.

Астмани бутунлай тузатиб бўлмайди, аммо унга қарши курашиш учун бир қатор даволаш усуллари мавжуд. Энг кенг тарқалгани — бу дорини тўғридан-тўғри ўпкага етказиб берадиган ингалятордан фойдаланиш. Ингаляторлар астма билан оғриган одамларга касалликни назорат остида ушлаб туришга ҳамда нормал ва фаол ҳаёт кечиришга ёрдам беради.

🖇Аммо, ЖССТга кўра, кўпгина мамлакатларда барча беморлар ҳам ингаляторларни олиш имконига эга эмас. 2021 йилда даромад даражаси паст ва ўртадан паст бўлган мамлакатларнинг фақат ярмида астма билан оғриган одамларда бронходилататорлар, учдан бирида эса стероид ингаляторлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган.

📌Астма билан оғриган одамлар ва уларнинг оила аъзоларига бу касаллик ҳақида кўпроқ маълумот тақдим этиш муҳим. Бунга даволаниш йўлларини танлаш, қўзғатувчи омилларни бартараф қилиш ва уй шароитида симптомларни енгиллаштириш усуллари киради.

📓Астма ЖССТнинг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Глобал ҳаракатлар режасига ва БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш кун тартибига киритилган.

🔷Астма учун муҳим хавф омили ҳавонинг ифлосланиши бўлиб, бу касалликнинг янги ҳолатларини келтириб чиқаради. ЖССТ соғлиқни сақлаш ходимлари учун ҳавонинг ифлосланишига доир ўқув дастурини ишлаб чиқди, унда бу масала ҳақида батафсил айтилиб, ушбу омилнинг таъсирини камайтириш ва юмшатиш бўйича амалий маслаҳатлар берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Эьтироф

🏞 Жорий йилнинг 17-18 май кунлари Бухоро шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан "Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси" мавзусида Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференцияси бўлиб ўтди.

❇️
Анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари ташриф буюришган. 

❇️Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжуманида ёш онколог мутахассислар ўзларининг илмий маърузалари билан иштирок этишди.

🏆«Ёш олимлар» танловидан

1-ўринни РИОваРИАТМ Тошкент вилоят филиалидан С.С. Зиеведенова олишди.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан, мазкур танловда фахрли ўринни олган ходим жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган, ўз вазифасига юксак масъулияти билан ёндашгани учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Тайинлов

Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

❗️Ҳозиргача у Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Yoshlar kundaligi